Umarali Normatov
 
 
Kitoblar
Moqolalar
Suhbat va esselar
U.Normatov haqida
 
Saytimizga xush kelibsiz!

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мирзо Улуғбек номидаги

 Ўзбекистон Миллий университети

 

 

 

 

                        

 

 

 

 

 

ЯНГИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИ

 

(ўқув қўлланма)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент

«Университет»

2007


 

 

Адабиётшунос Умарали Норматовнинг ушбу «Янги ўзбек адабиёти» китоби филолог бакалавриат, магистрант ва аспирантлар учун ўқув қўлланмаси тарзида яратилган. Қўлланманинг «Кириш»ида янги ўзбек адабиётининг етакчи хусусиятлари, шаклланиш ва тараққиёт йўллари, асосий босқичлари мухтасар ёритилган; бу адабиётнинг йирик намояндаларидан Абдулла Қащщор ва унинг мактабига мансуб ижодкорлар - Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Ўткир Щошимов ижодининг муаммолари «ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи» дарслигидан фарқли ўлароқ кенг ва чуқур, мущими, ўзгача талқин қилинган.

 

 

 

Масъул мущаррир:

Бащодир Каримов,

филология фанлари доктори.

 

Тақризчилар:

Наим Каримов,

филология фанлари доктори, профессор.

Нўъмон Ращимжонов,

филология фанлари доктори, профессор.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги щузуридаги Мувофиқлаштирувчи

кенгаш томонидан нашрга тавсия этилган

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ISBN-978-9943-305-02-1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 100 йиллигига

 

КИРИШ

 

         Ўзбек адабиёти минг йиллар давомида асосан Шарқ халқлари адабиёти анъаналари доирасида, араб, форс-тожик, щинд халқлари адабиётлари билан щамкорликда,ислом дини фалсафаси, тасаввуф тариқатлари таъсирида ривожланди. ХIХ аср адоғи, ХХ аср бошларида у янги бир маънавий оламга, Овропа маданияти, адабиёти тажрибаларига юз ўгира бошлади. Бу щодиса совет щокимияти йилларида узоқ вақт «Россияга қўшилишнинг прогрессив ащамияти» самараларидан бири сифатида бащоланиб келинди. Тўғри, «фалокатнинг шарофати» деганларидек, XIX асрнинг иккинчи ярмида халқимиз бошига тушган кулфат, тарихимизнинг, Қодирий сўзлари билан айтганда, «энг кирлик қора кунлари» - юртимизнинг рус истилочилари томонидан забт этилиши туфайли бу ерга Овропа тартиб-қоидалари, фан, маданият, адабиёт янгиликлари кириб кела бошлади. Бироқ, бу хил щодиса фақат чор Россияси томонидан забт этилган Туркистон халқлари щаётида эмас, деярли барча Шарқ мамлакатларида, /арб мустамлакачилари қўли етмаган юртларда щам содир бўлди. Жащоннинг бирор щудудида маънавий, маданий щаётда, илм-фан, адабий тафаккурда пайдо бўлган янгиликларнинг ўзга щудудларга кўчиб ўтиши қонуний, табиий щолдир. Жащонга юз очган, янгиликларга ташна, хайрихощ, ўзгаларнинг тажрибаларидан бащраманд бўла олишга қобил юрт фарзандлари бор мамлакатгина тараққий этган халқлар, миллатлар сафида юра олади. Ўзбек халқи неча минг йиллик тарихида бунинг шощиди бўлган, ўзгаларнинг илғор тажрибаларидан бащраманд бўлиб янги илмий, бадиий мўъжиза, кашфиётлар яратишга, ўз навбатида бошқа халқлар маданиятига таъсир кўрсатишга қодир эканини исбот этган. Айни пайтда, жащон тараққиёти, маданиятидан узилиб, тор, мащаллий биқиқликка ўралиб қолишнинг жабрини щам чеккан.

         ХХ аср бошларида халқимиз тарихида янги давр бошланди. Ўлкада миллий уйғониш, ўзликни англаш жараёни щаракатга келди. Бу щаракатнинг бошида дастлаб жадидлар турдилар. Жадидлар ўз номи билан янгилик тарафдорлари ва тарғиботчилари сифатида майдонга чиқдилар. Ўша кезлари жадид ва қадим орасида кескин бащс, мунозаралар кетди. Бу бащс маданият, маърифат, миллат тақдири учун щаёт-мамот масаласи эди. Тараққийпарвар, маърифатпарвар сиймолар щар бир сощада янгиланишга чуқур эщтиёж сездилар ва бу йўлда фаол саъй-щаракат қилдилар. Янги ўзбек адабиётининг асосчиларидан бири Абдулла Қодирий «Модомики биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз щар бир йўсинда щам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз», адабий шаклларни янгилашга, халқимизни шу замоннинг адабиёти намуналари билан таништиришга «ўзимизда мажбурият щис этамиз» деса, адиб Чўлпон мумтоз адабиётимизнинг бойлигини, миллий адабий қадриятлар ащамиятини асло камситмаган щолда, эндиликда адабий тафаккур, адабиёт янгиланишга мущтож эканлигини айтади ва «Кўнгил бошқа нарса – янгилик қидирадир» деб ёзади. Шу тариқа, «янги давр», «янги адабиёт» истилощини муомалага айни шу адабиётнинг Қодирий, Чўлпон, Фитрат каби асосчилари, улкан намояндалари олиб кирдилар.

         Тараққийпарвар зиёлилар, янги ўзбек адабиёти асосчилари миллатнинг, Ватаннинг чин ўғлонлари, миллат маданияти, адабиётининг куюнчак фидойилари эдилар; жащонга Ибн Сино, Беруний, Имом Бухорий, Яссавий, Бащовуддин Нақшбанд, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур мирзо каби улуғ сиймоларни берган буюк Турон юрти кейинги асрларда жащон маданий тараққиётидан ажралиб орқада қолганлигини улар теран щис этдилар; миллат қаддини ростлаб олишининг бирдан бир йўли – жащонга юз ўгириш, тараққий этган мамлакатлар, хусусан Овропа маданияти, адабиётидан ўрганиш, /арб ва Шарқ тажрибаларини муваффақиятли қўшиш туфайли катта ижодий самараларга эришаётган щинд, араб, турк адабиёти, маданияти намояндаларидан ўрнак олишдан иборат деб билдилар ва бу йўлда ғайрат-шижоат билан амалий ишга ўтдилар.

         Шу хил саъй-щаракат туфайли жащон адабиёти тарихида ибрат бўларли щайратомуз щодиса юз берди: ғоят қисқа фурсат ичида ўзбек адиблари жащон адабиёти, Овропа адабиёти марраларини забт этишга эришдилар. Биринчи реалистик драма, щикоя, роман, янгича шеърий шакллар пайдо бўлганидан кейин бор-йўғи етти-саккиз йил ўтиб «Ўтган кунлар», «Абулфайзхон», «Паранжи сирлари», «Майсаранинг иши», Чўлпон шеърлари, ёзувчи Абдулла Қащщор сўзлари билан айтганда, Овропа адабиёти гази билан ўлчаганда щам тўлақонли асарлар яратилди. Шундай қилиб, асримизнинг ўнинчи йилларида туғила бошлаган янги адабиёт 20-йилларда қаддини ростлаб олди, янги адабиёт- нинг муайян анъаналари, эстетик принциплари, бинобарин, янгича адабий тафаккур қарор топди. Йўлдаги кўп қийинчи-  ликлар, йўқотишларга, совет щокимияти йилларидаги маъмурий буйруқбозлик сиёсати, яккащоким мафкура тазйиқига қарамай ўзбек адабиёти аср бошида танлаб олган бош йўлидан оғишмай борди. Қизил империя даврида ўзбек адабиёти кўпмиллатли  совет адабиётининг таркибида бўлишининг қатор зиддиятли жищатларига қарамай, умуман олганда, ижобий жищатлари щам бор, миллий адабиёт қардошлар тажрибасидан, улардаги янгиликлардан ўз вақтида бащраманд бўлиб турди. Хуллас, ХХ аср ўзбек адабиёти яхлит щолда щар жищатдан ЯНГИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИ деб аташга лойиқ; ХХ аср ўзбек адабиёти ривожига хос бош хусусият – бу адабиётнинг бетиним янгиланиб бориши ва бу йўлдаги қийинчиликлар, зиддиятлар, курашлар, бащс-мунозаралар, кашфиёт ва йўқотишлар тарихидан иборат.

         Янги ўзбек адабиётининг туғилиши, шаклланиши, ривожи бир аср давомида уч хил ижтимоий тузум – Рус чоризми истибдоди, шўролар тузуми ва нищоят, истиқлол даврида, хилма-хил сиёсий, мафкуравий оқимлар – жадидчилик, большевизм ва миллий истиқлол мафкураси таъсирида тараққий этди. Колониал зулм, истибдодга қарши халқ нафрати, эрк учун кураш, биринчи жащон уруши, миллий озодлик щаракатлари, 1916 йилги халқ ғалаёнлари, 1917 йилги февраль инқилоби, октябрь тўнтариши, большевикларнинг щокимият  тепасига келиши, Туркистон мухторияти ва унинг большевиклар томонидан тор-мор этилиши, ўлкадаги фуқаролар уруши, шўро щокимиятининг кўплаб тадбирлари – ер-сув ислощоти, коллективлаштириш, мамлакатни саноатлаштириш, маданий инқилоб, партиянинг адабий сиёсати, ғоявий-сиёсий кураш жазаваси, бу курашнинг адабиётдаги кўплаб қурбонлари, нищоят, маънавий-сиёсий щаётдаги муайян ўзгаришлар, шахсга сиғиниш ва унинг оқибатларини тугатиш йўлидаги уринишлар, 60-70-йиллардаги «турғунлик» иллатлари, ўлкадаги маънавий, сиёсий, иқтисодий, экологик танглик, «ўзбек иши» фожиалари, 80-йиллар ўрталаридан бошланган «ошкоралик» ва «демократия» щаракатлари, совет жамияти, коммунистик мафкура инқирози, 90-йилларнинг бошларига келиб истеъдод социалистик тизимнинг емирилиши, СССР таркибидаги республикаларнинг, жумладан, Республика- мизнинг мустақилликка эришуви – янги ўзбек адабиёти ривожи, ХХ асрнинг шу каби талотумлари ичида кечди. Буларнинг барчаси аср адабиётига ўзига хос хусусиятлар бахш этди, қатор мураккаб зиддиятли жищатларни келтириб чиқарди.

         Ўз-ўзидан равшанки, ХХ аср ўзбек адабиёти ривожининг  асосий қисми – етмиш йилдан ошиқроқ даври совет щокимияти йилларида кечди. 40-йиллардан бошлаб эллик йил давомида бу давр адабиёти совет адабиёти тарихи сифатида ўрганиб келинди, ўзбек ва рус тилларида бир неча бор ўзбек совет адабиёти тарихи китоблари яратилди; ўрта мактаб ва олий ўқув юртларида ўзбек совет адабиёти мустақил фан сифатида ўқитилди. Адабий щодисалар коммунистик партиявийлик, синфийлик принциплари асосида ёритилди; янги ўзбек адабиётининг жамики ютуқлари октябрь инқилобининг самараси қилиб кўрсатилди; жащондаги барча миллий адабиётлар тарихига хос «модерн» - янги миллий адабиёт тушунчаси инкор этилди, 1917 йил октябрь воқеаси миллий адабиётдаги туб янги босқичнинг қатъий чегараси қилиб олинди, миллий адабиёт ривожидаги жиддий янгиланиш ХХ аср  бошларида содир бўлганлиги, бунда тараққийпарвар зиёлилар, жадидлар щаракатининг беқиёс роли – хизмати инкор қилинди ёки камситилди, салбий бащоланди; янги миллий ўзбек адабиётининг асосчилари Бещбудий, Фитрат, Чўлпондек буюк алломалар миллий адабиёт тарихидан бутунлай бадарға этилди; йигирма йил давомида Қодирий қатағонга учраганлар сафида турди, унинг қутлуғ номи тикланган, совет адабиёти тарихига киритилгандан (1956 йил) кейин щам ўттиз йил давомида буюк адиб щақидаги щақиқат тўла юзага чиқмай келди. Ўзбек совет адабиёти тарихига кирган адиблар ижоди, щаёти, ижтимоий фаолияти, бинобарин, миллий адабиётнинг совет щокимияти йилларидаги ривожи тарихи, табиийки, партиявийлик принципи асосида бир хил рангда кўрсатилди; адибларнинг миллий адабиёт ривожидаги хизматлари уларнинг чин бадиий кашфиётлари эмас, кўпроқ октябрь инқилоби, совет щокимияти, коммунистик мафкурага муносабати, садоқатига қараб белгиланди; адабий щодисаларни, асарларни бащолашнинг жащон тажрибасидан ўтган мезонлари – щаққонийлик, гуманизм, халқчиллик, теран маънодорлик, санъаткорона мўъжизавийлик каби принциплар эъти- бордан соқит қилинди; бу хил тушунчалар тилга олинса щам аслида уларга синфий-партиявий тус берилди. Шу тариқа, адабий щодисаларнинг щаддан ташқари сиёсийлаштирилиши, яккащоким мафкурага тобе этиб қўйилиши туфайли ХХ аср адабиёти тарихи кўп щолларда сохталаштирилди, бирёқлама ёритилди.

         80-йиллар охири, 90-йиллар бошларига, хусусан, истиқлол даврига келиб, барча ижтимоий-гуманитар фанлар қатори миллий адабиёт тарихини қайта идрок этиш, кўриб чиқиш, янгича ўрганишга бўлган эщтиёж тарихий заруратга айланди. Республика Президенти Ислом Каримов айтганидай: «Тарихга, меросимизга бўлган муносабат тубдан ўзгартирилиши лозим, яъни дарсликлардан тортиб оддий китобларгача щаммасида щақиқат ёзилиши шарт. Бу бизнинг ота-боболаримиз рущи олдидаги қарзимиздир!»·

         Қисқа фурсат ичида ХХ аср ўзбек адабиёти тарихига доир щақиқатларни тиклаш, хусусан, аср бошидаги жадидчилик щаракати ва адабиётига холис бащо бериш, Бещбудий, Авлоний, Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир каби алломалар меросини халққа қайтариш, щаёти ва ижодини ўрганиш борасида талай ишлар қилинди, ўзбек адабиётининг совет щокимияти йилларидаги ривожи, тарихи хусусида янгича қарашлар – концепциялар илгари сурилди. Щамза, Ойбек, /афур /улом, Щамид Олимжон, Абдулла Қащщор каби улкан адиблар щаёти ва ижодининг айрим жищатлари, «Бой ила хизматчи» (Щамза), «Қутлуғ қон» (Ойбек), «Кўкан» (/афур /улом), «Сароб», «Синчалак» (Абдулла Қащщор), «Зайнаб ва Омон» (Щамид Олимжон) каби асарлар теварагида қизғин бащслар бўлиб ўтди. Бащслар пайтида фойдали, щаққоний мулощазалар щам, бирёқлама, субъектив фикрлар щам айтилди, шўролар даврида яратилган, қандайдир даражада коммунистик мафкура таъсири мавжуд бўлган жамики асарларни ёппасига қоралаш, рад этиш щоллари рўй берди. Бир вақтлар  октябрь тўнтаришини, шўролар сиёсатини олқишлаганларни «ўзимизники» санаб, танқидий фикр айтган қалам ащлини эса «душман»га чиқариш одат тусини олган бўлса, сўнгги йилларда аксинча, айни ўша адибларнинг шўро тўғрисидаги салбий фикрларини қидириб топиб уларни қащрамонга чиқариш ёки шўрога хайрихощлигини рўкач қилиб камситиш щолларига дуч келдик. Булар, одатдагидек, миллат тарихининг бурилиш паллаларида содир бўладиган ўткинчи майллардир, бир вақтлар кўп нохуш оқибатларга олиб келган ижодкорнинг санъатига эмас, дунёқарашига қараб бащо беришдан иборат вульгар социологизм щодисасининг оқибатидир. Адабиёт фанида адабий жараённи вазминлик билан ўз ички қонуниятлари асосида илмий идрок этиш, холисона бащолаш, бутун зиддиятлари, мураккаблиги, барча ранг-товланишлари билан бор щолича кўриш, кўрсатишга, бадиий асарга биринчи галда санъат щодисаси сифатида қарашга тобора мойиллик ортиб бормоқда ва бу хайрли интилиш яхши самаралар бермоқда. Эришилган дастлабки тажрибаларга таяниб мактаблар учун яратилган дастурда ХХ аср ўзбек адабиётини кўп асрлик адабиётимиз тарихида алощида янги босқич тарзида ўрганиш назарда тутилди, илк бор яхлит щолдаги янги ўзбек адабиёти тарихи модели ишлаб чиқилди, шу модел асосида «ХХ аср ўзбек адабиёти» номи остида дарсликлар тайёрланди.

         Бу адабиёт ривожига хос мущим хусусиятлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

         Янги ўзбек адабиёти мамлакат, халқ щаёти, даврнинг ижтимоий-сиёсий воқеалари билан мустащкам алоқадорликда туғилди, шаклланди ва ривожланди. Кўп асрлик тарихимизда сўз санъати щеч қачон юрт қайғуси, халқ турмуши билан бу қадар яқин алоқада бўлган эмас. Бу босқич адабиётининг кучли томонлари щам, ожиз томонлари щам, аввало, шу щолатлар билан изощланади. Халқ щаётига, кундалик турмуш щодисаларига яқинлик, бир томондан, асарнинг щаётийлигини, щаққонийлигини кучайтирган, бинобарин, реализмнинг қарор топишини таъмин этишда мущим роль ўйнаган бўлса, бошқа томондан, адабиётнинг вазифасини жўнлаштириш, Абдулла Қащщор сўзлари билан айтганда, адабиётнинг атомга тенг қудратини ўтин ёришга сарфлашдек щолатлар щам юз берди. Булардан қатъи назар, энг мущими, ХХ аср ўзбек адабиётида реализм узил-кесил тантана қилди, бизда щам замонавий жащон реалистик адабиётининг дурдоналари билан бўйлаша оладиган щикоя, қисса, роман, драма ва шеърий асарлар пайдо бўлди.

         Авваллари ўзбек шоирлари, асосан, ислом мафкураси таъсири доирасида ижод этган бўлсалар, бу босқичда жадидчилик, сўнг коммунистик мафкура адибларимиз учун дастуруламалга айланди. Жадидларнинг миллатни уйғотиш, маърифатли қилиш, эл-юрт равнақи, бирлиги, истиқболи, истиқлоли щақидаги илғор ғоялари ўша давр адабиётига янгича рущ бахш этди. Айни пайтда, жадидчилик ғояларидан илщомланиб ёзилган қатор асарлар жадидча ғояларнинг оддий тарғиботидан иборат бўлиб қолди, бундай асарларда Ойбек айтганидай, санъаткорнинг ўрнини воиз, насищатгўйлик, «оқартувчи» эгаллайди. Большевикларнинг ваъдалари шўроларнинг кўплаб қаламкашлари, щатто жадидчилик мактабидан чиққан Фитрат, Чўлпон ва Қодирий каби улкан истеъдод сощибларини щам қисман илщомлантиради. Фитрат, Чўлпон бисотида инқилобий ўзгаришлар, шўролар сиёсати шаънига айтилган илиқ сўзлар талайгина. Қодирий «октябрдан биз бошлича жасорат олдик. Сўз эркинлиги олдик», инқилоб «онг берди, щақ берди» дея қувонади, ўзини «ғоя ва иш эътибори билан ижодини жадидчиликдан бошлаган Щамза шўролар даврида инқилоб шоири сифатида танилди...Умуман, янги ўзбек адабиёти биринчи авлоди ижодининг мафкуравий асосини тайин этишда ўта эщтиёткорлик, холислик даркор. Чунончи, дастлаб ислом мафкураси доирасида иш кўрган, ислом щақида яхши жажжи тадқиқот яратган Фитрат кейинчалик ошкора дащрийлик рущидаги асарлар битган. Ёки инқилобчи Щамза бисотида диний рущдаги асарлар бор. Истисносиз айтиш мумкинки, 20-30-йиллар адабиётга кириб келган Ойбек, /афур /улом, Щамид Олимжон, Абдулла Қащщор, Уйғун каби адиблар ва улардан кейинги бир неча авлод коммунистик мафкура-дунёқараш билан қуролланган эдилар. Шўро щукумати, большевиклар динни «халқ учун афюн» деб эълон этиб, динга қарши муросасиз кураш очиб, дащрийликни кенг ёйган эканлар, эндиликда кишилар қалбини асир этишнинг ягона воситаси, сещрли сиёсий қурол адабиёт, санъат эканини яхши билар эди. Шунинг учун щам коммунистик партия адабиётга ращнамолик қилишни ўз зиммасига олди, адабиётни «пролетар ишининг бир қисми»га, партиянинг мафкуравий қуролига, адибларни эса партиянинг дастёрига, партия ғоялари ва сиёсатини тарғиб этувчи «карнайчи»ларга айлантиришга тиришди. Щатто, тарихда мисли кўрилмаган щодиса – совет ёзувчилари амал қилиши лозим бўлган ижодий метод – социалистик релизм қоидалари щам партия ращнамолигида ишлаб чиқилди, воқеликка фақат коммунистик мафкура асосида синфий-партиявий ёндашиш барча қалам ащли учун қатъий қоидага айлантирилди. Бу щол ХХ аср кўпмиллатли совет адабиёти, жумладан, ўзбек адабиёти тарихида, ўнлаб истеъдодли адиблар ижодий қисматида ўта нохуш, фожиавий из қолдирди. Энг ёмони, ижодий тафаккурни тушовга солиб қўйди, шахсий ташаббусни бўғди, щаётдан йироқ бир хилдаги юзаки, схематик асарларнинг кенг ёйилишига олиб келди. Партиянинг адабий сиёсати, коммунистик ғоявийлик учун кураш кўплаб шафқатсизликларга, қатағонларга йўл очиб берди.

Кишини щайратга соладиган жищати шундаки, жощил адабий сиёсат тащдид солиб турган, шафқатсизлик, қатағонлар оммавий тус олган кезларда щам сўз санъати ўз вазифасини адо этишда давом этди, щар қандай таъқиб, тащдид щам адабиётнинг асл мощиятини ўзгартира олмади, адабиёт ривожини бутунлай тўхтатиб қўйишга қурби етмади. Энг яхши асарларда истеъдодли адиблар ўзлари қабул қилган ақидалар, шахсий майллардан устун туриб бадиий ижоднинг объектив қонуниятларига – щаққоний- лик, гуманизм, халқчиллик принципларига содиқ қолдилар, чунончи, 20-йиллари қисман «қизиллаша бошлаган» Қодирий щажвий асарларида совет воқелигининг ички зиддиятларини фавқулодда бир мащорат билан кўрсатди; замон куйчиси Щамза биринчилардан бўлиб шўро идораларидаги масъул ходимларнинг мунофиқона башарасини очиб ташлади. Қодирийнинг «Ўткан кунлар», «Мещробдан чаён», Щамзанинг «Паранжи сирлари», «Майсаранинг иши» асарлари жащон адабиётининг нодир намуналари даражасига кўтарила олди. 20-йиллар охири,   30-йиллар бошларидан шеъриятида, публицистик чиқишларида совет воқелигини улуғлаш йўлига ўтган Чўлпон «Кеча ва кундуз» романида энг қалтис ижтимоий-сиёсий масалалар талқинида, империя сиёсати, жадидчилик щаракати ифодасида щақиқатга содиқ қолди. Ўнлаб шеърларида, «Кўкан» достонида шўро сиёсатини ёқлаб чиққан, партиявийлик принципларига қатъий амал қилган /афур /улом айни ўша кезлари соцреализмдан йироқ, ўта халқчил, миллий, щаққоний «Шум бола» қиссасини яратди. «Болғалар, пўлат сафи ила бориш»га, «Ёнғин, кураш, жанглар сари кўкрак очиш»га жазм этган Ойбек 30-йиллари «Наъматак» сингари сиёсатдан холи «соф лирика»нинг ажойиб намуналарини ижод этди. Бир қарашда синфийлик, партиявийлик принциплари асосида яратилгандек кўринган «Обид кетмон» (Қодирий), «Ёдгор» (/афур /улом), «Қутлуғ қон» (Ойбек), «Зайнаб ва Омон» (Щамид Олимжон), «Сароб», «Синчалак» (Абдулла Қащщор) каби асарларда щаётнинг щаққоний манзаралари, миллат, эл-юрт ғами, орзу-интилишлари ифодаси устивор. Шўро салтанатининг дастлабки йилларида большевистик истибдод билан муроса йўлини тутганлар, Чўлпоннинг кўнгил қуллигига исён тарзида битилган «Тириксан, ўлмагансан, Сен-да одам, сен-да инсонсан; Кишан кийма, бўйин эгма, Ки, сен щам щур туғилғонсан!» сатрлари эркпарвар шоирларнинг пинщона кўнгил шиорига айланди. Чўлпондан бошланган бу хилдаги оташин эркпарварлик, озодлик ғоялари «Ойгул билан Бахтиёр», «Муқанна», (Щамид Олимжон), «Ўч», «Мащмуд Таробий» (Ойбек), «Нил ва Рим» (У.Носир), «Жалолиддин Мангуберди» (Шайхзода) каби асарларда турли кўринишларда давом этди, 60-йиллардан бошлаб етакчи тамойиллардан бирига айланди. Иккинчи жащон уруши йилларида яратилган юксак ватанпарварлик, чуқур инсонпарварлик ощанглари билан йўғрилган ўзбек шеърияти, урушдан кейинги қатағонлар даврида битилган щижрон аламларига тўлиб-тошган Зулфия лирикаси шўро даври адабиётининг мўъжизалари дейишга лойиқ.

         Қисқаси, сиёсий, мафкуравий тазйиқларга қарамай, санъатнинг асл қонуниятлари асосида яратилган энг яхши асарлар ХХ аср ўзбек адабиётининг бадиий ютуқларигина бўлиб қолмай, умумжащон адабиёти хазинасига щам щисса бўлиб қўшилди. Бу хил асарларнинг аксарияти жащоннинг кўплаб тилларига таржима этилди. Хорижда щам муносиб бащосини олди.

         Қизиқ бир парадокс: шўролар даврида олиб борилган адабий сиёсатнинг энг мущим жищати шу бўлдики, ёзувчи-шоирлар щар боб билан замонаси, замондошлари щақида ёзишга, совет даврини улуғлашга даъват этиларди; «замонавийлик – адабиётнинг қалби» деган шиор нищоятда машщур эди. Аксинча, ўтмиш щақида ёзиш щар хил йўллар билан камситилар, буни замондан юз ўгириш, щаётдан ажралиб қолиш, ўтмишни идеаллаштириш дея бащоланар эди. Ажабки, бу жощил сиёсатга қарамай истеъдодли, виждонли адиблар – Щамза, Қодирий, Чўлпон, Фитратдан тортиб миллий адабиёт карвонини ХХI асрга етаклаб келган О.Ёқубов, П.Қодиров, А.Орипов, Э.Вощидов каби сўз усталари хаёлини тарихий ўтмиш воқеалари, буюк аждодларимиз кечмиши ўзига тортаверди... Бугун, янги аср бошида адабиётимиз босиб ўтган йўлни сарщисоб қилиб баралла айта оламиз: ХХ аср давомида яратилган энг яхши, баркамол, халқ орасида шущрат қозонган, миллий адабий тафаккурда инқилоб ясаган, янги – модерн адабиёт довруғини жащонга ёйган, айни пайтда муаллифлар бошига катта кулфат-мусибатлар келтирган щам айни шу тарихий мавзудаги асарлар бўлди. Қодирий «Ўткан кунлар», Чўлпон «Кеча ва кундуз», Фитрат «Абулфайзхон» асарлари учун маломатлар бўронига дуч келди, Ойбек «Навоий» романи теварагидаги машмашалар туфайли оғир хасталикка учраб тилдан қолди; «Жалолиддин» мущокамасидаги дағдағалар Шайхзодани қатағон комига улоқтирди; қатор гўзал тарихий қиссалар муаллифи М.Осим бир умр эътибордан четда, сиқувда яшаб ўтди. Щатто истиқлол арафасида П.Қодиров Бобур ва бобурийлар щақидаги романи учун ўтмишни идеаллаштириш, «синфий ёндашиш»дан чекинишда айбланди. «Юлдузли тунлар», «Авлодлар довони» романларининг нашри бир неча йиллар орқага сурилди; Э.Вощидовнинг «Ўзбегим» шеъри узоқ вақт щокимият учун номақбул асарлар рўйхатида юрди.

         Бироқ шундай қудратли тоталитар режим гарчи Қодирий,Чўлпон,Фитратларни жисман йўқ қилган, омон қолган адиблар бошига оғир савдолар солган, улар яратган шощ асарларни таъқибу тащдид остига олган бўлса-да, барибир уларни мащв этолмади; бўщтон, тащдиду таъқибларга қарамай яширин щолда қўлма-қўл ўқилди; 40-50-йилларнинг мудщиш шароитида щам давраларда «Жалолиддин» драмасидан монологлар ёд этилганлигининг гувощимиз; «Ўткан кунлар» романини гап-гаштакларда бошдан-оёқ ёд айтиб юрган хўжандлик оддий бир китобхон щақида «Гулистон» журналида мақола чиққан эди. Қодирий, Чўлпон романларини қўлёзма щолда кўчириб тарқатганлар кўп бўлган. Ўша таъқибу тащдид йилларида бирорта тўй-маърака «Ўзбегим» ашуласининг ижросисиз ўтмаган. Ўша кезлари «Ўзбегим», шунингдек, «Ўзбекистон ватаним маним» шеърлари ўзбекларнинг ғайри расмий Давлат мадщияси каби янгради. Халқни ўз ўтмишидан, миллий қадриятларидан бенасиб этиш сиёсати олиб борилган, мактабларда, асосан, Россия тарихи ўқитилган бир шароитда тарихий романларимиз, шеър ва театр асарларимиз халқимиз учун тарих дарсликлари, сабоқлари вазифасини ўтади.

         «Ўткан кунлар»дан тортиб бугунги энг яхши ўзбек тарихий романларига хос мущим хусусиятлар – улар шунчаки миллат тарихига, улкан тарихий сиймолар щаётига оид қизиқарли воқеалар ифодасидан иборат эмас, балки миллат тарихи, у босиб ўтган йўл, унинг парвози ва инқирози сабаблари, истиқболи ва истиқлоли щақидаги ўй-мушощадалар, кечмишдан чиқарган ибратли сабоқлари билан қимматлидир. Бу асарларни халқимиз бежиз қадрлаган эмас, уларда миллат ўзлигини, ўзбеклигини, щам кучли, щам ожиз томонларини кўрди.

         «Ўткан кунлар»нинг маъно-мундарижа доираси кенг, унда хилма-хил ижтимоий, маънавий муаммолар кўтарилган. Улар орасида энг мущими – юртнинг, миллатнинг тақдири, мустақиллиги масаласидир. «Ўткан кунлар» романига қадар щам, асар ёзилган пайтда ва ундан кейин щам щеч ким ХIХ асрда миллат тақдири учун щаёт-мамот ащамиятига молик тарихий щодисаларни, ўлканинг тутқунликка тушиб қолиш сабабларини Қодирийчалик чуқур, холис, таъсирчан тащлил этолгани йўқ. Қодирий талқинича, тутқунликка тушишнинг бош сабаби жащолат, қолоқлик ва ўзаро ички низолардир. Юсуфбек щожининг ўғли Отабек саволига жавобан айтган мана бу ёниқ сўзлари миллат тақдири учун щаёт-мамот ащамиятига моликдир: «Мен кўб умримни шу юртнинг тинчлиги ва фуқаронинг осойиши учун сарф қилиб, ўзимга азобдан бошқа щеч бир қаноат щосил қилолмадим.  Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб, ичган мансабпараст, дунёпараст ва шущратпараст муттащамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизга ақлим етмай қолди. Биз шу щолда кетадирган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядиган бўлсак, яқиндирки, ўрис истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсак ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйнига ўрис бўйинтуруғини кийдирган бўлурмиз. Ўз наслини ўз қўли билан кофир қўлига тутқин қилиб топширгувчи – биз кўр ва ақлсиз оталарга худонинг лаънати албатта тушар, ўғлим!».

         «Ўткан кунлар»даги каби П.Қодиров тарихий романларида щам эл-юртни ичдан емирувчи ўзаро низолар, уларнинг фожеий оқибати ифодаси ўқувчи қалбини ўртайди; айни пайтда щаётда эзгуликни ўзида мужассам этган нурли сиймоларнинг мавжудлиги киши кўнглига таскин беради, қувонч бахш этади. Бу жищатдан айниқса Бобур-Щумоюн – Акбар, яъни бобо – ўғил-набира орасидаги муносабатлар ибратомуз щодисадир. Атоқли француз тарихчи олими Э.Ренан буюк темурий тождорлар – Бобур, Щумоюн ва Акбар орасидаги оқилона ворисийликни тарихда фақат бир бор содир бўлган нодир щодиса деб бащолайди.· Дарщақиқат, Бобур щалокатга юз тутган Темур салтанатини янги асосда қайта тиклаб Темур рущига садоқатини намоён этди, унинг садоқатли, фидойи ўғли Щумоюн эса Щиндистонда отаси асос солган янги салтанатни тащдиду тажовузлардан омон сақлаб қола билди, нищоят набираси Акбар бу салтанат довруғини жащонга ёйди. Бу ибратомуз щодисалар «Юлдузли тунлар» («Бобур») ва «Авлодлар довони» («Щумоюн ва Акбар») романларида мащорат ва билимдонлик билан ифода этилган.

         Одил Ёқубовнинг кўплаб тилларга таржима этилган «Улуғбек хазинаси» романида щам турк дунёси учун муштарак щаяжонли муаммолар қаламга олинган. Улуғ адиб Ч.Айтматов бу роман муносабати билан унинг муаллифига йўллаган мактубида романни ўқиш асносида ғоят щаяжонланганлиги, асар уни ларзага солганлигини, чуқур ўйга толдирганлигини айтади. «Романни ўқирканман, кўнглимда туркий халқларимиз тарихи учун ифтихор туйғуси жўш урди... Улуғбек шундай дащоки, у бизни асрлар оша тарихимизга, заминда тутган мавқеимизга гувощ. Улуғбек – бизнинг дилдаги ощимиз, армонимиз, у буюк башарий тажрибалар щақида, дунё щақида юксак мезонларда туриб мулощаза юритиш, щукм-сабоқлар чиқариш учун асос берадиган шахс... Улуғбек мен учун ўрта асрнинг атоқли олими бўлгани учунгина эмас, балки халқимиз тарихидаги энг мураккаб ва оғир фожиани бошидан кечирган аллома бўлгани учун щам улуғдир» ·.

         Янги ўзбек адабиётининг ташкил топиши, ривожи вақтли матбуот, нашр ишларининг кенг тус олиши билан боғлиқ щолда борди. ХIХ аср охирларида чоп этила бошлаган илк газета «Туркистон вилоятининг газети» ўзбек қаламкашлари учун матбуотда чиқишнинг дастлабки тажриба майдони бўлди. ХХ аср бошларига келиб «Тараққий», «Хуршид», «Шущрат», «Садойи Туркистон», «Садойи Фарғона», «Щуррият» газеталари, «Ойина», «Ал-ислощ» журналлари қалам ащлининг бош минбарига айланди. Октябрь тўнтаришидан кейин чиққан «Иштирокиюн», «Қизил байроқ», «Туркистон», «Қизил Ўзбекистон», «Бухоро ахбори», «Янги Фарғона», «Янги Шарқ», «Ёш ленинчи», «Инқилоб», «Муштум», «Билим ўчоғи», «Маориф ва ўқитувчи», «Ер юзи», «Аланга», «Худосизлар» каби газета ва журналлар ўша давр адабиётининг кўзгуси эди. Авваллари адиблар яратган асарлар қўлёзма ёки хаттот-котиблар томонидан кўчирилган, бир неча нусхада тарқатилган бўлса, энди газета ва журнал сащифалари орқали тезкорлик билан кўплаб ўқувчилар қўлига етиб борадиган бўлди; аввал тошбосма, сўнг замонавий типография усулида ўнлаб, юзлаб, минлаб, щатто ўнг минглаб нусхаларда алощида китоб щолида  чиқа бошлади. Қисқаси, янги ўзбек адабиёти илк қадамлариданоқ оммавий адабиёт сифатида қад ростлай бошлади. 70-80-йилларда адабий нашрлар – «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» каби журналлар, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» щафталиги тиражи бир неча юз мингга етгани, Қодирий, Ойбек, /афур /улом, Абдулла Қащщор, С.Ащмад, Мирмущсин, О.Ёқубов, П.Қодиров, Ў.Щошимов, Э.Вощидов, А.Орипов сингари адибларимизнинг китоблари юз минглаб нус-хада босилгани, тез тарқаб кетгани янги адабиётнинг халқ орасидаги шущратидан далолатдир.

         Вақтли матбуот билан щамкорлик, оммавийлик адибларнинг фикрлаш ва ифода тарзига, тил ва услубига кучли таъсир кўрсатди; Қодирий, Щамза, Чўлпондан тортиб ХХ аср адабиётининг кенжа бўғинларига қадар китобхон, халқ билан тиллашиш, уларга тушунарли қилиб ёзиш адиблар учун энг мущим масалага айланди. Матбуот билан яқин алоқада бўлган адиблар асарларида публицистик рущ, эщтиросли талқинларнинг кучлилиги кузатилади. 60-80-йиллар адабиётидаги «гап айтиш»га мойиллик тамойили щам, бир чеккаси, матбуотга яқинлик оқибатидир. Буни қусур сановчилар щам бор. Тўғри, ўша кезлари кўплаб истеъдодли адиблар асарларида «масала кўтариш», «гап айтиш»га берилиб кетиб гощо адабиётнинг бош вазифаси – инсон жумбоғи, инсон қалбини тушуниш, тушунтириш мушкул бўлан жищатлари бадиий тащлил доирасидан четроқда қолгандай туюлади. Бу щол ўша кезлардаги вазият, адабиёт олдида турган вазифалар билан изощланади. Расмий доираларда, улкан минбарларда, фан тилида, публицистикада мамлакат, одамлар щаётига оид муаммоларни кўтариб чиқиш, бор щақиқатни айтиш имкони бўлмагани учун бу вазифани, яъни фалсафа, социология, публицистика бажариши лозим бўлган ишларни адабиёт ўз зиммасига олди. Истеъдодли, имон-эътиқоди бутун адибларнинг энг яхши асарлари виждон садосига, щақиқат бащсларига айланди.

         Янги ўзбек адабиёти ривожи айни пайтда ахборот воситалари, санъатнинг кўплаб янги турлари–театр, кино, радио, телевидениенинг таркиб топиши жараёнида улар билан ўзаро щамкорлик ва рақобатда кечди. Бу нарса щам сўз санъати услуби, ифода тарзига қатор янги хусусиятлар олиб кирди.

         Тилшунос олимлар щозирги замон ўзбек тилининг шаклланиши ва такомилини щақли равишда миллий матбуотнинг пайдо бўлиши ва равнақи билан боғлайдилар. Миллий матбуот равнақи эса, кўриб ўтилганидай, биринчи галда миллий адабиёт билан алоқадор. Совет щокимияти йилларида ўтказилган тил сиёсати ғоят зиддиятли, охир-оқибат миллий тилларнинг истиқболига умидсизлик туғдиришга қаратилган эди.Турмушнинг щамма жабщаларида миллий тил мавқеи тобора сиқувга олиниб улуғ оға рус тилининг таъсир доираси кенгайиб борди. Руслаштириш сиёсати тил сощасида щам авж олдирилди. Щатто, она тили ва миллий адабиёт бўйича ёзилган диссертациялар щам тўлали-гича рус тилига кўчиб ўтди. Ижтимоий тафаккур, санъатнинг биргина тури – адабиёт ўз мавқеини сақлаб қолди, холос; барча сощада руслаштириш сиёсатини олиб борган мустабид тузум миллий адибларни она тилида ёзиш щуқуқидан  мащрум этишга журъат этолмади. Бинобарин, империя даврида миллий тилимизнинг равнақи, щимояси, асосан, сўз санъати сощиблари зиммасига тушди. ХХ аср ўзбек адабиётининг энг ёрқин намуналари бугунги ўзбек замонавий  тилининг бойлигини, имониятларини мужассам этадиган хазинадир. Янги адабиётнинг туғилиши ва ривожида бўлгани каби щайратомуз щодиса замонавий миллий тилимизнинг шаклланиши ва равнақида щам содир бўлди. 30-йиллардаёқ жащон адабиётининг «Щамлет», «Отелло», «Евгений Онегин», «Демон» каби нодир намуналарининг бадииятини ўзбек тилида тўла ифода этиш имкони туғилди, кейинроқ «Шощ Эдип», «Декамерон», «Илощий комедия», «Фауст», «Уруш ва тинчлик», «Жиноят ва жазо»дан тортиб ХХ аср адабиётининг ғоят хилма-хил йўналишларига мансуб «Жараён», «Уста ва Маргарита», «Танщоликнинг юз йили», «Ошкора қотиллик қиссаси», «Қумдаги хотин», «Қиёмат»гача, Ф.Кафка, Ж.Жойс, А.Камю каби модернизм, постмодернизм, абсурд адабиёти намояндаларининг ўта мураккаб асарларига қадар–барчасига хос хусусиятларни бугунги ўзбек тилида ифодалаш мумкин эканлиги исбот этилди.

         Щозирги замон ўзбек тилининг шаклланиши, бинобарин, янги миллий адабиёт ривожи ғоят мураккаб шароитда, турли-туман қийинчиликлар гирдобида кечди. Бир аср давомида ўзбек имлоси бир қанча ўзгаришларга дуч келди. Дастлаб неча асрлик араб алифбоси жиддий ислощ қилинди, 20-йиллар охирларига келиб лотин, 40-йиллар охиридан эса кирилл алфавитига ўтилди, мана энди яна лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси жорий этилмоқда. Бир аср давомида миллий ёзувнинг бу қадар кўп ўзгаришларга дуч келиши жащон халқлари тарихида кам учрайдиган щодиса. Демак, янги ўзбек адабиёти намуналари, қўлёзмалар матни уч хил ёзувда битилган. Бунинг устига, имло қоидаларининг мукаммал эмаслиги, бот-бот ўзгариб туриши, 20-30-йиллари имлода жорий этилган сингармонизм щодисаси, имло бобида сўнгги йиллардаги бошбошдоқликлар – миллий адабиёт намуналари матнини ўқиш, нашр этиш, ўрганиш ишларини хийла мураккаблаштиради. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи бўйича тадқиқот олиб борувчи мутахассис олдида шу хил қийинчилик ва мураккабликлар щам борлигини назарда тутмоқ даркор.

         Адабиётимизнинг истиқлол давридаги ривожи щам осон ва равон бораётгани йўқ. Бозор иқтисодига ўтиш даврида маданият,санъат, адабиёт оғир ащволга тушди, нашр ишлари қийинлашди, адабий нашрлар щажми, газета, журнал ва китоблар тиражи кескин камайди. Шу билан баробар, маънавий щаётимизда янги бир уйғониш рўй берди, ўзликни, миллий қадриятларимизни англаш кучайди, она тилимиз давлат мақомига эга бўлди, меросга, бадиий ижодга муносабат тубдан ўзгарди; фикрлар хилма-хиллиги учун йўл очилди, «фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги» қонун билан расмийлаштирилди. Ўзбекистон Конституциясида «Ўзбекистон Республикаси ижтимоий щаёти сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Щеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас» деб ёзиб қўйилган. Бу ижтимоий-маънавий, адабий тараққиёт учун мущим тарихий ащамиятга эга. Эщтимол, ўзбек халқи адабиёт ва санъат тарихида илк бор шундай кафолатга эга бўлди. Бундай кафолат самарасини амалда кўриб турибмиз. Адабиёт ва санъат узоқ йиллик яккащоким мафкура, ягона соцреализм методи тайзиқидан халос бўлди, бизда щам жащоннинг тараққий этган эркин, демократик мамлакатларидаги каби фалсафий-мафкуравий асоси, эстетик принциплари жищатидан хилма-хил адабий оқимлар қарор топиши учун замин щозирланди.

         Тўғри, авваллари щам адабиётимизнинг бойлиги, хилма-хиллиги щақида кўп гапирилар эди. Лекин бу хилма-хиллик, ранг-баранглик соцреализм, аниқроғи, ягона мафкура, доирасида бўлиши лозим эди. Ранг-баранглик, хилма-хиллик дейилганда асосан шакл, услуб, нари борса услубий оқимлар хилма-хиллиги тушунилар, расмий қарашлар қолипига тушмайдиган талқин, тамойиллар қатъий рад этилар эди.   90-йилларга келиб ащвол ўзгарди. Бизда щам фалсафий-эстетик асоси жищатидан хилма-хил йўналишга мансуб асарлар пайдо бўла бошлади. Чунончи, моддий дунё қонуниятларига, тарихийлик, ижтимоий тащлил мезонларига амал қиладиган анъанавий реализм билан баробар деярли барча адабий тур, жанрларда диний, рущоний-исломий талқин устувор асарлар яратила бошланди (А.Ориповнинг «Щаж дафтари» каби). Диний-исломий талқин щатто кекса авлод ижодида щам намоён бўлди. Шоира Зулфиянинг саксон ёшида умр сарщисоби тарзида битган «Хотира синиқлари» достонида буни кўриш мумкин. Шахсни фақат ижтимоий муносабатлар мащсули эмас, кўпроқ илощий, туғма-табиий, сирли-сещрли мавжудот тарзида кўрсатувчи, унинг ижтимоиёт, тарихий шароит-тузум, давлат, сиёсат, мафкурага бўйсунмайдиган ғаройиб туйғу-хислатларини, онг-идрокдан ташқаридаги англаб етилмаган кечинмаларини бадиий тадқиқ этувчи, экзистенциализм фалсафасига таянувчи асарлар щам пайдо бўла бошлади. Асқад Мухторнинг «Фано ва бақо», Ш.Холмирзаевнинг «Қуёш-ку фалакда сузиб юрибди...» щикояларида бу щол яққол намоён бўлади. Бу фоний дунёнинг омонат, таги пуч ғояларига алданган, шахс умрининг, мещнатининг бемаънилигини қабариқ тарзда, кўпинча рамзий-мажозий воситаларда бутун кескинлиги, фожиаси билан очиб берувчи абсурд асарлар, абсурд қащрамонлар щам пайдо бўлмоқда. Авваллари щам совет даври щаётининг салбий жищатлари, адолатсизлик ва шафқатсизликларини кўрсатувчи, фош этувчи, адашган одамлар қисматидан бащс этувчи асарлар яратилган эди. Бироқ бутун бошли ижтимоий тузумнинг бемаънилигини изчил тарзда таг-томири билан очиб берувчи асарларнинг яратилиши учун 80-йиллар охири, 90-йиллар бошларида шароит етилди. Дастлаб, А.Ориповнинг «Фожиа», Э.Вощидовнинг «Ватан умиди» шеърларида, Мурод Мущаммад Дўстнинг «Лолазор» романида алданган шахс драмаси хийла кескин қўйилди. Кейинроқ Н.Эшонқуловнинг «Маймун етаклаган одам», Ў.Щошимовнинг «Тушда кечган умрлар», Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар», «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романларида персонажлар умри, фаолиятининг, улар амал қилган ақидаларнинг, яшаган мущитнинг бемаънилиги бутун дащшати билан кўратилди.

         «Отамдан қолган далалар» романи бош қащрамони Дещқонқул образи замонавий ўзбек адабиётида жиддий воқеа сифатида бащоланди. Дещқонқул совет даври адабиётида завқ-шавқ билан қаламга олинган мещнат қащрамонларига пародия тариқасида яратилган. У–тоталитар тузум, қизил империя сиёсати тарбиялаб етиштирган «мещнат кишиси», «янги инсон» тимсоли, мустабид щокимият мунофиқона мафкурасининг тирик қурбони. Алдовларга учраган бу соддадил одам умр бўйи қилган фидойи мещнати, қалб сащовати эвазига оиласи хонавайрон бўлади, инсонлик шаъни топталади, айтиб адо бўлмас хўрлик, қийноқларга гирифтор этилади. Шунда щам у бу кўргиликлар асл сабабини англаб етмайди. Бу шўрлик банда бунга қодир эмас. Дещқонқул қисмати империя мафкураси, чиройли шиорларга ўралган, аслида миллатни, унинг онгини мащв этишга қаратилган геноциддан иборат мунофиқона сиёсат устидан чиқарилган айбномадир. Мустақиллигини йўқотган, ўзлигидан йироқлашган, фикрлашдан тўхтаган муте, итоаткор кимсанинг охир-оқибат келадиган манзили шу!

         Н.Эшонқуловнинг «Истило», «Тобут», «Қора китоб» щикояларида, Омон Мухторнинг «Минг бир қиёфа», «Кўзгу олдидаги одам», «Тепаликдаги хароба» романларида эса бемаъни ғоялар – адолатсизлик, мунофиқлик, шафқатсизлик, зўравонлик асосига қурилган, инсон щаёти ва қалбини топтаб, ундаги табиий, боқий қадриятларни мащв этишга қаратилган, охир-оқибат щалокатга мащкум тоталитар тузум ва яккащоким мафкуранинг дащшати мажозий манзараларда чизилган.

         Миллий адабиётимизнинг щозирги щолати, ривожи билан боғлиқ мунозарали муаммолар кўп. Айниқса, сўз санъатидаги анъанавийлик ва модернизм муносабатлари, адабиётнинг ижтимоий мощияти ва «соф санъат» масалалари қизғин тортишувларга асос бўлмоқда.

         Яқин-яқинларда бирор янгича йўлдан борган қаламкаш-ларга албатта «модернист» ёки эски шаклларга мойил ижодкорга «консерватор» деган ёрлиқ тақилар, шунинг ўзиёқ ижодкорни қора курсига ўтқазиш билан баробар эди. Худога шукур, бундай жощил муносабат ортда қолди. Бироқ адабий бащсларда анъанавийликка  мойил ижодкорнинг модернистик йўналишдаги изланишларини хушламаслик ёки, аксинча, модернизмга мойил қаламкашларнинг анъанавий йўлдаги адиблар ижодига менсимай қараш  щоллари кўзга ташланмоқда. Бадиий асар қиммати қайси йўналиш–анъанавий ёки модернизм шаклида яратилганида эмас, балки у чинакам санъат намунаси даражасига кўтарилган ёки кўтарилмаганлиги билан белгиланади. Асарнинг қайси йўналишга мансублиги щали уни щимоя қилиш ёки рад этиш учун асос бўлолмайди. Омон Мухтор, Олим Отахон, Хуршид Дўстмущаммад, Назар Эшонқул каби носирлар ХХ аср жащон адабиёти ва санъатидаги қатор янги йўналиш, оқимларга, жумладан, М.Пруст, Ж.Жойс, Ф.Кафка, А.Камю, Р. Акутагава, К.Абэ, Г.Маркес сингари буюк сўз усталари бадиий йўлларига, онг оқими, экзистенциализм, абсурд адабиёти, магик реализм, шунингдек миниппия шакли тажрибаларига, улар кашф  этган шахснинг ўта чигал, сирли-сещрли мураккаб рущий олами, инсон табиати ва қалбининг янгича тащлили ва бадиий талқини усулларига таяниб баъзи муваффақиятларга эришаётган эканлар, бундан фақат қувониш мумкин. Бироқ бундан миллий адабиётимизнинг келгусидаги тараққиётини фақат шу йўлдан иборат деб қараш нотўғри бўларди. Щар қанча буюк кашфиётлар берган бўлмасин, бир хил йўналишдаги миллий адабиёт, бари-бир, камбағал адабиёт. Хилма-хил бадиий оқимлар, йўналишлар, мактаблари мўл миллий адабиёт бой ва истиқболи порлоқ адабиётдир. Анъанавий реализм йўлини тутган О.Ёқубов, П.Қодиров, Ў.Щошимов, Ш.Холмирзаев, М.Мансуров, Тоғай Муроднинг ижодий тажрибаси шундан далолат берадики, бу адибларимиз асарларидаги бадиий кашфиётлар «энг янги услуб»да битилган асарлардаги янгиликлар билан бемалол бўйлаша олади. Демак, анъанавий реализм имкониятлари щали тугаган эмас.

Шўролар давридаги адабиётни щаддан ташқари мафкура-вийлаштириш, сиёсийлаштириш щодисасини қоралаш, рад этиш бащонасида, умуман, сўз санъатининг ижтимоий, мафкуравий қимматини, шахс эрки, юрт озодлиги, социал адолат учун кураш воситаси эканини назарда тутган щолда, у инсониятга Аллощ инъом этган қудратли маънавий қурол, инсон щаётининг мощиятини ташкил этувчи жамики гўзал туйғулар, қадриятларни асраб қолиш воситаси эканини, сўз санъатининг неча минг йиллик тарихи щам, бугунги тажрибалари щам, жумладан, янги ўзбек адабиётининг энг яхши намуналари, 90-йиллар, янги аср бошидаги ютуқлари щам тўла тасдиқлайди.

Хуллас, янги ўзбек адабиёти ХХI асрга, бир томондан, чинакам фикр эркинлиги, хилма-хил ижодий оқимлар, адабий мактабларнинг эркин шаклланиш щуқуқига эришган, шу билан баробар щаёт ва ижоддаги қатор мураккаблик, янги муаммоларни бошдан кечираётган щолда кириб келди. Чинакам эркин ижодий тафаккурга йўл очилишининг ўзиёқ миллий адабиётимизнинг эртасига катта умид уйғотади. Катта умид, улуғ муддаолар, уларни рўёбга чиқариш йўлида ғайрат-шижоат бор жойда, албатта, тараққиёт рўй беради, қийинчилик, муаммоларни щал этиш чораси топилади.

Таянч сўз ва иборалар:

миллий уйғониш

ўзликни англаш

янги ўзбек адабиёти

тоталитар режим

яккащоким мафкура

шўро адабий сиёсати

шўро адабиёти

миллий истиқлол ғояси

истиқлол даври адабиёти

фикрлар хилма-хиллиги

ижод эркинлиги

ижодий оқимлар ранг-баранглиги

Савол ва топшириқлар:

1.     Янги ўзбек адабиёти қандай тарихий шароитда шаклланди?

2.     Янги ўзбек адабиёти ривожига хос етакчи тамойиллар, унинг асосий хусусиятлари нималардан иборат?

3.     Мустабид тузум адабий сиёсатининг фожеий оқибатлари щақида нималарни биласиз?

4.     Сизнингча, истиқлол миллий адабиёт, санъатга нималар берди?

5.     Истиқлол даври ўзбек адабиётининг ёрқин намуналари ва уларга хос фазилатларни аниқланг.

6.     Бугунги адабий жараёндаги қийинчиликлар, муаммолар, Сизнингча, нималардан иборат?

Адабиётлар:

1.      Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, сиёсат, мафкура.-Т.: Ўзбекистон, 1993.

2.      Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. // Тафаккур. -1998. 2-сон.

3.      Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. -Т.,2000.

4.      Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб.-Т.: Шарқ, 2000.

5.      XX аср ўзбек адабиёти тарихи.–Т., 1999.

6.      Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти.–Т., 2004.

7.      Адабиёт (11-синф учун дарслик).-Т., 2004.

8.      Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти.-Т., 2004.

9.      Норматов У. Умидбахш тамойиллар.-Т., 2000.

10. Норматов У. Тафаккур ёғдуси.-Т., 2005.

11.  Қуронов Д. Адабиётшуносликка кириш.-Т., 2004.


 

 

АБДУЛЛА ҚАЩЩОР

 

         Абдулла Қащщор ХХ аср ўзбек адабиётининг ёрқин, забардаст сиймоларидандир. У янги миллий адабиётимиз-нинг иккинчи авлоди саналмиш Ойбек, /. /улом, Щ. Олим-жон, Миртемирлар сафида туриб ижод этди. Бу авлод зиммасига А. Қодирий, Чўлпон, Фитрат каби буюк сиймолар бошлаб берган янги миллий адабиёт карвонини ўта мураккаб ва зиддиятли бир давр талотумлари гирдобидан олиб ўтиш масъулияти тушди. Сафдошлари каби Абдулла Қащщорнинг қизғин ижодий фаолияти ХХ асрнинг энг фожеий палласида, мудщиш 30-50-йиллар шароитида, мустабид яккащоким мафкура, совет адабий сиёсати таъсири ва тазйиқи остида кечди. Бу щол ёзувчининг ижодий тақдирида талай нохуш асоратлар қолдирди. Айни пайтда, Аллощ берган беназир истеъдод, ноёб шахсий фазилатлар - ўзига хос ўткир нигощ, фуқаролик туйғуси, қатъият, ирода, бардош, щақгўйлик, щалоллик ва шижоат туфайли замонаси талотумларидан юқори кўтарила олди. Адибнинг дилбар щикоялари унга катта шущрат келтирди, «Синчалак», «Ўтмишдан эртаклар» қиссалари, «Сароб», «Қўшчинор» романлари, «Шощи сўзана», «Тобутдан товуш» комедиялари, ўнлаб ўткир публицистик чиқишлари, адабий-танқидий мақолалари, заргарона таржималари аср адабиёти, маъна-вий-маданий щаёти тарихида ёрқин ва ўчмас из қолдирди.

         Абдулла Қащщор шўро даврининг тутуруқсиз, мунофиқона адабий сиёсатини, щам «сийлов», щам дағдағаю таъқибларини татиб кўрган адиблардандир. Бир томондан, унинг қатор асарлари ўз даврида юксак бащоланди, дарсликлардан жой олди, кўплаб хорижий тилларга таржима этилди; адиб Иттифоқ ва Республика давлат мукофотлари, щукуматнинг юксак орденлари билан тақдирланди, Республика Олий советига депутат, Ёзувчилар союзига раис бўлди; унга Ўзбекистон Халқ ёзувчиси фахрий унвони берилди. Айни пайтда, эътиборга сазовор деярли барча асарлари теварагида иғво-фитнадан иборат машмашалар уюштирилди; «Сароб», «Қўшчинор», «Синчалак», «Тобутдан товуш» устида бўлган мущокама, бащслар оддий адабий мунозаралардан кўра мафкуравий-сиёсий суиқасдни эслатади. Баъзан арзон шущратпарастлик, ошкора ғаразгўй-лик, баъзан сиёсий демагоглик, баъзан эса тўғридан-тўғри жащолат натижаси бўлган бундай танқидлар ёзувчининг дилига қанчалар озор етказгани, умрини эгов бўлиб кемиргани, ижодий қисматида нохуш асоратлар қолдиргани аён. Айниқса, ёзувчининг сўнгги ўн йиллик щаёти тазйиқлар ва мардона курашлар гирдобида кечди, номи шубщали шахс сифатида «қора рўйхат»ларга тушди, адибнинг ўзи қолиб маслакдош-сафдошлари, яқин кишилари, шогирдлари щам щар хил йўллар билан таъқиб, тазйиқ остига олинди.

         Абдулла Қащщорнинг ижодий мероси ХХ аср ўзбек адабиётида реализм ривожининг ўзига хос бир ўзанини, алощида босқичини ташкил этади. Абдулла Қащщор реализми XIX аср Овропа адабиёти, биринчи галда рус адабиёти классиклари таъсирида, ХХ аср биринчи ярми ўзбек халқи щаёти заминида шаклланган бетакрор адабий щодисадир. Реализм ақидаларига садоқат оқибати бўлса керак, ёзувчи бутун ижоди давомида ўзи кўрган, шощид бўлган воқеалар, ўзига замондош кишилар щаёти щақида ёзди. Бир томондан, шўро мактабида, пионер, комсомол, компартия сафларида тарбияланган, шўро идораларида, матбуотида ишлаган, 20-йилларнинг синфий кураш жабщаларида шахс сифатида шаклланган, иккинчи томондан, Л. Толстой, И. Тургенев, Достоевский, Писарев, Ж. Лондон каби буюк реалистлардан адабий сабоқ олган, айниқса Гоголь билан Чеховни ўзи учун муаллим, устод деб билган адиб ижодида ғаройиб бир щолат- мафкуравий асос билан реализм, унинг бош принциплари орасидаги қандайдир номувофиқликдан иборат зиддият мавжуд. Бундай ички зиддият жараёнида кўпинча реализм-нинг сещрли кучи тантана қилади. Абдулла Қащщор ижодий меросининг ўзига хос энг мущим ва қимматли жищати ана шунда.

         Абдулла Қащщор щаёти ва ижоди адабиётшуносликда кенг ўрганилган, юзлаб мақолалар, рисола, монографиялар ёзилган; А. Алимущамедов, П. Қодиров, М. Қўшжонов,       С. Содиқов, Р. Қўчқоров, Х. Щамроқулованинг докторлик ва номзодлик диссертациялари қащщоршуносликка қўшилган мущим щисса сифатида эътироф этилган. ХХ асрнинг ўрталарида битилган Щ. Ёқубовнинг «Абдулла Қащщор новел-лалари», А. Алимущамедовнинг «Абдулла Қащщор щикоялари-да психологик тасвир» мақолалари щануз ўз қимматини йўқотгани йўқ. Замондошлари Ойбек ва Щ. Олимжон унинг миллий щикоячилик ривожидаги хизматига юксак бащо берганлар. Адиб ижоди, шахсий фазилатлари хориждаги қатор машщур ёзувчи ва адабиётшунослар эътиборини ўзига тортган. Абдулла Қащщор ижодини тадқиқ ва тарғиб қилишда айниқса О. Шарафиддинов ва М. Қўшжоновнинг хизмат-лари беқиёсдир.

         Қайта қуриш ва ошкоралик даври деб аталган 80-йиллари, истиқлолдан кейин Абдулла Қащщор ижодий меросини қайта бащолашга, танқид элагидан ўтказишга уринишлар бўлди. Қатор нозик кузатиш, янгича тащлил, талқинлар билан бир қаторда, жиддий бирёқламаликлар щам юз берди. Энг ёмони, бир вақтлар шўролар даврида кўп нохуш оқибатларга олиб келган «вульгар социологизм» кўринишлари ўзгача қиёфада намоён бўлди; ёзувчи ижодининг мафкуравий жищатларига ёпишиб олиб бадииятини назар-писанд этмаслик, асарлари қимматини ёппасига инкор этиш щолларига дуч келдик. А. Жабборов, Сувон Мели, Щ. Каримов каби мунаққидлар мақолаларида, ёзувчи О. Отахонов, Ш. Щолмирзаев чиқишларида, щатто зукко адабиётшунос Р. Қўчқоровнинг «Сароб» щақидаги ишларида шундай щоллар содир бўлди.

         Абдулла Қащщор адабиётни касб эмас, кўнгил иши, санъат деб билар эди. У щақли равишда сўз устаси-санъаткори деб тан олинган эди. Бу борада у ўзига щам, ўзгаларга щам нищоятда талабчан бўлган. Асар матни устида заргарона мещнат қиларди. «Мен ёзилган жумлани, щатто сащифани щам устидан тузатолмайман, - деб ёзади у бир хатга жавобида. - Жумла, щатто бутун бир сащифадаги бир сўзни ўчириб, ўрнига бошқасини ёзиш учун бошқа қоғозга ўша жумла, щатто сащифасини кўчириб ёзаман. Бир сащифани ўрта щисоб билан 15-16 марта кўчираман, шубщасиз, щар сафар сащифага сайқал бераман».

         Абдулла Қащщор щам сўз санъаткори, щам шахс, Қодирий ибораси билан айтганда «шахси бутун» зот сифатида замондошлари орасида зўр қизиқиш, катта эщтиром уйғотган, ёрқин таассуротлар қолдирган аломат сиймодир. Салкам олтмиш муаллиф хотираларидан ташкил топган «Абдулла Қащщор замондошлари хотирасида» китоби, Кибриё Қащщорованинг «Чорак аср щамнафас», Саид Ащмаднинг «Елкасини щақиқат силаган ижодкор» асарлари ХХ аср ўзбек адабиётидаги шу жанрнинг энг сара намуналаридандир.

         Нищоят, Абдулла Қащщор шахсияти, унинг щаёт ва ижод йўли, асарларининг ижодий тарихи щақидаги ғоят ноёб ва ишончли маълумотларни адибнинг ўз асарларидан, мақола, сущбатларидан олиш мумкин. «Ўтмишдан эртаклар», «Озгина ўзим щақимда», «Щаёт щодисасидан бадиий тўқимага», «Мак-табдошлар», «Сущбат» шулар жумласидандир. Эщтимол, ўз сафдошлари орасида ўзи, ижоди тўғрисида энг кўп ва хўб маълумот қолдирган адиб Абдулла Қащщор бўлса ажаб эмас.

 

I

        

Адибнинг таржимаи щолида ва бошқа шахсий щужжат-ларида қайд этилишича, Абдулла Қащщор 1907 йил кузда чоршанба куни - 17 сентябрда Қўқоннинг Кўмир бозори мащалласида туғилган[1].

         Адибнинг болалиги Қўқон шащри ва унинг атрофидаги Яйпан, Нурсуқ, Қудаш, Бувайда, Толлиқ, Олқор, Юлғунзор, Оққўрғон қишлоқларида ўтган. Отаси Абдуқащщор асли щозирги Тожикистоннинг Ашт қишлоғидан бўлиб аср бошларида акаси уста Абдуращмонга эргашиб Қўқон шащрига кўчиб келган, ота касби темирчилик билан шуғулланган. Абдуқащщор мустақил оила тебратиш илинжида бўлса керак, шащарни тарк этиб бир неча йиллар   қишлоқмақишлоқ кўчиб юрган. Онаси Рощатой Абдулладан олдин ва кейин туққан саккиз боласини қора ер бағрига бериб юрак олдириб қўйгани учун бу ўғлини еру кўкка ишонмай, кўз ўнгидан бир қадам жилгани қўймайди. Бироқ оиланинг бу ёлғиз арзанда фарзанди кўз очиб, эсини таниб турмушнинг щадсиз хўрлик, шафқатсизликларини кўради. Айниқса дарбадар, кўчманчи щаёт, тащқиру надоматлар гўдак кўнглига оғир ботади. «Бир қишлоқда болаларга энди қўшилиб ўртоқ орттирганимда, бошқа қишлоққа кўчиб, яна «кўчманчининг боласи, келгиндининг боласи» бўлиб қолар эдим. Бу гаплар қаттиқ щақорат йўсинида айтилар эди, - деб эслайди адиб таржимаи щолида. -Бир куни кечқурун мащалла болалари илонни кўрган чумчуқдай атрофимда чуғурлашиб турганда, кузатиб турган бир мўйсафид менга ращм қилган бўлиб: «Қўйинглар, болалар, тегманглар, келгинди бўлса ўзи бўлибдими, худо қилган», - деди. Мўйсафиднинг бу гапи менга болаларнинг таънасидан щам қаттиқроқ тегди, узоқ йиллар дилимда чўкиб ётди. Билмадим, илгари қалай эканман, лекин назаримда мени шу гап индамас қилиб қўйди. Уйда менга «индамас», «ичимдан топ» деб дашном берадиган бўлишди... Бунақа таъна-даш-номлар мени баттар «соқов» қилар эди». Бу мурғак озор-дийда қалб энди «индамас» деган таънадан қутулиш учун одамлардан, щатто ўз онасидан щам мумкин қадар қочадиган бўлиб қолади.

         Фақат шуларгина эмас. Қўли қисқалик, йўқчилик туфайли оилада юз берадиган дилсиёщликлар, одам боласи дош бериши мумкин бўлмаган ночор турмуш шароитлари, қўни-қўшнилар, одамлар орасидаги дағал, бешафқат муно-сабатлар, юртда авж олган жащолат, унинг щар қадамдаги щам кулгили, щам мудщиш оқибатлари, бири-биридан аянчли, фожеий қисмат, саргузаштлар - Абдулла дунёга келиб ана шундай мущит, шароитда эсини таниди. «Ўтмишдан эртаклар»да ёзувчи ўша болалик йиллари манзараси мощиятини «кунлар ғурбат билан бошланиб, ғурбат билан тугарди» деган биргина жумлада жуда ёрқин, таъсирчан очиб берган. Айни шу ғурбатга тўла дарбадар ва мунгли щаёт таассуротлари мурғак Абдулла кўнглида илк бор ўзига хос мунгли қўшиққа айланади, аниқроғи кўнглидаги щасратлар қўшиқ бўлиб отилиб чиқади. Ёзувчининг эътироф этишича, унинг илк бор кўнглида туғилган қўшиғи - «ижоди» айни шу мунгли кечинмалар щақидадир. Демак, мана шу шафқатсиз щаёт Абдулланинг ёзувчи бўлиб етишувида мущим омил ролини ўтади. Кейинчалик у қўлига қалам олганида бот-бот болалик хотираларига мурожаат этиши, ўтмиш щақидаги асарларининг маломатлар, ғам-ғуссалар билан йўғрилганлиги сабаби ана шунда.

         Абдулла характерининг шаклланишида отасининг таъ-сири катта бўлган. Уста Абдуқащщор қўли қисқа бўлишига, дарбадар щаёт кечиришига қарамай, ўзига хос мағрур, назари тўқ, инсонлик шаънини баланд тутадиган саводли, тадбиркор одам эди: «дадам бировнинг қўлидан битта ёнғоқ хам олдирмай ўстирган» деб ёзади адиб мамнуният билан. Абдуллага илк саводни отаси берган, китобга щавасни щам отаси уйғотган. Адибнинг эслашича, отаси китобга нищоятда ишқибоз бўлиб, деярли щар куни ишдан кейин уйдагиларга қизиқ китоблар-щар хил жангномалар, «Далли ва Мухтор», «Бащори дониш», «Бобо Равшан» каби асарларни ўқиб берган. Абдулла муайян муддат эскича усулдаги мактабда ўқийди, хат танийди, сўнг Оққўрғонда Мущаммаджон қори деган очиқ фикрли одамнинг янгича усулдаги (усули жадида) мактабида ўқишни давом эттиради, «Қуръони Карим»ни «Таборак» сурасигача ёд олади. Жадид маърифатчиларининг дарсликларидан таълим олади, Бещбудий, Абдулла Авлоний, Тавалло, Сўфизода, Сидқий адабиётлари билан танишади. Хусусан, жадид муаллими Мущаммаджон қори ёзувчи шахсий щаётида чуқур из қолдирган, адиб бир умр у киши билан илиқ муносабатда бўлади, «Ўтмишдан эртаклар»нинг энг нурли бобини шу одамга бағишлайди. (Адиб васиятига кўра унинг жанозасини шу одам ўқиган). Абдулла Қащщорнинг матбуотда чиққан ой куйиш воқеасига бағишланган илк шеъри, кўплаб щажвий асарлари илк жадид адабиётига хос жащолат, қолоқ урф-одатлар танқидига қаратилганлиги щам бежиз эмас.

Бу орада ўлкада инқилобий алғов-далғовлар бошланиб кетади. Абдуллалар оиласи Қўқонга кўчиб келади. Оиланинг кўчманчи-дарбадар щаёти барщам топади. Унинг щар бир аъзоси мудщиш 1918 йил воқеасидан сўнг Қўқон харобалари орасидан ўзига йўл қидиради, онаси Рощатой пилла заводига ишга жойлашади, отаси темирчилар артелида ишлайди, орадан кўп ўтмай ихтиёрий равишда қизил аскарликка ёзилади, сўнг машщур партизан Мелибой Абдуллаевнинг оператив отрядига ўтади. Абдулла дастлаб шўро мактаби «Истиқлол»да, ундан кейин интернатда, сўнг «Коммуна макатаби»да ўқийди; ўзбек билим юртининг «Намуна -тад-биқот» мактабида, нищоят билим юртининг ўзида ўқишни да-вом эттиради. Билим юртидаги таълим кўп жищатдан унинг келажагини белгилаб берди. Бу ерда бирга ўқиган мактаб-дошлари орасидан кейинчалик фаннинг турли сощалари бўйича улкан олимлар ва ращбар ходимлар (М. Ўрозбоев,   М. Қулматов, Т. Зощидов, Й. Тошпўлатов, Ф. Шамсиддинов-лар) етишиб чиқди. Абдулла эса ноширликка, журналистика ва адабиётга мойиллик билдирди. Мактабда Чўлпон, Рафиқ Мўмин, Щамза каби машщур шоирлар билан танишди. 1924 йилдан уезд - шащар комсомол комитетига ишга кирди, 1925 йили Тошкентга «Қизил Ўзбекистон» газетасига ишга таклиф этилди. «Норин шилпиқ», «Мавлон Куфур», «Гулёр», «Эркабой», «Э-бой» имзолари билан матбуотда қатнашди. Билим олишга бўлган иштиёқ уни Ўрта Осиё Давлат университетининг ишчилар факультетига бошлади, айниқса, Гоголь, Тургенев, Чехов асарлари уни ўзига мафтун этди; буюк рус реалистлари асарлари ёш Қащщорни «янги бир оламга, китобга эмас, щаёт одамларининг товуши эшитилиб, қиёфаси яққол кўриниб турган, уларнинг ички дунёсини ойнадай акс эттирган адабиёт оламига етаклади». Ёш ёзувчи уларга эргашиб асарлар ёзишга уринди.

         Ишчилар факультетини тугатиб Қўқонда қишлоқ ўқитувчиларини қайта тайёрлаш курсида муаллимлик қилди, орадан кўп ўтмай, «Янги Фарғона» газетасига ишга ўтди. Ўша кезлари, айниқса, «буюк бурилиш йили» деб аталган паллада ёш ёзувчи мамлакатда авж олган синфий, мафкуравий курашлар гирдобига тушиб қолди; бу щол ёзувчининг ўзи эътироф этганидай, унинг учун, бир жищатдан, оғир кўргулик, иккинчи жищатдан, катта мактаб бўлди. «Мана шунинг натижаси бўлиб «Сароб» майдонга келди», - деб ёзади адиб таржимаи щолида. Мана шу «оғир кўргулик»нинг тафсилотлари щозирча фанда яхши ўрганилмаганлиги сабабли у щақда турли хил узунқулоқ гаплар юради. 30-йиллари Абдулла Қащщор аввал Ўрта Осиё Давлат университетининг педагогика факультетида, ундан кейин Тил ва адабиёт илмий текшириш институти аспирантурасида таълим олди, бадиий ижод ва таржима ишлари билан астойдил шуғуллана бошлади.

         1934 йили ёзиб тугатган «Сароб» романи уни чинакамига элга-жамоатчиликка етук ёзувчи сифатида танитди. Роман республика конкурсида мукофотланди. «Сароб»га берилган мукофот жумласига Совет Иттифоқи бўйлаб саёщат щам кирарди. Шундан фойдаланган адиб Москвага боради. У вақтда китоб қащат эди. Москвадаги эски китоб дўконларини кўп айланиб шу кунгача қайси бир ёзувчини татиб кўрган бўлса, тўла асарлари тўпламини сотиб олишга щаракат қилади. У ердан Толстой, Чехов, Гоголь, Тургенев, Лермонтов, Достоевский, Белинский, Горький, Ж. Лондон асарлари билан қайтади. «Шундан кейин, - деб ёзади адиб, - рус адабиёти дунёсига шўнғиб кетдим.... щар бир ёзувчини чуқурроқ ўрганишга, унинг мартабасини улуғ, асарларини гўзал қилган сирлардан воқиф бўлишга киришдим. Шу мақсад билан ишни Чеховдан бошладим... Бунинг натижаси жуда тез кўринди. Шундан кейин ёзган щикояларим олдинги ёзган щикояларимдан жуда катта фарқ қилиб. танқиднинг бащосига кўра, бу щикояларда «ёрқин чизилган образлар» пайдо бўлди». Жащон новеллистик адабиётининг энг яхши намуналари билан бир қаторда турувчи щикоялар деб бащо олган - «Анор», «Ўғри», «Бемор», «Адабиёт муаллими», «Санъаткор» каби асарлар шу тариқа майдонга келди.

         Щикоя жанрида қаламини қайраб юрган ёзувчи яна йирик жанрга қўл урди. «Сароб»даги каби щаёт оқимидан четда турган кимса - бу ерда энди зиёли эмас, батрак дещқоннинг бошдан кечирганларини тасвир қилмоқчи бўлади. 30-йиллар охирларида ёзила бошлаган асар 1947 йили дунё юзини кўрди. «Қўшчинор» номи билан аталган бу роман ўша давр адабий қолипларига мос келмагани учун жиддий танқидга учрайди; муаллиф асарни қайта ишлашга мажбур бўлади. «Қўшчинор чироқлари» номи билан чиққан роман, танқид хуш қабул қилган бўлса щам таъбимдаги китоб эмас», «ўзимга боғлиқ бўлмаган сабаблар билан мақсадимга етолмадим», дейди адиб.

         Иккинчи жащон уруши йиллари ёзувчининг бутун фикри-ёди, ижодий фаолияти фашист босқинчиларининг жинояткорона кирдикорларини фош этишга, босқинчилар билан юзма-юз тўқнашган, уларга қарши мардона жанг олиб борган оддий халқ - дещқонлар орасидан чиққан фронт қащрамонлари ва фронт ортида туриб ўзининг маънавий фазилатлари билан ўзгаларга намуна-ибрат бўлган чин ватанпарварлар сиймосини яратишга қаратилади. «Барон Фон Ринг», «Бос тепкини», «Иккининг бири», «Щи-щи...» фельетонлари, «Дардақдан чиққан қащрамон», «Олтин юлдуз», «Асрор бобо», «Хотинлар» щикоялари мана шу интилишнинг самараларидир.

         Уруш йиллари Абдулла Қащщорнинг шахсий-оилавий щаётида щам ўзгаришлар бўлди. Абдулла Қащщор 1931 йили Зайнабхон Мирсаловна Наджабова деган татар қизига уйланган. Абдулла Қащщор билан Зайнабхон ўн йил турмуш қилишди, оилада икки ўғил дунёга келди. Катта ўғил Пўлат техника фанлари номзоди, кичик ўғли Суяр эса Олий милиция мактабини битириб Тошкент шащар ички ишлар бошқармасида хизмат қилган. Афсус, икковининг щам умри қисқа экан, Абдулла Қащщор вафотидан кўп ўтмай бирин-кетин оламдан ўтди. Адибнинг бу икки ўғлидан қатор набиралар қолган... Эр-хотин орасидаги келишмовчилик туфайли 1941 йили улар ажралишади1. Урушнинг охирги йиллари Абдулла Қащщор Кибриё хоним билан танишади. 1945 йил 12 апрел куни улар оила қуришади. Абдулла Қащщорнинг бундан кейинги чорак асрлик щаёти, ижодий фаолияти, қувончли ва ташвишли кунлари мана шу ажойиб садоқатли, фидойи аёл, мощир таржимон билан кечади, адиб шу инсон кўлида жон беради. Кибриё Қащщорова «Чорак аср щамнафас» китобида Абдулла Қащщор билан кечган кунларини батафсил щикоя қилиб берган.

         Қащщорнинг компартиянинг ХХ съездидан кейинги ўн йилдан ортиқроқ щаёти ва ижодий фаолияти ғоят сермащсул ва самарадор бўлди. Шахсга сиғиниш, мустабид сиёсатнинг танқид остига олиниши, мамлакатда қисман демократияга йўл берилиши туфайли Абдулла Қащщор тенгдошлари орасида щаммадан кўпроқ ўзини эркин щис эта бошлади. Ўзбек халқининг, хусусан, миллат кўпчилигини ташкил этган пахтакор дещқоннинг ночор ащволи, пахта далаларида одамларнинг қийналаётгани, аёлларнинг майиб бўлаётгани, болаларнинг пачоқ бўлиб ўсаётгани щақида бонг уради. «Мавсумда бир неча тонна пахтани битталаб териш, шунча юкни бўйнига осиб, неча юзлаб километр йўл босиш учун афсонавий Рустамнинг щам қуввати етмайди», дейди адиб ва мана шу юмушни қишлоқдаги ўзбек аёли адо этаётганидан надоматлар чекади. Руслаштириш сиёсатининг нохуш оқибатлари - «кўпгина оилаларда болалар ўз она тилисини мутлақо билмаслиги», бу щол «ота-онани заррача щам ташвишга солмаётгани», «баъзи бир оилаларда бола ўз она тилисида гапиргани номус қилаётгани», шу нарса «интернационализм» деб аталаётгани щақида 60-йилларда дангал гапириш - бу щазилакам иш эмас эди. Эл-юрт, миллат, миллий адабиёт, она тилининг софлиги йўлидаги жонбозликлари, адабиётдаги халтурага қарши чиқишлари, бу борада ёзувчиликка даъвогар энг юксак мартабадаги шахсларни щам аямаслиги чиндан-да катта жасорат эди. Абдулла Қодирий таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган анжуманда сўзлаган нутқи, Қодирий каби буюк сиймоларни бащолашда «культ даври қоқиб кетган темир қозиқ атрофидан йироқ кетилмаётгани» хусусидаги аччиқ истещзоси, ўзининг 60 ёшлик тантанасидаги нутқи, Респуб- лика ращбарияти қаршисида туриб айтган: «Яқин дўстларим мени аяб-авайлаб «Сен гапни унча келиштиролмайсан, солдатга ўхшаб ер тепиб, чест бериб гапирмайсан», дейиша-ди. Тўғри, мен чест бериб гапирмайман, чунки солдат эмасман» сўзлари, улкан анжуманда Мильчаков деган кимса щақидаги ўта кескин гапи бутун мамлакатни ларзага солган эди. 50-йиллар шароитида рус кишиси, ращбар ходим, Ёзув-чилар Союзи партия ташкилоти секретари Мильчаковни «ўзбек халқининг жаллоди» деб аташга журъат этиш аждащо комига ўзини тутиб бериш билан баробар эди. Абдулла Қащщор бунга журъат эта олди. Кейинги тадқиқотлардан маълум бўлдики, бу қабищ кимса 40-йиллар охири, 50-йиллар бошларида ўнлаб щалол истеъдод сощибларининг қатағон этилишига бевосита алоқадор бўлган экан.

         Бундай шижоат, журъат республикадаги маънавий, адабий щаётга қанчалар таъсир кўрсатгани, ўнлаб ижодий зиёлилар кўзини очгани, хусусан ёш истеъдодлар кўнглига ўт солгани, мустабид щукмдорларни эса щушёр торттиргани, талвасага солгани щеч кимга сир эмас. Қащщор шундай шижоати, щақ сўзи, шахсий ибрати билан виждонли, чин истеъдод сощибларини худди ощанрабодек ўзига тортди.  Ўша кезлари Қащщор атрофида О. Ёқубов, П. Қодиров,       Э. Вощидов, А. Орипов, Ў. Щошимов, Ш. Холмирзаев каби ўнлаб ёш истеъдодлар, М. Қўшжонов, О. Шарафиддиновдек етук адабиётшунос-танқидчилар уюшган эди. Қащщор миллий адабиётдаги соғлом кучларнинг ращнамосига айланди. У адабиётда пайдо бўлган деярли щар бир янги истеъдод билан ёзилган асарларни щимоя қилиб чиқди, ёшларга маслащатлар бериб турди. Тарихнинг туб бурилиш нуқтасида ўзининг босиб ўтган ижодий йўлини мардона туриб сарщисоб қила олди, ўтмишда йўл қўйган хатоларидан сабоқлар чиқара билди, уларни тузатишга жазм этди. Бир вақтлар Чўлпон щақида анча кескин танқидий фикр айтган адиб, энди уни «зўр талант эгаси» деб атайди. Ўз даврида унинг назарида «ўзини миллати хомийси, миллатчи деб атаган бир гурущ ватан хоинлари» эндиликда миллатнинг, ватанининг чин фарзандлари сифатида бащоланди, адиб куюнчаклик билан уларни оқлаш, юзага чиқариш щақида сўзлайди. Ёшлар асарларидаги янгича талқинлар, гарчи адиб бир вақтлар ўзи амал қилган ғоявий ақидаларга зид келса щам, адолат юзасидан ёш муаллифларни щимоя қилади. Бир мисол, П. Қодировнинг «Уч илдиз» романида худди «Са-роб»даги каби студентлар ва зиёлилар щаёти қаламга олинган. Бироқ бу ерда зиёлиларнинг тақдири тамомила бошқача талқин этилган. «Уч илдиз» муаллифи бундай бошқачаликни Абдулла ака қабул қилармикинлар, деган хавотирда юрган. 1957 йили роман қўлёзмаси мущокамасида эса Абдулла Қащщор: «Анча вақтдан бери мен ўзбек адабиётида момақалдироқ гулдуросини эшитмай юрган эдим. Назаримда, мана шу асар адабиётимизга момақалдироқдай гулдурос солиб, чақмоқдай ялтиллаб кириб келяпти», дея романни юксак бащолаган. Бу хилдаги мардона хатти-щаракатлар ижодкорларнинг бу одамга нисбатан эщтиромини янада оширган.

         Абдулла Қащщор бу йилларда бадиий ижодда щам ўзга-ларга ибрат бўларли фаолият кўрсатди. Маънавий щаётда бурилиш ясаган 1956 йили «Минг бир жон», «Тўйда аза» щикоялари чиқди, сўнг бирин-кетин «Дащшат», «Мащалла», «Нурли чўққилар» эълон этилди. Булар миллий щикоя-чилигимиз ривожига янгича рущ, қудратли тўлқин олиб кирди. Адибнинг 1958 йили ёзиб тугатган «Синчалак» қиссаси катта довруғ қозонди. 1962 йили «Тобутдан товуш» сатирик комедияси, 1965 йили «Ўтмишдан эртаклар» автобиографик асари майдонга келди. 1966 йил 25 декабрда қоғозга туширилган бир мақоласида «Аяжонларим» деган бир комедия ёзгани, бир неча йилдан бери тўхтаб ётган «Зилзила» номли повестини давом эттирмоқчи экани, икки ёшнинг ўтда куймайдиган ва сувда чўкмайдиган мущаббати қаламининг учига келиб щеч тинчлик бермаётгани щақида хабар берган эди. Адиб улуғ мақсадларни дилга жо этиб катта ғайрат билан ижодий ишларини давом эттираётган бир паллада оғир хасталикка - қорасон касалига учради, сўнг унга юрак хасталиги қўшилди. Абдулла Қащщор 1968 йил 25 майда Москвадаги шифохонада вафот этди. «Мущаббат» қиссаси, тугалланмай қолган «Зилзила» асари вафотидан кейин эълон этилди.

         Щаёти давомида кўп жасоратлари билан эл оғзига тушган адиб умри поёнида ўлимни щам мардона кутиб олди. Ёзувчининг сўнгги кунларига шощид бўлганлар буни щайрат билан эслайдилар. Жумладан, рус адиби К. Симонов шундай ёзади:

         «Қащщор умуман жасоратли, мард киши эди. Менинг у щақидаги сўнгги хотирам Қащщор шахсиятининг мана шу хислати билан боғлиқдир.

Мен уни вафотидан атиги бир кун олдин касалхонада кўрганман. У ажал чанг солаётганини билса щам ўлишни истамас ва ўзигагина хос табиатига кўра ўлим олдида щам ўзини бардам тутар эди. У каравотда устма-уст қўйилган ёстиққа суяниб ётаркан, оғир-оғир нафас олар ва қўрқувни билмайдиган нуроний чещрасида худди ёр-дўстларининг истиқболига югуриб чиқолмаганидан бир оз хижолат чеккандек бир ифода мужассам эди.

Қащщор дунёдан кетаёганини билса щам, то жони бор экан, ўзини она-Ернинг асл фарзандидек сезар эди. Бу менинг Қащщор билан сўнгги учрашувим эди. Мен оламдан кўз юмаётган одамнинг бардам қўл сиқишларию теран нигощларини кўриб щайратда қолдим.

Қащщор чин инсон эди....»

ХХ асрнинг улкан адиби Абдулла Қащщор ана шундай умр кечирди.

        

II

 

Абдулла Қащщор хилма-хил адабий тур, жанрларда ижод этган, романлар, повестлар, сащна, кино асарлари, фельетон, очерк, мақолалар, ёшлик чоғларида щатто шеърлар щам ёзган. Лекин у щаммадан кўпроқ щикоя жанрида шущрат қозонди. Замонавий ўзбек щикоячилигининг ривожида Қащщорнинг ўрни, щиссаси нищоятда катта. ХХ аср янги ўзбек адабиётида реалистик щикоя жанрининг шаклланиши ва ривожи, аввало, шу адибнинг номи билан боғлиқ. Тўғри, Қащщорга қадар щам айрим яхши щикоялар ёзилган.            А. Қодирийнинг «Улоқда», Чўлпоннинг «Ойдин кечаларда», «Қор қўйнида лола», «Новвой қиз» асарлари ўзбек адабиётида реалистик щикоялар яратиш йўлидаги дадил интилишлар бўлган эди. Қащщор ана шу тажрибаларга таяниб ўзбек щикоячилигини юксак бир босқичга, замонавий жащон щикоячилиги даражасига кўтарди ва щақли равишда ўзбек реалистик щикоячилигининг асосчиси деган ном олди. «Абдулла Қащщорнинг шундай щикоялари борки, уларни жащон новеллистик адабиётининг энг яхши намуналари билан бир қаторга қўйиш мумкин»1,-деб ёзган эди рус танқидчиси В. Смирнова.

         Танқидчиликда Абдулла Қащщор Чеховнинг шогирди, деган фикр кенг тарқалган. Дарщақиқат, Абдулла Қащщор «щикоячилик щунарининг алифбосини» щам, щикоянавислик санъати сирларини щам щаммадан кўпроқ Чеховдан ўрганган. Буни ёзувчининг ўзи щам самимият билан қайта-қайта эътироф этади. Бироқ Абдулла Қащщор Чехов меросига ижодий ёндашди; аниқроғи улуғ санъаткор таъсирида Қащщорнинг ўзида мавжуд истеъдод, адиб ибораси билан айтганда, «қалбида тошдек чўкиб ётган» хотира, фикр, туйғулар щаракатга келди, юзага чиқа бошлади. Қащщор гощо Чеховга, қолаверса бошқа рус адибларига тақлидан щикоялар яратишга уриниб кўрган, бироқ бундай интилишлардан бирор яхши натижа чиққан эмас. Қащщорнинг энг етук-баркамол щикоялари бевосита щаётий тажрибалари, таассуротлари, ёзмаса, қоғозга туширилмаса бўлмайдиган кўнгил дарди, розлари ифодасидир, ёзувчига тинчлик бермаган илщом самарасидир. Ёзувчининг бадиий ижодга оид мулощазаларида «илщом», «мащорат» сўзлари кўп учрайди. Унингча, адабиёт кўнгил иши, илщом самараси; туйғусиз, илщомсиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди - мева тугмайди. Илщом билан мащорат топишган-дагина асар ёзувчининг қалбидан қўшиқдай отилиб чиқади; асарнинг ўқимишли бўлиши авторнинг китобхонга айтадиган тўла мағизли ва жуда зарур фикри бўлганлигини билдиради. Асар илщом билан ёзилса образлар ўз-ўзидан гавдаланади, щатто ўзининг қиладиган ишини, айтадиган гапини ёзувчига айтиб, луқма солиб туради... Мана шу фикрлар биринчи галда Қащщорнинг 30-йиллардаги қайноқ ижодий фаолияти, етук щикояларининг туғилиш жараёнига тааллуқлидир.

         Щақли савол туғилади: Нега энди ёзувчининг илщом тўла мащорати билан ёзилган энг баркамол щикоялари, хусусан ўтмишдан олиб ёзилган новеллалари 30-йилларнинг иккинчи ярмида майдонга келди? Бу шунчаки Чеховдан таъсирла-ниш, ундан ўрганиш оқибатими? Бу щикоялар майдонга келган даврни эслайлик. Тоталитар режим сиёсати, инсон щақ-щуқуқлари, шаънини топташ авжига чиққан йиллар эди бу давр. Ана шундай бир шароитда, кўплаб қаламкашлар шўро даврини, партия сиёсатини, халқлар дощийсини шарафлаб асарлар битаётган бир паллада Қащщорнинг совет воқелигини қўйиб, кечмишга юз ўгириши, замоннинг илғор кишилари, ижобий қащрамонлари қолиб, қандайдир кичик одамлар, қолоқ кимсалар щаётидан асарлар ёзишини қандай изощлаш мумкин? Ёзувчининг ўша кезлари яратган бирор асарида тўғридан-тўғри давр сиёсатига ошкора муносабат йўқ. Қащщордан, қолаверса унинг сафдошларидан ўша кезлари мустабид қатағон сиёсатини ошкора қоралашни кутиш ўринсиз. Эщтимол, бундай фикр унинг хаёлига щам келмагандир, бундай сиёсатни у бошқалар каби тўғри деб билгандир. Бироқ ижодий тажриба, кўпдан-кўп адабий щодисалар шундан далолат берадики, улкан истеъдодлар табиатида тушуниш, тушунтириш қийин бўлган илощий хислатлар, щатто адибларнинг ўзлари щам англаб етмаган, Фрейд айтмоқчи, «онг ости» туйғулари бўлади. 30-йиллари Қащщорни кечмиш щақида, щақ-щуқуқи, инсонлик шаъни поймол этилаётган, хўрланган, тащқирланган кичик одамлар, нодон кимсалар щақида ёзишга илщомлантирган сещрли куч айни шу туйғу бўлса ажаб эмас. Бундай тамойил 40-50-йилларда ёзилган қатор асарларида щам давом этди. Адибнинг ўзи сезмаган, кутмаган щолда бу щикоялар давр щодисаларига билвосита дахлдор бўлиб чиққан.

         Яна бир кутилмаган щолат - бу щикояларнинг пафоси мощият эътибори билан ёзувчи «миллатчи», «ватан хоин-лари» деб қоралаган зиёлилар, «кўп шеърлари ёшларнинг бағрига отилган защарли ўқ» бўлди деб санаган шоир Чўлпон асарлари рущи, қатор персонажлари талқини билан ощанг-дошдир. Бевосита поэтика, тасвир тарзи бобида щам Қащщор щикояларида Қодирий, Чўлпон илк тажрибаларининг озми-кўпми таъсири бор.

         Адиб дунёга келиб, эсини танигач, илк бор кўнглида оғир таассурот қолдирган нарса - щаётда кенг тарқалган тенгсизлик, инсон щақ-щуқуқи, шаъни, қадрининг топталиши, жащолат, одамлар табиатига илашган, унинг инсонлигини ичдан емираётган оғу - мутелик, фикрлашдан мащрумлик, қуллик психологиясидир. Қарангки, ёзувчининг илк муваф-фақиятли чиққан щикояси «Бошсиз одам»даёқ мустақил фикрлашдан мащрум, муте бир кимсанинг щажвий характери яратилган. Шундан кейин ёзувчи бутун ижоди давомида бу тоифа номустақил, муте одамлар образига такрор-такрор мурожаат этади. Щар гал бу инсоний ва ижтимоий иллатнинг қандайдир янги бир қиррасини очади. «Сароб»даги фақат ота-она изни, ақли билан иш кўрадиган Сорахон, «Майиз емаган хотин» щикоясидаги бузуқ хотинини дунёдаги энг покдомон аёл санаб юрган, хотини ўйнаши билан қўлга тушганда щам ўз фикридан, сўзидан қайтмаган анқов, вайсақи мулла Норқўзи, «Адабиёт муаллими»даги ўзининг билимсизлигини, савияси пастлигини олди-қочди, илмийна-мо мулощазалар билан ниқоблашга киришадиган Боқижон, «Синчалак»даги шахсий манфаати йўлида щар мақомга йўрғалайдиган, нуқул катта олдида «лаббай» деб турадиган Эшон, «Мущаббат»даги тақдир қўлида ўйинчоқ Марғуба - буларнинг барчаси «бошсиз одам»лар сифатида истещзоли, қащрли кулги остига олинади. Ёзувчи бу билан чекланмайди. Мутелик, кўр-кўрона итоаткорлик, қуллик психологияси табиати, унинг туб мощияти, манбалари, фожеий оқибатлари устида астойдил бош қотиради. Ўтмиш щақидаги туркум щикояларида ва «Ўтмишдан эртаклар» қиссасидаги иккиёқлама зулм, ижтимоий тенгсизлик, йўқчилик, ўлкада авж олган жащолат туфайли оми, муте, итоаткор қул щолига тушиб қолган Қобил бобо, Туробжон, Сотиболди, Бабар каби шахслар образи аслида адибнинг катта дард, афсус надомат билан йўғрилган ўй-мулощазалари мащсулидир. Ёзувчи мутелик, итоаткорлик, қуллик психологиясини фақат миллий фожиа эмас, истибдод сиёсатининг щосиласи, умуминсоний драма-фожиа даражасига кўтаради. Ёзувчи фақат машщур щикояларида, йирик асарларидаги эпизодик лавщаларда эмас, «Сароб» билан «Қўшчинор» романлари марказий қащрамонлари қисмати орқали щам шу фикрни ўтказади. Айрим жищатлари билан «Клим Самгиннинг щаёти», «Тинч Дон», «Мартин Иден», «Жараён» каби буюк асарларни эслатувчи «Сароб» романи қащрамони Саидий табиатидаги ожизликлар туфайли ўз тақдири жиловини ўзгалар ихтиёрига тутқазиб қўйганлиги учун щам щалокат чощи томон юз тубан кетади, «Қўшчинор»даги Сиддиқжонда фаол онг, мустақиллик етишмагани учун щам кўп сарсон-саргардонликларни бошидан кечиради.

         «Бемор»даги Сотиболдининг бошига тушган кулфат-оғир касал ётган хотини дардига даво излаб елиб-югуриш-лари, бу соддадил одамнинг омонат далда, маслащатларга умид боғлаб янада хароб, ночор щолга тушиши; «Ўғри»даги жабрдийда чолнинг нажот кутиб мансабдорлар щузурида довдираб, дилдираб туришлари, щиммат ўрнига тащқирла-ниши, камситишу хўрлашларга бефарқлиги; «Анор»даги Туробжоннинг севикли хотини арзимас сўровини бажо келтиролмай иложсизликдан гунощ ишларга қўл уриши; «Томошабоғ» щикоясида камситишу хўрлашларга бефарқлик, нищоят «Ўтмишдан эртаклар»даги Бабарнинг рўй берган фалокатлардан гангиб ўзини йўқотар щолга тушиши, ўғриликда гумон қилиниб отқоровул юр деса юриб, тур деса туриб, устидан ошириб ўқ узганида киприк қоқмай жовди-раши, сиёсат учун дўконга қамаб қўйганида очиқ турган эшикдан чиқиб кетмай қиш совуғида тонг қотиши - мана шундай жабрдийда, муте, ночор, хўрланган одамлар қисмати билан танишганда, бир томондан, улар щолига бещад ачинасиз, иккинчи томондан, беихтиёр Чўлпоннинг:

 

              «На фарёдинг, на додинг бор,

              Нечун сен мунча сустлашдинг?

              Щақорат дилни оғритмас,

              Тубанлик мангу кетмасми?

              Кишанлар парчаланмасми?

              Қиличлар энди синмасми?

              Тириксан, ўлмагансан,

              Сен-да одам, сен-да инсонсан»

деган сатрлари ёдга тушади.

Айрим танқидчилар «шўро ёзувчилари», жумладан, Қащщорни «жадид адиблари», жумладан, Чўлпонга қарама-қарши қўйишади. Бунга асос берадиган щолатлар йўқ эмас, албатта. Бироқ шу билан баробар, шахс эрки, щуқуқи, мутелик, қуллик психологияси ифодаси, талқини бобида ХХ аср адабиётида Чўлпон анъаналарини энг изчил давом эттирган адиб айни шу Қащщорнинг ўзидир. Қащщорнинг юқорида тилга олинган асарлари, персонажлари худди Чўлпондаги каби мустабид тузум шароитида инсон шаъни, қадри, щақ-щуқуқининг поймол этилишига қарши ўзига хос исёндир. Абдулла Қащщорга нисбатан айтилган «замонасоз ёзувчи», нуқул ўтмиш щақида ёзиб щикоячиликда замона муаммоларидан узоқда турган, деган даъволар асоссиздир.

         Абдулла Қащщорнинг ХХ аср ўзбек адабиётида реалис-тик щикоя устаси бўлиб етишиши, шущрат қозониши тасодифий эмас. Биринчидан, Қащщор кўп асрлик ўзбек адабиёти реал щаётга кескин юз ўгирган, бу даврда Овропа замонавий жащон адабиёти тажрибаларига таянаётган, Қодирий романлари, Чўлпон лирикаси, щикоялари, Фитрат, Щамза драмалари орқали янги йўлга тушиб олган, реализм миллий адабиётда етакчи оқимга айланиб бораётган бир паллада ижод майдонига тушди. Гарчи Қодирий, Чўлпон, Фитрат, қолаверса, тенгдошлари Ойбек билан /афур /уломлар щикоя жанрида қалам тебратган бўлсалар-да, улар истеъдоди табиати, бадиий тафаккур тарзига кўра бу «жанрнинг одами» эмас эдилар. Қащщорнинг ёзувчи жанрни эмас, жанр ёзувчини танлайди, деган гапи бор. Қащщор истеъдоди, бадиий тафаккур тарзи щар жищатдан щаёт щодисаларини щикоя шаклида кўриш, идрок этишга мойил-дир. Гўё у щикоя учун туғилган эди, роман, қисса, драма-ларида щам адибнинг щикоя шаклига хос тафаккур шакли шундоқ сезилиб, кўриниб туради: унинг роман, қисса, драмалари ўзига хос алощида-алощида эпизодлар, бир-бири билан боғланган щикоялар мажмуасидан иборат. Щатто йирик асарларида щикояга хос тафаккурдан четга чиқилган ўринларда бадиийлик заифлашади, баёнчиликка йўл очилади. «Сароб», «Қўшчинор чироқлари»нинг айрим ўринларида, «Ўтмишдан эртаклар»нинг «Қўқон харобалари орасида» бобида бу щол яққол сезилади. Хуллас, Аллощ инъом этган истеъдоди табиати Қащщор зиммасига миллий адабиётимизда реалистик щикоячиликнинг асосчиси бўлиш масъулиятини юклайди.

         Аср бошларидаёқ шакллана бошлаган янги ўзбек адабиёти анънавий «афсонавий сюжетлар» нақлидан қочиб, реал щаёт щодисаларидан бадиий асар яратиш йўлига ўтган экан, бир мунча фурсат бу борада оқсади. Реал щаёт щодисаларини санъат, реал щаёт одамларини жозибадор бадиий образ, характер, қащрамон даражасига кўтариш хийла қийинчилик билан кечди. Қодирий билан Чўлпон насрда биринчи бўлиб бунга эришди. Уларнинг насри тасвир ощанги, жозибаси билан Шарқда донг қозонган шеъриятнинг энг юксак намуналари билан тенглаша оладиган чинакам санъат даражасига кўтарилди. Қодирий, Чўлпон насридаги реал щаётдан олинган қащрамонлар қадим достон, жангномалар қащрамонлари қатори халқ кўнглидан жой олди. 30-йилларда реал щаётдан нусха кўчирган щикоянавис-лар кўп эди. Уларнинг ёзганлари щаёт щодисаларининг шунчаки копияси, беллитристик баёни бўлиб қоғозларда қолиб кетди. Қащщорнинг етук щикоялари, улардан фарқли ўлароқ, Қодирий, Чўлпон насри каби санъат дурдоналари сифатида кишиларни щайратга солиб, щикояларида қад кўтарган, адиб истеъдоди заковати жон ато этган Сотиболди, Қобил бобо, Туробжон, Боқижон Бақоев каби персонажлар эса худди тирик одамлар каби бугунгача яшаб, одамларни щис-щаяжонга солиб, ўйлашга, бащс мунозараларга чорлаб келяпти.

         Реал щаёт щодисаларининг бадиий асар, муайян жанр шаклига тушиши, санъат щодисасига айланиши ғоят мураккаб, сирли-сещрли жараён. Адабиёт илми шу чоққача бу борада кўп иш қилган бўлса-да, щали унинг тагига етган эмас. Бу борада тайёр қолип-андозалар йўқ. Щар бир адиб уни ўзича, щар бир асарида ўзгача тарзда щал қилади. Шу билан баробар бу жараённинг қандайдир умумий қонуниятлари щам бор. Қащщор ижодий тажрибаси бу борада қимматли материаллар беради.

         Қащщор щикоялари биринчи галда самимийлиги, ишонтириш кучи билан кишини щайратда қолдиради. Ёзувчи тасвиридаги щамма нарса щаёт щодисаси, реал щаётнинг бир бўлаги, эпизоди бўлиб гавдаланади, муаллиф уларни щаётнинг ўзидан шундоққина кўчириб олгандай туюлади. Аммо бу осонликча рўй берадиган щол эмас, щикояларида акс этган щаёт бу реал щаётнинг шунчаки кўчирмаси эмас. Ёзувчининг ижодий лабораторияси билан танишганда, щикояларнинг кўпчилиги реал щаётий асосга эга экани, улар адибнинг турмушда ўзи кўрган, эшитган щодисаларидан, таниш кишилар щаётидан олинганлиги аён бўлади. Бироқ, улар щаётнинг айнан копияси эмас. «Агар ёзувчилик турмушдан нусха кўчиришдан иборат бўлса, дунёда бундан осон иш бўлмас, эди, - дейди адиб. Щаётдан айнан кўчириш китобдан кўчиришдай гап. Копия копия бўлиб қолаверади. Бундай нарсалардан оригиналлик кутиб бўлмайди. Оригиналлик щаёт щақиқатини дилдан ўтказиш, уни щис қилиш, унга ўйлаб юрган гапларни сингдириш, тилакларингни қўшиб ифодалаш билан юзага келади». Зотан, ёзувчи щикояларидаги щаётийлик, ишонтириш кучининг сири ана шунда. Бундан щам мущими, ёзувчининг шу щаёт щодисаларини ўзига хос тарзда бадиий идрок этиши, мағзини чақиб улардан хилма-хил оригинал ва теран маънолар топиши - кашф этиши щикояларига ўзига хос жозиба бахш этган.

         Энди ёзувчининг айрим щикоялари яратилиши тарихи билан танишайлик. «Бемор»да тасвирланган воқеага ўхшаш воқеани ёзувчи болаликда ўзи бошидан кечирган. «Биз Қўқонга яқин Яйпан қишлоғида турар эдик, - дея эслайди адиб. - Онам ғира-шира қоронғи уйда тўлғоқ тутиб ётар, ичкаридан унинг инграган, додлаган товуши эшитилар эди. Яйпан катта қишлоқ, лекин у вақтда доктор, тиббий ёрдам деган гаплар бировнинг тушига щам кирган эмас. Бундай кезларда қўни-қўшнилардан бирор кекса аёл чақирилар эди. Унинг тажрибали момо бўлиши шарт эмас, қарилигининг ўзи кифоя эди. Биз Яйпанга яқинда кўчиб келган, у ерда қариндош-уруғларимиз йўқ эди, шу сабабли дадам қўшни бир кампирни чақириб чиқди. Кампир келиб аям ётган уйга кириб кетди. Дадам икковимиз щовлида ўтирдик... Қоронғи тушди. Мени уйқу боса бошлади.

Ёнимда ўтирган дадам бирдан ўрнидан турди. Кўзимни очдим. Тепамда бояги қўшни кампир турар эди.

- Қалай? - деди дадам ҳовлиқиб.

- Қийналяпти бечора, - деди кампир ва бир оз жим қолганидан кейин менга ишора қилди. - Болага айтинг, аясини дуо қилсин, гўдакнинг дуоси ижобат бўлади.

Дадам энгашиб менинг қулоғимга шивирлади:

- Худоё аямга нажот бергин, дегин! Айт!

Дадам қўрқув ва жащл аралаш мени қистарди... Дуо қила бошладим, бу орада бир-икки йиғлаб щам олдим, кейин ухлаб қолибман. Эрталаб уйғонсам, аямнинг кўзи ёрибди».

Шу воқеа «Бемор»га асос бўлган. Лекин муаллиф воқеани щикояга айлантиришда унга қатор жиддий ўзгар-тиришлар киритган. Щикояда тасвирланишича, Сотиболди-нинг хотини оғриб қолади. Сотиболди қурби етган чора-тадбирларнинг щаммасини қилади; домлага ўқитади, табибга қаратади, бахшига, кинначига кўрсатади, булардан щеч нарса чиқмайди. Докторга қаратиш учун эса қурби етмайди. Вазият янада кескинлашади, бемор бора-бора оғирлашади, Сотиболди эса нажот қидиришда давом этади, Бащовиддинга нарса кўтаради, «кўнглига армон бўлмасин» деб чилёсин қилдиради, щатто қўшни кампирнинг «бегунощ гўдакнинг сащарда қилган дуоси ижобат бўлади» деган маслащатига амал қилиб, щар куни сащарда тўрт яшар қизчасини уйғотади ва уйқу ғашлиги билан йиғлаб турган қизчага дуо ўқитиб, уни такрорлашга мажбур этади. Воқеа хотимаси жуда аянчли - бемор ўлади. Сотиболди қизчасини ўлик ёнидан олаётганда қизча уйғонади ва кўзини очмасдан одатдагича «Худоё аямди дайдига даво бейгин», деб дуо қилади.

Кўриниб турибдики, щаётдаги щодиса щикояда хийла кескинлаштирилган: тўлғоқ дарди тутган аёл ўрнига узоқ дард чеккан аёл олинган, дард чеккан аёлнинг ночор щолати, щаёти сўниб бораётган беморнинг аянчли рафтори таъсир-чан ифодаланган. Бундай пайтда эр бошига тушадиган муси-батлар бирма-бир кўрсатилган; қўли қисқа ғамгузор эр нажот йўлида қўлидан келган барча чора-тадбирларни кўради, аммо бу чора-тадбирларнинг щеч бири наф келтир-майди. Агар щаётда аёл дарддан фориғ бўлса, щикояда дард аёлни олиб кетади. Бола дуоси билан боғлиқ щодиса щикоя драматизмини олий пардага - фожеий пафос даражасига кўтаради.

Ёзувчи фактни бекорга ўзгартирган, уни атайин кес-кинлаштирган эмас. Муаллиф щодисага ўзгартириш кири-таётганда щаёт мантиғига, бадиият қонуниятига асосланган, щаёт щақиқати мощиятини мукаммалроқ, таъсирчанроқ очиш пайида бўлган. Жащолат щукм сурган шароитда умр кечирган, бошига мусибат тушган қўли қисқа, қашшоқ бир оиланинг ночор ащволини, фожеий қисматини бутун кескинлиги билан кўрсатишга муваффақ бўлган.

Ёзувчи «Анор» щикоясида «Бемор»дагидан фарқли ўлароқ, реал щодисани «юмшатиш» йўлидан боради. «Анор» щикояси щам ёзувчининг кўрган-кечирганлари асосида вужудга келган. Щикояда Туробжон номи билан тасвир-ланган киши болалигида уларга қўшни бўлган. Уни Бабар деб аташган. Авторнинг айтишича, Бабар нищоятда қашшоқ, уқубатли умр кечирган, унинг қисқа, чексиз забун, бахтсиз щаёти инсон щаётига ўхшамас эди, дейди адиб. Бабарнинг бирдан-бир толеи, дунёга келиб кўргани - ўзи севган қизга уйланганидир. Аммо камбағалнинг ови юрса, дови юрмайди. Бабар щам, хотини щам замона шафқатсизликлари гирдобига тушиб қолиб щалок бўлиб кетадилар. Бабарнинг фожиали қисмати «Ўтмишдан эртаклар»да щаётда қандай бўлса шундайича берилган. «Анор» щикоясида эса персонаж щаёти-даги энг қувончли воқеалар олинади. Щикоядаги қувончли онларнинг тасвири эса драмаларга, фожиаларга тўла. Ёзувчининг санъати, бадиий кашфиёти шундаки, щикояда қувончли дақиқаларда намоён бўлган драмалар, фожиалар «Ўтмишдан эртаклар»да акс этган аянчли щодисаларникидан кам эмас, балким ундан кўра таъсирчанроқ. Гап шундаки, «Анор» щикоясида щодисалар драмаси персонажлар рущияти-га кўчирилади; Қащщорнинг рущият мусаввири экани айниқса шу щикояда ёрқин намоён бўлган. Щикоя ёш эр-хотиннинг қувончли онлари тасвиридан бошланади. Туробжон бош-қоронғи хотини учун нарса топганидан ўзида йўқ хурсанд, севикли хотин олдида юзи ёруғ бўлганидан мағрур, унинг қўлда тугун билан эшикдан ҳовлиқиб кириши шундан. Хотин қувончи эриникидан қолишмайди, эр қўлида тугунни кўриб унга томон чопади... Аммо шу дақиқанинг ўзидаёқ персонажлар қувончига дарз кетади: йигит яктагининг енги зулфинга илиниб йиртилади, хотин қўлидаги кели ағнаб чала туйилган жўхори ерга тўкилади. Буни кўриб хотин щам, эр щам шаштидан қайтади. Ахир камбағал учун уч-тўрт ювилган қалами кўйлакнинг йиртилиши, бир кели жўхорининг ерга тўкилиши катта нарса! Лекин персонажлар щам, муаллиф щам щозирча бунга у қадар эътибор бермайдилар, булар персонажларнинг бояги қувончи олдида щеч нарса эмас. Эр билан хотин бир дақиқа қувонч нашидасидан бащраманд щолда кўринадилар, бир-бирига эркалик, шўхлик қиладилар:

«Туробжон тугунчани орқасига бекитиб тегишди:

- Акажон, дегин!

- Акажон! Жо-он ака!..

- Нима берасан?

- Умримнинг ярмини бераман!..»

Тугунчада анор ўрнида асални кўрган хотиннинг қувончи шу защоти барбод бўлади. Туробжон эса бунга щайрон. Соддадил йигит бошқоронғи аёл учун асал анор ўрнини босолмаслигини тушуниб етмайди, ўзи келтирган тансиқ матощнинг таърифини келтириш билан уни овут-моқчи бўлади. Булар натижа беравермагач, у хижолатда қолади, унинг кўнглидаги қувонч щам барбод бўла бошлайди. Энди эр щам, хотин щам оғир рущий щолатда. Бу щолат бора-бора кескин тус олаверади, бошда эътибор берилмаган кўнгилсиз щодисалар - йиртилган енг, тўкилган жўхори эсга тушади. Хонадон эгаларининг таъби хира тортиб турган бир пайтда тўкилган жўхорига мушук тегади, муаллиф мушукнинг оқсоқлигини, Туробжонга қараб «мау» деб қўйганини эслатади, булар бояги мунгли щолатни бир қадар оғирлаштиради.

Шуниси характерлики, мана шу дақиқаларда муаллифнинг диққат-эътибори асосан Туробжон рущиятига қаратилади. Шундай бўлса-да, Туробжон рущияти тащлили айни вақтда аёл қалбига щам алоқадор. Муаллиф Туробжон рущиятини бевосита тасвир этади, унинг рущиятидаги жа-раёнларни изчил кузатиб қадам-бақадам қайд этиб боради. Аёлга келганда унинг қалбидаги жараёнлар тафсилоти эмас, кўпроқ уларнинг натижаси, энг характерли онлари кўрса-тилади, оралиқдаги щолатларни китобхон Туробжон рущияти орқали сезиб олаверади. Ўша щодисалар тасвиридан кейин муаллиф аёл щолатига эътиборни тортади, аёл бирдан йиғлаб юборади ва ўзини ўзи койишга тушади. Рущий қийноқлар жам бўлиб аёл қалбида портлаш вужудга келади.

Анор илинжи туфайли юз берган кўнгилсиз вазият тасвири давом этади. Муаллиф персонажлар рущиятида кечган туйғуларнинг жамики товланишларини беришга интилади: персонажлар кўнглида щам мещр, щам алам-ўкинч, щам ачиниш, щам койиш, щам изтироб, щам зарда - бу туйғуларнинг бири кучайиб, бири сўниб товланиб боради. Кўнгилларда кечган дилсиёщликлар тилга кўчади, қочириқ таънага, таъна дашномга, дашном дащанаки жангга айланади, охир-оқибат, буларнинг барчаси жам бўлиб ващшиёна куч ишлатишгача бориб етади.

Рущий жараён ифодасидаги санъаткорликни қарангки, шу кескин драматик дақиқаларда щам щар иккала шахс қалби тубида ажиб бир мещригиё доимо яшнаб туради. Чунончи, Туробжон, аччиқ устида хотинига қарата: «Жигарларинг эзилиб кетсин» деркан, шу защоти хотинининг ащволини кўриб шаштидан тушади, агар иззат-нафс қўйса щозир бориб унинг бошини силамоқчи, ундан узр сўрамоқчи бўлади. Ёки хотин эридан калтак егандан кейинги щолатни эслайлик. У дод солиб ўзини щар ёққа урмайди. Хотин ранги оппоқ щолда кўзларини катта-катта очиб унга ващимали назар билан қарайди ва бошини чайқаб «қўйинг... қўйинг...» дея пичир-лайди; эри уйдан чиқиб кетгач, узоқ йиғлайди, эрига қаттиқ гапирганига пушаймон бўлади, ўзини қарғайди, ўлим тилай-ди; эридан хавотир олиб ташқарига чиқади...

Қащщор персонажлари қалбида кечган шу хил нозик ва тиғиз, юракни қон қиладиган, ғам-ғуссага тўла рущий жараёнларни кўрсатар экан, бу кўнгилсизликларнинг ижти-моий илдизларини щам очиб беради. Бу борада щам у реалистлигича қолади; бундай дилсиёщликларнинг асл боиси ижтимоий адолатсизлик, тенгсизликда эканини кўрсатади. Бироқ бунда щам адиб ўзига хос йўл тутади. Анор хусусидаги можаро пайти хотинининг таъна-дашномига жавобан Туробжон: «Ахир, бошқоронғи бўл, эвида бўл-да!.. Бир қадоқ анор фалон пул бўлса! Сащаримардондан сув ташиб, ўтин ёриб, ўт ёқиб бир ойда оладиганим ўн саккиз танга пул. Акам бўлмаса, укам бўлмаса...», дейди. Агар тасвир шу йўсинда давом этиб Туробжон қўли қисқалигидан щасратини бирма-бир тўкиб солиш, хотин щам унга қўшилиб кўз ёш тўкиш билан банд бўлганида «Анор» аср бошларида яратилган сентиментал асарлар даражасида қолиб кетган бўлар эди.  Бу асар мардона реалистик услубда битилган. Ёзувчи бошқа етук щикояларидаги каби бу ерда щам персонажлар рущиятини батафсил тафсилотлар орқали эмас, ёрқин бадиий топилма деб аташга лойиқ деталлар орқали очади.

Персонажлар щолати, рущияти, кайфиятининг ўзи та-биий равишда щар қадамда ижтимоий масалаларга келиб туташаверади. Щикоядаги персонажларнинг кеч киргач, уйдаги щолати лавщасини кузатайлик. Ёзувчи бу ерда эр ва хотин қалбидаги мунгли кайфиятни сўзсиз щолат ва табиат манзаралари орқали беради. Аёлнинг индамай уйга кириши, дарча ёнида бир тиззасига бошини қўйиб осмонга қараб ўтириши, Туробжоннинг щам уйга кириши, хотин ащволини кўриб тикка туриб қолиши, сўнгра дарча ёнига ўтиришида қанчадан-қанча мунг, дард мужассам! Дарчадан тушган шуъланинг хиралиги, осмоннинг қорамтир-кулранг тусда экани, чироқнинг пихиллаб ёниши, унинг атрофида катта бир парвонанинг айланиб туриши, шифтнинг қаеридир «қирс» этиши, қаердадир калтакесакнинг чирқиллаши, осмондаги хира юлдузлар, мачитдаги кекса бақатерак орқасидан кўтарилган қизғиш ўт, унинг кўкка оловли из қолдириб жуда юқорилашуви ва гўё осмонга урилгандай чилпарчин бўлиб «пўп» этиб сўниши - буларнинг щаммаси юракни қон қилар даражада мунгли, щазин... Бир неча дақиқа «турғунлик»да қолган рущий щолат яна щаракатга келади, кўкда оловли из қолдириб «пўп» этган ўт Туробжон хаёлини ўзига тортади, у бирдан тилга киради:

- Мушак, - деди Туробжон, - Муллажон қозининг боғида. Муллажон қози бешик тўйи қилган.

Хотин индамади.

- Шащардан тўралар щам чиққан,-деди Туробжон яна.

Хотин яна индамади. У Муллажон қозининг боғини кўрган эмас, аммо таърифини эшитган. Бу боғни кўз олдига келтириб кўрди: боғ эмас анорзор... Анор дарахтларида анор шиғил, чойнакдай-чойнакдай бўлиб осилиб ётибди.

- Битта мушак уч мири, - деди Туробжон, - юзта мушак отилса... биттангадан юз танга. Бир миридан кам - етмиш беш танга бўлади.

Эр-хотин узоқ жим қолишди».

Осмонга отилган мушак туфайли Туробжон ёдига бой-нинг боғи, боғдаги бошқа мевалар эмас, айни анор тушиши нақадар табиий. Шу топда китобхон щам, персонажлар щам сезмаган щолда, ўз-ўзидан табиий равишда гап ижтимоий адолатсизлик, тенгсизлик масаласига келиб тақалади. Туроб-жон айни ўша дақиқаларда, шоир сўзлари билан айтганда, «чархи кажрафторининг бир шеваси»ни щис этгандай бўла-ди: камбағал йигит бу ерда энг азиз кишисининг арзимас сўровини бажо келтиролмай хуноб, қўли қисқалик туфайли эр-хотин орасида жанжал, дилсиёщлик; у ёқда - Муллажон қозининг боғида эса шиғил анор, катта базм, тўкин дастурхон, кайф-сафо; казо-казоларнинг кўнгилхушлиги деб қанчадан қанча пуллар кўкка совуриляпти. Туробжон буни ўзича сарщисоб қилиб кўради. Туробжон шу топда адолатсизликни, тенгсизликни щис этса щам, калаванинг учини топишга қодир эмас, бунга щали рущан тайёр щам эмас. Сарщисоб, бир томондан, унинг тинкасини қуритади, иккинчидан, изтиробга солади, персонаж қалбида қандайдир нотайин исёнкорона бир туйғу-фикр етила бошлайди. Ёзувчи бу жараённи бевосита эмас, билвосита, имо-ишоралар, персонажларнинг стихияли хатти-щаракатлари орқали ифодалайди. Ўша мушкул сарщисобдан кейин Туробжон узоқ жим қолади, сўнг оғзини катта очиб щам эснайди, щам уф тортади. Бу  рущий изтироблар, ўй-мушо-щадаларнинг муайян якунидек туюлади. Туробжон севикли хотин кўнгли учун қалтис ишга қўл уради - ўғрилик қилади. Бу соддадил, нодон йигитнинг пировардида топган чораси - қарори шу бўлади. Нищоят, асар мутолааси инти-щосида иноқ ва фақир бир оиланинг тинчини бузган, турмушига оғу солган, щалол одамларни ножўя ишларга, жиноятга бошлаган нарса - ижтимоий тенгсизлик, адолат-сизлик деган фикр-туйғу вужудингизни ларзага солади.

Кўриниб турибдики, щикоядаги щар бир щолат, хатти-щаракат замирида инсон қалбининг тўлғонишлари ётибди, шу жилолардан характер жамоли, қиёфаси, шахсияти, қисмати намоён бўляпти, асар ғояси туғиляпти. Фақат «Анор»дагина эмас, машщур щикояларнинг барчасида ёзувчи рущият тасвирига катта эътибор беради. Аслида бу ёзувчининг бош ижодий принципидир. Муаллифнинг ўзи инсон «ички дунёсининг чуқур жойларигача ўзига кўрсатадиган икки сащифалик чинакам проза биз учун шошма шошарлик ва тумтароқли гаплар билан ёзилган силлиққина қалин «асар»дан кўпроқ фойдалидир», дейди ва шу гапдан кейин «Адабиёт щақида мен биладиган гапнинг асосийси-мана шу» деб қўшиб қўяди.

Қащщор табиати, истеъдоди йўналиши жищатидан щаёт-даги, одамлар қисматидаги фожиавийликни теран щис этадиган адибдир. Унинг энг етук щикоялари айни фожиавий щолат, қисматлар ифодаланган асарлардир. Щикояларидаги персонажлар щаётидан олинган эпизодлар, лавщалар гарчи муайян интищо, бадиий ечим билан якунланса-да, бундай якун галдаги фожиалар, кўргуликларнинг дебочаси вазифа-сини ўтайди. «Бемор»даги Сотиболди хотинининг ўлими уйқу аралаш аясининг дардига даво тилаган қизалоқ ва хотини дардига даво қидириб бор будидан жудо бўлган эрнинг янгидан-янги сарсон-саргардонликлари ибтидосидир. «Анор»даги Туробжоннинг охирида жиноятга қўл уриши бу оила бошига тушажак галдаги чигал савдоларнинг бошла-нишидир. «Ўғри»даги жабрдийда чолнинг нажот излаб ман-саб-мартабанинг турли зинапояларида турган юлғичларга дуч келиб, шилиниб, охирида «нажот» топиши - Эгамберди пахтафурушнинг щимматига сазовор бўлиши, бу щиммат эса келгусида ва юз беражак аввалгилардан ҳам оғирроқ талон-чиликнинг ўзгинасидир. «Дащшат» щикоясида Унсиннинг «тириклар гўристони» Олимбек додхо хонадонидан қутилиш йўлидаги мислсиз жасорати қащрамоннинг щалокати билан тугайди, бироқ қащрамон ўлими додхо хонадонини издан чиқаради, талотумларга гирифтор этади. «Асрор бобо»даги чол билан кампирнинг жангда щалок бўлган ўғли щақидаги совуқ хабарни бир-бирларини аяб сир тутишлари, чексиз дард-алам, қалб изтиробларини ичга ютишлари - бир умр давом этадиган фожианинг аломат кўриниши - бадиий ихтиросидир. Щатто ёзувчининг комик щодисалар, щажвий характерлар ифодаланган «Адабиёт муаллими», «Санъаткор» щикояларида щам фожиавий рущ устивор; щар икки асардаги ўзларини доно, билимдон, маданиятли қилиб кўрсатишга чоғланган кимсалар ўзгаларнинг аччиқ истещзосига, надомат-ларига лойиқдир. Бир умр ўзгаларга кулги бўлиб яшаш щам аслида ўзига хос фожиадир.

Хуллас, одамлар турмушидан олинган эпизодларда, лавщаларда улар щаётига, қисматига дахлдор фожиавий мощиятни кўриш, теран щис этиш, персонажлар характери ва қисматини уларнинг рущияти ифодаси орқали ёрқин бадиий деталлар воситасида гавдалантириш Қащщор щикоя-навислик санъатининг энг мущим жищатларидир.

Тўғри, Қащщор бисотида бахтли хотима билан якунланган романтик щикоялар щам бор. «Минг бир жон»да ўлим тўшагида ётган қиз, «Мащалла» щикоясида эса щаётдан умидини узиб ўлимни кутаётган, қабристонда ўзи учун гўр қазитиб қўйган қария щаётга қайтади. Ёзувчи «Минг бир жон»даги Мастурани бемисл мардлиги, азоб-уқубатларга щайратда қоларли даражада чидами, щаётга мущаббатига яраша «мукофотлайди»; «Мащалла» асарида эса мащалла ащлининг қарияга бўлган мещр-эщтироми уни ўлим чангали-дан ажратиб олади. Ёзувчининг яна бир щикояси - «Нурли чўққилар»да енгил щаёт йўлига кирган қиз «жазоланиб», ота-она, эл-юрт иззатини қилган қиз эса мукофотланади... Гарчи бу щикоялар щам мащорат билан битилган, танқидчиликда, жумладан, ушбу мақола муаллифининг ишларида яхши бащо олган бўлса-да, уларда адибнинг шафқатсиз реалистик йўлда битилган етук щикояларидан фарқли ўлароқ, қандайдир китобийлик, ошкора ўгитбозлик, юзакилик бордай туюлади.

 

III

 

Абдулла Қащщорнинг - 30-йиллар бошларида, эндигина бир-иккита дуруст щикоя яратган, щали ёзувчи сифатида элга танилмаган ёш қаламкашнинг «Сароб»дек роман ёзишга журъат этиши ва муваффақияти худди Қодирийнинг ижодий жасорати - илк романи каби щайратомуз щодиса бўлди. Агар Қодирий илк романида мозийга қайтиб иш кўрган, тарихимизнинг энг мураккаб, қалтис палласи щақида одамларни ўйга толдирувчи, щаяжонга-ларзага солувчи асар яратган бўлса, Қащщор замондошлари, 20-йилларнинг чигал, зиддиятли щодисалари щақида ўқувчини бащсларга чорловчи ғаройиб етук роман ёзди. Дунё юзини кўрган пайтида щам, ундан кейин щам ХХ аср ўзбек адабиёти тарихида бу қадар кескин, бир-бирига зид бащс-мунозараларга, хилма-хил талқинларга асос берадиган, ғоявий-мафкуравий, сиёсий жищатдан ўткинчи, ожиз, чекланган ўринлари бўлишига қарамай, йиллар талотумларидан омон ўтиб ўзининг бадиий қимматини сақлаб қололган бошқа бирор йирик асарни кўрмаймиз.

30-йилларда қалам тебратган улкан сўз усталарида бўлгани каби Қащщорда, жумладан, унинг ўша йиллар мащсули «Сароб» романида ўз даврининг щукмрон расмий мафкураси таъсири мавжуд. Адибнинг ўзи таржимаи щолида «Сароб»нинг ёзилиш сабаби щақида тўхталиб шундай дейди:

«Буюк бурилиш йили бошланди. Шащарда нэпман, қишлоқда муштумзўр жон талвасасига тушди. Тақдир мени шу душман синф вакиллари бўлган эски ва «янги» зиёлилар, ўзини миллат щомийси, миллатчи деб атаган бир гурущ ватан хоинлари билан учраштирди... Қўлимга янги қалам олганимда, дин ва дин ащлларига қарши болалигимдан бери кўксимда йиғилиб ётган аламни тўкишга қанчалик шошилган бўлсам, буржуа миллатчилиги щақида кўрган ва билганларимни тенгқурларимга, бутун халққа айтишга шунчалик шошилдим. Мен адабиёт кураш қуроли бўлишига щеч қачон бунчалик зарурат щис қилмаган эдим».

Жуда кўп фактлар, кейинги кузатиш, тадқиқотлар шундан далолат бераётирки, «буюк бурилиш йили» деб аталган палла Абдулла Қащщор айтганидан ўзгача - мамлакат тарихида улкан фожиа, мусибатлар даврининг бошланиши бўлди, қолаверса, шащарда нэпман, қишлоқда муштумзўрларнинг жон талвасасига тушиши - тоталитар маъмурий буйруқбозлик системасининг жиддий қўпорувчилик сиёсати оқибати эди. Дин ва дин ащлларига қарши суриштирмай ёппасига уруш эълон этиш, уларга нисбатан ғазаб ёғдириш халқимиз, маънавиятимиз, маданиятимиз учун қанчалик қимматга тушгани эндиликда щаммага аён. Ёзувчи назарда тутган, «дин ва дин ащлларига қарши» кўксида йиғилиб ётган алам щам, «буржуа миллатчилиги щақида кўрган ва билганлари»ни тенгқурларига, бутун халққа айтишга шошилиши, бунда «адабиёт кураш қуроли бўлиши»га ўзида зўр зарурат щис этиши-барча-барчаси роман ёзилган 30-йиллар бошлари-даги фожиавий даврнинг истеъдодли ёзувчи онги, ижодий мезонларига салбий таъсири эди. Бу щол, бу кайфият муайян даражада «Сароб» романида ўз ифодасини топди. Романда ёзувчи бирёқламалик билан бир гурущ «синфий душман», яширин аксилинқилобий миллатчилик ташкилоти аъзолари, бу гурущнинг шўро тузумига қарши уюштирган «фитна»си, «қўпорувчилик ишлари», адабиёт, маданият, матбуот сощасидаги «аксилинқилобий щаракатлари»ни фош этишга уринади. Муродхўжа домла образини мустасно қилганда, бу гурущ вакиллари, уларнинг ёвуз ниятлари, қўпорувчилик фаолияти бир қадар яланғоч, хийла юзаки берилган; яширин ташкилотга оид тафсилотлар анчайин жўн, нўноқлик билан битилган детектив саргузаштларни ёдга туширади. Муаллиф бу ўринларда, тадқиқотларда таъкидланганидек, 30-йиллар бошларида майдонга келган «аксилинқилобий жиноий щаракатларни фош этиш»га қаратилган айрим манбалардан фойдаланган, ўша манбалар рущига мос тарзда ёзувчи адабиётни фақат синфий душманга қарши кураш қуролига, уларга нисбатан қащр-ғазаб туйғуларини ёғдириш воситасига айлантиради. Щолбуки, сўз санъати етук реалист ёзувчи қўлида щар доим синфий-мафкуравий кураш қуроли эмас, щодисаларни, щатто ўзи душман деб санаган синф, табақа одамларини щам щалол, объектив кўрсатиш, холисона бадиий тащлил этиш, щодиса мощиятини очиб бериш воситаси бўлиб келган. Адабиётимиз бахтига етук реализм анъаналари рущида яратилган «Сароб» адиб даъво қилганидай, фақат душман синф одамларини нуқул қащр-ғазаб билан фош этувчи сащифалардан иборат эмас. Аслида бу хил ўринлар асарда нисбатан оз. 63 бобдан иборат романнинг (учинчи нашри) бор-йўғи ўнга яқин бобида шундай лавщалар бор.

Шуниси характерлики, 30-йилларда вульгар социоло-гизм оғуси билан защарланган танқидчилар эътиборини биринчи галда асардаги аксилинқилобий миллатчилик билан боғлиқ худди ўша нисбатан заиф, яланғоч, қуруқ фош этувчи сащифалар ўзига тортади ва романни улар бошда «буржуа миллатчилигини фош этувчи асар» сифатида олқиш билан қарши оладилар. Бироқ, орадан кўп ўтмай, романга муносабат ўзгара бошлайди. Романда улар илгари ўйлагандан кўра жиддийроқ ва мущимроқ жищатлар борлигини англай бошлайдилар. Щаммадан бурун асар бош қащрамони - улар назаридаги синфий душман, миллатчи Саидийнинг тақдири ва талқини, қолаверса, миллатчиларга қарши турган ижобий қащрамонлар фаолияти мутлақо қониқтирмайди. «Сароб»га бағишланган мущокамаларда, қатор тақризларда ёзувчи Саидийга хайрихощлик билдиради, «Романнинг бош қащрамони Саидий ўтакетган миллатчи бўлишига қарамасдан, ёзувчи уни мақтайди, уни ўқувчига мумкин қадар яхши кўрсатишга, ўқувчини Саидий изидин эргаштиришга тиришади...» (Щ. Мусаев); «Саидийга ачиниш туғдириш буржуа миллатчиларига нисбатан нафрат туғдирмайди, балки хушёрликдан тойдиришга олиб боради, бу - ёзувчининг хатосидир» (Ю. Султонов), дея ающаннос соладилар. Бугина эмас, Саидийнинг маъшуқаси Мунисхондаги нурли жищатлардан щам ўша танқидчилар ғазаб отига минадилар, муаллифнинг миллатчи қизи, аксилинқилобчи синглиси, миллатчи йигит маъшуқаси «Мунисхонга мущаббат билан қараши»ни тоқат қилиш мумкин бўлмаган бир щол, адибнинг яна бир жиддий ғоявий хатоси деб биладилар.

Щолбуки, худди ўша масалада, романнинг бош қащрамонлари Саидий, Мунисхон характерлари, тақдири, рущий олами бадиий тадқиқи, талқинида асарнинг асосий рущи, реалистик қудрати, умуман реализмнинг сещрли кучи намоён бўлган; муаллиф ўз шахсий майли, ўша кезларда таянган ақидалари, даврнинг щукмрон расмий мафкурасига зид ўлароқ реал щодисанинг объектив манзарасини акс эттирган щодисаларни, бу одамларни бор мураккаблиги, мусбат ва манфий томонлари билан холисона кўрсатган. Ёзувчи щар қанча қоралашга, фош этишга уринмасин, щушёр, дидли китобхон Саидий, Мунисхонларни тўғри тушунадилар. Аллощ уларни шу тарзда яратганлигини, улар оғир қисматга мубтало эканини, қолаверса, давр, мураккаб зиддиятли мущит, шароит қурбони бўлганликларини кўриб, щис этиб туради, беихтиёр уларга ачинади, уларнинг ташвиш, алам-изтиробларига шерик тутинади.

«Сароб» романида ёрқин, курашчи ижобий қащрамонларнинг йўқлиги, борлари эса заиф чиққани щақида кўп танқидий гаплар айтилди. Айни пайтда бу борада ёзувчини оқлаш учун щар хил бащоналар излаш, мавжуд ижобий кучлар щам чакки эмас, дея ўзини овунтириш щоллари щам бўлди. Бироқ бу хусусда мущим щақиқатни айтишга щеч ким журъат этолмади. Хўш, қатор танқидчилар назарида «душман синф, миллатчи тимсоли бўлмиш Саидий»га ва унинг теварагидаги бир гурущ шахсларга қарши кураш олиб бориши, уларни тор-мор этиши лозим бўлган курашчи қащрамонлар кимлар бўлиши мумкин эди? 20-30-йилларга оид архив хужжатларидан, ўша йиллари матбуотда босилган, бугунгача сақланиб қолган мунозара материалларидан, кўпдан-кўп танқидий рущдаги мақолалардан маълумки, щақиқатдан щам, щаётда Саидий типидаги зиёлиларга қарши аёвсиз кураш олиб борган, уларни ер билан яксон этган, кейинроқ қатағон қилинишига замин щозирлаган щужумкор кучлар, улар олиб борган кураш усули ижодий зиёлилар, адабиёт учунгина эмас, умуман халқ, жамият учун оғир кўргулик бўлгани эндиликда щаммага аён. Нега буларни яқиндан билган, бевосита бу щодисаларга шощид бўлган Қащщор романга шундай курашчилар образини киритмади? Нега романдаги Кенжа, Эщсон, Шафрин сингари ижобий кучларда шунақа жангарилик йўқ, аксинча улар анчайин майин-мулойим, Саидийга нисбатан мурувватли одамлар!? Жангари қащрамонларни асарга олиб кирмаслик фақат роман поэтикасининг ўзига хослиги билангина изощланмаса керак. Щар щолда Қащщордек реалист санъаткор бу хил расмий мафкура билан қуролланган, синфий рақибларни асло аямайдиган жангари курашчиларнинг щақиқий башарасини билган, лоақал холис реалист савқи табиий тарзда беихтиёр англаган. Эщтимол, бундай шахсларни асло ижобий қащрамон қилиб бериш мумкин эмаслигини, айни ўша кезларда улар щақида бор щақиқатни айтиш, ифодалаш мушкул эканини тушунган, щис этган щолда, яхшиси, бундай шахсларни асарга киритишдан ўзини тийган бўлиши щам эщтимолдан холи эмас. Балки бу щам ёзувчининг гуманизм, реализмга садоқати оқибатидир.

80-90-йиллар танқидчилигида «Сароб» романидаги «аксилинқилобий миллатчилик» билан боғлиқ масала яна кўтарилди: «Сароб» муаллифи замонасозликда, «ўткинчи ақидалар, муваққат мезонлар, юқори доираларнинг кўрсат-маларида уқтириб ўтилган щақиқатларга таяниб ижод қил-ган»ликда (О. Отажонов) айбланади. Танқидчи Р. Қўчқоров «Сароб» романининг ижодий тарихи, яратилишига туртки бўлган манбалар тащлилига бағишланган ишида «миллий зиёлиларнинг буржуазия кетидан кетганлиги... бутун романнинг етакчи пафосини ташкил этади», асар «замон ва сиёсат талаби, муаллифнинг пировард мақсади, щатто омма онгу шуурига таъсири нуқтаи назаридан щам конкрет сиёсий романдир», «20-йилларда иш кўрган аксилинқилобий, миллатчилик ташкилотларининг «кирдикорлари»ни бадиий ишонарли фош этиш романнинг бадиий, ғоявий фундаментини ташкил этади... бутун асар мана шу асос устига қурилган» деган хулосага келади1.

Устоз танқидчи О. Шарафиддинов эса бу қарашга зид ўлароқ: «Роман матнини синчиклаб кўздан кечирилса, босиқлик билан тащлил қилинса, миллатчиликни фош этиш адибнинг асосий ғоявий нияти бўлмагани аён бўлади. Щатто Саидий учун щам миллатчилик асосий, етакчи, доимий сифат эмас. У йўл-йўлакай миллатчи бўлган ва уни щалокатга олиб келадиган омил щам миллатчилик эмас. Щар щолда Саидий, биринчи навбатда, худбинлик қурбони бўлади», - деб ёзади[2]. Р. Қўчқоров ўз ишида «Сароб» муаллифи аксилинқилобий щаракатларни фош этувчи манбалардан баракали фойдалангани, щатто уларни ўзлаштириб, кўчириб олгани хусусида кўплаб далиллар келтиришга щарчанд уринмасин, роман ўша манбалар рущида ёзилган деб даъво қилмасин, бундай уринишлар асар мощиятига айтарлик таъсир кўрсатмайди. Мабодо «Сароб» илмий публицистик рисола бўлганида, Р. Қўчқоров танқиди туфайли умри тугаган, кўчирмачиликдан иборат бир нарса сифатида узил-кесил фош этилган бўларди. Ҳолбуки, «Сароб» биринчи галда роман, санъат асари. Танқидчи келтирган далиллар эса «Сароб»даги аксилинқилобий миллатчилик ташкилоти аъзолари фаолиятига оид нисбатан заиф сащифалар тўғрисидаги мавжуд танқидий мулощазаларни яна бир бор тасдиқлайди, холос. Романдаги асосий нарса-ундаги етакчи қащрамонларнинг қисмати, рущияти тащлили масаласидир. Бу роман биринчи галда хазон бўлган мущаббат, увол бўлган умр достони, икки кўркам ёшнинг бир-бирига муносиб, аслида бахт учун туғилган, аммо табиатидаги ожизликлар туфайли щаётда чалғиган, адашган қалбларнинг аччиқ фожиали қисмати, рущий изтироблари щақидаги асар сифатида ўқувчини щаяжонга солади.

Саидий билан Мунисхон мущаббати, улар умрининг завол топишида, шубщасиз, бу ёшлар тушиб қолган шароит, вазиятнинг, зиддиятларга тўла даврнинг щиссаси, таъсири катта, айни пайтда инсон боласи номукаммал бир зот. Тақдири азалнинг ўйиними, пешонага ёзилганнинг рўёбга чиқишими ёки инсоний ожизликлар оқибатидами - рўй берган омадсизлик ва бахтсизликлар учун биринчи галда уларнинг ўзлари айбдордирлар; ўз тақдирларига нисбатан лоқайдлик, худбинлик, мақсад йўлида собитсизлик, мутелик, ихтиёрни ўзгалар қўлига топшириб разолат билан иттифоқ тутиниш, бундан щам ёмони, разолатга кўникиш инсон боласи учун энг оғир гунощ, кўргулик, катта фожиа. Асарда биз Саидий ва Мунисхоннинг аччиқ севги ва умр савдоси, рущий изтироблари, драмаларга тўла қалб дафтари билан танишиб аламли ўйларга толамиз. Бу жищатдан «Сароб» жащон адабиётидаги айни шу хил рущий фожиалар тасвир ва тащлил этилган энг етук асарлар билан бир қаторда туради. «Сароб»дан кейин ХХ аср ўзбек адабиётида «Сароб» таъсирида, унга эргашиб ёзилган бахтсиз севги, адашганлар қисматидан щикоя қилувчи талай асарлар пайдо бўлди, улар орасида ўқувчиларга маъқул бўлганлари щам бор. Аммо, очиғи, уларнинг щеч бири бу масалаларни умуминсоний дард-алам, қалб драмаси, фарёди даражасига кўтара олмади.

Эрих Фромм «Франс Кафканинг «Жараён»и» мақоласида жащонга машщур бу роман бош қащрамони ва унинг фожиаси сабабларини тащлил этиб қуйидаги жищатларга эътиборни тортади: Йозеф К. «ривожланишдан тўхтаган» кимса, «бировнинг қўлига қараган» одамдир; «унинг барча ишқу амали бошқаларга музтар бўлишга қаратилган, у щеч қачон бировга нимадир беришни ёки ўзи чора-тадбир излаб топишни мақсад қилмаган», ўзгаларга қарам одам; «Муаммо унинг ўзида, ботинида экани, ўзини фақат ўзигина халос эта олишини ўзи тушунмаган» шахс; «Щаёти самарасиз ўтаётганини ва тобора таназзулга юз тутаётганини ғира-шира англайди», бироқ бунинг олдини олишга қурби етмайди; «аслида эса у ўзи учун, ўзининг инсоний шарафи учун курашмоғи лозим эди»; «К.нинг ащволи қоронғуда бировнинг ёрдамисиз йўл тополмайдиган одамнинг фожиали тараддудидан далолат беради...»

Рамзлар воситасида ёзилган «Жараён» қащрамони - ХХ аср бошларида яшаган, Саидийга замондош бўлган ёш зиёли йигит щақида айтилган бу сўзлар изчил реалистик йўлда битилган «Сароб» романига, унинг қащрамонига щам щайратомуз даражада дахлдордир. Мана шу муштараклик щам «Сароб»нинг умумбашарий ащамиятга молик асар эканини тасдиқлайди.

Романда Саидий билан Мунисхонни щалокатга олиб келган рущий-маънавий омиллар, жумладан, улар табиатига хос худбинлик, шахсиятпарастлик, шущратпарастлик щақида кўп ёзилди. Бунинг учун муайян асослар бор, албатта. Бироқ романдаги етакчи қащрамонлар характери биз аввал тасаввур этгандан кўра серқирра, маънодор, мощият жищатидан хийла сержило. Етакчи қащрамонлар, биринчи галда, Саидий характери, рущияти, хатти-щаракатлари, қисмати синчиклаб кузатилса, табиатига хос энг характерли жищат унда қатъият-сабот, «шахси бутунлик», мустақил фикрлаш ва иш тутишнинг етишмаслигида эканига иқрор бўласиз. Саидий ёзувчи насридаги етакчи персонажлар каби щаёт шафқатсизликлари топтаб ташлаган, хўрланган, тащқирланган, муте, итоаткор, омадсиз шахс. У «Сароб»дан олдин ёзилган «Бошсиз одам» ва ундан кейин яратилган «Бемор», «Ўғри», «Анор», «Ўтмишдан эртаклар» қащрамонларининг бошқа бир шароитдаги, йирик жанрдаги «онгли» - зиёли қиёфасидаги кўринишидир. Гарчи Саидий зиёли журналист, ёзувчи бўлса-да, мощиятан Сотиболди, Туробжон, Қобил бобо, Бабарлардан айтарли фарқ қилмайди... Унда Аллощ берган бир инсон боласига лойиқ ақл-идрок, инсоний туйғу, щусн, куч-қувват бору, бироқ унда қатъият, сабот йўқ. Чўлпон иборалари билан айтганда, мущит гирдобида бир сомон парча, щаёт оқимида бамисоли оқар сув юзасидаги похол чўпдек қалқиб боради, щар амал, щар ишни «щақ» деб билади ва шу тариқа ўз вазни-қадрини бой беради. Бошлаган бирор ишини, орзу-ният йўлдаги интилишини охирига етказмайди: ўқишни ора йўлда ташлаб кетади, комсомол сафида, шўролар идорасида ишлаб, улар тарафида туриб буни щам ёлчитмайди; аксилинқилобий миллатчилар гурущи томон оғиб, ношудлиги, оғзи бўшлиги туфайли бу ерда неча бор қовун туширади; ташкилот топшириғига кўра янги одамлар топиб, янги гап бошлашга чоғланади, «кечалари ўйлаб ётиб, кимнинг олдига бориш ва қандай қилиб гап бошлаш тўғрисида маълум қарорга келади, аммо тонг отгандан кейин муваффақият қозонишга шубщаланади, у кишининг олдига боргани отланганида эса, ўзини тамоман ожиз сезади». Давраларга кирганда щам биров ўргатган сўзларни майнадай такрорлайди. Ёзувчилик истеъдодини рўёбга чиқариш бобида щам ланжлик қилади. Ижодда щам нуқул бировларнинг иродаси, маслащати, тақдим этган мавзуси, тузиб берган плани асосида иш кўради, гощ у, гощ бу ижтимоий-сиёсий гурущ қўлида қурол бўлаётганидан хижолат тортмайди. Унда чин истеъдод сощиби учун зарур шарт - журъат, жасорат етишмайди. Озгина қаршиликка дуч келдими, дарщол ижодий ниятидан воз кечади. Биргина мисол. Саидий қишлоққа борганида у ерни ёқтириб қолади, ер-сув ислощотига хайрихощлик кўрсатиб у щақда роман ёзишга чоғланади. Шу орада бир бащсда айтилган «Ислощот ўзбек қишлоқларини хароб қилади», «Ислощот ёмон десангиз романингиз босилмайди, яхши десангиз...» тарзидаги мулощазалар туфайли дарщол фикри ўзгаради қолади. «Шу дамда ўзининг бошлаган романидан шунча совидики, давом эттириш учун бир калима сўз тополишига щам кўзи етмас эди», деб ёзади муаллиф.

Бу йигит шахсий - интим щаётда щам ўта нўноқ. У гўзал қиз Мунисхонга кўнгил бериб, унинг мещрини қозонади. Севги деб аталмиш илощий неъмат нашидасидан бащраманд бўлиш имконияти туғилади. Щаётидаги энг қувончли, тотли онлари унинг Мунисхон билан илк учрашув, мулоқот дамларидир. Бироқ мана шу бахтни щам асраб қолишга қурби етмайди. Бу ношуд нотавон бандаи мўмин хомхаёлларга учиб, китоблардагидай фаровон турмушга эришиш, машщур ёзувчи бўлиб етишиш орзусида таянч-шароит қидириб Муродхўжа домла хонадонига ичкуёв бўлиб келади. Мунисхондек фаришта қолиб, ўз тақдирини Сорахондек тасқара билан боғлайди. Бу щол Саидий табиатидаги ожизлик, субутсизлик, щаётда йўл қўйган хатоларнинг энг қалтиси ва хатарлиси, шахсий инқи-розининг авж нуқтасидир. Энг ачинарлиси, Саидий щаётида нималар юз бераётганини билиб, бу щақда ўзига щисоб бериб, оқим ўзини қаёққа олиб кетаётганлигини ғира-шира фащмлаб туради, шунга қарамай кўзини чирт юмади-да, «хайр, нима бўлса бўлар...»дея қўл силтайди. Бу хонадонда Саидий аввало ижтимоий шахс сифатида ўзлигини бутунлай бой беради: «оламга, унинг барча щодисаларига Муродхўжа домланинг кўзи билан» қарайдиган, «щар бир товушни унинг қулоғи билан эшитадиган» бўлади; бора-бора бу одамнинг дастёри, малайи, борингки,оддий қулига айланади. Саидийнинг энг жўшқин мещнат, ижодий фаолият онлари эзгу мақсадларига ёки сиёсатга эмас, Муродхўжа домланинг моддий манфаатларига хизмат қилади. Шу тариқа оқ-қорани тушунган, маърифатли, зиёли бу кимса мутелик, итоаткорлик, қуллик, туйғуси бобида адиб щикояларидаги маърифатдан йироқ, оми персонажларни щам йўлда қолдириб кетади. Бу щол 30-йиллар шароитида жиддий бир огощлантириш эди. Жамиятнинг маърифатли, онгли аъзоси бўла туриб щам Саидий каби қатъиятсизлик туфайли жащолат ботқоғига ботиб кетиш, инон-ихтиёрини ўзгалар изнига топшириб оддий малайга, қулга айланиб қолиш мумкинлигини, афсуски ўша кезларда биров сезди, биров сезмади; сезганлар эса журъатсизлик оқибатида ўзларини билмасликка солдилар. Бу нарса миллат, жамият учун қанчалар қимматга тушганлиги маълум...

Қалтис вазиятларда бош қащрамон қисматида, рущиятида юз берган ўта зиддиятли, фожиавий щолатлар катта мащорат билан кўрсатилган. Инсон боласи учун энг оғир кўргулик, фожиа ўзининг кўнгил майлига зид бориш, таъби суймаган ишни қилиш, бундан щам оғири - жирканч вазиятга ўзини мослаш, тақдирнинг шафқатсизлигига, омадсизликка кўникиш, омонат асослар орқали ўзини овутишдан иборат. Домла хонадонида Саидий ана шундай мушкулотга дуч келади: ақлга-тасаввурга сиғмайдиган щол юз беради - секин-аста Саидий қалбидаги баркамол гўзал қиз Мунисхон ўрнини маънавий қашшоқ, жисмоний хаста, ўта хунук-тасқара Сорахон эгаллай бошлайди. Ёзувчи бу рущий жараённи бутун мушкулоти, оғриқлари, азоб-изтироблари билан ифода этади. Айниқса, Саидийнинг кўнгилсиз вазиятга ўзини кўниктириш, Сорахондан «фазилат»лар қидириш жараёни тасвири ёзувчининг ноёб бадиий кашфиётидир. Деярли шундай щол Мунисхонда щам юз беради. Мунисхон щам ўз навбатида Саидийдай кўркам, истеъдодли йигит қолиб вазият тақозоси, ака хощиши, амри билан маънавий тубан, кўримсиз, жирканч одамга зўрлаб узатилади. Мунисхон щам бу вазиятга кўникиш, жирканч кимсадан «фазилат» қидириш азобини чекади. «Икковининг фарқи шундаки, Мунисхон ўзини алдай олмаган - фазилатдан нуқсон ва нуқсондан фазилат ясашдан ожиз келган минутлар»да аламини йиғидан, Саидий эса ичкиликдан олади. Айниқса, бир-бирининг васлига ета олмаган, икки бахтсиз, омадсиз ёшнинг бир-бирига рўпара келгандаги щолати-қалбларда кечаётган изтироб, уни яширишга қанчалик уринмасинлар, барибир ошкор бўлиб туриши ифодаси ёзувчи санъатининг беназир эщсонларидандир. Икки ёш тўйдан кейин бир-бирларига дуч келганида иккови щам узоқ жим қолади, сўнг Саидий «Қутлашим мумкинми?» - деб сўрайди. Шу ўринда ёзувчи: «Бу сўзни у жуда тез айтди, аммо айтиб бўлгунча кўзидан ёш чиқиб кетаёзди» деб ёзади. Ўша кездаги қащрамон қалбидаги изтироб нақадар нозик, таъсирчан ифодаланган! «Мумкин!» - дейди сир бой бермаган Мунисхон бояги саволга жавоб тарзида ўзини хурсанд ва бахтиёр кўрсатишга тиришиб. Саидий бунга ишонмайди, Мунисхоннинг шу щаракати унинг юрак-бағрини эзиб юборади. Мунисхон яна узоқ вақт шу мушкул юмушни давом эттиради, щар гал Саидийни кўрганда ўзини турмушидан, оилавий щаётидан мамнун кўрсатишга тиришади. Бунинг оқибати аён. Муаллиф ёзади: «Бу узоққа чўзилган дард натижаси шу бўлдики, Мунисхоннинг гўзаллиги щар кимнинг қучоғида бир қатрадан қола бериб тугаёзди».

Саидийнинг қабощатга кўникиши, у билан муросага келиш жараёни ифодаси нисбатан кенг, изчил ва мащорат билан амалга оширилган. Нищоят, Саидий алдовлардан - Мунисхоннинг фазилатларидан нуқсон ясашдан чарчайди, ўзига тасалли бериш учун бошқа йўл топади- қачон Мунисхон тўғрисида ўйласа, дарщол ўзига ўзи «Мен уни олмоқчи эмас эдим» дейди ва кўнглининг фарёдини ичкилик билан босишга уринади. Шу мушкул дақиқаларда рўпарасида бот-бот Сорахон пайдо бўлади, Саидий эса щар гал Сорахондан қандайдир фазилат «кашф» этади. Сорахоннинг Саидий щузурига чойнак кўтариб кириб, маст щолда учиб ётган бу одам оёқ кийимини ечиб қўйиши, устига кўрпа ёпиши, айниқса бош томонига, бошқа жойга эмас, уйғониб пайпаслаганида қўли етадиган жойга совуқ чой қўйиши катта каромат бўлиб туюлади. Яна бир гал Сорахон Саидийнинг оқ шощи кўйлагига қаердадир илашган қизил ипни олиб ташлайди. Адиб ёзади: «Чойнак уни щамма хунук қизлардан ажратган бўлса, бу ипни олиб ташлаш уни Саидийга озгина яқинроқ келтирди». Энди Саидий Сорахоннинг тавия башарасидан зўр бериб чирой ахтаришга тушади ва «катта бир нарса» кашф этади: «Сорахоннинг кўзи қора, киприклари бу кунгача кўрган щамма қизларникидан узун». У ўзини овутишда давом этади: «Сорахон хунук, бу рост, аммо истараси иссиқ». Бу фикрга яна бир фикр қўшади: «Баъзи қизлар чиройли бўлса щам, истараси совуқ бўлади, щуснда истаранинг ащамияти зўр». Яна бошқа зўрма-зўраки далил-исботлар келтиришда давом этади: «Никощ учун мущаббат шарт эмас», «Бу хотин хунук, буниси чиройли», дейишда маъно йўқ, «турмуш учун чиройли хотиндан хунук хотин яхши». Шу тариқа Саидий мажбуран ўзини таъби суймаган ошни ейишга щозирлайди.

Ёзувчи бу билан чекланмай, қабощатга мослашган бандаи мўминнинг бу хонадондаги хўрликлари, инсонлик шаъни, нафсониятининг оёқ ости этилиши, тасқара хотин, булбули гўё қайнона, маккор қайнота томонидан тащқирланиши, хаста опаси бошига тушган чидаб бўлмас хўрликлар, буларнинг устига ишдаги, ижоддаги омадсизлик, таназзул тарихини батафсил кўрсатади. Саидийнинг ўша кезлардаги ночор щолати, изтироблари ўқувчи қалбини ларзага солади. Ёзувчи қащрамоннинг аянчли қисмати хусусида бир персонаж тилидан лўнда қилиб шундай дейди: «Ращимжон щозир шалоғи чиққан аравадай Муродхўжа домланинг томорқасида ағанаб ётибди». Нищоят, Саидийнинг ички щаёти билан ташқи щаёти орасидаги кундан-кун ўсиб бораётган қарама-қаршилик унинг жонига қасд қилар даражасига етади, у телба щолга тушади.

Асарнинг илк нашри ва охирги вариантидаги қащрамон щалокати тафсилотидаги фарқлар хусусидаги бащоларда, кейинги вариантда Саидийнинг тўсатдан фаол ва қўпорувчига айланиши, бутун бошли юк поездини щалокатга учратиши образ мантиқига зид, чунки Саидий табиатан бундай ишга қодир эмас, деган танқидий фикрлар асосли эмасдай туюлади. Аслида щаётдан, яшашдан тойган, щаёт сурурини щис этишдан тўхтаган, щаётга, яшашга интилишни беъманилик деб билган, шахснинг сифатида емирилиб битган кимса учун шу хилдаги «мантиққа зид» безориларча телба хатти-щаракати табиийдир. Муаллиф Саидий щалокатидан сал бурун унинг хаста ётган опаси хусусидаги ўйларини беради: «Опаси ётган подвалнинг қор қоплаган пастак деразасидан қизғиш шуъла тушиб турар эди. Саидий буни кўриб опасининг «тузалиб кетарман» деганини эслади ва унинг щаётдан бўлган умиди аввал ғашини, кейин аламини, ғазабини келтирди. Саидий щозир опасининг тиззалари шишиб кетган оёқларини уриб синдиришга, хира кўзларини ўйиб олишга, томоғини ғажиб ташлашга тайёр эди». Шундай рущий кайфият-щолатдаги одам учун сўнгги безорилик табиийдир. М.Горький «Шахснинг емирилиши» мақоласида ёзганидай, «безорилик-шахснинг рущий-жисмоний емирилишининг шунчаки оқибати, унинг таназзули сўнгги нуқтага етганига шаксиз далилдир1 »

Юқоридаги тащлил, мулощазалардан чиқадиган хулоса шуки, асар марказида турган Саидий мощиятан фаолият, ижод, сиёсат одами эмас, балки қисмат бандаси; у ўзини щам бахтли қилишга қодир шахс эмас; у «аксилинқилобий миллатчилик» гурущи мущитига эмас, бошқа бир мущитга тушиб қолганда щам уни шундай аянчли қисмат кутарди. Саидий ижтимоий-мафкуравий, сиёсий курашдаги иштироки туфайли эмас, биринча галда табиатидаги ожизликлар-мутелик, қуллик туйғуси, иродасизлиги, мужмаллиги, оқимга қараб оқадиган лоқайд бўлганлиги учун инқирозга, щалокатга учради. Саидий тушиб қолган шароит, 20-йиллардаги тарихий вазият, мафкуравий-сиёсий курашлар, «аксилинқилобий миллатчилик» деб аталган щаракатлар асар учун бир фон холос; синчиклаб разм солинса, Саидий щаёти, қисматидаги, энг кескин драмалар, фожиалар мафкуравий, ижтимоий-сиёсий курашлар майдо-нида эмас, оилада, шахсий-интим щаётда рўй беради. Саидий хилидаги кимсаларнинг фожиаси щамма даврларда, щамма халқлар щаётида юз бериши мумкин бўлган умумбашарий фожиадир. Мутелик, қуллик психологияси ва унинг аччиқ оқибатлари масаласи миллат равнақининг заволи сифатида Қащщорни щамиша аламли ўйларга толдирган, қаттиқ изтиробга солган, бинобарин бу нарса ижодидаги етакчи тамойиллардан бирига айланган; айни шу щол адибнинг бошқа қатор етук асарлари қатори «Сароб» романининг щам етакчи пафосини белгилайди.

Романда бу хулосани тасдиқлайдиган яна бир асос бор. Асарда «аксилинқилобий миллатчилик» щаракатига дахлдор шахслар орасида нисбатан муваффақиятли, жонли чиққан образ Муродхўжа домладир. У щам романда миллатчи зиёлилар вакили, миллатчилик мафкурасини ташувчи фигура сифатида эмас, ўзгачароқ қиёфада кўринади. Аввало, у инқилобий алғов-далғовлар даврида ғарқ бўлиш олдида турган оила кемасини, бойлигини, щаётдаги мавқеини щар боб билан асраб қолишга уринаётган тадбиркор оила бошлиғи; бахтсиз туғилган ёлғиз фарзанд учун ўзгалар бахтсизлиги щисобига бахт ато этиш умидида юрган устомон, худбин одам сифатида эсда қолади. Унинг миллатчилиги, аксилинқилобий щаракатлардаги иштироки йўл-йўлакай шунчаки эслатиб ўтилади. У Саидийни оила даврасига тортар, ичкуёв қилиб олар экан, бунда у мафкуравий-сиёсий мақсадларни кўзлагани йўқ. Биринчи галда, у ўз тинчини, жонини, моддий манфаатини ўйлаган; «оламда домланинг кўзига фақат икки нарса кўринади: бири-мулк-амлок, иккинчи-жон. Щатто, у Саидийни сиёсат бобида асраш-авайлаш йўлини тутди. Муродхўжа домла «Мещробдан чаён»даги Солищ махдумни эслатади. Махдум Анварнинг билимидан, истеъдодидан фойдаланиб қандай пул ишласа, домла щам Саидийнинг истеъдодини худди шундай пулга сотиб ейди. Домла оилага даромад келтираётган Саидийни сиёсат бобида асраш-авайлаш йўлини тутиши щам бу одамнинг асл қиёфасини ойдинлаштиради. Фойда келтираётган кезларда Саидийга нисбатан щурмат-эщтиромни жойига қўяди, инқироз-омадсизлик бошланиши биланоқ ундан юз ўгиради, Саидийнинг шарбатини сўриб бўлиб пўчоғини пуфлаб ташлайди. Бинобарин, бу образ щам муайян ғоявий мақсадларга-миллатчилик мафкурсини фош этишга хизмат этувчи восита эмас, балки табиий инсоний зиддиятлари, ожизликлари билан жащон адабиётида мавжуд шу турдаги персонажлар сафида турувчи ёрқин характердир.

«Сароб» бадиий ижоднинг ғаройиб ички қонуниятларини яна бир бор тасдиқловчи, реализмнинг сирли-сещрли куч-қудратини намоён этувчи бадиий щужжат сифатида щам қимматли. Бамисоли Щиндистонга боришни кўнглига тугиб океан сафарига отланган Колумб беихтиёр Америка қитъасини кашф этгани каби Қащщорнинг «буржуа миллатчилиги»ни фош этишни ният қилиб ёзган «Сароб» романи туб мощияти эътибори билан бошқача - башариятга хос инсоний ожизликлар ва уларнинг фожеий оқибатларини ифода этувчи нодир санъат асари бўлиб чиққан. Ёзувчининг ўзи щам англаб етмаган «онг ости» щиссиёти, қалб тубидаги илощий туйғу уни щақиқат, чин санъат йўлига бошлаган. Асардаги замоннинг ўткинчи довуллари, алдамчи ғоялари таъсирида тарафкашлик билан битилган нисбатан бадиий заиф ўринлари борлиги кишида таассуф уйғотади, бироқ улар романнинг юксак бадиий қимматини, ХХ аср ўзбек адабиёти равнақидаги салмоқдор ўрнини инкор этиш учун дастак бўла олмайди.

                                    

Х                Х

                                   Х

 

Иккинчи роман «Қўшчинор»да щам ёзувчи ижодига хос етакчи тамойилга амал қилган щолда яна инсон шаъни, қадри масаласини кўтаради. Танқидчиликда таъкидланганидек, «Қўшчинор» «Сароб»нинг мантиқий давоми; устамон Муродхўжа домла хонадонига ичкуёв бўлиб тушган Саидий бу ерда инсонлик шаънини топтаб, адойи тамом бўлиб ўлим излаб кетса, маккор Зуннунхўжага ичкуёв бўлиб тушган Сиддиқжон қайнота даргощидан инсонлик шаъни щимояси йўлида нажот излаб чиқиб кетади. П. Қодиров ёзганидек, «Щаёти кун сайин орқага кетадиган, ёмон томонга қараб ўзгарадиган кишини ишонарли қилиб тасвирлашдан кўра, щаёти кун сайин олға кетадиган, яхши томонга қараб ўзгарадиган ва маънавий жищатдан қайта туғиладиган кишини ишонарли қилиб тасвирлаш бир неча баробар қийин»1. Қийинлиги шундаки, инсоннинг «маънавий жищатдан қайта туғилиши», унинг «ёмон томонга қараб ўзгариши», инқирози жараёнидан щам кўра мушкул ва кескин рущий драмалар ичида кечади. «Қўшчинор»нинг илк бобида бош қащрамон Сиддиқжоннинг хотини, қайнонаси, қайнотаси билан тўқнашувлари ва ўша тўқнашувлар асносидаги рущий қийноқлари тасвири «Сароб»даги бадиий юксаклик даражасидадир. Шу бобнинг ўзи бутун бошли етук санъат асарига тенгдир. Афсуски, кейинги бобларда бирин-кетин шу юксакликдан чекиниш, сусайиш бошланади, қащрамон щаётидаги, рущиятидаги яхшилик, ижобийлик томон хийла силлиқ, енгил, кескин драмаларсиз кечади. Бош қащрамон Сиддиқжоннинг эволюцияси, ўсиш-улғайиши йўлини кўрсатишдаги муайян ожизликларига, айрим қащрамонлар тугал характер эмаслигига асосланиб            О. Шарафиддинов щақли равишда «Қўшчинор» романи Абдулла Қащщорнинг баркамол асарлари сирасига кирмайди»1 дейди. Асарни хуш қабул қилганлар щам, найза кўтариб қарши олганлар щам ўз вақтида уни одилона бащолай олмади, ютуқ ва камчиликларини холисона ва малакали кўрсатиб беролмади. 40-йиллар охирларидаги вульгар социологизм оғуси билан защарланган танқид, мунозара, мущокама ва тақризларда романга муайян стериотиплар асосида ёндашиб, унга жиддий ғоявий айблар қўя бошлади. Ёзувчи бошда асоссиз танқидий фикрларга қўшилмади, қатъий туриб уларни рад этди. «Қизил Ўзбекистон» газетаси «Қўшчинор» мущокамаси щақидаги щисоботида (1948 йил 4 август) Абдулла Қащщор қилинган «щаққоний танқидларни рад этишга уриниб кўрди», «ёзувчи романда кўрсатилган хатоларни албатта тузатиши шарт» деб ёзди.

Нищоят, адиб ўшандай асоссиз танқидларни тан олишга мажбур этилди. Шу мажбурият асосида муаллиф асарни қайта ишлайди, «Қўшчинор» «Қўшчинор чироқлари»га айлантирилади. Оқибатда, щали тугалланмаган романнинг биринчи қисмидаги мавжуд камчиликлар янада чуқурлашди, асар танқидчилик талабига мос кўпдан-кўп лавщалар, чунончи «коллективлаштириш давридаги кескин синфий кураш»ни, «майда дещқон хўжалигини йирик социалистик хўжаликка айлантиришда коммунистлар партиясининг ролини», «қишлоқдаги камбағал дещқонларнинг актив фаолиятлари»ни акс эттирувчи янги боблар билан тўлдирилди; зулмат ичидаги қашшоқ, ночор қишлоқ турмуши тез суръатлар билан фаровон ва чароғон щаётга айлантирилди. Муаллиф танқид зиммага юклаган шу хилдаги мажбуриятларни адо этиш билан банд бўлиб, бош қащрамо-ни Сиддиқжонни деярли унутади. Бу образ орқали айтмоқчи, ифодаламоқчи бўлган мақсад-бадиий ниятлари аро йўлда қолиб кетади.

«Қўшчинор»нинг «Қўшчинор чироқлари»га айланиш тарихи адиб ижоди давомида етук асарлари орқали куйиб-ёниб ўтказган бош ғоя, яъни инсон боласи ўз шаънини, ўзлигини щимоя қила олмаган, мущит таъсирига бўйсунган, ўзгалар изни бўйича иш тутишга мажбур бўлган тақдирда қандай оғир кўргиликларга мубтало бўлиши щақидаги аччиқ щақиқатни ўз ижодий тақдири орқали татиб кўрди. Адибнинг «Қўшчинор чироқлари»... таъбимдаги китоб эмас», «ўзимга боғлиқ бўлмаган сабаблар билан мақсадимга етолмадим» деган эътирофида қанчалар армон, афсус-надомат бор.   

 

IV

 

Абдулла Қащщор қаламига мансуб ўнга яқин қисса орасида «Синчалак» билан «Ўтмишдан эртаклар» алощида ажралиб туради. Щар иккала асар щам ёзувчи ижодидагина эмас, ХХ аср ўзбек адабиёти ривожида ўзига хос ўрин тутади. «Синчалак» ўзбек адабиётида юз берган жиддий ўзгаришларнинг дебочаси, урушдан кейинги йиллари «турмушни бўяб-безаб тасвирлаш» йўлига ўтган адабиётни щаётнинг ўткир масалалари томон буриб юбориш, адабиёт орқали «китобхоннинг кўнглидаги, тили учидаги гап»ни айтиш воситасига айлантириш щаракатининг ёрқин намунаси сифатида қимматлидир. Муаллиф «Синчалак»да асар бош қащрамони Саида тимсолида ўз ижодий ақидасига содиқ қолган щолда инсоннинг, бу ерда ўзбек аёлининг қадри, шаъни хусусидаги масалага яна қайтади, ўша чеки-чегараси йўқ аламли бащсни давом эттиради. Айни пайтда 50-йиллар ўзбек қишлоғининг, хусусан, ўзбек аёли турмушининг бир қанча кескин муаммоларига эътиборни тортади.

80-90-йиллари миллий адабий қадриятларни қайта бащолаш авж олган кезлари Қащщор щикоя ва романлари қатори «Синчалак» қиссасига щам бошдан-оёқ замонасозлик рущида битилган, шўро щукумати сиёсати, щукмрон ва мафкура тарғиботига қаратилган асар, деган айбловлар қўйилди. Қисса щақида шундай қарашларнинг пайдо бўлишида шўро даври танқидчилигининг щам каттагина «хизмати» бор. Ўша давр адабиётшунослигида «Синча-лак»нинг айни ўша «замона зайли»га мос жищатларига алощида урғу берилган, бу асар «коммунистик ғоявийлик», «партиявийлик» мезонлари асосида тащлил, тарғиб ва ташвиқ этилган. Яна бир жищат-ёзувчининг асар яратишдаги ўз олдига қўйган нияти, ошкора эътирофи бу гал щам ащволни чигаллаштирган, бу ерда щам бадиий ижоднинг, реализмнинг ғаройиб қонунияти, яъни ният-мақсад амалиётда ўзгача натижалар билан якунланиши, гощо оқибат муаллиф нияти-идеалига зид келиб қолиши, аниқроғи, щақиқат ёзувчининг ирода-хощишидан устун чиқиши мумкинлиги щисобга олинмаган.

Қащщор таржимаи щолида «Синчалак» халқимизнинг кураш ва ғалабасидан ўзимда йўқ қувонганим, ажойиб замондошларимни қувониб олқишлаганимдир дейди. Хўш, асар фақат «халқ кураши ва ғалабасидан» ёзувчининг ўзида йўқ қувончи, «ажойиб замондошлари»ни «қувониб олқишлаш»и натижасими?! «Синчалак»ка шущрат келтирган омиллар шулардан иборатми? «Синчалак» қащрамонлари, биринчи галда Саида адибнинг «ажойиб замондошлари»ни «қувониб» олқишлагани самарасими? Саида чин маънодаги қувонч меваси, щар тарафлама ардоққа лойиқ шахс, суюкли қащрамонми? Адабиёт илмида, дарсликларда «ибрат бўларли қащрамон» сифатида тақдим этилган Саида аслида қандай? Аслида у ХХ асрда Ўзбекистон шароитида шаклланган фаол ижтимоий аёл шахси тимсолидир; бу тоифа аёлларга хос фазилатлар щам, қусур-ожизликлар щам ўз тажассумини топган. Ёзувчи бу образдаги жамики мусбат ва манфий жищатлар илдизини очиб берган.

Дарщақиқат, Саида-ижтимоий фаол шахс тимсоли. Аниқроғи, аср ўрталаридаги шу хил аёлларимизнинг типик намояндаси. Янги ўзбек адабиёти тарихига назар ташласак, аср бошларидаёқ адибларимиз ўзбек аёлининг ащволи, қисмати, щаётдаги мавқеи щақида жиддий бош қотира бошлаганлар; бир томондан, уларнинг асарларида «бечора ўзбек хотуни»нинг эрксизлик, жащолат, қолоқ удумлар исканжасида «энг тоза умидларнинг сўлиши» (Чўлпон ибораси) алам-изтироб, кўз ёшлар билан бор щолича кўрсатилади; иккинчи томондан, уларда аёлларнинг ўзлигини англаш, намоён этишга чақириқ садолари эшитилиб туради; учинчидан, яна бир туркум асарларда ўз шаъни, щуқуқи, эрки учун, ижтимоий адолат тантанаси учун курашга отланган фаол аёлларнинг реал щаётдан бир оз юқори турувчи романтик образлари яратилади... Шу хил образлар силсиласида «Синчалак»даги Саида ёрқин, бетакрор бадиий сиймо сифатида ажралиб туради. Саида образи мощиятини ярим аср давомида миллий адабиётимизда яратилган айни ўша ўзбек аёллари силсиласидан ажралган щолда англаш, тушуниш, тушунтириш асло мумкин эмас. Саидадаги ижтимоий фаоллик, ақл-заковат, тадбиркорлик хислатлари, бинобарин, ижтимоий фаол аёл шахсига хос мусбат ва манфий жищатлар, бир чеккаси, унга ўша салафларидан ўтган. Қолаверса, «Синчалак»ни ёзишдан аввал муаллиф нилгари ёзган «Мастон», «Хотинлар» каби асарларида заковатли шижоаткор аёлларнинг романтик образларини яратиш бобида муайян тажриба тўплаган эди.

Бугина эмас, реал щаётнинг ўзи реалист адибга шундай аёллар тимсолини, аёллар қисмати билан боғлиқ муаммоларни тақдим этди. Қащщор қўлига қалам олиб катта щаёт ичига кира бошлаган кезлари, яъни 20-йилларда «Щужум» кампанияси бошланди; «хотин-қизларни озод этиш»га қаратилган ғоят мураккаб, зиддиятли щодиса зўр шовқин-сурон, қонли ва қонсиз фожиалар ичида кечди. 20-30-йилларда қалам тебратган бирор адиб бу щодисани четлаб ўтган эмас. Унинг акс-садоси 40-50-йилларда щам миллий адабиёт дунёсида эшитилиб турди. Эщтимол, 1958 йилда ёзилган «Синчалак» ўзбек адабиётидаги ўша суронларнинг сўнгги садосидир.

«Синчалак»даги бош қащрамон оилавий тарихини эслайлик. Саида туғилган оила айни ўша «Щужум» кампаниясининг қурбони. Отаси Али бобо ўша кезлари эри раъйига қарши бориб озодлик, маърифат йўлини тутган аясини сўйиб қўйган. Ота бу жиноят учун аввал ўлимга, сўнг ўн йил қамоққа щукм қилинган. Шу билан бу оила тамом бўлади. Икки норасида - Саида ва опаси холасининг қўлида қолади. Кўп кўргуликлар, машаққатлар сўнгида Саида ўз йўлини топиб олади. Қўли қон ота эндиликда тилсиз-забонсиз аянчли бир тирик мурда қиёфасида Саида билан бир хонадонда яшайди ва щар дақиқада ўша фожиани ёдга солиб туради.

Демак, Саида онаси бошлаган, илк қадамларидаёқ узилиб қолган фаолиятнинг давомчиси; унинг бутун вужуди аёл шаънини топтаганларга қарши нафрат, балки ўзи сезмаган, англаб етмаган ички алам, қасос туйғуси билан йўғрилган. «Одам боласи циркнинг оти эмаски, қамчи қарсиллаганда чўккаласа», дейди Саида. Саидадаги ижтимоий фаолликнинг, шаддодликнинг, эркак зотига нисбатан ўзгача бир қаттиққўлликнинг асл илдизи ўша ерда. Биламизки, инсон характерининг шаклланишида, ирода йўналишида шахсий дахлдорлик, алам, қасос туйғуси мущим ўрин тутади. Агар эътибор берсангиз, Саида табиатида, фаолиятида уни щаракатга келтириб турган ички маёқ - аёл қадри, шаъни щимояси учун кураш туйғуси, аниқроғи, онаси бошлаган ишни охирига етказиш истаги унинг асл ғоясидир. Саида «Бўстон» колхозига келиб ким билан учрашмасин, бащслашмасин, биринчи галда аёл зотига муносабат, аёл шаъни, эрки, щуқуқи масаласи унинг учун щал қилувчи ащамият касб этади. Одамларни бащолашда бош мезонга айланади. Қаландаров, Зулфиқоров, Эшон, Щамидулла, Козимбек-бу хилма-хил табиатли одамларнинг кимлиги, маданий-маънавий савияси айни шу масалага муносабат жараёнида очилади. Шу билан баробар Саида ирода йўналиши ва фаолиятидаги айни шу хусусият ўзига хос регулятор вазифасини ўтайди; асар сюжети, конфликти щам аслида айни шу аёлга муносабат билан боғлиқ можаролар асосига қурилган.

Табиийки, асардаги асосий жанг Саида билан Қаландаров орасида кечади. Илк учрашувдаёқ: «Щар нима қилсангиз қилинг, мени итингизнинг ёнига боғланг, лекин ращбарлик қилманг! Тоқатим йўқ! Хотин киши ращбарлик қилса, калавамнинг учини йўқотиб қўяман!» дея наъра тортиб аёл зотига муносабатини ошкора аён этган улкан қоя билан олишиш, айниқса ўшандай зотни енгиш осон иш эмас! Саида вужудидаги аёл зоти шаъни учун курашиш туйғуси, қолаверса, салафларидан ўтган ақл-заковат, шижоат уни бу машаққатли курашда собит бўлишга ундайди; ёзувчи бор истеъдодини ишга солиб, зўр бериб, реал щаётдан бир қадар юқорироқ кўтарилиб қащрамони шижоати ва ғалабасига ўқувчини ишонтирмоқчи бўлади. Ва бу борадаги бир қадар атайинлик, зўр бериш туфайли бош қащрамон муайян даражада инсоний жозибасини, аёллик нафосатини йўқотади.

Бош қащрамон шижоати ифодасида романтикага мойиллик кўрсатган Қащщор, барибир улкан реалист сифатида қиссада асримиз аёллари қисмати билан боғлиқ чигалликларни, бу борада шўро щукумати олиб борган сиёсатнинг зиддиятли жищатларини щаққоний кўрсатишга эришади. Адиб шўролар даврида комсомол ва партия тарбиялаб етиштирган жасур ва ғолиб ращбар қиз панасида туриб кўплаб оддий аёлларнинг аянчли щаёти, қисмати хусусида сўз очади; Кифоятхон билан Эшон, Мещри билан Зулфиқоров, Тожихон билан Щамидулла муносабатлари, Саида турткиси туфайли щаракатга келган колхозчи аёлларнинг дил розлари ифодасида адиб реализмининг қудратли кучи баралла намоён бўлади...

Муаллиф Кифоятхоннинг шалтоқ кечмиши, Эшон билан турмуш қуриш тарихи хақида щикоя қилар экан, «Щужум» кампанияси кўп щолларда бузуқ аёлларга қўл келгани, бу эса ащволни хийла чигаллаштирганини таъкидлайди. Кифоятхон дангалига дейди: «Яширишнинг щожати йўқ... Ўша вақтларда, ундан кейинроқ очилган кўпгина хотин-қизларнинг қонига, эщтимол мен, менга ўхшаган аёллар зомин бўлган бўлса... Мен жощил (ориятли деса щам бўлаверади-У.Н. эркакларнинг щамиятини қўзғатадиган йўлдан юрдим, бир неча йил юрдим...»

Мещрининг Зулфиқоров домига тушиб қолиш, иккинчи хотин бўлиш сабаби хам аслида щаётда, хўжаликда илдиз отган қабощатлар, кўзбўямачилик, қаллобликлар билан алоқадор... Щамидулланинг нищоятда покиза, тўкин, саранжом-саришта хонадонидаги бетиним дилсиёщлик, пировардида бу оиланинг барбод бўлиш боисини гарчи муаллиф кўпроқ художўй йигитнинг мутаассиблиги билан боғласа-да, бунда колхоз тузуми етиштирган донгдор, ордендор жамоатчи аёл Тожихоннинг щам муайян айби борлиги ўз-ўзидан равшан.

Ёзувчи асарда «феодал» эрларнинг қилмишларини   бот-бот қоралаб, аёллар шаънини щимоя қилар экан, бошқа бир щолатга щам эътиборни тортади. Аёллар эрки щимояси бобида олиб борилган бирёқлама сиёсатнинг туб мощиятини очиб берувчи, фош этувчи ажиб, образли бир гап айтади; «Бу замонда хотин киши одам ўлдирса щам... одам ўлдирган хотин эмас, ўлик жавобгар бўлади». Бу хусусда бундан ошириб гап айтиш мумкин эмас.

Нищоят, колхоз тузуми туфайли «бахт топган», колхозда «катта куч»га айланган аёлларнинг дил изщорига қулоқ тутайлик. Шулардан бири Ойниса, мана, нималар дейди: «Мана мен, беш боланинг онасиман, эрим олтинчи бола, чунки бунга щам қарашим керак. Эрим билан баравар кетмон чопаман, кечқурун рўзғор, бола... Ўтган йил мен саккиз тоннадан ортиқроқ пахта тердим. Бир щисоблаб кўринг-чи, шунча пахта терганимда неча мартаба ўтириб турдим экан, бундан ташқари, шу саккиз тонна юкни кўтариб неча километр йўл босдим экан! Кечқурунлари яна рўзғор иши, бола ташвиши, мажлис... Мен пардоз щам қилишим керак, пардоз қилмасам, эрим бурнини жийиради... Мен мана шундай мещнат қилганимга яраша кошки кўнглим тинч бўлса! Қўлим ишда-ю, кўнглим яслида, боғчада. Яслиларимиз ўзини эплай олмайдиган кампирлар қўлида, боғчамиз бўлса... Туғуруқхонамиз не ащволда... Мен икки боламни шу туғуруқхонада туққанман. Одамнинг хўрлиги келар экан: сут топшириш планини щамиша ортиғи билан бажарамиз, ортиқча сутни сотгани районда иккита дўконимиз бор, лекин кўзи ёриб ётган она бир стакан сут ёки кичкинагина бир пиёлада қаймоқ юзини кўрмайди!...»

50-йилларда «Шарқда социализмнинг машъали» саналган Ўзбекистон қишлоғи аёллари ащволи щақида бу гапларни айтиш, ёзиш катта жасорат эди. «Синчалак»да бошланган бундай жасорат кейинчалик адабиётимизда муайян анъана тусини олди. О.Ёқубовнинг «Бир фельетон қиссаси», «Диёнат», П.Қодировнинг «Қора кўзлар», «Эрк», Ў.Щошимовнинг «Дещқоннинг бир куни», Мурод Мущаммад Дўстнинг «Лолазор», Шароф Бошбековнинг «Темир хотин», Т.Муроднинг «Отамдан қолган далалар» каби асарларида яратилган оддий жабрдийда мещнаткаш аёллар тимсоли силсиласи орқали яхлит щолда аёл зотига социализм инъом этган «эрк», «щуқуқ»нинг асл мощиятини фош этувчи ўткир айбномадир! «Синчалак»да шаъни топталган аёлнинг дилдаги ощи, ўкинч, алам-армонларини элга ошкора изщор этишдан бошланган анъана «Отамдан қолган далалар»да турмуш машаққатлари, хўрликларига қарши исён тарзида аёлнинг ўзига ўт қўйиши билан интищосига етади! Адибларимизнинг жасорати туфайли ўша йилларнинг бундай шармандали шафқатсиз щақиқати мангуликка мущрланиб қолди!

Саида қиссадаги замонасининг жабрдийда аёллари образидан фарқли ўлароқ, щақ-щуқуқини қўлга олган, фаол курашчан шахс. Юқорида айтилганидек, муаллиф уни щар қанча баркамол, ақл-заковатли, тадбиркор, суюкли сиймо тарзида тақдим этишга уринмасин, унда замон етиштирган, комсомол ва большевиклар тарбиялаган ращбар аёл ходимга хос зиддиятли, ожиз жищатлар объектив тарзда намоён бўлган; щатто Саиданинг ақл-заковати, сабр-бардоши, топқирлиги, олишувларда ғолиб чиққанлиги таъкидланган лавщаларда щам аёл зоти фойдасига хизмат қилмайдиган қандайдир қочирим, киноя-кесатиқлар бор. Қаландаров билан бўлган дащанаки тўқнашув, юзма-юз олишувлардаги устунлик туфайли Саида барибир ниманидир ютқазади, аниқроғи, китобхон наздида ўзининг аёллик иффати жозибасини йўқота боради; ўзбекона аския тусини олган «синчалак», «хўроз» сўзлари пайровга тортилган тортишувларда щаё пардаси хийла кўтарилади; Саиданинг Қаландаров ёнида асов той миниб дала кезиши, тақими шилиниб, ачишиб бу азобларга сабр-бардош билан чидаш, ўзини ғолибона тутишга уринишларида щам, барибир ғолибликдан кўра мағлублик рущи устивор. Қизнинг танг ащволини пайқаган мўйсафид дещқон Саида минган той эгарига парқув ёстиқни боғлаб қўйишида бу қизга ачинишдан кўра қандайдир кесатиқ мавжуд. Щатто бу кесатиқ-ишорани Саиданинг ўзи щам сезиб қаттиқ хижолат бўлади, ичида «вой шўрим...» деб юборади...

Нищоят, барча қалтис вазиятлардан омон ва ғолиб чиққан Саида бир можаро-олишувда мағлуб бўлади. Саида Тожихон хонадонига мещмон бўлиб бориб, бу донгдор, ордендор ращбар аёл билан «хотинига эскича қарайдиган» тақводор Щамидулла оиласидаги, яъни эр-хотин орасидаги можаролардан тўла хабардор бўлгач, мутаассиб Щамидуллани «тўғри йўл»га солмоқ пайига тушади. Щали эр қилмаган қиз икки болали, кўпни кўрган тақводор одамга панд-насищат қила бошлайди. Ўзи ращбар бўлган хўжалик одамлари қолиб, қўшни колхоз одамларининг «шахсий щаёти»га аралашишга ўзини щақли деб билади. Комсомол, партия ишида шаклланган ращбарлик бурчи, туйғуси уни шунга ундайди. Умуминсоний қадриятлар, шарқона одоб, андиша, ёши, мавқеи юзасидан бунга щақлими ёки йўқми бу щақда ўйлаб ўтирмайди. Щамидулла одоб билан Саида сўзларини сукут сақлаб тинглайди ва пировардида хайрлашув чоғи ўзига хос тавозе ва нозик қочирим ила Саидани сўроққа тутади:

«- Кечирадилар... Сўраганнинг айби йўқ... ўзлари куёв қилганмилар?

- Йўқ, - деди Саида.

- Щм...куёв қилиш ниятлари борми?

Саида щижолат бўлиб, нима дейишини билмай қолди ва кулиб:

         - Қайдам...-деди.

 Щамидулла щам назокат билан кулди.

         - Қонун... табиат... Одам одам билан тирик. Мавсумни ўтказмасдан куёв қилсалар, ўзларига щам яхши, бизга щам яхши бўлар эди: Тожихон ўзларидан ибрат олса, камина куёвларидан ибрат олсам, турмушимиз бундан щам яхши бўлиб кетса ажаб эмас...»

         Шу тариқа Щамидулла Саиданинг щамма гапларини бир оғиз сўз билан бир пул қилади-қўяди. Барча тўқнашувларда, щатто Қаландаровдек қоя билан дащанаки олишувларда енгиб чиққан Саида бу гал майин-мулойим бир кимса писандасига жавоб тополмай щанг-манг бўлиб, жойида қотиб қолади, хайрлашиб, орқасига қарамай жўнаб кетади. Нақадар щаётий, табиий, щаққоний щолат! Ана, Қащщор реализмининг кучи, сирли жозибаси! Нозик қочирим-щаракат олдида мана мен деган «жасур» шахс щам ожиз, мағлуб. Щамиша суюкли қащрамони ёнини олиб келган реалист адиб бу гал щимоя қилишга ортиқча уринмайди, щукм-хулоса чиқаришни китобхон ихтиёрига қолдиради.

         Яна бир гап. Асарда муаллиф щар боб билан жамоатчи аёл Тожихонни щимоя қилишга, тақводор Щамидулланинг эса уни жамоат ишларидан қайириб фариштадек уй бекаси қилишга уринишларини пичинг-киноялар билан қоралашга уринмасин, оқибат-натижа-объектив щақиқат кутилгандан ўзгача бўлиб чиқади. Хўш, жамоатчилик йўлини танлаган Тожихон пировардида нималарга эришди? Тақводор, мутаассиб бўлса-да, турмуш ўртоғига чин дилдан вафодор, беозор, щалол, саранжом-саришта эрни ташлаб, икки фарзандни тирик етим қилиб, «Гулистон-бўстон», «кичкина қаср», «хазина-музей» дейишга лойиқ хонадонни тарк этиб, колхоз берган уйга кўчиб ўтади; унинг жамоатчи бўлиб эришган бор бисоти - байрамларда, катта йиғинларда, ўзаро текширишларга борганда ярайдиган, сиққанича кўкракка тақиб, қолганини рўмолчага тугиб юрадиган ордену медаллар...Шу бисот щақида гап кетганда муаллиф щам беихтиёр персонажларга қўшилиб кулгу-кесатиқлардан ўзини тия олмайди. Парадоксни қарангки, ўз шаъни, қолаверса ўзгалар шаъни, қадри учун фаол кураш йўлини тутган шахслар щаракати ички зиддиятлари туфайли секин-аста жозибасини йўқотиб абсурдга айлана бошлайди.

Шу ўринда «Синчалак» муаллифининг шахсига оид бир жищатини эслаб ўтиш жоиз. Фақат «Синчалак»да эмас, бошқа кўплаб асарларида, нутқ ва мақолаларида шўро щукуматининг аёлларни «уй чўриси» балосидан қутқариш, «жамоат ишлари»га тортиш сиёсатини қўллаб-қувватлаб келган, шу ғояни ўзида ташувчи талай қащрамон образларини яратган адиб шахсий щаётда ўзгачароқ бўлган. Фаол жамоатчи аёл Кибриёхонимга уйлангач, унинг жамоат ишларида юришини хощламаган, рашк бобида эса адиб тақводор қащрамонидан асло қолишмаган. Кибриё Қащщорова адиб тўғрисидаги хотираларида бу щақда ошкора ёзган. Кибриёхоним эр кўнгли-раъйига қараб жамоат ишларидан воз кечган, чорак аср давомида садоқатли, саранжом-саришта «уй бекаси» сифатида адиб хонадонини обод қилган, Қащщор вафотидан кейин умрининг сўнгги кунларига қадар, яъни йигирма саккиз йил давомида адиб чироғини ёқиб унинг рущига содиқ қолган. «Уй бекаси» бўла туриб щам маданиятимиз ривожига муносиб щисса қўшишга эришган.

         Маълум бўлаётирки, адиб расман аёлларнинг озодликка чиқишини, жамоат ишларига тортилишини ёқласа щам, қалбининг тубида қандайдир «феодаллик» туйғуси сақланиб қолган, бинобарин аёллар бобида шўро сиёсатини чин дилдан қабул қилмаган. Мана шу зиддиятли щолат беихтиёр асарларига щам кўчиб ўтган. Щатто суюкли қащрамонлари талқинида ўз зущрини топган. «Синчалак»даги жамоатчи аёллар қисмати талқинида юқорида тилга олинган щолатлар, хусусан Саидадек суюкли қащрамонида аёллик нафосати, жозибасининг заифроқ чиқиш сабабларидан яна бири шунда.

         Асар бош қащрамони устидаги тащлил, кузатишлардан чиқадиган асосий хулоса шуки, Саида образининг маъно кўлами мавжуд талқин ва тасаввурларга кўра хийла кенг, сержило. Адиб бу борада асарда ўтказмоқчи бўлган ғоя, замонасининг расмий щукмрон қарашлари доирасидан чиқиб, охир-оқибат, реализмнинг бош принципига, щаётнинг объектив щақиқатига содиқ қолган, Саида тимсолини бор мураккаблиги, ички зиддиятлари билан кўрсатишга эришган. ХХ асрда ўзбек халқи босиб ўтган тарихий йўл, аниқроғи аёллар қисмати билан боғлиқ, мураккаб зиддиятли щодисалар «Синчалак»да ўзгача нигощ орқали бадиий идрок этилган. Танқидчиликда кенг тащлил этилган ва адибнинг энг жиддий ютуғи деб тан олинган Қаландаров образи щақидаги бор гапларни бу ерда такрорлашга щожат йўқ. Қаландаров образи щам ХХ аср ўзбек адабиётининг жиддий кашфиёти, реализмининг буюк эщсонидир. Таниқли қащщоршунос олим О.Шарафиддинов таъкидлаганидек, Қаландаров тимсолида тоталитар тузумнинг модели ифодаланган. Энг мущими-бу тузумнинг ичдан чиригани, чуқур таназзул щолатини кечираётгани кўрсатилган; бу таназзул иқтисодий эмас, ижтимоий-психологик характерга эгалиги щам очилган.

 

Х             Х

       Х

 

         «Ўтмишдан эртаклар» ёзувчи ижодининг ўзига хос якуни, сўнгги чўққиси бўлди. Гарчи «Ўтмишдан эртаклар»дан кейин щам бир қатор щикоялар, «Мущаббат» қиссаси яратилган, уларда қащщорона битилган сащифалар бўлса-да, бадиий етукликда «Ўтмишдан эртаклар»га тенглаша олмайди.

         «Ўтмишдан эртаклар»-муаллифнинг болаликда кўрган-кечирганлари щақидаги автобиографик асар. Бироқ у ўзбек адабиётидаги мавжуд автобиографик асарлардан, жумладан, замондоши Ойбекнинг «Болалик» қиссасидан кескин фарқ қилади. «Болалик»да лирик талқин, щодисаларни поэтик идрок этиш устун. Бола образи Ойбек қиссасида биринчи планда кўринса, унинг кўрган-кечирганлари, саргузаштлари, шу кечинмалар туфайли мурғак қалбда туғилган ранг-баранг туйғулар ифодаси асар асосини ташкил этса, «Ўтмишдан эртаклар»да бола Абдулла образи орқа ўринда туради, у асосан «кузатувчи», «гувощ», «холис щикоячи» тарзида берилади; ёзувчининг асосий диққат-эътибори бола гувощлиги орқали оилада, оила теварагида юз берган воқеаларни - турмушнинг объектив лавщаларини чизишга қаратилган. Бу қиссада щам ёзувчи щикоянавислигича қолади, охирги «Қўқон харобалари орасида» бобини мустасно этганда, қиссанинг сарлавщаланган деярли щар бир боби тугал щикоялардир, аниқроғи, фожиавий рущдаги воқеий новеллалардир. Ёзувчи бу асарида реал щаётда кўрган-кечирганларидан «бадиий тўқима»-ижодий фанта-зияларсиз етук щикоя-тугал санъат асари яратишнинг, реал щаёт «щақиқатини дилдан ўтказиш, унга кўнгилдаги гапларни сингдириш»нинг ажойиб намуналарини берди. Умр бўйи адибга тинчлик бермаган, бутун ижодида темирчи ўчоғидаги чўғдек яллиғланиб турган инсон шаъни, қадри билан боғлиқ ўй-туйғулар бу қиссада адибнинг сўнгги қалб фарёди-фиғони каби янгради.

         Айни шундай асарнинг айни 60-йиллар миёнасида яратилиш сабаби нимада? «Ўтмишдан эртаклар» шунчаки адабиётдаги анъана таъсирида муаллифнинг болалик хотираларини қоғозга тушириш ниятида майдонга келганми? Нега бу асар адабиётдаги мавжуд болалик қиссаларидан фарқли ўлароқ асосан хўрланган, шаъни топталган кимсалар, жащолат қурбонлари щақидаги щикоялардан иборат бўлиб чиқди? Бунинг сабабларини, жумладан, ёзувчининг асар ёзилиш олдидаги рущий щолати, кайфиятларидан излаш даркор. Адибнинг ўша кезларда ён дафтарда ёзиб қолдирган қайдларидан бирида шу сўзларни ўқиймиз:

         «Мамлакатимизда доҳий ўлимидан сўнг узундан-узун момақалдироқ бўлди-ю ўтди. Бу момақалдироқнинг биринчи садоси халқлар кўнглида жуда катта орзу, умидлар уйғотди, бунинг кетидан келадиган обиращматни кутди, бироқ момақалдироқ, шамол тўполон қилди-ю, обиращматдан бир томчи щам томмади». Дарщақиқат, доҳий вафотидан сўнг момақалдироқ садоси туфайли кўплар қатори ёзувчи кўнглида катта умид, орзулар уйғотди, одамлар қуллик, мутелик занжирларидан халос бўлишга, ўз шаъни, эрки учун дадил кураш йўлига киражагига умид боғлади. Адибнинг бу орзу-умидлари «Минг бир жон», «Синчалак» каби асарларида, романтик рущдаги қащрамонларида муайян даражада ифодасини щам топди. Бироқ, бу умид-ишончлар секин-аста йўққа чиқа борди; чунки тоталитар режим, мощият эътибори билан ўзгаришсиз қолди, инсон щақ-щуқуқини, эркини, шаънини топташ давом этди, ижтимоий адолат йўлида курашга отланганлар таъқиб, тазйиқ остига олинди; жумладан, ёзувчининг щар бир щақ гапи, дадил чиқиши қаттиқ қаршиликларга учради. Итоаткор, муте оломон, маддощ қаламкашлар ращбарият, тоталитар режим сиёсатини кўр-кўрона олқишлар билан қўллаб-қувватлашда давом этди, адибнинг яқин сафдошлари дилдан унинг томонида турсалар-да, кўп щолларда, қалтис дақиқаларда уни ошкора щимоя қилишга журъат этолмадилар, шунчаки кўнгил сўраш билан чекландилар, сукут сақлашга мажбур бўлдилар. Ёзувчи бу телба дунёнинг бундай телбаликларидан изтиробда юрди. «Тобутдан товуш» теварагидаги машмашалар пайти бу щол яққол намоён бўлди. Ана шундай кезларда туғилган «Ўтмишдан эртаклар»да ўз-ўзидан адибнинг кайфиятига мос кечмишнинг ғам-ғуссага тўла маломатли лавщалари қоғозга тушиши табиий эди; асарда ярим аср бурунги воқеалар олтмиш ёш бўсағасида турган адибнинг оғир рущий кайфиятлари-армонлари, аламли ўй-туйғулари изщори учун қулай восита хизматини ўтади. «Ўтмишдан эртаклар» ёзувчи ижодий бисотидаги, балким ХХ аср ўзбек адабиётида Чўлпон лирикасидан кейинги энг фожиавий, энг ғамгин, энг мунгли йирик асардир. Қиссага А.Ориповнинг «Муножот» шеъридаги «Эшилиб, тўлғаниб ингранади куй, - Асрлар ғамини сўзлар «Муножот», Куйи шундай бўлса, ғамнинг ўзига Қандай чидай олган экан одамзод», деган сатрлар эпиграф-бош сўз қилиб олинган-лиги бежиз эмас. Асар қўлёзмаси билан танишган етук танқидчилардан бири муаллифга «Жуда зулмат-ку, китоб ўқувчида оғир таассурот қолдирмасмикин?» дея эътироз билдиради. Муаллиф буни тан олади, асар хусусида бундан щам кескинроқ таъналар айтилишини билади, бироқ, барибир, ўз ижодий ақидасига содиқ қолади, ўшандай кишилар кўнгли учун асарга аввал мўлжаллангандек «Ўтмишдан лавщалар» эмас, «Ўтмишдан эртаклар» деган рамзий-мажозий ном бериш билан чекланади.

90-йиллар танқидчилигида бот-бот ХХ аср ўзбек адабиёти жащон замонавий адабиётидаги жараёнлардан ажралиб, ортда қолиб кетган, жумладан, Қащщор ва унинг авлоди коммунистик мафкура ва социалистик реализм доирасида ижод этган, деган таъналар айтилди. Бундай таъналарда асос бор, албатта. Айни пайтда, мустабид мафкура тазйиқларига, социалистик реализмнинг қатъий талабларига қарамай, айни шу мафкура, шу методга мансуб деб қаралган қатор сўз усталари ижодида ХХ аср жащон модернистик адабиётидаги етакчи тамойилларга щамощанг айрим жищатлар борлиги щайратомуз щодиса. Аслида, Қащщор ва у мансуб авлод коммунистик дунёқараш, социалистик реализм доирасида қолиб кетган эмаслар. Ойбек шеъриятида, Қащщор насрида бу щол яққол кўринади. «Сароб» романида, хусусан бош қащрамон Саидий рущияти, маънавий инқирози тасвирида экзистенциализм фалсафасига асосланган адабий тамойилнинг мавжудлиги, яъни шахс фақат ижтимоий муносабатлар мащсули, шахс фожиасини эса ижтимоий, сиёсий-мафкуравий курашлар оқибати сифатидагина эмас, айни пайтда, шахс табиатидаги туғма, табиий, сирли-сещрли хусусиятлар, инсоний ожизликлар самараси, ижтимоиёт, тарихий шароит, сиёсат, мафкурага бўйсунмайдиган онг-идрокдан ташқаридаги англаб етилмаган щолатларнинг зущури тарзида берилиши ёзувчининг катта ижодий жасоратидир.

Маълумки, 40-йиллари танқидчиликда ўзбек адабиёти прозада «танқидий реализм босқичини босиб ўтишга тўғри келди», жумладан, ўтмиш щақидаги щикояларида «Абдулла Қащщор турмушни танқидий реализм нуқтаи назаридан акс эттиради», «Сароб» романида буржуа объективизми методини давом эттирди» деган фикрлар ўртага ташланган эди1. Гарчи бу щол салбий щодиса, муаллифнинг камчилиги, «объективистик реализм методи щозирги замон щаётини акс эттиришга бутунлай ожиз ва лаёқатсиз» эканини кўрсатувчи далил сифатида айтилса-да, улкан адиб Қащщорнинг энг етук асарлари-«Сароб» романи ва ўтмишдан олинган новеллалари, щажвий щикоялари социалистик реализмдан ташқаридаги щодиса сифатида қаралишининг ўзи биз учун мущимдир. Совет ёзувчисини социалистик релизмдан четга чиқариб қўйиш қанчалар мудщиш айбнома саналадиган замонлар ортда қолиб кетди. Эндиликда Қащщор ижодидаги соцреализм учун бегона бўлган жищатларни, чунончи ХХ аср жащон адабиётидаги модернистик йўналиш-экзистенциализм ва абсурд адабиёти билан муштарак хусусиятларини одилона бащолаш учун йўллар очиқ.

         Абсурд адабиёти назариячиларининг фикрича, абсурд воқелик абсурд инсонни ва абсурд ижодни майдонга келтиради, шунга кўра абсурд асари биринчи навбатда негатив характер касб этади. ХХ аср бошларида чоризм истибдоди, иккиёқлама зулм оқибати ўлароқ, ўлкада вужудга келган мудщиш шароит, жащолат, адолатсизлик туфайли щақ-щуқуқи, шаъни топталган, ўзлигидан жудо бўлган оддий мещнаткаш халқ турмуши чиндан-да абсурд воқеликнинг ўзгинаси эди. Юқорида айтилганидек, Қащщор дунёга келиб кўз очиб айни шу воқеликка дуч келди, болалиги ана шу зулмат ичида кечди, бу щол унинг рущиятида чуқур из қолдирди. Кейинчалик у ёзувчи бўлиб етишганида айни шу кўнглида чўкиб ётган болалигидаги оғир таассуротлар унга тинчлик бермай қоғозга туша бошлади. Аллощ гўё Қащщорни атайин халқ щаётидаги айни шу маънисиз щаётни бадиий кашф этиб бериш учун яратгандай туюлади. Агар шўро давридаги яккащоким мафкура, тоталитар адабий сиёсат тазйиқларига дуч келмаганда борми, Қащщор ХХ аср жащон адабиётидаги абсурд адабиётининг энг машщур намояндаларидан бири даражасига кўтарилиши мумкин эди. Лекин щукмрон мафкура, соцреализм талабларига чап бериб яратилган қатор асарлар, жумладан «Ўтмишдан эртаклар» қиссаси адибнинг зиммадаги тарихий бурчни имконият даражасида мащорат билан адо этганлигини тасдиқлайди. Қащщор ижодидаги, жумладан, «Ўтмишдан эртаклар»даги «ўқувчида жуда оғир таассурот қолдирувчи» зулмат - «тарихнинг маломатли сащифалари», «қора бўёқлар»нинг қуюқлиги, нурли жищатларнинг заифлиги нуқсон эмас, асарнинг ўзига хос хусусияти, балким фазилатидир. Зотан абсурд щаёт щақидаги асардан бошқача нарсани кутиш ўринсиздир. Шуниси щам борки, Қащщор асарларидаги абсурд, шунингдек, экзистенциализм аломатлари Овропа модернистик адабиётидан фарқли ўлароқ реализм анъаналари заминида шаклланган, мустабид мафкура, синфийлик тушунчалари асоратларидан бутунлай холи бўлмаган бетакрор адабий щодисадир.

         Бир жойда қўним тополмай қишлоқма-қишлоқ кўчиб, азондан кечгача тер тўкиб ишлаб, тинимсиз темир тақиллатиб кичкина хонадон дастурхонини тўкин қилолмай армонда юрган омадсиз ота, саккизта боласини қора ер бағрига бериб, ўжар қайнона дағдағалари, дарбадар щаёт машаққатлари туфайли озиб-тўзиб «арвак» щолига тушган муштипар она, шафқатсиз дарбадар турмуш, тащқиру хўрликлардан «индамас», «соқов»га айланган бола щақидаги лавщалар ўқувчининг юрак-бағрини эзиб юборади. Ўзгаларнинг щаёти-чи? Ёзувчи мещнаткаш халқ щаётига оид бири-биридан аянчли, бири-биридан дащшатли лавщалар келтиради. Йўқчилик, жащолат қурбони Бабарнинг мудщиш тақдири, очилмасдан ғунчалигида щазон этилган «щур қиз» - Сарвинисо щалокати-щар бири дащшат, фожиа! Қонсиз, шахс щалокатидан холи, бироқ гумрощлик, жащолат билан боғлиқ, бир қарашда кулгили туюлган щодисалар щам, аслида, ўзича бир фожиа! Чунончи, катта шащар Қўқондан бор-йўғи йигирма чақирим наридаги қишлоқ ащли Герман билан уруш бошлангани хабарини икки ойдан кейин, ўшанда щам тасодифий суратда эшитади; кишиларнинг кўзига оддий щодисалар - машинанинг чок тикиши, патефоннинг қўшиқ айтиши, бир палла тарвузнинг пўчоғида кўрсатилган оддий «найранг», ощанрабонинг темир калитни ўзига тортиши, туғуруқхонада одамнинг туғилиши, «шайтон арава»-велосипед минган кишининг щаракати-барча-барчаси ғайритабиий, мўъжиза бўлиб кўринаверади. Жўн, баъзан тасодифий хатти-щаракатлар жуда кўнгилсиз ва дащшатли оқибатларга олиб келади. «Ўликнинг ёғини, тирикнинг тирноғини ейишга тайёр» турган «аждащо» Тўрақул вофуруш, ўжар, доғули Валихон сўфи, олғир, муғомбир элликбоши, оқпошшонинг арзандаси юзбоши билан боғлиқ щикоялар дилларни ларзага солади.

         Қиссада гощо кўнгилга щузур бахш этувчи нурли лавщалар, кишилараро щазил-мутойибалар щам учрайди, бироқ бу қувончли дақиқалар узоққа бормайди, тезда аввалгисидан баттарроқ, дащшатлироқ щодисалар билан алмашади. Оқдомланинг жиннихонаси ёнида умргузорлик қилиш азобидан қутилиб Яйпанга кўчган оиланинг йўлдаги щолатини эслайлик: йўл бўйидаги деворсиз, девори қулаган, нураган боғлар, қинғир-қийшиқ уйларини қучоқлаб ётган чорбоғлар, қийғос гулга кирган дарахтлар... Бутун қишлоқ каттакон боққа ўхшайди. Шу дамларда оила аъзолари қатори Абдулланинг щам кўнгли чоғ, ўрик ғўрасини еганида щамма ёқни бащор щиди тутиб кетади, бутун бащор шу чигитдаккина ғўранинг ичига қамаб қўйилгандай туюлади... Афсус, бу қувонч узоққа бормайди. Мана шу гўзал маконда оила манфур кимса Вофуруш хонадонига тушиб қолади, оиланинг галдаги кўргуликлари бошланади... Оиланинг галдаги яна бир кўчган жойи Оққўрғон қишлоқ эмас, анжирзор; боғлар, чорбоғларда нуқул анжир, оила тушган щовли сащнида икки туп анжир, шохларида шиғил мевалар, киндигидан сап-сариқ шарбат оқиб ётибди; очлик бўлишига қарамасдан унга щеч ким тегмаган... Қувончли щодиса вазият, бироқ шу защоти дилни ғаш қиладиган щолат: щовлининг эгаси бултурги вабода бола-чақаси билан қирилиб кетган; оила мана шу щосиятсиз масканда яшашга мажбур...

         Бутун асар мана шунақа абсурд воқеалар тизимидан ташкил топган.

         Ижтимоий тенгсизлик, адолатсизлик, қонунсизлик, жащолат авж олган юртда маърифат, социал адолат учун олиб борилган кураш усули кўпинча маънисиз, бещуда, щаттоки ващшиёна тус олади: «Қишлоққа илм-маърифат уруғини сочгани келган» Мущаммаджон қорининг янгича усулдаги таълим мактаби жощил кимсалар томонидан хонавайрон этилади; Уста Абдуқащщорнинг акаси қизи Сарвинисони уриб ўлдириб қўйганида бу қотиллик учун щеч ким щеч нарса демайди, аксинча бу ишни яқин кишилар «ёпти-ёпти» қилишга уринадилар. Қасоскорлар оқпошшонинг арзандаси - юзбошини аввал ўз тилларини ютишга мажбур этадилар, зўрлаб оғзига тиқадилар, сўнг жодида уч бўлак қилиб, кейин ўша бўлинган жасадга керосин сепиб ўт қўядилар. Мусулмончиликда зўрлаш ман этилган, бир ёз чилласида рўзасини бузган темирчи оила аъзолари таъқиб остига олиниб, сазойи этилади. Темирчи Абдуқащщорнинг жощиллар жабрига қарши чиқиши - бидъатга берилган аёлларга азайимхонлик қилиб дам солиши, уларга тегишиши, рақиби Валихон сўфига эшак миясини едириб жиннига айланишини кутиши, нищоят шогирди билан уни «чироғпоя» қилиши; ўғли оғриганида Аллощга, азиз авлиёларга қилган илтижолари ижобат бўлмай, гўдак жони узилганида алам, жащл устида азиз авлиёларни чангитиб сўкиши, телба ащволда токчада турган Қуръонни олиб қулочкашлаб ерга уриши, бу щам етмагандай ерда ётган Қуръонни тепиб юбориши, бегунощ бузоқни чавақлаб ташлаши-ўта жощил, абсурд мущитга муносиб исён, бещуда, маънисиз хатти-щаракатлардир.

         Қисқаси, ўзбек адабиётида абсурд щаётнинг бу хилдаги абсурд манзаралари щеч қачон бу қадар шафқатсизлик билан ифода этилган эмас. Ёзувчи щақиқат олдида щатто ўз яқинлари, отасини щам аямайди. «Ўтмишдан эртаклар» ХХ аср жащон адабиётининг ноёб бадиий дурдонаси сифатида щали чинакам бащосини олган эмас.

 

V

        

Абдулла Қащщорнинг сащна асарлари щам адиб ижодий меросида, ХХ аср ўзбек адабиёти, театр санъати тарихида ўзига хос ўрин тутади. Қащщор ижодий фаолияти давомида бешта сащна асари яратди. Булар - «Ташвиш» (1937-1939), «Янги ер» ёщуд «Шощи сўзана» (1950), «Оғриқ тишлар» (1954), «Сўнгги нусхалар» ёщуд «Тобутдан товуш» (1962), «Аяжонларим» (1967). Муаллиф «Аяжонларим»ни пьеса, қолган тўрт сащна асарини эса комедия деб атаган. Аслида «Аяжонларим» щам мощият эътибори билан комедиядир.

         Қащщорнинг айни комедия жанрида қалам тебратиши тасодифий эмас. У илк асарларидаёқ щажвга, юмор–щазил-мутойибага мойиллик кўрсатган, «Сароб»да, 30-йиллар мащсули саналмиш «Адабиёт муаллими», «Санъаткор», «Майиз емаган хотин» каби етук щикояларида тўлақонли щажвий характерлар галереясини яратган эди. Қолаверса, Қащщорнинг жиддий, щатто фожиавий щодисалар қаламга олинган асарларида щам щажв-лутф, киноя-кесатиқ, қочириқ, мазащ усулларини учратиш мумкин. У табиатан жиддий, босиқ, мулощазакор одам бўлса-да, сўзлари, луқмалари нозик лутф, қочириқ, ўткир киноя-кесатиқ, мўлжалга аниқ урадиган щажв билан йўғрилган бўларди.

         Ёзувчининг буюк юморист Гоголь ижодига алощида қизиқиш билан қараши, чуқур эщтироми, Гоголни «Биринчи домлам» деб аташи, жащонга машщур «Уйланиш» ва «Ревизор» комедияларини қунт билан таржима қилиши-булар айни адиб табиатидаги ўша туғма хислат-комик истеъдоднинг табиий майли, Гоголь билан қандайдир рущий яқинлик оқибатидир. Қащщор айни Гоголь таъсирида комедия сащнасига қадам қўйган. Адиб «Биринчи домлам» мақоласида бошда Гоголга тақлид қилганлигини ошкора эътироф этади: «Гоголнинг сащна асарларига тақлид қилиб бир нарса ёзишга уринган вақтларим щам бўлган, лекин бу уринишлар машқдан нари ўтган эмас».

Шу хилдаги тақлиддан иборат машқлардан щафсаласи совигач, адиб «Ревизор»дан ўзига ёққан парчаларни таржима қилишга киришади, бироқ бу асарни тўла таржима қилиб бировга кўрсатишга ботинолмай юрганида, шу орада, тахминан 1935 йили «Ревизор»ни биринчи марта ўзбек сащнасида томоша қилади. Спектакль, хусусан унинг таржимаси ёзувчига мутлақо ёқмайди, чунки «Мен «Ревизор»даги персонажларни бутунлай бошқача тасаввур қилиб юрар эдим»,-дейди у. 1937 йили «Уйланиш»ни, кейинроқ «Ревизор»ни таржима қилганида мавжуд таржималардаги ана шу камчиликларни назарда тутган щолда иш кўради.

         Нищоят, 30-йиллар охирларига келиб тақлиддан холи мустақил ижод мащсули-«Ташвиш» комедиясини яратишга эришади. 1939 йилда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» журналининг 3-сонида комедиянинг 2-пардаси эълон этилган; 1970 йил «Гулистон» журналининг 5-сонида ўша парча қайта чоп қилинади; «Ташвиш» тўла щолда Кибриё Қащщорова сўз бошиси билан «Шарқ юлдузи»нинг 1996 йил 6-сонида босилди.

         «Ташвиш»нинг Қащщор щаётлик чоғида тўпламларига киритмаслик сабаби шундаки, адибнинг бу асардан кўнгли тўлмаган, К.Қащщорова айтмоқчи, устод «Ташвиш»ни фақат машқ деб билганлар, холос; устоднинг бу машқ асари кейинчалик тўртта драматик асар ёзилишига асос бўлди; щатто бу пьесадаги айрим лавщалар, баъзи ижтимоий муаммолар, айрим персонажлар исми щам бошқа драматик асарларига, масалан Суқсуров «Тобутдан товуш»га кўчди, «Тобутдан товуш»да «Ташвиш»даги баъзи ўринлардан фойдаланди.

         Адибга катта шущрат келтирган сащна асари - «Янги ер» («Шощи сўзана») комедияси бўлди. Асарга аввал республика мукофоти, кейин Давлат мукофоти берилди. Пьеса собиқ Иттифоқнинг етмиш учта йирик, жумладан, Москва, Ленинград ва деярли щамма миллий республикалар сащнасида щамда Хитой, Греция, халқ демократияси мамлакатларида қўйилди. Қисқаси, ўзбек миллий драмасини жащон сащнасига олиб чиққан асар айни шу «Шощи сўзана» комедиясидир. Адибнинг «Оғриқ тишлар», «Тобутдан товуш», «Аяжонларим» комедиялари гарчи «Шощи сўзана»чалик довруғ қозонмаган бўлса щам, жамоатчилик уларни яхши қабул қилди, танқидчилик юксак бащоланди. Тўғри, «Тобутдан товуш» теварагида жиддий бащслар кетган, муаллиф шаънига асоссиз кескин айблар қўйилган бўлса-да1, охир-оқибат бу комедия адибнинг жиддий ютуғи сифатида эътироф этилди.

         Замон - энг одил щакам. Вақтлар ўтиши билан ўз даврида чақмоқдек яшнаб, кўпчилик эътиборини ўзига тортган, замондошларини щаяжонга солган асар бошқа давр одамларига оддийроқ кўриниши табиий. Қащщорни илщом-лантирган, комедиялар ёзишга ундаган, замондошларини қийнаган, тўлқинлантирган кўпгина муаммолар замонаси билан бирга ортда қолиб кетди. Эщтимол, «Шощи сўзана» ёки «Оғриқ тишлар»ни бугун қайта сащнага олиб чиқилса бугунги томошабин аввалгиларидек қизиқиш, олқиш кўрсатмас! Щатто «Тобутдан товуш» 80-йиллари қайта сащна юзини кўрганида аввалгидек шов-шувларга сабаб бўлмади. Буни Қащщор комедияларининг «умри тугагани» ёки «бадиий заифлик» аломати деб қарамаслик керак. Жамиятда, мамлакатда кескин бурилишлар юз бераётган бир паллада одамлар хаёли щозир кўпроқ бошқа масалалар билан банд. Эщтимол, даврлар келар, бу комедиялар яна сащна юзини кўрар, халқ ўзининг ХХ аср ўрталаридаги, шўро давридаги кечмишини, уларни нималар қийнагани, ташвишга солганини мароқ ва табассум билан томоша қилар. Зотан, Абдулла Қащщорнинг етук комедияларида щамма замон, барча миллат одамлари учун қизиқарли жищатлари щам бор.

         Аввало, Қащщор комедияларида жамиятнинг қитиғига тегадиган жищатлар, адиб яшаб ижод этган давр - тоталитар режимнинг асл қиёфасини мардона щаққоний кўрсатадиган сащналар, режим етиштирган ажиб тоифа кимсалар образи эътиборимизни тортади. Бу жищатдан 30-60-йилларда ўзбек сащна адабиётида Қащщор комедияларига тенглашадиган асарлар йўқ щисоб, щатто шунчаки машқ деб қаралган комедияда, савдо-таъминот ходимлари щаётидан олинган, ўша давр адабиётида кенг тарқалган «қўпорувчи унсурлар»ни фош этишга қаратилган бу асардаги мудир Қурбонов образи драматургнинг жиддий жасоратидир. Қурбонов щамма нарсага шубща билан қарайдиган, одамларнинг щар бир хатти-щаракатидан сиёсий хато қидирадиган, «бир балоси чиқиб қолса ташвишга қоламиз» дея нуқул хавотир-щадик билан юрадиган киши. Унинг корхонадаги вазифаси мудирликдан кўра шубщали кимсалар щақида «материал» йиғиш ва уларни тегишли жойларга етказиш. У шу даражага етиб борадики, «мудир» сўзини «мудр» деб ёзган машинисткани «сиёсий хатога йўл қўйганлик»да айблаб ишдан бўшатади; машинкадаги «и» щарфи синиб қолганлигини билгач щам буни щисобга олмайди...Шубща, чақув туфайли қатағонлар авжига чиққан 1937-1939-йилларда шундай образни адабиётга олиб кириш щазилакам иш эмас!

         Сўнгги, хийла беозор, қувноқ-лирик комедияси «Аяжонларим»даги сухандон-ваъзхон лектор Ашуралиев образини эслайлик. Бу одам нуқул қоғозга қараб, тезисга таяниб гапиришга одатланган. Қоғозга қарамасдан, қироат қилмасдан икки оғиз гапни щам гапиролмайди. Ўқишни битириб олис районга ишга кетаётган ёш врачлар-қизи Умида, у кўнгил қўйган йигит Каримжонни кузатиш пайтида оддий тилагини мана бундай сийқа чучмал бир тарздаги ижтимоийлашган расмий-китобий иборалар билан ифодалайди: «Салом ва табриклар! Табрик ва саломлар! Олий маълумотга эга бўлиб, докторлик лавозимида фидокорона халқ хизматига шайланганларинг билан табриклайман ва ишонаманки, ишлаб чиқаришда юқори кўрсатгичларга эришиб, мещнатда ўрнак кўрсатасизлар... деб!.... Ва шу билан биргаликда, ўз инсоний бурчларингдан илщомланиб, оилавий мажбурият олганларинг билан щам табриклайман ва аминманки, оилавий бурчларингни бажаришда ўз имкониятларингни щисоблаб чиқиб, қатор қўшимча мажбуриятлар оласизлар ва бу мажбуриятларни щам шараф билан бажарасизлар деб!»

         Тайёр текст, тезис бўлса у бирор мавзуда саккиз соат сув ичмай шу тарзда гапираверади. Аслида у гапирмайди, бировларнинг сийқа гапларини тўти қушдай такрорлайди. Шу хил лекторлар устида гап кетганда персонажлардан бирининг «Бурунги маддощлар ёлғон гапни қойил қилиб одамларни йиғлатар эди, булар рост гапни гапиришса одамларнинг ё уйқуси келади ёки кулгуси қистайди», деган таънасига иқроран дейди: «Танқидингиз тўғри... Бу ишга нима бўлиб кириб қолганимни ўзим щам билмайман. Одам кўнглидаги ишни қилмагандан кейин, кўнглидаги гапни гапиролмас экан. Кўнглидаги гапни гапиролмагандан кейин нима қилади, бировнинг гапини ўқийди-да!»

         «Тобутдан товуш» комедиясида эса ёзувчи ўлимга мащкум этилган жамиятнинг қабощат, разолат, залолат, фащш жамулжам бўлган маскандаги манфур, ифлос манзарасини шафқатсиз реалистик бир тарзда мислсиз бир жасорат билан гавдалантиради, бу маскандан чиққан садолар бамисоли тобутдан чиққан товушдай совуқ эшитилади.

         Комедия асардаги бош персонаж - ращбар ходим Сухсуровнинг щашаматли щовлисидаги мещмонхона манзараси билан бошланади: бу ерда туни бўйи ичкилик бўлган. Хонтахтада коньякдан бўшаган шишалар, керагидан кўпроқ рюмка, қолган-қутган овқат. Щамма учиб ётибди: Нусрат Сухсуров диванга интилгану етолмаган; унинг мулозими Юсуф эса Сухсуровнинг бир оёғини қучоқлаганича қолган; фартук тутиб олган Қори сичқон пойлаган мушукдай жағини хонтахтага қўйганича пишиллаб ётибди. Сухсуров баланд, Юсуф ундан пастроқ хуррак тортмоқда. Хўроз қичқиради. Ичкаридан сочлари тўзиган, елкасига наридан-бери бир нима ташлаб олган Нетайхон ич кўйлакда киради, щаммага, айниқса эри Сухсуровга диққат билан разм солади; щамма қаттиқ уйқуда эканига ишонганидан кейин келиб ўйнаши Қорини туртади...

         Бу масканда неча бор такрорланган манфур щодисаларнинг бир кўриниши, гўё суратга туширилган лащзаси, «статик» щолати; айни шу лащзадан унинг фащш, залолат бурқсиб ётган давоми бошланади: Нетайхон Қори акани шивирлаб уйғотади, Қори уйқусираб «Иллалло!» дейди. Нетайхон уни туришга ундайди. Қори ўзига келиб «Худоё еткурган неъматингга шукур!..» дейди ва Нетайхонни қучоқламоқчи бўлади. Нетайхон эса: «Эндими!.. Келасиз деб кечаси билан кўз юмганим йўқ! Бир ойдан бери шуми соғинганингиз!» дея ноз қилади. Қори щам бўш келмайди, «Қазосини ўқиймиз!» дея уни қучоқлайди, ичкарига тортади. Шу орада азон товуши эшитилади... Яхшиямки, шу залолат замонида азон товуши бутунлай «гум» этилмаган; бу қутлуғ товуш бир неча дақиқа бўлса-да, залолат йўлини тутган гумрощ, мунофиқ кимсаларни щушёр торттиради, гунощ ишлардан озгина бўлсин тияди. Афсус, азон намозидан сўнг яна разолат ўз оқимида давом этаверади... Кўз олдингизда унинг янгидан янги манзаралари, қиёфалари гавдаланади. Бутун асар мана шундай разолатга қарши исён туйғуси, защарли қащқаща билан йўғрилган.

Табиийки, бундай асар тоталитар режимнинг садоқатли алломаларига маъқул тушмади, улар «Тобутдан товуш» воқелигимизни бузиб кўрсатувчи, уни қоралаш рущи билан суғорилган, ғоявий жищатдан зарарли асар, дея ающаннос солдилар.

Қизиқ, адибнинг энг катта довруғ қозонган комедияси «Шощи сўзана»да «жамиятнинг қитиғига тегадиган» бунақа щолатлар, персонажлар йўқ щисоб. Аксинча, унда «совет турмуш тарзи»нинг афзалликларини таъкидловчи ўринлар анчагина; бугина эмас, комедиянинг илк варианти эпилоги «халқлар дощийси» шаънига мадщиядан иборат эди. Хўш, бу асар нега жащон бўйлаб бу қадар катта шущрат қозонди? Бунинг сабаби асар теран ўзбекона миллий рущ билан суғорилганида, ўзбекнинг асл табиатини, ёрқин акс эттирувчи онахонлар образи яратилганлигида. Комедиядаги бу образлар янги ўзбек миллий адабиётининг шощ асари «Ўткан кунлар» тажрибасига бориб тақалишида. Ойбек Абдулла Қодирий щақидаги тадқиқотида «Ўткан кунлар» романини тащлил этар экан, асардаги «энг жонли, реалистик чизиқлар билан кўрсатилган шахс» Ўзбек ойим образи эканини айтади. Ўжар, басир, чаладумбул бу аёлни - мулощазасиз хатти-щаракатлари билан Юсуфбек щожини ноқулай ащволга солиб қўйган, ўғли бахтига зомин бўлган, кейин Кумуш, бу ёқда Зайнаб турмушининг хазон бўлишига йўл очган Ўзбек ойимни ёзувчи асло «қащр-ғазаб» билан фош этиш, қоралаш йўлини тутмайди, аксинча, уни тушуниб, алощида мещр билан қалам тебратади. Ахир, нима бўлганда щам Ўзбек ойим-барибир она; табиатидаги жамики зиддиятларига, ожиз томонларига, гунощларига қарамай у ўзбекнинг мағрур, танти онаси! Щар қанча гунощкор бўлмасин, ўта андишали адиб уни қоралашга тили бормайди. Айни пайтда ростгўй, реалист ёзувчи унинг ножўя қилиқлари, хатти-щаракатлари, гунощларидан бутун-лай кўз юмолмайди, у щақда индамай ўтолмайди. Бу масалада ёзувчига халқона щаётбахш юмор нищоятда қўл келади. Бу образ тасвири бошдан-оёқ ажиб сержило-щам киноя-кесатиқларга, щам ардоқ-мещрга тўла юмор билан йўғрилган.

«Шощи сўзана»да Қодирийнинг шу тажрибаси янгича кўринишда давом эттирилган. Холнисо ва Щамробуви, улар орасидаги бащслар, ўзаро низолар; уларнинг ўзгаларга, фарзандларига муносабати, билиб-билмай ёшлар йўлига тўғаноқ бўлишлари-булар худди «Ўткан кунлар»дагидек щам ажиб бир ардоқ-мещр, щам киноя-кесатиқларга тўла қащщорона юмор билан йўғрилган. Адабиёт қуруқ савлатдан иборат сўхтаси совуқ «ижобий қащрамонлар» билан тўлиб-тошиб кетган бир даврда Холнисо ва Щамробуви сингари «ижобийлик» ва «салбийлик» қолипларига тушмайдиган, мусбат ва манфий, кучли ва ожиз жищатлари билан гавдалантирилган бу зиддиятли щаётий образлар билан учрашиш томошабин-китобхонлар учун ўзига хос бир байрам бўлди. Қащщор умрининг охирларида яратган «Аяжонларим» комедиясида щам айнан шу анъанасини давом эттирди, асардаги Бўстон она образи адибнинг сўнгги жиддий бадиий кашфиёти бўлди.

«Ўткан кунлар»даги Ўзбек ойимдан бошланган ажойиб бир ижодий тажриба Қащщорнинг «Шощи сўзана», «Аяжон-ларим» комедияларидаги Холнисо, Щамробуви образлари оша 70-йиллари Саид Ащмаднинг «Келинлар қўзғолони»га ўтиб Фармонбиби тимсолида яна жащоншумул обрў-  эътибор топди. Шу тариқа, Қодирий ва унинг ижодий мероси қатағонга учраган замонларда Қащщор унинг мўътабар анъанасини давом эттириш, қутлуғ тажрибасини кейинги адабий авлод қўлига топширишдек савоб ишни адо этди.

Қащщор комедиялари бошқа асарлари каби тил жищатдан щам бебащо хазина; уларда замонавий она тилимизнинг комик имкониятлари-оддий қочирим, щазил -мутойибаларидан тортиб, пичинг, киноя-кесатиқ, защарли қащқащагача-барча товланишлари намоён бўлган. Щар бир комедия, айниқса, «Аяжонларим» бошдан-оёқ аския усулига хос нозик қочириқ, сўз ўйинлари, щар бири ноёб топилма-лардан иборат комик диалоглар асосига қурилган. Қащщор комедиялари она тилимизнинг комик имкониятларини илмий ўрганиш учун бой материал беради.

Якуний хулоса шуки, ХХ аср совет даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси щисобланмиш Абдулла Қащщор щаёти ва ижодида, гарчи тоталитар тузум адабий сиёсати, яккащоким мафкура таъсири, асоратлари бўлса-да, бу улкан сўз устаси кўп щолларда оқимга қарши тура олди, щақиқат, ижтимоий адолат йўлида мардона кураш олиб борди, миллий адабиётдаги соғлом кучларни ўз ортидан эргаштирди, ёрқин истеъдодларни щимоя қилди, энг мущими, янги ўзбек адабиётининг щаётбахш анъаналарини давом эттирди, уни кўп янгиликлар, бадиий ихтиролар билан бойитди, она тилимизнинг чексиз имкониятларини, у орқали щар қандай нафис инсоний туйғу, кечинмаларни ифода этиш мумкинлигини намойиш этди, миллий адабиётимизга қащщорона ифода тарзини олиб кирди, щақли равишда сўз санъаткори, щикоя устаси деган ном олди. ХХ аср жащон, биринчи галда рус адабиёти анъаналари, тажрибалари таъсирида ижодини бошлади. ХХ аср илғор жащон адабиётидаги янгича тамойилларга щамощанг «Сароб», «Ўт-мишдан эртаклар» сингари новаторона асарлар, замонавий жащон новеллистикасининг энг яхши намуналари билан бир қаторда турадиган баркамол щикоялар яратади.

ХХ асрда Қащщорни англаш, адиб ижодий меросини ўрганиш, бащолаш ғоят зиддиятли тарзда кечди, соф мафкуравий ёндошиш бу йўлдаги асосий тўғаноқ бўлиб келди. Эндиликда адабиёт илмида бадиият намуналарини мафкуравий босим асоратларини назардан соқит этмаган щолда, уларга биринчи галда санъат щодисаси деб қараш тамойили устивор бўлиб бораётган чоғда Қащщордек беназир сўз устаси қолдирган чинакам санъат дурдоналарининг қадри, бащоси юқори бўлиши тайин.

 

Таянч сўз ва иборалар:

                                 Абдулла Қащщор жасорати

                                 щикоя устаси

                                 сўз санъаткори

                                 мутеликка қарши исён

                                 щақ сўзнинг кучи

                                 мафкуравий-сиёсий тазйиқ

                                 истеъдод қудрати

                                 рущий тащлил

                                 комик мащорат

 

Савол ва топшириқлар:

 

1.      Абдулла Қащщор жасорати қай тариқа намоён бўлган?

2.     Абдулла Қащщорнинг щикоянавислик мащорати сирлари, Сизнингча, нималардан иборат?

3.      «Сароб» романи хусусида танқидчиликда қандай талқинлар мавжуд?

4.      «Сароб»даги Саидий, Мунисхон фожиалари сабабларини Сиз қандай изощлайсиз?

5.      «Синчалак» қиссасининг бадиий қиймати нимада деб ўйлайсиз?

6.      Абдулла Қащщор комедиялари довруғининг сабабларини аниқланг.

 

 

Адабиётлар:

 

1.      Абдулла Қащщор. Асарлар. Олти томлик. Т., 1967-1971.

2.      Абдулла Қащщор. Асарлар. Беш жилдлик. Т., 1987-1989.

3.      Абдулла Қащщор замондошлари хотирасида. Т., 1987.

4.      Баролина И. Абдулла Каххар. Т., Госполитиздат, 1957.

5.      Норматов У. Тафаккур ёғдуси. Т., 2005. Б. 42-46.

6.      Санжар Содиқ. Сўз санъати жозибаси. Т., 1996.

7.      Шарафиддинов О. Абдулла Қащщор. Т., 1988.

8.      Шарафиддинов О. Абдулла Қащщор. «ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи». Т., 1999. Б. 264-285.

9.      Шарафиддинов О. Ижоднинг англаш бахти. Т., 2004. Б. 274-339.

10. Қащщорова К. Чорак аср щамнафас. Т., 1987.

11. Қўшжонов М., Норматов У. Мащорат сирлари. Т., 1968.

12. Қўшжонов М. Абдулла Қащщор мащорати. Т., 1988.

13. Қўчқоров Р. Мен билан мунозара қилсангиз... Т., 1998.

14. Иброщим Щаққул. Абдулла Қащщор жасорати. // «Тафаккур», 2004, 2-сон.


 

ОДИЛ ЁҚУБОВ

 

Одил Ёқубов ўзбек адабиёти тараққиётининг ХХ асрнинг 50-йиллари ўрталаридан бошланган янги босқичда етишган навқирон авлоднинг карвонбошиларидандир. У ўзининг фаол ижтимоий ишлари, журналистик ва ижодий фаолияти билан республикамизда замонавий адабий-бадиий тафаккур ривожига самарали таъсир кўрсатиб келмоқда. Унинг «Муқаддас», «Бир фельетон қиссаси», «Қанот жуфт бўлади», «Матлуба» қиссалари, «Бир кошона сирлари» драмаси, «Наманган томонларда», «Қишлоқдаги фожиа» сингари публицистик мақолалари, улкан анжуманлардаги чиқишлари, «Улуғбек хазинаси», «Кўщна дунё», «Диёнат», «Оққушлар, оппоқ қушлар», «Адолат манзили» романлари кенг жамоатчилик эътиборини ўзига тортди, қизғин бащс-мунозаралар марказида турди; хусусан, адибнинг «Улуғбек хазинаси» ва «Диёнат» романлари жащон халқларининг кўпгина тилларига таржима этилиб, ўзбек адабиётининг камолотини кўрсатувчи асарларига айланди. Адиб асарлари аввало щаётийлиги, щаққонийлиги, даврнинг ўткир ижти-моий, маънавий-ахлоқий масалаларини дадил ўртага қўйган-лиги, инсон ва унинг қалби щақидаги щақиқатни янги қирраларини очишга қаратилганлиги, кескин драматизми, теран гуманизми, инсон щаёти хусусидаги эщтиросли бащс-мунозаралари билан ажралиб туради. Ёзувчи ўзбек романи поэтикасига кўпгина янгиликлар олиб кирди, полифоник роман намуналарини яратди.

         О.Ёқубовнинг бу даражага кўтарилишида туғма истеъ-доддан, адабий мущит таъсиридан ташқари, ундаги адабиётга бўлган чексиз мещр ва адиб бошидан ўтган воқеалар, щаётий тажрибалари катта роль ўйнади. Одил Ёқубов 1927 йилда қадимий Туркистон шащри яқинидаги Қарноқ қишлоғида туғилган. Халқимизнинг азалий удумлари, мўътабар анъана-лари яхши сақланган, защматкаш одамлари, тиниқ булоқ-лари, сўлим боғлари, бепоён яйловлари, ям-яшил қир-адир-лари билан дилларни мафтун этувчи қишлоқ бўлғуси ёзувчининг ижодий тақдирида чуқур из қолдирди. Адибнинг ёзишича, отаси Эгамберди Ёқубов 1916 йили мардикорликка олиниб, Белоруссия ўрмонларида дарахт кесиб, рус тилини ўрганиб, қишлоққа «ғирт» большевик бўлиб қайтади. Шу тариқа замон ота билан ўғилни бир-бирига зид қутбларга ажратиб ташлайди: ота-Ёқуб шайх–тақводор рущоний, ўғил Эгамберди эса–большевик; у юртда совет щокимия-тини барпо этиш йўлида фаол кураш олиб боради, сўнг Тошкентда САКУда ўқиб, яна Чимкент вилоятига қайтиб, турли масъул лавозимларда ишлайди. Ота фарзандлар тарбиясига алощида эътибор берган, хонадонда китобхонлик одат тусини олган, «Минг бир кеча», «Ўтган кунлар» каби шощ асарлар зўр иштиёқ билан мутолаа қилинган. Отаси Одилжонни рус мактабига ўқишга берган, рус тилини эгаллаш унинг учун жуда эрта рус ва жащон адабиёти ва маданияти билан танишишга йўл очган; кейинчалик туғилган қишлоғида она тилида ўқишни давом эттирган, билимдон адабиётчи муаллимлар ундаги адабиётга бўлган майлни янада кучайтирган. 1937 йили Одил Ёқубовлар оиласи бошига катта кулфат тушади, фидойи коммунист ота шахсга сиғиниш қурбони бўлади. Биргина узатилган қиздан бошқа тўрт норасида бева аёл–она қўлида қолади. Жощил, шаф-қатсиз кимсалар «халқ душмани»нинг беваси ва фарзанд-ларини тащқирлайдилар, аммо ўша машъум кунларда олижаноб одамлар жабрдийдаларга мурувват кўрсатадилар, щиммат қўлини чўзадилар. Шулар мададида оила қаддини тиклаб олади. Сўнг яна бир оғир синов – иккинчи жащон уруши бошланади. Қўлига қурол ушлашга яроқли барча эркаклар фронтга отланади, қишлоқдаги оғир ишлар чоллар, аёллар, ўспиринлар елкасига тушади. «Ўқишни ташлаб қўлга кетмон олишга тўғри келди,-деб ёзади адиб «Щаёт сабоқлари ва ижод машаққатлари» мақоласида,-Кўкламда даштга чиқиб, ер щайдадик, ёзда сувчилик қилдик, ўроқ ўрдик, яланг оёқ тикон кечиб «эшак карвон»ларда фронт учун ғалла ташидик. Бу щам етмагандек, уруш чўзилиб, машъум қора хатлар кела бошлаганида, аёлларнинг, ёш-ёш келинчакларнинг осмону фалакни зир титратувчи фарёд-ларини эшитиб, қон қақшадик, улар чеккан изтиробларнинг гувощи бўлдик...» («Ўзбек тили ва адабиёти», 1988, 1-сон,    86-бет).

         Урушнинг охирги йили Қарноқдан бир йўла қирқ йигит фронтга кетадиган бўлди, Одилжон ёшига бир ёш қўшиб ўзи уруш йиллари бирга ўроқ ўрган, бирга машоқ терган «эшак карвон»ларда бирга ғалла ташиган бўз болалар билан щарбий хизматга жўнайди. Гоби сащроси ва Хинган тоғларидан яёв ўтиб Квантун армиясини тор-мор этишда қатнашади, сўнг беш йилча Порт-Артур яқинидаги Чань-Чжоу шащрида щизмат қилди. Нищоят, 1950 йили хизматдан бўшаб юртига қайтади. Тошкент Давлат университетининг филология факультетида таълим олади, салкам ўн йил «Литературная газета»нинг Ўзбекистон бўйича мухбири, киностудияда, /афур /улом номидаги нашриётда мущаррир, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасига бош мущаррир, 1987 йилдан эса Республика Ёзувчилар союзи правлениесининг биринчи котиби, Вазирлар Мащкамаси қошидаги Республика Атама-шунослик қўмитаси раиси ва Туркистон халқлари маданияти арбоблари ассамблеясининг вице-президенти бўлиб ишлай-ди. Ёзувчи айниқса «Литературная газета»да мухбир бўлиб юрган кезларини мароқ билан эслайди: «Бу даврда мен газетанинг топшириғи билан республикамизни бошдан-оёқ айланиб чиқдим, оддий пахтакор ўлкамизнинг щаёти ва ташвишларини ўз кўзим билан кўрдим, яхшиликнинг щам, ёмонликнинг щам гувощи бўлдим, бирда адашдим, бирда адолатни тиклашга бащоли қудрат хизмат қилдим».

         Адиб биографиясига, щаёт тажрибасига оид бу факт-ларни эслашдан мақсад шуки, улар адиб асарларига щаётий замин бўлиб хизмат этди, болалик таассуротлари, щаётда кўрган-кечирган, кўнглида чуқур из қолдирган воқеа-щодисалар «Эр бошига иш тушса», «Диёнат», «Оққушлар, оппоқ қушлар», «Излайман», «Адолат манзили» каби асар-ларида акс этди; талай қисса ва романларидаги щодисалар, щаттоки узоқ ўтмишдан олиб ёзган «Улуғбек хазинаси» воқеаларининг бир учи ўзи туғилиб ўсган қишлоғига бориб тақалади. Одил Ёқубов бадиий ижодни щарбий хизматда юрган кезлари бошлаган эди. Унинг матбуот юзини кўрган илк қиссаси «Тенгдошлар» (1951) бўлди. «Тенгдошлар»га қадар щам у кўп щикоялар ва бир роман қоралаган эди. Ёзувчининг ўзи кейинчалик «Фарзандлар бурчи» мақоласида уларни урушдан кейинги йилларда анча кенг ёйилган «конфликтсизлик назарияси» таъсирида яратилган асарлар-нинг «ўзбекча муваффақиятсиз варианти» деб атайди. «Тенгдошлар»ни «ўртачароқ» асар санайди. «Щамза» номли театр сащнасида қўйилиб, ўз вақтида танқидчиликнинг ижобий бащосини олган қатор драматик асарларига щам танқидий ёндашади. «Мана энди бу асарларнинг савиясини щам, қимматини щам яхши биламан ва нищоят бадиий ижоднинг бутун мураккаблигини мен энди шунча хатодан кейин тушундим», - деб ёзади.

         О.Ёқубовни ёзувчи сифатида элга танитган асари 1961 йилда эълон қилинган «Муқаддас» қиссаси бўлди. «Тенгдош-лар»дан «Муқаддас» қиссасига қадар ўтган ўн йиллик гўё ёзувчи учун иждодда ўзлигини англаш-топиш йўлидаги бетиним изланиш, одат тусига кирган адабий қолиплар билан муросасиз олишиш, машъум «конфликтсизлик назарияси» таъсирини, китобийлик инерциясини енгиб ўтиш йиллари бўлди. Автор «Муқаддас» қиссасида щаётнинг ўзидан олган завқини, ўз юрак дардини, щаяжонларини изщор этади, ўзи қаламга олган щаёт щодисаларини мурак-каблиги, зиддиятлари, чинакам нафосати билан китобхонга етказа олди. Қиссадаги икки ёшнинг щаётдаги илк мустақил қадамлари, қувонч ва ташвишлари нищоятда самимий щикоя қилинган, энг мущими, ёзувчи айтмоқчи бўлган гап китобхон кўнглини щаяжонга соларли гўзал бир поэтик шаклни топа олган: қисса қащрамони Шарифжон муайян бир вазиятда ўз иродасига, эътиқодига хилоф равишда худбинлик кўчасига киради, ўзгалар манфаатига зид бу хатти-щаракат аввало қащрамоннинг ўзи учун нохушлик олиб келади, энг азиз нарсаси–севгисидан, севгилисидан жудо бўлади. Шариф-жоннинг қинғир йўллар билан севгилисининг ўрнига ўқишга кириб қолиши бир тасодиф, аммо шу тасодиф замирида ёзувчи щаётнинг муайян щақиқати, зиддияти, фалсафасини кўрсатади, яъни щаётда кўпчилик манфаатига зид щар бир хатти-щаракат аввало ўша одамнинг шахсий манфаатига щам зид тушишини жуда нозик ва таъсирчан ифода этади.

         «Муқаддас» ёзувчининг бош эстетик, ахлоқий принцип-ларини тайин этувчи асар сифатида щам қимматли. «Муқад-дас» сўзи фақат қисса қащрамони номи билан боғлиқ бўлмай, ёзувчи асарда зўр эщтиром билан илгари сурган инсондаги энг азиз, муқаддас туйғулар–виждон, бурч, диёнат, имон-эътиқод, адолат ғоясини щам ўзида ифодалай-ди. «Диёнат»дан тортиб «Оққушлар...», «Адолат манзили»га қадар адибнинг эътиборга сазовор бўлган барча асарлари худди шу муаммо теварагида айланади. Қисқаси, диёнат, имон-эътиқод, ижтимоий адолат-ёзувчи ижодининг бош маънавий муаммоси, унинг асосий эстетик принципи эса–щақиқатни айтиш, щаётни бутун мураккаблиги, бор зиддиятлари билан кўрсатиш.

         Маълумки, диёнат, имон-эътиқод, ижтимоий адолат худди мущаббат каби сўз санъатининг қадимий ва боқий мавзу, муаммоларидан. Щар бир давр уни янгитдан қўяди, ўзгача мезонлар билан бащолашни тақозо этади; қолаверса, щар бир адиб унга ўзгача ёндашади. Бурч, адолат, диёнат муаммоси щам худди мущаббат каби адабиётда бирдан-бир мақсад эмас. Бурч, диёнат даврнинг катта щақиқатларини ифодалашга, мущим ижтимоий масалаларни қўзғаш, киши-ларнинг кўнгил дардларини изщор этишга, Л.Толстой сўзлари билан айтганда, инсон қалби щақидаги щақиқатни очишга қаратилган тақдирдагина чинакам бадиий қиммат касб этади. Афсуски, ХХ асрнинг 50-60-йилларида яратил-ган қатор асарларда бурч, адолат, диёнат бирёқлама, тор, саёз ёритилди, бирдан-бир мақсадга айланиб қолди; бу борада маълум андозалар пайдо бўла бошлади, бурчга садоқат нуқул номуси поймол этилган аёлга ёки фожиага учраган одамга мещр қўйишдан иборат қилиб кўрсатилди... О.Ёқубовнинг роман, қиссалари бу хил схемалардан йироқ. Ёзувчи «Муқаддас», «Бир фельетон қиссаси», «Қанот жуфт бўлади» сингари қиссаларида, сўнг романларида гўё бурч, диёнат, имон-эътиқод туйғусини бир прожектор қилиб олади-ю, щар гал щаётнинг турли жабща, бурчакларига йўналтириб, унинг ёғдуси орқали шу томоннинг пасту баландини ёритади, инсон қалбининг нотаниш жищатлари билан таништиради, мущим щаётий, ижтимоий-ахлоқий муаммоларга эътиборимизни тортади, щаёт щақиқатини бадиий кашф этади.

         «Бир фельетон қиссаси»ни (1963) эслайлик. Журналист Учқунжон яхши суриштирмай, шошма-шошарлик билан бир вақтлар мещнатда донг таратган, кейинчалик эса енгил щаёт кечириш йўлига кириб кетган аёл щақида фельетон ёзиб юборган. Учқунжон катта хатога йўл қўйганини сезиб қолади, виждон азобига тушади, асли покиза йигит қалб даъвати билан юз берган хатони тузатиш учун курашга отланади. Худди ўша кураш жараёнида, бир томондан, қащрамоннинг бор бисоти, виждон, диёнат туйғуси кучи намоён бўлса, иккинчи томондан, ёзувчини щаяжонга солган щаётий чигалликларнинг илдизи очила боради. Ёзувчи донгдор аёл Салтанатни щалокатга олиб келган омилларни атрофлича бадиий тащлил қилиб берган. Маълум бўладики, Салтанатни щиссизлик, адолатсизлик, эътиборсизлик шу кўйларга солган, бригадир Мўмин аканинг совуққонлиги, эри Қулащмаднинг лоқайдлиги туфайли щаётдан, мещнатдан кўнгли қолган. Шуниси характерлики, Салтанатнинг зидди бўлган бригадир одатдаги ўта консерватив, жощил мансабпарастлардан эмас, аксинча, у қўйдек юввош, мўмин-қобил одам, Қулащмад щам феодал, хотин дўппослайдиган зўравон эрлар тоифасидан эмас, аксинча, юмшоққина одам. Бироқ щар иккови щам турли кўринишда бўлса-да, бир касалга–итоаткорлик, лоқайдлик, щиссизлик касалига муб-тало. Улар учун иш, план, мансаб-мартаба, сохта обрў бўлса кифоя, одамларнинг дарди, қувонч-ташвишлари, хощиш-истаклари билан ишлари йўқ. Оламга щаёт ато этувчи аёлга шунчаки бир иш кучи, ижрочи деб қарайдилар, аёл мещнатини енгиллаштириш, қўлидан кетмонини олишни хаёлга щам келтирмайдилар. Салтанатнинг щаётдан қўл силтаб енгил щаёт кўчасига кириши шу хил лоқайдликка қарши ўзига хос бир исён эди. Лоқайдлик, щиссизлик, адолатсизлик кўнгилсиз оқибатлари жищатидан шафқатсиз-ликнинг ўзгача кўрнишларидан биридирки, қащрамоннинг унга қарши исёни гуманистик пафос сифатида қалбимизни щаяжонга солади. Бу асар ёзувчининг щаёт қаъри сари қўйган яна бир дадил қадами бўлди.

         Ёзувчининг романлари тащлилига ўтишдан олдин яна бир қиссаси «Қанот жуфт бўлади» (1968) устида тўхталиб ўтиш даркор. Бу қисса ёзувчи ижодий такомилида мущим ўрин тутади. Қисса персонажлари Акрам, Сайёра, Шавкат-жон, Нилуфар, Муроджон, Содиқ-барчаси, одатдагидай, бурчга муносабат, имон-эътиқод, диёнат, адолат туйғуси билан боғлиқ щолда тащлил этила боради. Шу бащонада ёзувчи бир эмас, бир неча ижтимоий, маънавий, ахлоқий муаммоларни кўтаради. Бу асар гарчи қисса деб аталган бўлса-да, ғоявий-бадиий мундарижаси, бадиий тащлил, тафаккур тарзи билан романга яқин туради. Ижтимоий-маънавий, маиший щаёт, оила, севги муносабатлари, бу борадаги янгича ва эскича қарашлар, хилма-хил курашлар силсиласи қиссанинг асосий мундарижасини ташкил қилади. Автор китобхон билан қизғин бащсга киришади, жамият ахлоқини тащлилдан ўтказади; 60-йиллар кишилари маънавий щаётида нималар содир бўляпти, қайси одатлар маъқул, қайсилари номақбул, халқнинг маънавий юксалишига нималар тўсқинлик қиляпти – ёзувчи шу саволларга жавоб ахтаради.

         О.Ёқубов «Муқаддас»дан тортиб деярли щар бир асарида бирор жиддий масалани кўтариш билан баробар, қаламга олинган можароларининг щаётий илдизини, сабаб-ларини очишга интилади, бу щол унинг прозасида тадқиқот-чилик хусусиятини туғдиради. Бошқачароқ қилиб айтганда, ёзувчи етук реализмга хос тащлилий тасвир йўлидан боради. Гарчи заифроқ бўлса-да, «Муқаддас»да Шарифжонни қинғир йўлга бошлаган омиллар оилавий мущит таъсири эканлиги таъкидлаб ўтилган. «Бир фельетон қиссаси»да бу хусусият хийла чуқурлашади, «Қанот жуфт бўлади» қиссасида эса юқори босқичга кўтарилган. Асарнинг етакчи персонажларидан Акрамнинг иккиланишлари, изтироблари, Сайёранинг адашишлари, бошқа персонажлар тақдири ва характеридаги барча кучли ва ожиз жищатлар фақат «туғма» хусусиятлар самараси эмас, балки айни пайтда реал вазият, мущит мащсули сифатида қайноқ ва мураккаб щаёт билан, фан-техника революцияси, даврнинг суръати ва суронлари билан мустащкам боғлиқ щолда тащлил этилади.

         Тащлилий тасвирга мойиллик адиб ижодида етук реализмга хос яна бир фазилатнинг шаклланишига олиб келди–унинг қащрамонлари мураккаб табиатли шахсларга айлана бошлади. Шахсга хилма-хил томондан ёндашиш, щодисанинг щам мусбат, щам манфий томонларини ёдда тутиш, одамни осонгина «яхши» ва «ёмон»га, «ижобий» ёки «салбий» қащрамонга чиқариб қўйишдан ўзини тийиш, инсон қалбини чуқур тушунган, щис қилган щолда қалам тебратиш – мана шу фазилатларнинг барчаси «Қанот жуфт бўлади» асарида ёрқин кўринади. Акрам, Сайёра, Амаки, щатто жощил бўлиб кўринган Содиқни щам одатдаги «салбий» ёки «ижобий»лик мезони билан ўлчаб бўлмайди; урф-одатлар, тамойиллар талқинида щам шу щол – янгича ва эскича одатлар щам ўз ички зиддиятлари, мусбат ва манфий томонлари билан диалектик тарзда кўрсатилган.

         Ёзувчи қиссасида шаклланган бадиий фазилатлар, реалистик принциплар унинг романларида, хусусан, «Диёнат», «Улуғбек хазинаси» асарларида янада чуқурлашиб барқарор тамойил тусини олган.

         «Қанот жуфт бўлади» қиссасидан олдин ёзувчи «Эр бошига иш тушса» романини (1966) эълон қилган эди. Бу асар ёзувчининг уруш йиллари ўзи шощид бўлган щодисалар, болалик таассуротлари асосида битилган. Асарнинг бош қащрамонлари уч бащодир–Машраб, Қўчқор, Акмал щали ўн саккизга етмаган ўспиринлар. Эр бошига иш тушган оғир уруш йилларида улар жуда эрта фуқаро сифатида шаклланадилар, замон ташвишларини ўз зиммаларига оладилар, катталар каби жамоат ишларида фаол қатнашадилар, қаллоблик, нопокликка қарши мардона кураш олиб борадилар. Ёзувчи ёш қащрамонларнинг мусаффо қалбини, илк севги кечинмаларини, мещнатдаги шижоатини, хусусан, «эшак карвон»ларда қозоқ ўтовидан уруғлик дон келтиришдаги жонбозликларини, Эртоев, Чавандоз сингари қаллобларга нисбатан нафратини эщтирос билан ифода этади. Асарнинг етакчи қащрамонлари романтик кайфиятли ёшлар бўлганидан романдаги тасвир щам шунга мос равишда кўтаринки, жўшқин, шиддатли лиро-публицистик ощанг билан йўғрилган. Асарда ёзувчи услубининг муайян қир-раси–щодисаларни романтик эщтирос билан ифодалаш, лиро-публицистик шиддат ёрқин намоён бўлади. Гарчи ёзувчининг кейинги қатор романларида изчил аналитик тасвир етакчилик қилса-да, эщтиросли романтик ифода щам щамиша ёндош щолда келганлигини кузатиш мумкин. Қисқаси, изчил тащлилий услубда битилган «Қанот жуфт бўлади» қиссаси ва романтик жило билан йўғрилган «Эр бошига иш тушса» асарлари адибнинг роман жанридаги галдаги парвози учун муайян замин щозирлади.

         О.Ёқубовнинг 70-80-йилларда яратган замондошлари щақидаги «Диёнат», «Оққушлар, оппоқ қушлар», «Адолат манзили», тарихий мавзудаги «Улуғбек хазинаси» ва «Кўщна дунё» асарлари фақат адиб ижодида эмас, ўзбек романчилиги ривожида щам янги бир босқични ташкил этади. Ёзувчи хощ замондошлари, хощ олис тарих щақида қалам тебратмасин, щар икки щолда щам аввало даврнинг мущим романбоп гапларини айтади, кўпчиликни щаяжонга солаётган катта ижтимоий муаммоларга эътиборни тортади, ёрқин концептуал, кескин драматик характерлар яратади. Энг мущими, романнавис айни мустабид тузум мафкураси ва психологияси кенг ёйилган кезларда шу мафкурага зид бориб, мустабид тузум ақидаларининг зарарли оқибатларини катта ижодий жасорат ва ростгўйлик билан кўрсатади. Бу жищатдан «Диёнат» романи дадил қадам бўлди.

         Адиб роман устида ишлар экан, щаётда кўп учратган, дилида чуқур асорат қолдирган бир щодисани акс эттириш-ни–«турмушда катта ишлар қилдим» деган бащонада одамларнинг бошига чиқиб олган, қонунчиликни оёқ ости қилишдан щам тоймаган улкан хўжалик ращбари образини яратиш, унинг парвози ва инқирозини кўрсатиш»ни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. «Мен щаётда кўп адолатсиз-ликларга сабаб бўлган бундай ращбарлар щақидаги ўйларим ва кўрган-кечирганларимни романдаги Отақўзи образида мужассамлаштиришга щаракат қилдим»,-деб ёзади муал-лиф.

         Маълумки, 50-60-йилларда щам ўзбек адабиётида шу тур ращбар ходимлар образи кўп яратилган эди. Отақўзи кўпроқ карикатура тарзида битилган ўшандай образлардан фарқли ўлароқ, аввало щаёт одами сифатидаги мураккаблиги, кучли ва ожиз томонлари билан берилган. Уни биз щар жищатдан 70-йилларнинг типик ходими дея оламиз. Унда фикр, манфаат доираси хийла кенг. Унда ишчанлик билан баробар савод, билим, дид ва маданият щам етарли, у щар қандай ращбар ходим, олим билан щам щар хил мавзуда бемалол бащслаша олади. Эртаю кеч эл-юрт иши билан банд бу ращбар ходим оила, фарзандлари, қариндош-уруғлари тақдирини щам ўйлайди, щаёт лаззатларидан бащра олади. Бошда у хийла дилкаш, щиссиётга бой, танти одам сифатида кўринади. Аммо бора-бора турғунлик мущитида ўжар, мағрур, ўзибилармон, шафқатсиз, тошбағир кимсага айланади. Отақўзидаги салбий хусусиятлар тобора бардамалаб табиатидаги яхши фазилатларни сояда қолдира бошлайди. Қўшниси Нодирага, ўғли Щайдарга, бўлажак келини Латофатга, қудаси Фазилатга, айниқса, щалол, адолатпарвар тоғаси Нормурод домлага қилган адолатсизлик ва шафқатсизликлари, жиноий ишларни босди-босди қилиш йўлидаги хатти-щаракатлари бу одам инқирозидан далолат-дир. Асарда фақат Отақўзи томонидан ўтказилган зуғумлар, ўзбошимчаликлар эмас, бу зуғумларнинг акс-садоси, щаёт қаршиликлари туфайли зўравон бошига тушган савдолар, қалбидаги қийноқлар щам мащорат билан тасвирланган. Отақўзи ўғли Щайдарни қинғир йўллар билан илм даргощига, буйруқ билан севги йўлига бошлайди, аммо бунинг оқибати вой бўлиб чиқади, севикли ўғил пировардида отадан юз ўгиради; щеч кимга сўз бермай юрган бу мағрур одам эркин севги йўлини тутган арзанда қизи Тощира туфайли ор-номус исканжасида қолади. Қўйнинг оғзидан чўп олмаган қўшни-си–механизатор йигитнинг, Нодиранинг адолатсизликка қарши исёни Отақўзини лол қолдиради, айниқса, Нормурод домланинг маънавий зарбалари унинг тинкаи мадорини қуритади... Ўша тўқнашув, мураккаб вазиятларда қащрамон қалбидаги қийноқлар, алам ва изтироблар таъсирчан берилган. Шу тариқа Отақўзи кучли драматик образ даражасига кўтарила олган. «Отақўзилар қилган жиноятни бутун борлигича кўрсатиш учун унга қарши турадиган нищоятда пок ва щалол инсон, катта шахс лозим эди, - дейди ёзувчи. – Бахтимга мен щаётда фақат Отақўзи каби нощалол кимсаларни эмас, Нормурод Шомуродовга ўхшаш нищоятда пок, щалол, инсофли, диёнатли инсонларни щам кўп учратдим» (Ўзбек тили ва адабиёти, 1988, №1, 68-бет).

         Ёзувчи инқирозга юз тутган Отақўзи билан баробар нищоятда пок ва щалол инсон Нормурод домла драмасини щам мащорат билан очади. Бу одам узоқ ва шонли щаёт йўлини босиб ўтган. Бироқ тақдир уни сийламаган, бошига кўп кулфатлар тушган. У бор куч-қувватини, умрини фан, адолат, эл-юрт ишига фидо этиб, эвазига эл-юртдан щеч нарса талаб ва таъма этмайди. У асар асосида ётган етакчи ғоя–адолат, диёнат, эътиқоднинг ўзига хос тимсоли, айни пайтда курашларда тобланган, адолат, инсоф, диёнат туйғуси қон-қонига сингиб кетган оддий, таниш бир инсон. Олижаноб идеалларни, адолатни барқарор этиш осон кечадиган жараён эмас. Бу иш ўтмишда Нормурод домла учун ғоятда қимматга тушган, щозир щам шундай. Адолат, диёнат деб ўзини кўп қийноқларга мубтало этади, маънавий тубан кимсалар билан олишади, бу олишувлар Домла дилини вайрон этади. Фақат бугина эмас, адолат ва диёнат деб ўзининг яқин кишилари–жигарбандлари билан жиққамушт, рақиб бўлиб қолади. Бу олишув, тортишув курашлар домла учун нақадар оғир кечганлигини, Домла баъзан принципиалликни меъёридан ошириб юбораётганини кўриб ачинасиз, худди ўша вазиятларда Домла типидаги одам бошқача йўл тутиши мумкин эмаслигини щам щис этиб турасиз. Домладаги адолат, диёнат, ўта принципиаллик, чуқур гуманистик рущ, одамларга мещр-мурувват туйғуси билан йўғрилиб кетган, бинобарин, образдаги принци-пиаллик ўзига хос жозиба касб этган.

         Автор Нормурод домла образига хос етакчи фазилатлар – диёнат, метин эътиқод жозибасини очиш билан кифояланмай, бу хислатларнинг таъсир кучини, қудратини щам кўрсатишга муваффақ бўлган. Бир қарашда домла мусибатлар гирдобида қолган аянчли, фожиавий бир шахс: ўтмишда кўп жафо чеккан, яккаю ягона ўғли жангда щалок бўлган, мана энди у охирги суянчиғи – кампиридан щам жудо бўлади, жигарбанди – жияни ва унинг ўғли Домлага рақиб; у кўнгил дардига даво, осойишталик истаб қишлоққа келса, бу ерда щам ташвиш устига ташвиш; эски рақиблар таъна тоши ёғдирадилар, бир вақтлар келинликка мўлжалланган Фазилат мусибатлари, ўжар жиянининг қилғилиқлари, қишлоқдаги хилма-хил муаммолар уни рущан эзади... У–оғир хаста, умрининг сўнгги кунларини кечираёт-ганини билиб, щис этиб туради; у щам тирик инсон, гощо умидсизликка тушади. Бу одамнинг бир дунё ўкинч ва армонлар билан щаётдан кетаётганлигини кўриб қалбимиз ўртанади. Айни пайтда бу одам аянчли кимса эмас эканлигини англаб турамиз, щар қанча фожиавий бўлмасин, у мард, қащрамон ва улкан шахс. Бу адолатпарвар, диёнатли, юксак эътиқодли инсон қаршисида щар қандай қинғир, нопок шахслар довдираб қолади, мана мен деган кимсалар щам ундан чўчийди. У бу ёруғ дунёдан кетади, щаётининг ғоят чигал, мушкул сўнгги дамларида щам ёрқин из қолдириб, ўзи тушиб қолган мураккаб вазият, мущитга сезиларли таъсир кўрсатиб, муайян ўзгаришлар ясашга улгуриб оламдан ўтади; унинг адолати, диёнати, эътиқоди қаршисида ўжар Отақўзи охири бош эгади, Щайдар ўз йўлини топиб олади, қаллоб Миробидов щушёр тортади, қишлоқдаги кўп чигалликлар барщам топади, адолат тантана қилади. Нормурод домла образига хос етакчи хислатларнинг щаётбахш кучи, қудрати ана шунда.

         Ёзувчининг «Оққушлар, оппоқ қушлар» романи ғоявий-проблематик жищатдан «Диёнат» романининг давомидек туюлади. Агар автор «Диёнат»да ўзбошимчалик, кўзбўяма-чилик, қонунбузарчилик кенг ёйилган даврни акс эттирган бўлса, бу романда ўлкамизда худди ўша иллатларга қарши бошланган покланиш деб аталган ва щамма сощада адолатни барқарор этиш учун 80-йилларнинг ўрталарида бўлган интилишларни қаламга олади. Курашлар, бинобарин, роман марказида эса Шоращим шоввоз образи туради...

         Романдаги Шоввоз сиймосида мещнаткаш халқимиз, асл дещқон–боғбон характерига хос фазилатлар, шунингдек, айрим ожизликлар яхши намоён бўлган. Шоввоз бутун умри мещнат билан ўтган, эл-юрт ғамида ўзини, шахсий щаётини, щузур-щаловатини бутунлай унутиб юборган; йил ўн икки ой эртаю кеч мещнат билан бўлиб туғилган юртининг чиройи ва неъматларидан бебащра қолган; вафодори Ойсулув кўнглини щам ололмаган, соғлиғи щақида қайғурмаган. Охирида у бунинг учун ўкинади, аммо щаётини қайта бошлаш имконияти бўлганида, у яна ўшандай умр кечириши табиий, чунки у мещнат учун туғилган, эл-юрт ғамидан бошқасини билмайдиган одам.

         Шоввоз нопокликни, ғирромликни асло дилига сиғдира олмайдиган шахс. Афсуски, ижтимоий адолат оёқости қилинган, ғирромлик ва нопокликка йўл очиб берилган бир шароитда мана шундай ардоққа лойиқ кимсалар, щалол, камсуқум, чин мещнаткаш, бунёдкор шахслар пана-пастқамда қолиб кетди, щар хил йўллар билан камситилди, хўрланди. Қарангки, авантюрист Фотищ отаси тенги бу одамга асоссиз дағдаға қилади, щалол одамни нопок ишга ундайди, йўриғига юрмагач, ишдан щайдайди.

         Шоввоз бирда мард, танти, кези келганда кескин, қащри қаттиқ, шиддаткор, бирда майин-мулойим, қалби дарё, сащовату мурувватга тўла, бирда ўта содда гўл, бирда кўпни кўрган донишманд – хуллас, ғаройиб табиатли одам. Унинг йигитлик шаъни оёқости қилинган ўғлига айтган қатъий сўзини тинглаганда, қабищ кимса – Фотищ ва қаллоб Музаффарга щамла қилгандаги, Музаффар «щиммати»ни рад қилгандаги щолатини кўрганда шижоатига қойил қоламиз; бу одамнинг ишдан щайдалгач, ўз шахсий щаёти, умр йўлига бир нигощ ташлаб, ўтган бещаловат кунларини эслаб Ойсулувнинг ночор ащволини, бу беминнат, фидойи умр йўлдоши олдидаги қарзларини ўйлаб кўнглида кечган щазин нидолари, ўғли аварияга учраган, хусусан, Ойсулувдан жудо бўлганда чеккан аламли зорларини, кўнгил фарёдларини ўқиганда ўзимизни қўярга жой топа олмай қоламиз. Шоввознинг шўхлик билан ўтган ўсмирлик, йигитлик саргузаштлари, оловли севги тарихи, жангда кўрсатган жасорати, дўстларига садоқати–ўзи бир достон. Дўстларига, мурувватга мущтож шахсларга мунис-мещрибон бу одам ғанимларга нисбатан ўта шафқатсиз. У уруш йиллари жанг майдонида самурай бошини сапчадай узиб ташлаган, бугун эса Музаффар билан Фотищдек мана мен деган қоялар унинг қащри олдида довдираб, ўзларини йўқотиб қўяди.

         Шоввоз ўзининг шу хилдаги ғаройиб щаёт йўли билан, щаётдаги нурли, қувончли, завқ-шавққа тўлиқ кунлари, алам-изтироблари, табиатидаги зиддиятлари, кучли ва ожиз жищатлари, борингки, бор бисоти билан китобхон кўнглини ўзига асир этади. Бу одам қисматида щам улкан бахт-саодат, висол, щаёт лаззати, завқ-шавқларини, щам аянч мунг, щам нурли ощанг, мардона бир рущни жо этиш, полифоник тасвирга эришиш – бу чинакам санъаткорга, чин санъат асаригагина муяссар бўладиган фазилат.

         «Оққушлар, оппоқ қушлар» щозиржавоблик билан ёзилган, щали тугамаган щаётий жараёнлар щақидаги роман бўлганидан унда кўтарилган маънавий-ахлоқий муаммо-ларнинг барчаси бадиий ечимини топмай қолгандай, автор айрим чигал, кескин можаролар ечимини беришда бир оз шошгандай кўринади. Роман ижобий бащоланган щолда у щақда танқидий гаплар щам айтилди. Тажрибали адиб покла-ниш йўлидаги қийинчиликлар, янгидан туғилаётган щаётий муаммолар драмасини яна щам кескинроқ, шиддатлироқ тарзда бутун мураккаблиги билан бериш мақсадида асар устидаги ишни давом эттирди, романнинг китоб вариантига бир қатор ўзгартириш, тўлдиришлар киритди.

         Одил Ёқубов 1988-1991-йиллар давомида «Адолат манзили» романи устида ишлади. Асар 1994 йили «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинди. Ўша йили турк тилига таржима этилиб, алощида китоб щолида чиқди. «Адолат манзили» қаламга олинган мавзу-муаммолари жищатидан «Диёнат», «Оққушлар, оппоқ қушлар» романининг мантиқий давоми, «Диёнат»дан бошланган, «Оққушлар...»да давом эттирилган маънавий-ижтимоий жараёнлар, муаммо-жумбоқлар бадиий тащлилининг ўзига хос интищоси. Бу уч роман гарчи щар бири мустақил, ўзича тугал асар саналса-да, трилогия сифатида яхлит щолда халқимиз тарихининг муайян босқичи, аниқроғи, довруғли «қизил империя»нинг юртимизда нисбатан тинч, осойишта кунларда ичдан емирилиши, маънавий инқирозга, щалокатга юз тутиш даври щақида кенг тасаввур беради.

         «Адолат манзили» романининг воқеаси оддий: унда ўзбек иши деб аталган кўнгилсиз щодисанинг аянчли бир кўриниши щақида щикоя қилинади: яқиндагина совхоз директорлигига кўтарилган щалол, ғайратли, шижоаткор тадбиркор йигит чақув орқали юқори мансабдорга «пора берган»ликда айбланиб қамалади, марказдан келган десантчиларнинг тащдиду бедодликлари туфайли қамоқхонада ўзини щалок этади. Асардаги бутун гап-сўзлар, воқеалар мана шу фожиали кўргиликка мубтало бўлган шахс – бош қащрамон Суюн бургут теварагида айланади, ёзувчи бу мудщиш щодисага муносабатда бир талай персонажларнинг маънавий қиёфасини гавдалантиради, ўзининг щаёт, унинг чигал жумбоқлари хусусидаги ўй-мушощадаларини изщор этади; энг мущими, бош қащрамоннинг бетакрор характери, ўзига хос рущий дунёсини очади.

         Суюн бургут аввало қащрамонона характери билан ажралиб туради. 80-90-йилларда Ўзбекистонда тоталитар сиёсат оқибати ўлароқ щаёт гирдобига тушиб қолган шахслар образи кўплаб яратилди, уларнинг аксарияти асосан жабрдийдалар сифатида талқин қилинади. Суюн бургут щам жабрдийда шахс, шу билан баробар у мардона, довюрак, курашчан сиймо. Бу йигит бошига тушган кўргиликлар, адолатсизликлар туфайли изтироблар оловида қоврилади, эзилади, айни пайтда сўнгги нафасига қадар бало-офатлар, ёвуз кучлар билан беаёв олишади, мардона туриб ўзини щалок этади... Бу билан ёзувчи кўп асрлик адабиётимизнинг қащрамонона анъанасини, қолаверса, ўз ижодий тажрибаларини янги шароитда давом эттиради. «Адолат манзили»нинг яқин ўтмишдан олиб ёзилган қатор асарлардан фарқли жищати щам шунда.

         Бу щол замонавий адабиётимиз учун щаёт-мамот ащамиятига молик. 80-90-йилларда бўлган адабий бащсларда курашчан қащрамон образини бадиий ижоднинг ўтмиш босқичига чиқариш, қащрамонона характер яратиш муаммосини эса эскирган, чайналган, сунъий щодиса деб аташ одат тусини олди, нақ бўлмаса ижобий қащрамон деган тушунчани унутиш даражасига етиб бордик. Эщтимол, ўша кезларда адабиётда кенг тарқалган щаётдан йироқ, сохта-ясама қащрамонлардан юрак олдириб қўйиш туфайли шундай щол юз бергандир. Масаланинг яна бир чигал жищати бор: бир вақтлар бадиий асар, хусусан, роман, қисса, драма унда ижобий қащрамоннинг мавжудлигига, унинг қанчалар курашчанлигига қараб бащоланар, курашчанликдан мащрум характер асосига қурилган асар эса щар боб билан камситилар эди. 90-йилларда акс щол юз берди: жабрдийда, зиддиятли характерлар яратилган, абсурд адабиёти намуналари шаънига тащсин ўқиб, курашчан қащрамонлар мавжуд романлар, қиссаларга эса қандайдир менсимай қараш щоллари содир бўлди. Аслида адабиёт фақат услуб, шакл, талқинларнинг эмас, унда яратилган қащрамон образларининг хилма-хиллиги билан щам бой ва гўзал. Адабиёт бағрида щар хил шахслар, жумладан, бошқа тур персонажлар қатори курашчан қащрамонлар учун щам ўрин мавжуд. Модомики, адабиёт щаёт кўзгуси экан, щаётда щамиша мард-фидойи одамлар бўлади ва улар ардоққа арзигулик. Гап фақат бу қащрамонларнинг жонли, щаётий, щаққоний, маънодор, таъсирчан чиқишида, бадиий кашфиёт даражасига кўтарила олишида. «Адолат манзили» романи мана шу щақиқатни яна бир карра тасдиқлайди.

         Суюн бургут образи ёзувчининг, қолаверса, бутун ўзбек насрининг жиддий ютуғи. Бургут қадим турк элининг бепоён дашту қирларида туғилиб вояга етган довюрак, шижоаткор халқ бащодирлари сулоласига мансуб. Отаси улоқ пайти мислсиз шижоат кўрсатиб щалок бўлган. Асарда отасига тортган ўғлоннинг ўспиринлик йилларидаги қолипларга сиғмайдиган қилиқлари, ўт-оловлиги, Маржонойга бўлган оташин севгиси, телбаларча рашки, ғаройиб уйланиш тарихи, дулдул миниб, пойгада ўзиб қизларни қойил қолдириши, қўлига дўмбира олиб, севгилисини щам қаторга тортиб шоир – оқин бўлиб, ўланлар тўқиб дил-дилдан куйлаши – булар ажиб бир шоирона-бахшиёна йўсинда ифода этилган. Умуман, ёзувчининг бу романида халқ достонларига хос ошиқона ва романтик рущ кучли. Бош қащрамон Суюн бургутнинг кейинги тақдири – катта хўжаликка бош бўлгани, шу эл-юртни деб куйиб-ёниши, чўпон қўрасига ўт кетиб, хўжалик қўйлари щалок бўлганда икки фақир чўпонни қамоқдан олиб қолиш учун чеккан защматлари, ўзи қамоққа тушганида каллакесар безорилар билан мардона олишиб, уларни яксон этиши; бешафқат, маккор терговчиларнинг дағдағаю тащдидлари олдида асло тиз чўкмай ўз шаънини баланд тутиши, бетайин латтачайнар собиқ мансабдор гувощ билан юзлашувда мардона щақ гапи билан уни щушёр торттириши ва нищоят, жуфти щалоли Маржоной шаъни деб ўлимга тик бориши – буларнинг барчаси халқ достонлари қащрамонлари шижоатини ёдга солади.

         Эътиборга молик жищати шундаки, тажрибали адиб Суюн бургут образидаги халқ қащрамонларини эслатувчи бу хил фавқулодда хислатларни изчил реалистик асосда рущий-психологик жищатдан чуқур тащлил этади. Асарни ўқир экансиз, Бургутнинг барча хатти-щаракатларига, чигал, мушкул вазиятлардаги шижоатига тўла ишонасиз: Бургут жабрдийда чўпонларга ўзининг минг бош қўйини инъом этган экан, бу ерда щеч қандай сунъийлик, ясама щотамтойлик йўқ, у табиатан шунақа танти одам; каллакесар, безорилар билан олишувда уларни бирма-бир яксон этар экан, танида шунга қодир мислсиз куч-қудрат, шижоат мавжудлигини баралла щис этиб турасиз; унинг терговчилар, гувощлар билан тўқнашувда ўзини тутиши, шижоати барчаси мантиқан асосланган, бу одам ўшандай вазиятларда бошқача йўл тутиши мумкин эмаслигига тўла имон келтирасиз.

         Бургут ўзбекнинг ориятли, диёнатли, танти ўғлони. Ориятли, диёнатли, танти ўғлон щар қандай қийинчиликка, очликка, йўқчиликка чидаши мумкин, бироқ адолатсизликка чидай олмайди. Айниқса инсонлик шаъни, нафсонияти, ғурури яксон қилинганда фақат ўзигина эмас, бутун бошли халқи шаъни топталаётганини, юлғич, порахўр, текинхўр-ликда айбланаётганини кўрганда ўзини қўярга жой топа олмайди. Бургут ўзининг бегунощлигига тўла ишонади, ишонгани учун щам «қайси ёзуқларим учун қамашди, мени» деган ўй щар қандай азоблардан щам кўпроқ қийнайди уни. У қанчалар матонатли, шижоатли бўлмасин, барибир тирик инсон, айниқса, Бургут хўрликка чидолмайди. «Туғилибдики, Маржонтов бағрида йилқи боқиб, от суриб, не-не айғирларни жиловлаб ўлан айтиб юрган Суюн шундай пайтларда худди сиртмоққа илинган асов тулпордай ер депсинар, тоқати тоқ бўлиб эшикни тепар, ўзини ерга ташлаб, ертўланинг у бошидан бу бошига ағанар эди...» - қащрамоннинг шу хилдаги драматик щолатлари тасвирини ўқиганда китобхон қалби титроққа тушади.

         Озодликда юрганида, ўт-олов ёшлик кезларида дащриёна мущит таъсирида Бургут у дунёни гощ ўйлаб, гощ ўйламай, Аллощ таолога бирда ишонса, бирда ишонмай юрган, мана энди дил-дилдан ишонади, ўтмишдаги нодонлик-ларидан афсус-надомат чекади. Бироқ бу фоний дунёда юз бераётган адолатсизликлар туфайли гощо исёнкорона ўйларга толади: «Щалол инсонлар дўзах азобига ташланса-ю, бу адолатсизликдан осмон ағдарилиб ерга тушмаса!..» «Пора бермоқ тугул, пора нималигини билмаган авом эканлигимга ўзинг шощидсан-ку, Яратган Эгам?» дея щайқиради.

         Романда ёвуз кимсаларнинг сўнгги щамласи – севикли умр йўлдоши Маржоной номини ўртага қўйиб Бургутни тиз чўктиришга чоғланган кезларидаги щолати ифодаси ғоят таъсирчан, шу билан баробар ўта табиий. Аллощга ишонган Бургут ислом ақидаси бўйича ўз жонига қасд қилиш гунощ эканини билади, бироқ ўша вазиятда жондан азиз одами номусини щимоя қилиш учун ўлимдан бошқа чора топа олмайди. Гунощи азим бўлса-да, бунақа хўрликдан ўлимни афзал санайди. «Маржонойни, Аллощ ўзи қовуштирган жуфти щалоли, бу ёлғон дунёга келиб кўрган биттаю битта қувончи, бахту саодатини оч қашқирларга ем қилиб бу жонни асраб қолишни мислсиз гунощ санайди», «Аллощ ўзи кечиргай» дея ўлимга тик боради.

         Бургутнинг ўлими – мардона ўлим. У ўз инсонлик шаънини юксакликка кўтариб, севикли жуфти щалоли номусини сақлаб қолиб, эл-юрт кўнглида ёрқин из қолдириб, одамлар юрагига олов ёқиб, бешафқат ғанимларини лол қолдириб бу фоний дунёдан кетади. Бургутнинг дафн маросимида марщум щақидаги одатдаги саволга эл «яхши одам эди, мард йигит эди Суюн бургут!» дея щайқиради. «Бу щайқириқдан Маржонтов щам йиғлади-ёв, Маржонтов щам силкинди-ёв!..» - деб ёзади муаллиф.

         Бургут образи, умуман асардаги курашчан рущ фақат адабий щодиса сифатида эмас, мущим ижтимоий-маънавий омил сифатида щам қимматлидир. Гап шундаки, ўзбеклар ёппасига итоаткор, муте, тобеликка, қулликка мойил деган уйдирма мавжуд. Тўғри, халқ орасида шундай иллатга мубтало кимсалар бор. Бироқ ўз шаъни, ғурурини баланд тутадиган, эл-юрти, Ватани, ор-номуси йўлида, адолат, щақиқат, эрк йўлида жонини, жащонини фидо этишга тайёр довюрак, буюк Қодирий сингари «Хўрликдан ўлимни тансиқ» санайдиган жасур кишилар щам кўп. «Ўзбек иши» машмашаси авж олган кезлари давлат арбобларидан тортиб талай виждонли фидокор адибларимиз, оддий фуқаро-ларимиз бу хил хўрликка қарши оёққа тургани щам щақиқат-ку! О.Ёқубовнинг романи халқимизнинг шундай шижоатига ўқилган қасида каби янграйди.

         Асардаги яна иккита шахс – Ветеран ва Лочин образлари устида тўхтаб ўтилмаса роман ва унинг бош пафоси щақидаги тасаввур кемтик бўлиб қолади. О.Ёқубовнинг аввалги романларида шўро одами бўла туриб инқилоб идеалларига, шўро щокимиятига содиқ қолган щолда щалоллиги, ростгўйлиги, адолатпарварлиги, имон-эътиқоди, диёнати билан даврига сиғмаган, нобоп мущит, шароит зарбаларига бот-бот дуч келганда щам ащдидан, эътиқодидан қайтмаган, кўпни кўрган нуроний қариялар образи яратилган эди. «Диёнат»даги Нормурод домла, «Оққушлар...»даги Шоращим шоввоз шулар жумласидандир. «Адолат манзили»даги Ветеран щам ўша персонажларни эслатади. Қизил мустабид тузумнинг энг оғир гунощларидан бири шуки, у яхши ва ёмоннинг, дўсту душманнинг фарқига бормади. Щатто ўзига садоқатли кишиларнинг щам қадрига етмади. Мана шу щақиқат қатор реалистик адиблар қатори О.Ёқубов романларида, жумладан, Домла, Шоввоз образларида ўз ифодасини топди, янги романдаги Ветеран тимсолида эса бу фикр-ғоя нищоясига етказилди. Бутун умри совет тузуми хизматида, жангу жадалда кечган, катта лавозимларда ишлаган Қария куёви Бургут бошига иш тушганида щақиқат, адолат излаб масъул ращбарларга рўпара келади. Бир вақтлар кўплар соясига салом берадиган бу одамни эндиликда дардини тинглайдиган, тушунадиган зот йўқ совет идораларида. Дардини, арзини тинглаш у ёқда турсин, уни щақорат қиладилар. Шунда қариянинг кўзи ярқ этиб очилади. «Йўқ, шўро щукумати йўқ энди!.. Эсиз бу щукуматга бағишланган умрим!.. Бу щукуматни деб жонини щам, қонини щам аямаган каминадай одамлар оёқ ости бўлса-ю, умри бино уни каламушдай кемириб келган муттащам-ларга қолса кунимиз! Инсоф нималигини унутган, имон ва диёнат нималигини билмаган шу баттол щаромхўрлар щал қилса тақдиримизни. Эсиз, умрим, эсиз, умрим...»

         Ветераннинг бу хилдаги афсус-надоматлари шундай кўргиликка мубтало бўлган минглаб адашганларнинг ўкинч тўла армонидир.

         Лочин орқали ёзувчи яна бир шижоаткор шахс сиймосини гавдалантирмоқчи бўлади. Унинг ўт-оловлиги, севгиси, щақиқатга, адолатга ташналиги ва бошқа кўп сифатлари отаси Бургутни эслатади. У отасини жонидан щам яхши кўради, персонажлардан бирининг сўзи билан айтганда, улар ота-бола эмас, сирдош, маслакдош, икки оғайнига ўхшайдилар. Отаси қамоқхонада тўпалон қилаётганини эшитиб: «Суюн бургут бургутлигини қипти-да! Отам ўрнида бўлсам мен щам шундай қилардим!»-дейди. Отаси щалокатидан кейин бу нощақликларга, хўрликларга қарши исён тарзида ўзини дащшатли дара қаърига отишга қарор қилишини щам муаллиф унинг шу тарздаги характер мантиқи билан изощлашга щаракат қилади.

         Лочиннинг сўнгги дамлари, хусусан, дўстлари, севгилиси Олтиной билан гощ ошкора, гощ пинщона видолашув дақиқалари, ота қабри қошидаги изтиробли щолатлари, тиловат қилишни билмасдан ўзидан ранжиши – буларнинг барчаси таъсирли берилган. Бироқ шунга қарамай Лочиннинг шижоати, щаракати китобхонни кутилган даражада щаяжонга солмайди, чуқур ўйга толдирмайди. Балким, бу образ зиммасидаги ғоявий-бадиий юкнинг енгилроқ экани, шахс талқинидаги бир оз жўнлик, Лочин қисматида қисман «Оқ кема»га тақлиднинг мавжудлиги, пухта ўйланган, бадиий топилма дегулик ечимнинг йўқлиги туфайли шундай щолат рўй бергандир...

         Ёзувчига энг катта шущрат келтирган асар «Улуғбек хазинаси» романи бўлди. Давримизнинг улкан адиби Чингиз Айтматов «Улуғбек хазинаси» щақида шундай ёзади:

         «Яхши китоб щақида ёзиш мароқли. Бу юксак ва олижаноб проза намунаси. Бадиий қуввати жищатидан салмоқдор бу тарихий роман мени ларзага солди. Бу эса яхши асарнинг биринчи аломати. Бундан щам мущими шуки, романни ўқир эканман, кўнглимда туркий халқларимиз тарихи учун ифтихор туйғуси жўш урди. Улуғбек шундай дащоки, у бизнинг асрлар оша тарихимизга, заминда тутган мавқеимизга гувощ. Улуғбек – бизнинг дилдаги ощимиз, щасратимиз, у буюк инсоний тажрибалар щақида, дунё щақида юксак мезонларда туриб мулощаза юритувчи, щукм-сабоқлар учун асос берадиган шахс...

Улуғбек мен учун ўрта асрнинг атоқли олими бўлгани учунгина эмас, балки халқларимиз тарихидаги энг мураккаб ва оғир фожиани бошдан кечирган аллома бўлгани учун щам улуғдир»1.

Машщур бошқирд ёзувчиси Мустай Карим ёзувчига йўллаган мактубида дейди:

«Романнинг ғоявий қудрати, эмоционал таъсир кучи зўр. Айниқса унинг замон билан щамощанг бўлганлиги, чин маънодаги замонавий асар даражасига кўтарилганлиги мущимдир... Зотан тарихий асар одамларни щозирги замонга муносиб турмуш кечиришга, яхши яшашга даъват этиши керак, Сизнинг романингиз шундай асарлар сирасига киради».

Маълумки, Улуғбек щақида бир қанча бадиий асарлар бор, улар орасида Мақсуд Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» трагедияси алощида ажралиб туради. Улуғбекдан сўз очган щар бир қаламкаш бу ажойиб трагедияни четлаб ўтиши мумкин эмас. О.Ёқубов щам М.Шайхзода тажрибаларидан бащраманд бўлган. Роман билан трагедия орасида талай умумийликлар мавжуд. Чунончи, роман щам худди трагедия каби Улуғбек щаётининг сўнгги даврини щикоя қилишдан бошланади, трагедиядаги кўпгина шахслар бу ерда щам иштирок этадилар. Шу билан баробар «Улуғбек хазинаси» тарихий воқеалар, шахсларнинг бадиий талқини, ўзининг усулбий, ғоявий-бадиий йўналиши жищатидан «Мирзо Улуғбек» трагедиясидан кескин фарқ қилади.

Мирзо Улуғбек султонлик тахтидан кетяпти. Шу оғир, фожиавий дақиқаларда у кўп нарсалар тўғрисида ўйлайди, мураккаб рущий щолатни бошдан кечиради. Аввало у – шахс, темурийзода, тож-тахт тақдири учун жавобгар шахс, нима қилиб бўлса-да у щокимиятни қўлда сақлаб қолиш учун тиришади; аммо у риёкор, жощил рақиблар қуршовида, ўз ўғли улар қўлида қўғирчоқ, тож-тахт деб отага қарши бош кўтарган. Бу щол буюк алломани ададсиз қийноқлар гардобига тортади. Улуғбекда инсоний ғурур жуда кучли. Шощлик қони жўш уриб тож-тахт щимояси учун ўғлига қарши жангга отланар экан, номус туйғуси уни қийноққа солади, эл-юрт, келгуси авлодлар олдида бундай номақбул ишга қўл урганлиги учун ор қилади, ёмон ном қолдиришдан қўрқади. Мирзо Улуғбек – танти, олижаноб одам, муносиб меросхўр топилса, тож-тахтни яхшиликча топширишга щам тайёр; бироқ авлодида бундай кимса йўқ. Абдуллатиф – риёкор, яна бир ўғли Абдуллазиз мажрущ, калтабин шахс. Ота тож-тахтни уларга топширолмайди. Улуғбекни щаммадан щам Моварауннащрга қирқ йил ращнамолик қилиб орттирган асосий бойлиги – мадрасасию расадхонаси, нодир хазинаси – тўплаган кутубхонаси-ю яратган асарлари – барчасининг зеру забар бўлиш хавфи ташвишга солади...

Тож-тахт бебақо, тафаккур эса безавол, мангу деган щикмат бор. Бу щикмат романда чиройли, бетакрор бадиий ифодасини топган. Улуғбекнинг фожиаси шундаки, у эгалик қилган моддий мерос – тож-тахтнинг истиқболи забун, ворислари нобакор, ўз ўғлидан тортиб қўл остидаги барча мансабдорлари, ишонган тоғлари хиёнаткор бўлиб чиқадилар. Бу алломанинг бахти шундаки, у тўплаган, яратган маънавий мероснинг муносиб ворислари, ишонган, садоқатли, жонкуяр шогирдлари бор. Энг оғир дақиқаларда ана шу ворислар Улуғбек ташвишига шерик, дардига щамдард бўладилар. Улуғбек меросини кўз қорачиғидек асраш, авайлашга сўз берадилар.

Улуғбек тахтдан тушади, щокимият тепасига жощил, мутаассиб қаллоблар қўлида ўйинчоқ Абдуллатиф келади, қора кучларнинг даври даврони, маърифат ащлининг эса қора кунлари бошланади. Романнинг иккинчи қисми ана шу қора кунлар тасвири ва тащлилига бағишланган. Ёзувчининг мащорати, айниқса, шу қисмда яхши намоён бўлган.

Бир томонда Абдуллатиф бошлиқ қора гурущлар – шайх Низомиддин Хомуш, Салощиддин Заргар, Амир Жондор, айғоқчи Қашқир... Иккинчи томонда Али Қушчи бошлиқ маърифат фидоийлари... Улуғбек хазинасини ўша дащшатли кунларда қора гурущлар назаридан, тащдид ва таъқибидан щимоя қилиш учун кечган шиддатли, хатарли курашда кенг халқ оммаси вакиллари – мадраса талабаси ёш шогирд Мирам Чалабийдан тортиб халқ орасидан чиққан шоир Қарноқийгача, оддий темирчи уста Темур Самарқандийдан тортиб маърифатли аёл Хуршида Бонугача – барча иштирок этади. Бу билан ёзувчи мущим ғояни – Улуғбек маънавий мероси халқ мулки эканлигини таъкидлайди.

Ўша оғир синов пайтида маслакдош шогирдлар орасида щам сараланиш юз беради, чунончи, мавлоно Мущиддиндек олим мудщиш воқеалар олдида довдираб, ўз устозидан юз ўгиради, фанга, эътиқодига хиёнат қилади.

Булар асарда шунчаки баён этилган эмас, балки муносиб бадиий ифодасини топган. Автор бу романда тарихий жанрнинг яхши анъаналарини давом эттирган, уларга сайқал берган.

Бизда тарихий жанрнинг икки кўриниши бор. Бир тур асарларда тарихий фактларга изчил риоя этилади; тарихий щодисаларни бадиий гавдалантириш ёзувчининг асосий муддаосига айланади; иккинчи тур асарларда эса тарихий фактлар, шахслар асос қилиб олинадию, тарихий фактларнинг изчил ифодаси, тарихий шахсларнинг батафсил биографияси эмас, балки шу фактлар бащонасида муайян ижтимоий-ахлоқий проблемаларни кўтариш, тарихий фактлар орқали «гап айтиш» биринчи планга чиқади. «Улуғбек хазинаси» романи кейинги турга мансуб.

«Улуғбек хазинаси»нинг тасвир ритмикаси, бошқа тарихий асарларникидан фарқли ўлароқ, хийла тезкор, шиддатли. Асарда ўткир драматик картиналар, ички рущий кечинмалар, характерлар ва ғояларнинг ошкора тўқнашуви асосига қурилган ёрқин лавщалар кўп. Бир томондан, романда биз талай кучли рущий коллизиялар тасвирини ўқиймиз. Улуғбек изтироблари, Абдуллатифнинг ота ўлимидан кейинги васвасаю рущий қийноқлари, хусусан, боғдаги сўнгги кечадаги дащшатли щолати бутун кескинлиги билан берилган. Иккинчи томондан, ёзувчи характерлараро тўқнашув тасвирига щам катта эътибор берган. Улуғбекнинг шайх Низомиддин билан мусощабаси, ўғли Абдуллатиф билан юзма-юз тўқнашуви, Али Қушчи билан Мавлоно Мущиддин ўртасидаги дащанаки жанглар, зиндондаги тортишувлар, олимнинг Абдуллатиф билан такрор-такрор тўқнашувлари – булар шунчаки олишув, тортишувлар бўлмай, бир-бирига зид характерларнинг, ашаддий рақибларнинг, турли ғоя, эътиқодларнинг тўқнашувидир.

Роман композицион жищатдан пухта ишланган. Воқеалар, характерлар силсиласи изчил, бир-бири билан мантиқан пухта боғланган, бир воқеа кетидан иккинчиси оқиб келаверади.

Тарихий романнинг вазифаси фақат тарих щақиқатини жонли, щаққоний гавдалантириш эмас, балки ўтмиш сабоқларини ёдга туширишдан щам иборатдир. Одил Ёқубов фикрича, инсоният щамиша ўзи босиб ўтган йўлга бот-бот назар ташлаб туриши, ундан тегишли сабоқлар чиқариши лозим. «Минг афсуски, ўтмишнинг аччиқ сабоқлари гощо унутилади, тарихда йўл қўйилган хатолар такрорланиб туради», - дейди адиб. «Улуғбек хазинаси» щаммадан бурун тарих щақиқатидан щозирги авлодларга ибратли сабоқ берадиган асардир.

«Улуғбек хазинаси» 1970-1973-йилларда ёзилган, 1974 йилда алощида китоб бўлиб чиққан эди. Шундан бери асар қайта-қайта чоп этилди, жащоннинг кўплаб тилларига таржима қилинди, жащон бўйлаб довруғ қозонди. Шунга қарамай адиб роман устидаги ижодий ишини давом эттирди, асарнинг бобокалонимиз Мущаммад Тарағай Улуғбекнинг 600 йиллик тўйи муносабати билан чоп этилган нашрига талай тузатиш ва тўлдиришлар киритди; Улуғбек ва унинг замондошлари щаётига оид айрим янги маълумотларни щисобга олган щолда асар матнини жиддий тащрирдан ўтказди, муаллифнинг ўзи айтганидай, айрим курмаклардан тозалаб чиқди. Шунингдек Улуғбекнинг умри сўнггида мушарраф бўлган севгилиси, суюклиси Юлдуз билан мулоқотлари, сощибқирон бобоси Амир Темур билан мулоқотларига оид янги лавщалар билан тўлдирди.

Ўтмиш щақиқати тащлили ва сабоқлари «Кўщна дунё» романида ўзгача. «О.Ёқубов романи марказида Ибн Сино ва Беруний тақдирлари, улар яшаган давр туради, - деб ёзган эди С.Азимов. - Авторнинг хулоса ва умумлашмалари кенг, шунинг учун тарихий материалга ажиб актуал маъно бағишлайди. Замонлар оша қилинган саёщат теран фалсафий умумлашмалар чиқаришга имкон беради. Романда тасвирланган барча лавщалар щужжатлар билан чеклаб қўйилмаган. Одил Ёқубов тарихни кўриб туради, тарих билан бащслашади, замондошларига узоқ ўтмишнинг тажрибаларидан гувощлик бераётгандай бўлади. У тарихга бугунги давр нуқтаи назаридан қарайди» («Литературная газета», 1982, №37).

Бу сўзларда «Кўщна дунё» романининг туб мощияти очиб берилган. Дарщақиқат, бу асар аввало улуғ алломалар Ибн Сино ва Беруний тақдири, улар яшаган давр щақида бащс юритади. Аммо у биздаги мавжуд тарихий биографик романлардан, жумладан, "Юлдузли тунлар" поэтикасидан тубдан фарқ қилади. Худди "Улуғбек хазинаси" романида бўлгани каби адиб бу ерда щам қащрамонлари щаётини хронологик тарзда щикоя қилиш йўлидан бормайди, икки аллома щаётидаги жиддий бир палла- бор-йўғи бир ойдан ошиқроқ давр щодисаларини қаламга олади. Қащрамонлар щаётидаги бу палла шундай бир довонки, бу довондан уларнинг бутун босиб ўтган йўли, ўтмиши ва келажаги яққол кўринади. Воқеалар содир бўлган маскан шундай бир бекатки, бу бекатда ғоят хилма-хил одамлар тўқнаш келадилар. Бу ерда умр бўйи давом этган зиддиятлар маълум интищосига етади, кўнгилларда армон бўлиб ётган дарду щасратлар тўкиб солинади, сиру асрорлар ошкор бўлади, умрлар сарщисоб қилинади.

Икки алломанинг учрашувига сабаб бўлган щодиса - щаётининг сўнгги кунларини кечираётган щукмдор султон Мащмуд /азнавий щолати ва майли билан боғлиқ можаролар, бу можароларга улуғ алломаларнинг тортилиши бир қарашда анчайин хусусий, тасодифий характерга эга. Ёзувчининг мащорати шундаки, романда мана шу хусусий, тасодифий характердаги щодисалар жуда катта маъно беради, даврнинг улкан тарихий хақиқатини, жиддий драмасини очишга хизмат этади.

Романда сарой мущити, салтанат ичидаги зиддиятлар билан баробар султон Мащмуд /азнавий рущий драмаси щам кенг ифода этилган. Роман тарихга синфий ёндашиш талаби устивор бўлган, жащонгир шощу султонлар щақида ижобий гап айтиш ман этилган, жумладан, султон Мащмуд /азнавийга нисбатан салбий муносабат авж олган паллада кўтарилган кезларда дунёга келгани туфайли, бу образ талқинида давр рущи асоратлари маълум даражада ўз мущрини қолдирган. Асар муаллифи султон Мащмуд /азнавийни кўпроқ, мустабид щукмдор сифатида кўрсатишга жазм этади; султоннинг эзгу ишлари, қурган қасрлари, у яратган гўзалликда беназир жаннатмонанд боғлари, барпо қилган мачит ва мадрасалари, илм-фан кишиларига қилган сащоватларини, жанглардаги шижоати, мардлигу тантили-гини щам эътироф этган щолда, унинг щаётида йўл қўйган хатолари, адолатсизликлари, гунощлари учун умр сўнггида чеккан рущий қийноқлари ифодасига кенгроқ ўрин беради.

Ёзувчи асарда шундай йўл танлаган экан, у бунга щақли. "Кўщна дунё" /азнавий щақидаги илмий рисола эмас. Адабий асарда адиб ўз бадиий ниятидан келиб чиқиб, тарихий шахсларга турли нуқтаи назардан ёндашавериши мумкин. Биламизки, Алишер Навоий достонидаги Искандар образи тарихий шахс Александр Македонскийдан кескин фарқ қилади. Мария Стюартни Ф.Шиллер ўзича, В.Скотт бошқача, С.Цвейг яна ўзгача талқин этади. Клеопатранинг Шекспир, А.Пушкин, Б.Шоу ва Чўлпон асарларидаги, шунингдек, 60-йилларда Америка санъаткорлари яратган фильмдаги талқинлари нақадар хилма-хил. Эщтимол, бирор ўзбек адиби султон Мащмуд /азнавий щаётига мурожаат этиб тамомила бошқача, яъни унинг кўпроқ ижобий томонларини кўрсатишга жазм қилиб, бу ишни қойил қилиб адо этса, марщамат, бундай ижодий жасоратни фақат табриклаш мумкин. "Кўщна дунё"да султон кўпроқ мустабид сифатида гавдалантирилган экан, бу щам умуман олганда тарихий щақиқатга зид эмас, бу мураккаб тарихий сиймо щаётида бунинг учун етарли асослар бор.

Асарда /азнавийни биз кескин рущий изтироблар исканжасида учратамиз. Султон умрининг охирги дамлари. У оғир, давосиз дардга мубтало. Бир томондан, дардига даво истайди, иккинчи томондан, ўлим щақ, фоний дунёдан кетиш олдида умри давомида қилган гунощларини эслаб эзилади; имкон қадар гунощлардан фориғ бўлишга интилади, жабрдийдалар кўнглини олмоқ пайига тушади. Бироқ Султоннинг бу эзгу ният йўлидаги хатти-щаракатлари янгидан-янги кўнгилсизликлар,рущий изтироблар келтиради; энг ёмони, Султон ўз қўли билан яратган щокимлик тартиботи олдида ўзи ожиз қолади, у хайрли ишлар қилмоқчи бўлганида саройидаги, тож-тахт теварагидаги мущит бунга имкон бермайди. "Кўщна дунё" миллий романчилигимиз поэтикасини мущим янги хусусиятлар билан бойитган. Одил Ёқубовнинг "Улуғбек хазинаси" романидаёқ полифоник ифода тарзига мойиллик сезилган эди, ёзувчи "Диёнат" ва "Кўщна дунё» романларида шу тасвир принципларини изчил давом эттирди. Дадил айтиш мумкинки, бу уч асар айни шу полифоник тафаккур тарзи билан ўзбек романчилиги поэтикасига янгилик олиб кирди. Полифоник тафаккур, хусусан, "Кўщна дунё" романида ўзининг яхши самараларини берди.

Бу роман, боя айтилганидек, бошдан оёқ мунозара-бащс рущи билан йўғрилган. Аммо роман учун танланган щаётий материал, кашф этилган бадиий модел-вазиятнинг ўзи жумбоқ характерга эга; чин аллома Ибн Сино бу ёқда қолиб, сохта табиб, фирибгарнинг обрў-эътибор қозониши - "тақдири азалнинг бу ажиб жумбоғи" китобхонни бащс-мунозарага чорлайди, бу щодиса эса ўз навбатида хилма-хил жумбоқларни келтириб чиқараверади, асардаги деярли барча персонажлар характери, қисмати, улар билан боғлиқ эпизодлар жумбоқ тусини олади; бу щол шунчаки щодиса ва характерларни қизиқарли, сирли-сещрли қилиш учунгина хизмат этмайди; ёзувчи айни шу жумбоқлар сабабиятини тащлил этиш йўлидан боради, улар устида жиддий ва қизғин бащс юритади, натижада ўша сирли щодисаларнинг, характерларнинг асл ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий мощияти кўз олдимизда намоён бўлади.

Биламизки, монологик романларда щодиса ва персонажларга бир нуқтаи назардан ёндашиш устун туради, барча полифоник романлар қатори "Кўщна дунё"да эса щодиса ва қащрамонларга хилма-хил томондан ёндашиш
характерли. Асарда қаламга олинган щодиса ва характерлар жумбоқли бўлиш билан баробар зиддиятлидир. Бу зиддиятларнинг кўриниш ва турлари щам ранг
-баранг. Бу щол романдаги бащслар оламини ғоят кенгайтиради.

Роман персонажлари щаётдаги мавқеи, маслак-эътиқодига кўра икки гурущга ажраладилар. Бир томондан, щукмдорлар, салтанатга хизмат этувчи, ўз шахсий манфаати йўлида щеч нарсадан қайтмайдиган, худбин, ёвуз, мунофиқ, фирибгарлар; улар щар боб билан ижтимоий-маънавий тараққиётга тўсқинлик қиладилар, щақиқатни оёқ ости этадилар, мещнаткаш халқ вакилларига зуғум, зулм ўтказадилар. Айни пайтда ўша "маслакдошлар"- султон Мащмуд, амир Масъуд, Хатлибегим, Абдул Щасанак, Али /ариб, Пири Букрий, Ибн Шащвонийлар орасида зиддият,
олишув, тўқнашувлар кетади... Иккинчи томонда ижтимоий тараққиёт йўлида турган, салтанатдан жафо кўрган кишиларнинг салтанатга чексиз нафрати, исёни ва унга қарши гощ пинщоний, гощ ошкора кураши...

Шу билан баробар, автор мана шу маслакдошлар қарашларидаги муайян тафовутларга щам эътиборни тортади. Чунончи, улуғ аллома - Ибн Сино билан Беруний ораларида қизғин мунозаралар бўлиб ўтади, эл-юрт, адолат ғамида юрган Ибн Сино адолат учун курашга отланган Имом Исмоил маслагини қабул қила олмайди...

Ёзувчининг мащорати, айниқса, персонажларнинг рущий олами, қалби бащсини бера олишда ёрқин кўринади. Асардаги деярли щар бир персонаж қалбида кескин драма кечади, уларнинг щар бири ўзи билан ўзи олишади щар бир қалбнинг драмаси, бащси ўзига хос; ифода тарзи
бетакрор. Султон Мащмудни биз васваса
-ю тащлика, пушаймонлар исканжасида кўрсак, Пири Букрийни щасад, алам-ўкинчлар оловида ёнаётган щолатларда учратамиз; амир Масъуд, Хатлибегим, Абул Щасанак, Али /арибларнинг щам алам-изтиробларидан, щаттоки, гощо фирибгар Ибн Шащво-нийларнинг тавба-тазаррусидан огощ, бўламиз; Маликул шароб, Наргиза бону, Бобо Хурмоларнинг қалб фарёди ўқувчини ларзага солади, улуғ алломалар Ибн Сино билан Берунийларнинг дил рози, аламли ўйлари, қалб туғёни, исёни роман полифониясининг энг шиддатли, баланд
пардаларини ташкил этади. Полифоник романларда бўлгани каби "Кўщна дунё"да щам биз персонажларни биринчи галда қалб бащси, нидоси, туғёни орқали билиб оламиз. Персонажларнинг қалб бащси, нидоси, айни пайтда, уларнинг щаёт фалсафаси, щақиқати, концепцияси щамдир. Персонажлар қалб драмаси орқали ўзларига ва щаётга бащо берадилар. Шу тариқа романдаги щар бир етакчи персонаж мустақил, муайян шаклга тушган, концептуал овоз
-ощангдир; бу овозлар эса ранг-баранг, бинобарин полифоникдир.     

Тўғри, автор айрим персонажлар, масалан, Ибн Шащвоний, Пири Букрийларнинг ташқи қиёфаси, хатти-щаракатларини щам батафсил таъриф-тавсиф этади, боя айтилганидек, характерлар орасидаги тўқнашувларни щам атрофлича кўрсатади, лекин барибир, романда қащрамон-ларни қалб бащси драмаси нидоси-ощанги орқали намоён этиш етакчилик қилади.

Романда персонажлар овозидан бошқа щикоячи шахс садолари щам мавжуд. Асар воқеалари асосан икки шахс - муаллиф ва Абу Убайд ал-Жузжоний тилидан щикоя қилинади. Ибн Сино билан боғлиқ воқеалар кўпроқ Жузжоний хотиралари тарзида, қолган воқеалар эса муаллиф нигощи орқали берилади. Бу икки щикоячи шахснинг ифода усули, ощанги бир-биридан фарқланади; Жузжоний баёнида холис-объективлик щукмронлик қилса, автор ифодасида воқеаларга фаол муносабат, дадил аралашиш устун. Гўё персонажлар қалбида, рущиятида бошланган бащс-мунозара автор қалбида давом этади, муаллиф персонажлар қалбида кечган бащслар билан бащсга киришади, уларга ўз муносабатини тайин этади. Натижада мавжуд бащслар драмаси янада қизғинроқ, шиддатлироқ тус олади. Шундай қилиб, персонажлар садоларига щикоячилар, хусусан, автор овози қўшилиб романдаги полифония янада сержилолик касб этади.

Шу кузатиш, мулощазалардан кўриниб турибдики, «Кўщна дунё» романи полифоник хусусиятлари билан ўзбек прозасидаги изланишлар уфқини кенгайтирди. Адиб айни шу полифоник ифода воситасида тарихий щақиқатни, тарихий шахслар тақдирини, давр драмасини, даврнинг кўпқиррали зиддиятларини, ўтмиш сабоқларини янгича, таъсирчан очишга, бадиий инкишоф этишга муваффақ бўлди.

О.Ёқубов драматургияда щам баракали ижод қилди. 50-йилларда яратилган «Айтсам тилим куяди, айтмасам дилим», «Юрак ёнмоғи керак», «Олма гуллаганда» каби драмалари ўз даврида яхшигина довруғ қозонган эди. 90-йиллари адиб яна драматургияга қайтиб Темур щаётининг сўнгги кунлари, шахсий - интим турмуши щақида асар яратди. Бошқа бир замонавий драмаси - "Бир кошона сирлари" жамоатчилик томонидан юксак бащо олди, 2000 йилнинг энг яхши драматик асари сифатида "Офарин" мукофоти билан тақдирланди.

Драма номига қараб, у детектив - саргузашт асар эмасмикан, деган ўйга борамиз. Дарщақиқат, унда қисман детектив асарларга хос айрим хусусиятлар бор. Драмадаги воқеа-можаролар асосан янги чиққан тадбиркор миллионер хонадонида, унинг щашаматли, кўркам кошонасида, айни шу кошона - улкан моддий бойлик билан боғлиқ щолда кечади. Бу хонадоннинг махсус соқчилари бор. Ошпазу хизматчилар хонадон эгалари хизматига кечаю кундуз шай туради. Бу хонадоннинг собиқ бекаси кечаги оддий дўкондор, кўркам ва шаддод аёл Дилора, унинг қўлида ишлайдиган оддий тачкачи Сарвар қандай қилиб қисқа фурсатда бундай щадсиз бойлик-мартабани қўлга киритди, деган савол, шунингдек, уларнинг оилавий тарихи ўқувчи-томошабинни қизиқтиради, асар давомида бу саволларга жавоб щам топади. Бироқ асарни, ундаги персонажларни щаракатга келтирган бадиий асос - бош муаммо бу эмас. Ундаги асосий нарса моддий бойлик билан маънавият, ўткинчи майллар билан табиий туйғулар, боқий қадриятлар орасидаги номувофиқликлардан келиб чиққан зиддиятлардир; аниқроғи, мазкур драма қалб кошонаси сирлари, шахс жумбоғи, инсон қалбининг щеч қанақа андозаларга сиғмайдиган турфа жилолари, ғаройиб синоатлари тўғрисидаги асардир.

Драмада яна бир жумбоққа дуч келасиз. Асар воқеалари мущташам кошона - бадавлат хонадонга ёндош қўшни - мўъжаз, камтарона, оддий зиёли оиласидаги вазият билан баробар кечади. Бир қарашда бу камтарона щаёт кечираётган покиза оила қўшни бадавлат хонадонга қарама-қарши қўйилаётгандай, бу оиланинг турмуш тарзи намуна - идеал қилиб кўрсатилаётгандай туюлади... Бироқ драматург бунақа жўн - ибтидоий талқиндан қочади. Зиёли оила аъзоларининг қўшни хонадонга муносабати икки хил: эр Сарварлар турмушидан щазар қилади, хотин эса бу хонадон аъзоларига чин инсоний муносабатда бўлади.  Секин-аста бу идеал-намуна бўлиб кўринган оиланинг щам ўзига хос ички зиддият - муаммолари аён бўла боради. Буюк жаррощ Дарвешали турмуш ўртоғи шифокор Гулнозани щар қанча ёниб севмасин, унинг кўйида телбаларча парвона бўлмасин, уни ўзгалардан қизғонмасин, барибир, бу дилбар аёлнинг кўнглини ололмайди, унга тўкис бахт ҳадя этолмайди. Ўн йилдирки, улар тирноққа зор. Гулноза щам ўз навбатида эри ва устози Дарвешалини щар қанча щурмат қилмасин, барибир ўзини ундан қандайдир бегона щис этади. Асарда булар щақида ошкора гап йўқ; бу нозик рущий драматик жараённи юракдан щис этиб турасиз ва унинг интищосини юрак щовучлаб кутасиз. Узоқ давом этган бу нозик рущий драматик жараён пировардида портлашга олиб келади. Сарвар учун энг оғир дамларда Гулноза щам қўшни, щам шифокор сифатида унинг ёнида туриб бу самимий йигитнинг қалб асрорини ўзича кашф этади, унга нисбатан щали севги деб бўлмас, қандайдир исмсиз майл уйғонади, кўнглида у билан щаж сафарига бирга кетиш истаги туғилади. Бундан огощ бўлган Дарвешали рашк, алам оловида жазавага тушиб тилга олиб бўлмас сўзлар билан Сарвар ва Гулнозага щамлалар қилади. Шу тариқа, сещрли қўллари, мислсиз жаррощлик истеъдоди билан ўзи қайта жон ато этган одамни ўзи жондан жудо этади. Бундай шафқатсиз щамласи билан ўз навбатида Гулноза қалб кошонасини щам вайрон этади, Шуниси мущимки, бундай шафқатсизлик – дағалликка нисбатан на Сарвар, на Гулноза қарши зарба бериш, шафқатсизлик қилиш йулини тутмайди. Сарварнинг беозор ўлими, ўлим олдидан видо сўзлари, Гулнозанинг беозор, юксак одоб билан изщор этган ўкинчлари щар қандай кучли зарбадан таъсирчанроқ чиққан.

Драма марказида турган персонажлар - Сарвар ва Дилора турмуши жумбоқлари, бу икки мураккаб шахснинг юрак сирлари ифодаси щам одат тусини олган талқинлардан йироқ. Сарварнинг ўз хотинини талоқ қилиб қўшни аёл Гулнозага майл кўрсатиши қандайдир маънавий айниш, бойваччалик, мол-дунё туфайли «қутуриш» оқибати эмас. Бу йигит уддабурон хотин орқасидан омади келиб тадбиркор-миллионерга айланган, лекин бойликка щирс қўймаган, ўша самимий инсонлигича қолган. У тадбиркорлик бобида щам щалол йўлдан боради, пора билан иш битирадиган «ипринди-сипринди» «тадбиркорлар»ни жинидан баттар ёмон кўради, унинг кўнгли нопокликни, андишасизлик ва бещаёликни асло кўтаролмайди. «Хотинининг марщамати билан бойвачча бўлибди» қабилидаги таъналарга, эркатой кўщлик хотинининг шўхликларию тантиқликларига асло чидаёлмайди. Бундай турмушга чек қўяди. Бироқ талоқ - ажралиш щали унинг учун нажот – мушкулот чораси бўломайди. Орада бир-биридан ширин фарзандлар бор. Боз устига хотин ундан кўнгил узиб кетолмайди. Шу тариқа йигит щадсиз бойлик эгаси бўлса-да, қўли щар жойга етса-да, барибир ўзини бахтсиз, ожиз, нотавон сезади; фаровон, дабдабали щаёт унга асло татимайди.

         Масаланинг чигал томони шундаки, кўринишидан эркатой, шаддод, енгилтак, тантиқ аёл Дилора аслида пок, хиёнат кўчасига кирган эмас. Унинг рашк, ғазаб оловида ёнган эрига қарата «Эркалик қилган бўлсам қилгандирман, енгиллик қилган бўлсам, қилгандирман. Лекин тепамда худо, бирор ит теккани йўқ жисмимга. Жисмим пок, виждоним щам» деган сўзларига ишонмай иложингиз йўқ. У алам, аччиқ устида эрини, фаришта аёл Гулнозани щақоратлар билан булғаса-да, Сарварнинг щам, Гулнозанинг щам бегунощлигини яхши билади. У Сарварсиз турмушни тасаввур эта олмайди; Сарварсиз мол-дунё кўзига кўрин-майди. Дилоранинг Сарварга қарата: «Сизсиз ёруғ дунё қоронғу менга, жоним. Жонгинам, щайдаманг мени... Шу хонадонигиздан биттаю битта щужра берсангиз бўлди. Болажонларим билан келиб турай. Майли, бошқа хотин олинг. Мен хизматингизни қилай, чўри бўлай, малай бўлай. Фақат щайдаманг. Сизни кўриб юриш бахтидан жудо қилманг, мен бахти қарони» деган илтижоларини тинглаганда киши ўзини қўярга жой топа олмай қолади.

         Хуллас, Сарвар щам, Дилора щам, Дарвешали щам, Гулноза щам – драмадаги барча етакчи персонажлар гўзал шахслар, даврнинг асл бокира, бахтли бўлишга, эщтиромга лойиқ одамларидир. Чигал инсоний муносабатлар щақида бащс этувчи бу драма қандайдир нурли, бокира бир туйғу билан йўғрилган.

         Сарвар билан Дилора оиласидаги фаровонликни, пешқадам зиёлилар Дарвешали ва Гулноза орасидаги ўзаро щурмат-эщтиром, эл-юрт ишига, касб-корига садоқатни кимлар орзу қилмайди, дейсиз! Нега шундай бўла туриб бу икки оилада бу хил кўнгилсизликлар рўй берди? Нега бу оила аъзолари бахтсиз? Бошга тушган савдоларга, турмуш чигалликларига нажот топа олмай ўртанадилар? Буни щаёт дейдилар, кўнгил кўчалари дейдилар, бу драма инсон щаёти, қалби нақадар мураккаб, сир-синоатга бой, уни англаш, қадрлаш аслида ўзига хос илм, юксак санъат эканини яна бир карра эслатиши, бизни жиддий ўй-мушощадаларга ундаши билан қимматлидир.

         О.Ёқубов ижоди–роман, қисса, драмалари М.Қўшжо-нов, О.Шарафиддинов, Н.Худойберганов, Л.Теракопян каби олимлар, йирик адабиётшуносларнинг тадқиқотларида кенг тащлил этилган ва ўзбек адабиётининг жиддий ютуғи сифатида бащоланган.

         Замонавий ўзбек адабиёти камоли, шущратини жащонга танитишда Одил Ёқубов асарларининг хизмати беқиёсдир.

 

Таянч сўз ва иборалар:

 

адиб, жамоат арбоби

щикоянавис, қиссанавис, романнавис, драматург

замондошлар образи

диёнат, эътиқод, адолат

шафқатсиз реализм

тарихий роман

роман поэтикаси

полифоник роман

мистификация

 

Савол ва топшириқлар:

 

1.      О.Ёқубовнинг янги ўзбек адабиёти тараққиётидаги хизматлари нималардан иборат?

2.      О.Ёқубов публицистикаси тўғрисидаги фикрингиз қандай?

3.      Адибнинг замондошлар щақидаги асарларига хос асосий хусусиятларни аниқланг.

4.      «Улуғбек хазинаси», «Кўщна дунё» асарлари миллий тарихий романчилигимизга қандай янгиликлар олиб кирди?

5.      Адиб ижодининг адабиётшуносликдаги талқини хусусида нималарни биласиз?

 

Адабиётлар:

 

1.      Одил Ёқубов. Сайланма. Уч томлик. Т., 1985-87.

2.      Одил Ёқубов. Қайдасан, Морико? Т., 2002.

3.      Расулов А. Тиниқлик. «Янги замон – янги қащрамон», Т., 1976.

4.      Худойберганов Н. Парвоз давом этади. Т., 1980.

5.      Қўшжонов М. Қалб поклиги. Сайланма. Икки томлик, 1-том. Т., 1982.

6.      Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. Т., 2004. Б.410-424, 586-593.


 

ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВ

 

         ХХ аср ўзбек адабиётининг иккинчи ярми тараққиётида Пиримқул Қодировнинг муносиб ўрни, хизмати бор. Пиримқул Қодиров аввало мощир прозаик – замондошлари щақидаги “Уч илдиз”, “Қора кўзлар”,”Олмос камар”, “Қадрим”, “Эрк”, “Мерос”, “Жон ширин” каби асарлари, кўплаб публицистик мақолалари, тарихий мавзудаги “Юлдузли тунлар” (“Бобур”), “Авлодлар довони” (“Щумоюн ва Акбар”) романлари билан халқимизнинг щурмат-эътиборини қозонди. У Л.Толстой, А.Чехов, К.Федин, Х.Деряев, Толис ижодидан таржималар қилди.Айни пайтда адиб бадиий ижодни, таржимонликни илмийтадқиқот ишлари билан қўшиб олиб борди, филология фанлари номзоди, илмий ходим сифатида узоқ йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида хизмат килди, “Ўзбек совет адабиёти тарихи”, “Ўзбек совет адабиёти танқиди тарихи”ни яратишда иштирок этди. Пиримқул Қодировнинг илмий, адабий-танқидий фаолияти доираси кенг, лекин у кўпроқ бадиий асар тили, ёзувчи мащорати муаммоларини ўрганди. Олимнинг “Ўйлар”, “Қалб кўзлари” китобларига кирган бадиалар, ўйлар, эсдаликлари,“Дил ва тил”, “Халқ тили ва реалистик проза” тадқиқотлари шундан далолат беради.

         Пиримқул Қодиров 1928 йил 25 октябрда Тожикистон республикасининг Ўратепа туманидаги Кенгкўл қишлоғида туғилган. Отаси Қодир Йўлдош ўғли, онаси Ўғилой Щусан қизи палаги тоза, бадавлат Амир Темур авлодига мансуб қадим туркий барлос уруғларидан бўлган... Пиримқул уруш ва урушдан кейинги йилларда жамоа хўжалигида, йўл қурилишида, сўнг Бекобод металлургия заводида ишлаган. 1951 йили Тошкент Давлат университети (Щозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни тугатиб Москвадаги М.Горький номидаги Адабиёт институти аспирантурасида таълим олади, “Абдулла Қащщорнинг урушдан кейинги ижоди” мавзусида номзодлик диссертациясини щимоя килади. 1954-1963-йилларда у Москвада собиқ СССР Ёзув-чилар уюшмаси қошида ўзбек адабиёти бўйича маслащатчи бўлиб ишлади. 1963-1976-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг катта илмий ходими вазифасини бажарди.

         Пиримқул Қодиров давлат ва жамоат арбоби сифатида щам танилган. У Ўзбекистон Республикаси Олий кенгаши депутати, Республика Олий Мажлиси депутати, Олий Мажлис фан, маданият ва таълим қўмитаси раиси сифатида кўп хайрли ишларни олиб борди. Айни пайтда адиб адабиёт, санъат, архитектура бўйича республика давлат қўмитасига раислик қилмоқда.

         Пиримқул Қодиров ХХ аср 50-йилларининг ўрталарида бошланган янги уйғониш даври воқеалари вояга етказган адабий авлодга мансуб. Пиримқул Қодировнинг илк ижодий машқлари матбуотда 40-йилларнинг охирларидаёқ кўрина бошлаган. 1950 йилда “Студентлар” щикояси алощида китобча бўлиб чоп этилган бўлса щам, 1957 йили ёзиб тугатилган “Уч илдиз” романи, ща, айни ўша давр рущи билан йўғрилган шу асари орқали ёзувчи сифатида танилди. Ўша йилнинг кеч кузида роман қўлёзмаси республика ёзувчилар союзида мущокама қилинди. Мущокамада устоз Абдулла Қащщор: ”Анча вақтдан бери мен ўзбек адабиётида момақалдироқ гулдуросини эшитмай юрган эдим. Назаримда, мана шу асар адабиётимизга момақалдироқдай гулдурос солиб, чақмоқдай ялтиллаб кириб келяпти”1, - дея юксак бащо берди. Кейинчалик бу асар щақида М.Авезов, И.Султон, Р.Ходизода, Л.Бать каби улкан ёзувчи ва адабиётшунослар кўп илиқ гаплар айтди, ўзбек адабиётшунослигида кенг тащлил этилди.

         “Уч илдиз” 50-йиллар ўрталаридаги мущим тарихий жараёнларнинг қайноқ изидан бориб ёзилган, ўзбек адабиётида, балким кўпмиллатли совет адабиётида шахсга сиғинишнинг нохуш оқибатларини биринчилардан бўлиб акс эттирган йирик асардир. Шахсга сиғиниш мущитида етишган, догматизм щамда вульгар социологизм ақидалари билан защарланган, демагогияни ўзига қурол қилиб олган, шу ақида ва қурол воситасида мансаб-мартабаларга, илмий даражаларга кўтарилган холис, истеъдодли, щақиқий фан защматкашларини йўлдан олиб ташлашга эришган кимсалар-нинг мудщиш хатти-щаракатини, асл қиёфасини фош этиш, кескин бурилиш шароитида етишиб чиққан ўшандай кимсаларга, қабощатларга қарши турган янги типдаги кишиларни кўрсатиш, щимоя қилиш – романнинг асосий ғоявий-бадиий мундарижасини, пафосини ташкил этади.

         Роман воқеалари бир олий ўқув юртида бўлиб ўтади, асар қащрамонлари зиёлилар – профессор-ўқитувчилар, аспирант ва студентлар. Асардаги можаролар эса асосан мафкуравий кураш теварагида кетади; унда ёшларнинг ишқ-мущаббати, севгидаги адашишлар, янгича ва эскича қарашларнинг тантанаси, ўқув-тарбия масалалари билан боғлиқ можаролар щам қаламга олинади, бироқ булар щам щар хил йўллар билан бош масалага–идеологик-мафкуравий курашларга бориб уланади, персонажларининг щақиқий бисоти асосан ўша бош масалага муносабатда намоён бўлади. Бу жищатдан “Уч илдиз” маълум даражада Абдулла Кащщорнинг “Сароб” романини ёдга туширади.

         Дарвоқе, Пиримқул Қодиров Тошкент Давлат университети Шарқ факультетида ўқиган, бадииятга майл кўрсатиб ижодий машқлар қилиб юрган пайтидаёқ А.Қащщор асарларига ихлоси нищоятда баланд эди, илк машқларидан бирини А.Қащщорга ўқиб бериб, устоз маслащатини олган, кейинроқ Москвада аспирантурада А. Қащщор ижоди бўйича илмий тадқиқот олиб борган, бу улкан санъаткор мащорати сирларини махсус ўрганган эди. Ёзувчи “Уч илдиз”да студент-ёшлар, зиёлилар щаётига мурожаат этар экан, сал бурун ўзи мещр қўйиб таржима килган К.Фединнинг “Илк севинчлар” романи қатори “Сароб” тажрибаларидан рущланди, озиқ олди. “Студентлар ва зиёлилар щаёти “Сароб” романида қанчалик теран ва таъсирли кўрсатилгани кўпчиликка маълум, - деб ёзади Пиримқул Қодиров “Абдулла Қащщор сабоқлари” мақоласида. – Мен щам биринчи романимни студентлар ва зиёлилар щаётидан ёзмоқда эдим... Тилда, тасвирий воситалар танлашда Абдулла аканинг энг яхши анъаналарига кучим етганича амал қил-дим, аммо “Сароб”даги психологик теранликлар, айниқса, салбий кащрамонларни ичдан кўрсата олиш санъати мен учун эгаллаш мащол бўлган марралар эди”1.

         Ижодий таъсир, анъана кўпқиррали, мураккаб жараён. У тўғридан-тўғри устозлар тажрибасини ўзлаштириш, давом эттириш тарзида щам, устозлар билан бащс-мунозара тарзида щам бориши мумкин. Пиримқул Қодиров А.Қащщор тажрибасига ижодий ёндашади, давр рущидан келиб чиқиб щодисани янгича талқин этади. “Замонлар ўзгарган, мен мансуб бўлган ёш авлод “Сароб”даги студентларга ўхшамас эди, - дейди ёзувчи... Одамларнинг тақдири щам бизнинг замонларда бошқача ҳал бўлмоқда эди... Янги бир маънавий кўтарилиш жараёни, нощақ қораланган кўпгина яхши одамларнинг оқлангани студентлар ва зиёлилар щақидаги бу романни бошқача ёзишни талаб қилди”1.

         “Уч илдиз” романи щам худди “Сароб” каби икки студент ёшнинг бир-бирлари билан танишуви, мущаббат тасвири билан бошланади; бу ерда щам “Сароб”даги сингари ёшлар орасидаги севги ришталари уларни даврнинг ижтимоий-мафкуравий давралари билан боғлайди; роман қащрамонлари Мащкам мещр қўйган қиз Гавщар “урилган”, “номига доғ тушган” кишининг – тарихчи олим Тошевнинг қизи бўлиб чиқади, Тошев эса худбин, мансабпараст, демагог кимсалар қутқуси билан “мафкуравий хато” қилганликда айбланиб партиядан ўчирилган, ишдан четлатилган. Мащкам учун энди секин-аста университетдаги, факультетдаги носозлик ва носоғлом мущит – декан Щакимов билан Эшонбоевнинг қинғир ишлари, щалол, олижаноб, етук олим Акбаровга қарши уюштирилган бўщтондан иборат ғоявий айбномалар сири ошкор бўла боради. “Сароб”даги мафкуравий курашларнинг мощияти аён: гарчи бош қащрамон Саидий дуч келган Муродхўжа домла, Салимхон ва Мухторхонлар яширин йўллар билан кураш олиб борсалар щам уларнинг янги жамият душмани экани маълум; “Уч илдиз”да эса ўзгача манзара: ўзларини социалистик ғоя посбонлари деб санаган кимсалар аслида шу ғоя, шу тузум зарарига иш кўрадилар, улар назарида социалистик ғояга зид борганлар эса адолат ва щақиқатнинг садоқатли одамлари бўлиб чиқадилар. Ёзувчи шу мураккаб тоифа одамлар асл қиёфасини, туб мощиятини очишга уринади. Асар бош қащрамони, янги мущит авлоди вакили Мащкам дуч келган энг хатарли хавф – декан Щакимов билан унинг шогирди, издоши Эшонбоев. Аввало уларнинг мафкураси, мафкуравий кураш усули хавфли. Шахсга сиғиниш мущитида шаклланган кишиларни бошқаришнинг осон йўлларидан бири – қўрқитиб бошқариш йўли бўлган. Щакимов шу усулга амал қилади, у ўзининг ғашига тегиб юрган одамларга худди шу усул билан муомала қилади ва муайян муваффақиятларга эришади. Бу сощада унинг энг катта муваффақияти – Умаровнинг қамалиб кетиши, Тошевнинг оғир жазо олиши, Акбаровнинг эса таъқибга учраши. Бу типдаги кишилар қилмишининг хатарли жойи шундаки, улар пичоқ ўқталиб қўрқитмайди, энг азиз сўзларни, энг азиз ахлоқ нормаларини пичоқ қилиб ўқталиб қўрқитадилар. Щакимов характерининг яна бир жищати шуки, ўзидан “пастроқ” турганларнинг қўрқиб щурмат қилишига ўрганган бу кимса ўзидан “юқори” турганларни қўрқиб щурмат қилади. Бу хилдаги қўрқишу қўрқитишларнинг защари факультетда, университетда, борингки, республикада, мамлакатда қанчадан-қанча одамларнинг онгини защарлаган экан! Қўрқитиш ва қўрқишнинг энг защарли меваларидан бири ёлғон билан қаллоблик. “Щеч ким ўз-ўзидан ёлғончи бўлмайди. Ахир ростгўйликнинг афзаллигини, гўзаллигини ким билмайди. Лекин киши рост гапни айтишдан қўрқса-ю, бирор нарса дейишга мажбур бўлса, ёлғон гапиради. Бир марта, икки марта, уч марта шундай қилади-ю, кейин ёлғон билан мушкулини осон қилишга ўрганиб ёлғон гапиради. Бу ёлғон аввалги ёлғонга қўшилиб баттар қўрқитади. Кейин қўрқувдан – ёлғонга, ёлғондан қўрқувга узлуксиз йўл очилаверади. Агар щамма Щакимовдай қўрқитиб бошчилик қилиш йўлига ўтса, щамма ёқни ёлғончилик босиб кетар эди”. Асар персонажларидан бири щалол, виждонли педагог-олим Акбаров томонидан айтилган бу гапларда шахсга сиғиниш мущитида шаклланган зўравонлик психологияси мощияти нақадар аниқ-равшан ифода этилган! Бундай бошқариш усули жиддий маънавий инқирозларга, кўплаб жиноятларга йўл очиб берганлигини, бу щол халқимиз учун қанчалар қимматга тушганлигини бугун щамма билади.

         Щакимовлар жинояти фақат шу билан чекланмайди. Улар эркин фикрнинг, чинакам истеъдодларнинг, бинобарин, илмий-маданий тараққиётнинг кушандаларидир. Чунончи, Тошев капитализмнинг нотекис тараққиёти щақидаги таълимотга таяниб, 50-йиллардаги реал вазият тащлилидан келиб чиқиб щозирги буржуа жамиятидаги мураккабликларни, буржуазиянинг ўлиб бораётган қисми билан энди давлат тепасига келиб щали омма билан алоқасини узмаган қисми орасидаги жиддий зиддиятни исботлаб бермоқчи бўлганда, бу ғоя мавжуд стериотипларга зид бўлгани учун “буржуа апологети” – маддощи, “буржуазияни щимоя қилган”ликда айбланади; Акбаров эса Андижон қўзғалони щақида щақ гапи – “Илгари қўзғалонни бутунлай прогрессив деганлар щақ эмас эди, щозир уни бутунлай реакционга чиқариб қўйганлар щам, менингча, тўғри қилмаяпти, чунки бу кўпқиррали щодиса, унинг щамма жищатлари ўрганилиб чиқилмагунча аниқ хулоса чиқариш қийин” дегани учун уни; «Андижон қўзғолони щақидаги эски реакцион фикрни қайта тиклашга” уриняпти деб айблайдилар; унинг щар бир гапидан, хатти-щаракатидан чатоқлик қидирадилар, ”Акбаров Чоризмни танқид қиламан деган бащона билан Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши прогрессив щодиса эканлигини инкор этган” деган айбни тақайдилар, сўнгра биографиясини суриштириб, қалбаки щужжатлар уюштириб “Акбаров бир пайтлар душман синфидан чиқиб, партияга алдамчилик йўли билан кириб олган ёт одам, щозир ёшларнинг онгини защарлаётгани щам шундан, уни дарщол фош қилиб, тегишли жойга ошириш керак” деган қарорга келадилар... Бурунлари қанчадан-қанча щур фикр, катта ақл-заковат, улкан истеъдод эгалари тубан, қабищ, истеъдодсиз кимсаларнинг шу хилдаги бошдан-оёқ демагогликдан иборат бўщтонлари туфайли қурбон бўлиб кетмадими ахир! Тошев билан Акбаровнинг бахти, омади шундаки, 50-йилларнинг ўрталаридан бошланган мущим ўзгариш уларни мудщиш фалокатдан асраб қолди, Тошев, Акбаров типидаги одамларга муносабат ўзгарди. Щақ иш қарор топиб, улар яна щаётга, ўз мещнат, ижод оламига қайтдилар, Щакимов жазо олиб деканликдан, кафедра мудирлигидан тушади, шафқат юзасидан муаллимликда қолдирилади. Щакимов учун энг катта жазо – унинг кимлигини щамма билиб, щалол одамлар ундан жирканадиган бўлиб қолганида. Ёзувчи пировардида Щакимов характери ва хатти-щаракатидаги бир щолатга урғу беради. У осонгина, гўё щеч нарса бўлмагандек замонага мослашиб олади, йигирманчи съезд щакида гап борганда, доклад ва нутқларнинг дуч келган жойларини кўкларга кўтариб мақтайди, бюрократизмга қарши кўкрагига уриб сўзлайди, ижтимоий адолатнинг қайта тикланишига щаммадан ортиқ қувонч билдиради... Щозирги истиқлол пайтида майдонга чиққан айрим фаоллар – куни кеча мустабид тузумни мадщ этишда иш кўрсатиб, бугунги кунда оғзида истиқлол щақида щаммадан кўп гапириб амалда фақат ўз жони, манфаатинигина ўйлайдиганлар аслида ўша Щакимовларнинг бошқачароқ нусхаларидирлар.

         Эшонбоев щам устози Щакимов изидан бориб, Акбаровни “фош этишда” фаол иштирок этади, олимнинг “ўтган асрларда Бухорода ўнлаб мадрасалар бўлган” деган сўзини “ўтмишни идеаллаштириш”га йўяди. Олим биографиясидан кўплаб чатоқликлар топади, бу “щушёр” кимса талабалар фаолиятидан щам нуқул ғоявий хатолар қидиради. Шуниси қизиқки, жамият жонкуяри, социалистик мафкура щимоячиси бўлиб кўринган бу кимса маънавий-ахлоқий жищатдан тубан, илм-фанда ўта нўноқ, фикрий жищатдан саёз одам. У соддадил қиз Замирани йўлдан оздиради; у ёзган диссертация илмий асар эмас, юбилейларда қилинадиган тантанали докладни эслатади. Унинг ғояларимиз щимояси учун курашида самимийликдан асар щам йўқ, олим Акбаров унинг илмий иши щақида щақ гапни айтгани учун хусумат билан ундан хато қидиради, Замира туфайли Очил теварагида иғво тарқатади... Бу – фақат Эшонбоевга эмас, илм-фан оламидаги жами демагог, лўттибозларга хос хусусият.

         Эщтимол, романда Щакимов, Эшонбоев образлари ичдан бутун психологик теранликлари билан етарли очиб берилмагандир. Уларнинг Тошев ва Акбаровларга қарши олиб борган курашлари бутун мураккаблиги, кескинлиги билан кўрсатилмагандир; ёзувчи қарама-қарши қутблар орасидаги мафкуравий кураш ва олишувларни бевосита эмас, балки кўпроқ парда орқасида беради. Аммо шу щолда щам, асарга ўшандай кескин ижтимоий конфликтларни олиб кирилишининг ўзиёқ катта ижодий жасорат эди. “Уч илдиз”нинг русча таржима қўлёзмаси Москвада айрим ғаламислар қутқуси туфайли қаршиликка, танқидга учради, бироқ М.Авезов, К.Симонов каби улкан адиблар қатъий туриб уни щимоя қилдилар, асар рус тилида бир неча бор нашр этилди, ижобий бащоланди.

         Пиримқул Қодиров “Уч илдиз” устида қизғин иш олиб бораётган кезларда 1956 йили “Ўтган кунлар” романи билан танишди. Бу танишув унга катта қувонч бахш этди. Ёзувчи ўша қувончли дақиқаларни эслаб ёзади: “Менга шу вақтгача етишмай юрган янги бадиий нафосатнинг бир янги турини -ўсаётган ёш танга зарур бир “витамин”ни Абдулла Қодирий романларидан топгандай суюндим. Бу янгича нафосат щам дилимга пайванд бўлиб, ёзаётган нарсамга олижаноб таъсир кўрсатгани ўзимга кейин сезилди... Давримизнинг ижобий қащрамонларидаги инсоний жозиба мени кўпроқ ўзига тортарди”1. Бу нарса айниқса ёшлар, биринчи галда Мащкам билан Гавщар, улар орасидаги самимий, беғубор, щаётбахш севги мулоқотлари ифодасида ёрқин кўринади. Пиримқул Қодиров ижодига, “Уч илдиз” романига бағишланган мақолаларда Мащкам, Гавщар образлари тўғрисида кўп гапирилган, бу ерда уларни такрорлашга щожат йўқ. Фақат бир нарсани таъкидлаш лозимки, ёзувчи устоз Қодирий анъаналарини давом эттириб, бу романда ва бошқа қатор асарларда ёшлар маънавий щаёти ва тақдирида чин севгининг нафосати ва щаётбахш кучини очиб беришга айрича ащамият беради. Пиримқул Қодиров талқинида чин севги фақат икки ёшнинг бир-бирига самимий талпиниши, кўнгил сурури, беғараз муносабатигина эмас, балки катта масъулият, улар орасидаги маслак, эътиқод, мафкуравий щамкорлик; самимий, интим севги ижтимоий мазмун билан бойиса, одамни юксак мақсадлар сари ундайди, кенг миқёсларга олиб чиқади. Мащкам билан Гавщар орасидаги севги айни шундай фазилатлар билан йўғрилгани – улар щамфикр, маслакдош бўлганликлари учун шунчаки вафодор ошиқ-маъшуқлар эмас, ижтимоий адолат учун фаол курашчиларга айланадилар. Айни шундай талқин ёзувчининг галдаги асарлари “Қора кўзлар” романи, “Жон ширин” щикоясида янада сайқал топди.

         “Қора кўзлар” романи ёзувчи ижодида олға ташланган қадам, ўзбек романчилигида мущим щодиса бўлди. Қишлоқ, аниқроғи, чорвадорлар щаётидан олинган бу асар қишлоқ щақидаги стериотипларни чилпарчин этиб, адабиёт юзини реал щаётга, щаётнинг ўткир муаммолари, чигалликлари томон буриб юборишда мущим рол ўйнади. Адабиётшунос М.Қўшжонов щақли равишда “Қора кўзлар”ни “она асар” деб атайди. Дарщақиқат, ёзувчининг кейинги кўп асарлари шу романдан ўсиб чиққан; мущими, бу романга хос реалистик принциплар кейинги асарларида изчил давом эттирилди, янада чуқурлашди.

         Иккинчи жащон урушидан кейин яратилган қишлоқ щаётидан олинган кўпчилик асарлар “конфликтсизлик назарияси” таъсирида битилган, уларда щаётни бўяб-бежаб тасвирлаш тамойили чуқур илдиз отгани, ёзувчилар қишлоқ кишилари турмушидаги реал қийинчилик, онгидаги мураккабликлар, ижтимоий щаётдаги зиддият ва чигалликларни четлаб ўтганликларини, асарларда нуқул иккинчи даражали китобий “муаммолар”, нощаётий конфликтлар қаламга олинганлигини, қишлоқлар “коммунизм гулбоғлари”га жуда яқин, одамлар рущи бенищоя баланд, мещнати қувончу сурурга тўла, далада байрам тарзида талқин этилганини яхши биламиз. Ўзбек адабиётида илк бор Абдулла Қащщор ўзининг “Синчалак” қиссаси орқали сўз санъати билан қишлоқ щаёти орасига тортилган пардани очиб, щақиқий турмуш манзарасини, қишлоқ ащли, хусусан аёллар турмуши, мещнати қанақа эканини кўрсатди, уларнинг юрак дардини ошкора айтди. Шуниси щам борки, “Синчалак”да марказга яқин донгдор колхоз щаёти акс этган эди. Модомики, пойтахт биқинидаги донгдор колхозда ащвол шундай бўлса марказдан йироқдаги минг-минглаб ўртача ва қолоқ қишлоқ хўжаликларидаги мещнат ащлининг, қишлоқда катта куч саналган дещқон аёлларнинг щоли қанақа экан! “Қора кўзлар” автори худди ўшандай олис қишлоқ, орқада қолган хўжалик щаётини роман кўзгусига солиб бор щолича кўрсатади. Асар бошдан-оёқ оддий, камсуқум, защматкаш мещнат ащлига, щар қандай мураккаб, мушкул вазиятларда щам инсоний фазилатларини сақлаб қололган асл инсонлар - қора кўзларга чуқур щурмат, щамдардлик рущи билан суғорилган. Ёзувчи худди ўша қора кўзлар – щалол, камсуқум, жафокаш кишилар бошига тушган кулфатлар учун чин дилдан қайғуради, улар адашганида астойдил ачинади, уларни чалғитган, турмушини, тақдирини чигаллаштирган щаётий-маънавий омиллар устида теран мушощада юритади. Улар бахтига зомин, камолотига, олижаноб мақсад, озру-интилишларига тўғаноқ бўлаётган кимсалар қилмишини, тубан маънавий дунёсини қащр-ғазаб билан фош этади.

         Роман воқеалари юз берган макон – Ойкўлда эскича тушунчалар, қолоқ одатлар таъсир доираси хийла кенг, хусусан, маиший щаётда, оилавий – эр-хотин, қайнона-келин муносабатларида, аёл зотига муомалада инсон эркини бўғадиган, шаънини оёқ ости этадиган таомиллар давом этади. Ёзувчи бу романида маиший щаёт икир-чикир-ларининг чуқур билимдони эканини намойиш этди. Йўқ, ёзувчи ўзининг халқ маиший турмушини яхши билишини кўрсатиб қўйиш, шунчаки қишлоқ щаётининг этнографик манзараларини гавдалантириш учун қалам тебратган эмас, роман муаллифини қолоқ қараш, таомилларнинг маънавий-социал оқибати ўйга толдиради; адиб қолоқ тушунчаларга, одамлар турмушини ва онгини защарловчи бир оғу деб қарайди, қолоқ тушунчалар ака билан укани бир-бирига рақиб қилиб, щали ақлини танимаган норасидаларнинг кўнгил майлини, эркини жиловлаб қўяди, соф севгини уятга йўяди, севишганларни хижолатда қолдиради, эр билан хотин, қайнона билан келин, она билан бола ўртасига нифоқ солади, кескин драмаларга, хатарли фожиаларга йўл очади, одамнинг одамлик қадрини, нафсониятини ерга уради, одамни одамдек яшаши учун тўғаноқ бўлади. Қолоқ тушунчаларнинг яна бир хавфли жойи шундаки, улар нищоятда яшовчан, уларга қарши курашиш, уларни бартараф этиш бенищоя мушкул. Романни ўқиганда китобхон буни бутун қалби билан щис этиб туради.

         Щар қанча щаққоний ва таъсирчан бўлмасин, реалистик роман учун маиший турмуш тасвирининг, маънавий-ахлоқий масалаларнинг ўзи мутлақо кифоя қилмайди, щақиқий роман учун жамият щаётининг социал тащлили щам керак, зотан социал тащлил реалистик романнинг, умуман реализмнинг қони-жонини ташкил этади. “Қора кўзлар”да 60-йиллар бошларидаги қишлоқдаги социал муносабатлар яхши тащлил этиб берилган. Бир вақтлар щалол, эл-юрт ғамини ўйлайдиган ращнамоларнинг ташаббуси, эл кўнглига йўл топиб уларни улуғ ишларга рущлантириши туфайли Ойкўл обод, фаровон хўжалик бўлган. Афсус, 30-йиллардаги мураккабликар, уруш даври келтирган кулфатлар, урушдан кейин йўл қўйилган хатолар, субъективистик ва вольюнтаристик чала-думбул тадбирлар, чуқур ўйланмаган қарор ва кўрсатмалар, энг ёмони, ўша мураккаб шароитда етишиб чиққан мунофиқ, калтабин, худбин, бюрократ ращбар ходимларнинг айби билан Ойкўл хўжалиги чўкиб қолган. Бу ерда коллектив хўжалик, ижтимоий адолат принциплари оёқ ости этилади. Бу щол одамларининг рущиятига, маънавиятига, ишонч-эътиқодига ращна солади.

         Романда шахсга сиғиниш, мустабид тузум мущитида етишган мансабдор шахсларнинг хилма-хил образлари яратилган. Булар – Ортиқ, Давлатбеков ва Исмат боболар. Давлатбеков Ойкўлга раис бўлган кезларда қилган энг катта гунощларидан бири шуки, у “чорвадорликда Американи қувиб ўтиб кетамиз! Рязанликлар ташаббусига қизғин қўшиламиз” деб радиода жар солган, газеталарда чиққан. Давлатбеков рязанликлардан щам ошиб кетишга интилиб, эллик тўққизинчи йилда гўшт топшириш планини икки юз фоиз бажаради ва орден олади. Ўша йили Ойкўлнинг чорваси аввалгидан беш баравар камайиб кетади. У ўз нафси, шон-шущрати йўлида кўпчилик манфаатини сира тап тортмай қурбон қилаверади. Худбинлик, манфаатпарастлик бобида Ортиқ Давлатбековни щам ортда қолдириб кетади; у щам нафси йўлида щеч нарсадан қайтмайди, унинг учун шахсий майл олдида эл-юрт манфаати, оддий одамгарчилик, ота-она, яқин кишилар олдидаги қарз-бурч, ор-номус, инсонлик шаъни бир пул. Унинг ақидаси – нима қилиб бўлмасин катталарга ёқиш; иниси Аваз унга “сиз мунча директорга ёқишга тиришасиз” деб дашном берганида у: ”Соддасан-да, ука. Битта мени шундай деб ўйлайсанми? Директоринг щам ўзидан катталарга ёқишга тиришади. Юқоридагиларга ёмон кўринган одам масъул ишда ярим йил щам ишлай олмайди”,-дейди. Аваз яна “Пастдагиларга ёмон кўринса-чи?”-дея писанда қилганида юзсизлик билан: “Бу щам ёмон, лекин юқорида суяйдиганинг бўлса “пастдагилар” суймаса щам беш-олти йил чидаб бериш мумкин”,-деб жавоб қилади. Булар шунчаки ака билан ука орасидаги келишмовчиликларни таъкидлаш учун келтирилган гаплар эмас; ўша кезлари хийла кенг тарқалган Ортиқ типидаги ращбарлар мафкурасининг айнан ўзидир. Шу ақидага амал қилган ращбар ходимлар халқ манфаати учун қанчалар зарар келтирганини мана энди бутун дащшати билан кўриб-билиб турибмиз.

         Исмат бобо мощият-эътибори билан Давлатбеков ва Ортиқдан щам хавфлироқ шахс. Бир қарашда у мурувват-шафқатга мущтож одам: кўзи ожиз, ёши бир жойга бориб қолган. Китобхон унинг бисоти, қилмиш-қидирмишлари, ёвуз щаракатлари билан таниша борган сари, у шафқат мурувватга эмас, қащр-ғазаб, нафратга сазовор бир кимса эканини билиб олади; бу қария бир вақтлар щукумат номидан одамларни қўрқитиб кун кўрган, иғво, чақимчилик билан кўп яхши ходимларнинг бошига етган, даврлар ўзгариб, қисман хатосини англаб бир оз довдираб, ващимага тушиб қолган, кўзининг ожиз бўлиб қолиши щам шундан. Аммо бу дащшатли мащлуқ отдан тушса щам эгардан тушгани йўқ, энди у тақводор бўлиб олиб, одамларни худо номидан қўрқитади; персонажлардан бирининг сўзи билан айтганда унинг кўзи эмас, виждони кўр, инсофи кўр. У одамларнинг щалол, яхши яшашини, одамлар орасидаги чин инсоний муносабатларни, одамлар эрки, бахти, қувончини кўролмайди; кўзи ожиз, ногирон щолда щам қурби етган жойда тош отади, ўз жигарбанди - ўғли Холбекни, куёви Ортиқни гунощ ишларга йўллайди, иғво-чақув билан келини Жаннатой дилини хуфтон, рўзғорини хонавайрон этади...

          Табиийки, шу тур ращбар ходимлар, дащшатли мащлуқлар қилмиши қишлоқдаги социал ва иқтисодий мураккабликлар одамларнинг маданий-маиший турмуш-ларига, маънавиятига щам ўз салбий таъсирини кўрсатади; қолоқ тушунча, одатларнинг кенг амал қилиши учун қулай замин яратади. Бу тушунча ва таомиллар билан социал адолатсизликлар қўшилиб оддий мещнат ащли, айниқса аёллар тақдирини чигаллаштириб юборади. Романда буни ёзувчи Аваз, Холбек, Щулкар, Жаннатой, Чўлпоной, айниқса Мадаминжон билан Маъсуда тақдири орқали ғоят таъсирчан ифода этади. Роман ичида келтирилган “Ўтган кунлар”даги Уста Олимнинг мунгли севги саргузаштларини ёдга туширадиган, бир томондан, мустақил, иккинчи томондан, асар ғоявий-бадиий проблематикаси билан туташиб-чирмашиб кетган Мадаминжон щикояси, унинг ўз турмуш ўртоғи Маъсуданинг фожиали қисмати щақидаги алам-изтиробларга, ўкинч-армонларга тўла қиссаси жащолат ва ижтимоий адолатсизликларга қарши ўткир айбнома, аччиқ щаёт сабоғи каби янграйди. Гулдай нозик, маъсум, гўдакдек содда, беғубор Маъсуда жащолат зуғуми, ўзининг гўдакларча мўмин-қобиллиги, қолоқ таомилларга қаршиликсиз итоати, ўз щақ-щуқуқи учун кураша билмаслиги, щаттоки буни хаёлига келтирмаслиги, оилада щам, далада щам ўзини аямай ишлаши, энг асосийси, дахлдор шахслар – эри, қайнонаси, хўжалик ращбарларининг эътиборсизлиги туфайли соғлигини бой беради, бедаво дардга йўлиқиб халок бўлади... Маъсуда қисмати Щулкар, Жаннатой, Чўлпонойлар, улар қадрига етмай щаётини защарлаётганлар учунгина эмас, умуман 60-йиллар ўзбек қишлоқларидаги реал ащвол щақида жиддий огощлантириш эди! Айни шу ғоя ёзувчининг галдаги асарлари–“Жон ширин” щикояси, “Эрк”, “Мерос” қисса-сида яна щам кескинроқ ощангларда янгради.

“Жон ширин” щикоясида автор фақат ишни, пахтани, план бажаришни, шу орқали келадиган шон-шущратнигина ўйлаб одамлар щақ-щуқуқи, соғлиғи, щаттоки, щаётини унутган кимсаларнинг щақиқий башарасини кўрсатди. Фаросатсиз бригадир, унга буйруқ берган зўравон раис, раисга дағдаға қилган райком секратари – мана шулар бир-бири билан чирмашиб кетган халқа жинояти туфайли “дори сепилган” пайкалда ишлашга мажбур этилган бир неча киши защарланади, бир норасида щалок бўлади. Ачинарли жойи шундаки, бу ишда гунощкорларни аниқлаш, айбини бўйнига олиш, айб учун виждонан эзилиш, бу аччиқ щақиқатдан тегишли сабоқ чиқариб олиш ўрнига гунощкорларнинг ўзлари ишни босди-босди қилишга тиришадилар, щўнг-щўнг йиғлаётган отани бунга кўндирмоқчи бўладилар, бу ишга рози бўлмаган, щақиқатни щимоя қилиб чиққанларга қарши бисотларидаги щамма усулларни ишга солиб кураш олиб борадилар; жафокаш ва щақиқат тарафдорларига садақа-инъом ваъда қиладилар, бунга кўнмагач, дўқ-пўписа, дағдағага ўтадилар, демагоглик билан ўз қилмишларини оқламоқчи бўладилар. “Биз пахта фронтининг жангчи-ларимиз. Фронт эса қурбонсиз бўлмайди”. Уларнинг ақидаси шундай! Гарчи “Эрк”, “Мерос” асарларида пахта фронти-нинг шу хилдаги “жангчи”лари образи берилмаган бўлса-да, “Эрк”даги Ойшахон аввало оиласидаги қолоқ тушунчалар, оилавий чигалликлар, қолаверса, худди “Жон ширин” щикоясидаги “жангчилар” билан “командирлар”нинг бефарқлиги, шафқатсизлиги туфайли фақат мещнат билан бўлиб щақ-щуқуқлардан, имкониятлардан бебащра, маънавий-маданий жищатдан орқада қолиб кетади, ўзининг эрки, нафсонияти, аёллик шаънини ерга уради, щаёти жар ёқасига келиб қолади... “Мерос” қащрамонлари, хусусан она пахта далаларида жонивор, от - темир кетмон дош беролмаган мещнат машаққатларига дош бериб ишлайди...

         Йўқ, ёзувчи қишлоқ щаётини нуқул зулмат, ғурбат, далалардаги мещнатни мушкулотдан иборат деб талқин этмоқчи эмас. Ёзувчи реализмнинг асл принципларига риоя қилган щолда, реал щаётни бор щолича мураккаблиги, қарама-қаршиликлари, мусбат ва манфий томонлари билан кўрсатишга жазм этади. П.Қодировнинг қишлоқ туркумига оид асарларида, айниқса “Қора кўзлар”да тоғ қишлоқларининг, яйлову арчазор қирларнинг, булоқлардан щосил бўлган ирмоқлару қизғалдоқлар билан бурканган ўтлоқларнинг таърифга сиғмас манзаралари, севишганларнинг висол дамлари, очиқ далада тандир кабоб тортилган зиёфат гашти, қизлар базми – булар шоирона бир нигощ, зўр илщом-эщтирос билан ифода этилган. Ёзувчи олис қишлоқларга щам катта машаққатлар, курашлар билан кириб бораётган янгиликларни, янги типдаги одамлар образини зўр мущаббат билан қаламга олади. “Қора кўзлар”даги Аваз, Замонали, Мансуровлар, “Жон ширин”даги Музаффар, “Эрк”даги Саттор, “Мерос”даги Ёлқин – булар одамлар бахти, эл-юрт ғами билан юрган, щақиқат, ижтимоий адолат учун курашган щақиқий қащрамонлардир. Ёзувчи ўзини аямай мещнат қилиш, халқимиз учун ота-боболардан қолган мерос, щаётий, тарихий зарурат эканини асло унутмайди, айни пайтда щар қандай шароитда мещнат кишиси, айниқса дещқон мещнати, защматкаш аёл зоти қадрга, щурмат-эщтиромга мущтожлигини алощида таъкидлайли, маълум даврларда муайян сабабларга кўра эътибордан четда щолган шу муаммога жамоатчилик эътиборини тортади, щақиқий гуманист ёзувчига хос позицияда туриб бу борадаги реал ащволни дангал айтади.

         Пиримқул Қодировнинг қишлоқ туркумига кирган асарлари, табиийки, кам-кўстлардан холи эмас. Гощо асарларда кўтарилган ўткир масалаларни бутун кескинлиги, шиддати билан охиригача етказишда изчиллик етишмай қолади, асар адоғига бориб бошдаги таранглик хийла сусайиб кетади. Можаролар кўпинча ижобий кучлар фойдасига щал бўлади; гощо асардаги салбий кучлар таърифи ва талқинида муайян қолиплар таъсири сезилади, ижобий, айниқса курашчи қащрамонлар тасвирида рационализм – ижтимоий бурч, социал адолат тушунчалари хусусида бир йўсинда зиёлинамо китобийроқ фикр юритиш щоллари учрайди. Булар хусусида ёзувчи билан бащслашиш мумкин. Бундай кам-кўстлар, бир чеккаси, ўша асарлар пайдо бўлган кезлардаги шароитнинг мураккаблиги, турғунлик щолатларининг салбий таъсири эканини щам унутмаслик керак.

         70-йиллар давомида ёзувчи икки йирик асар – тарихий мавзудаги “Юлдузли тунлар” ва замонавий мавзудаги “Олмос камар” романлари устида иш олиб борди. Бирида беш аср бурунги ғоят мураккаб, зиддиятли тарихий давр, у даврнинг ўта шафқатсиз щақиқати, Бобурнинг машаққатли щаёт йўли, ундаги шоир ва шощлик майллари орасида кечган муросасиз кураш, улкан шахснинг хайрли ишлари, олижаноб фикр-туйғулари ва хатолари, бу хатолар учун чеккан алам-изтироб ва ўкинчлари, ўтмишнинг аччиқ сабоқлари... Иккинчи асарда эса щозирги фан-техника инқилоби даври, урбанизация суръати қулф уриб турган улкан ва тиғиз шащар щаёти, ўта замонавий, фан-техника инқилоби бошида, гирдобида турган кишилар турмуши, ўшандай шащар истиқболи щақида ўй-режалари, бу йўлдаги курашлари, муваффақият ва йўқотишлари...

         “Олмос камар” 1977 йилда чоп этилди, асар теварагида баъзи мунозаралар бўлди. Умуман танқидчиликда ижобий бащо олди. Аммо ёзувчининг асардан кўнгли тўлмади, роман устидаги ишини давом эттирди. 1983 йили романнинг тубдан қайта ишланган варианти майдонга келди; шу варианти рус тилига таржима қилинади, рус китобхони уни яхши қабул қилди, марказий матбуотда у щақда ижобий фикрлар баён этилди, жумладан, танқидчи Л.Теракопян “Вопросў литературў” журналида босилган (1986,№2) “Шарқ харитаси устида” мақоласида “Олмос камар”ни батафсил тащлил этиб, уни щозирги замон совет ва хорижий халқлари адабиётида пайдо бўлган шащар щаёти щақидаги энг яхши асарлар қаторига қўяди; роман ёзувчилар уюшмаси мукофоти билан тақдирланди, марказий телевидение буюртмасига биноан республика киностудияси томонидан роман мотивлари асосида икки серияли фильм яратилди.

Хўш “Олмос камар”га бунчалик катта эътиборнинг сабаби нимада? Гап шундаки, ёзувчи аввало бу романида щам, одатдагидек, кенг жамоатчиликни қийнаётган, тўлқинлантираётган жиддий масалаларни кўтарган; қаламга олинган масалалар мощиятини теран бадиий тащлил этиб берган. Асар характер ва щодисаларни диалетик тарзда идрок этиш, щаётни қарама-қаршиликлари, мусбат ва манфий томонлари билан холисона, объектив талқин қилиш,бадииятда катта щақиқатга элтадиган “сещрли эркинлик туйғуси”ни эгаллаш жищатидан ёзувчи ижодида яна бир олға қўйилган қадам бўлди. Маълумки,рус адабиётида ўша 60-70-йилларда “қишлоқ прозаси” ва “шащар романи” деб аталган ўзига хос йўналишлар пайдо бўлган эди. “Қишлоқ прозаси”га мансуб асарларда инсон ва табиат, маънавият сарчашмаларига муносабат масалалари жуда кескин қилиб қўйилади, “шащар романи” турига оид асарларда эса тиғиз шащар щаётидаги маънавий мущит кенг тащлил этиб берилади. “Олмос камар”нинг русча таржимаси “шащар романи” деган изощ билан чиқди. Дарщақиқат, “Олмос камар”нинг рус адабиётидаги “шащар романи” билан муайян муштарак жищатлари бор. Бу романда щам тиғиз шащар щаётига оид маънавий мущит, мешчанларча турмуш кечираётган айрим шахсларнинг маънавий инқирози яхши очилган. Бироқ ёзувчи шу билан чекланмаган. “Олмос камар”нинг ўзига хослиги, муайян новаторлиги шундаки, муаллиф улкан замонавий шащар щаётидан олинган бу асарига рус адабиётидаги “қишлоқ прозаси”га хос хусусиятларни, тажрибаларни щам мощирона сингдириб юборган. Унда “қишлоқ прозаси” усталарининг энг яхши анъаналарини давом эттирган. Асар қащрамонлари орасидаги кескин кураш худди “қишлоқ прозаси”даги каби она табиатни, табиат гўзалликларини асраш, авайлаш масалалари устида кетади. Фикрий жищатдан чекланган, тор шахсий манфаатини, мансабу мартабаларни ўйлайдиган даққи, демагог масъул ходимлар, нуқул қудратли техника, технократия тарафдорлари бўлган “бетон одам”лар шащар тақдирини хатарли жар томон етаклайдилар. Асар бош қащрамони – ландшафт архитектори Аброр нажот йўлини излайди, у она табиатни – ерни, оқар сувларни асраш, анщор ва ариқлар сощилини кўкаламзор сайлгощларга айлантириш, бу борада миллий-мащаллий шароит ва хусусиятларни щисобга олиш, халқимизнинг неча асрлар давомидаги тажрибаси ва анъаналарини давом эттириш учун курашади; лўттибоз Шерзод Бащромов ва унинг маслакдошлари Аброрнинг мана шу олижаноб мақсад ва интилишларидан ғаламислик билан “хунук бир мащаллийчилик, миллий мащдудлик” белгиларини қидирадилар, унинг атрофида щар хил тущмат ва бўщтонлар уюштирадилар. Асарда Аброр образи алощида ажралиб туради. Айтиш мумкинки, ёзувчи ўзбек адабиётида биринчилардан бўлиб фан-техника революцияси бошида, урбанизация суръати жўш урган тиғиз ва улкан шащар щаёти масалалари ичида турган, елкасида щозирги замоннинг катта юкини, ташвишларини кўтарган, мураккаб щаётий масалаларга жавоб излаб, нажот йўлини топишга эришган, фикрловчи, олижаноб курашчи қащрамон – щақиқий замондошимиз образини яратишга эришди.

         Романдаги ёзувчи ижодий камолотидан далолат берувчи яна бир жищатга эътиборни тортмоқчимиз. Бошда кўриб ўтганимиздек, ёзувчининг қатор қисса ва романларида эскилик билан янгилик контраст тарзда қўйилади, эскича одат ва тушунчалар нуқул салбий, янгича қараш ва тамойиллар эса ижобий щодиса сифатида талқин этилади. “Олмос камар”да, хусусан, романнинг қайта ишланган янги вариантида масалага бошқачароқ, чуқурроқ қараш мавжуд: ёзувчини янгиликнинг – илмий-иқтисодий тараққиётнинг, турмушга кириб бораётган янгича қараш ва тамойилларнинг щам ўз ички зиддиятларини, манфий ва мусбат томонларини очади; айни пайтда халқ урф-одатларини, асрий анъаналарни суриштирмай рад этиш, жащолат, қолоқликка йўйишдан қочади, уларнинг щозирги тараққиётига, инсоний камолатга монелик қилаётган жищатларини таъкидлаш билан баробар, эскича турмуш тарзининг ўзига хос сурурини, кўпгина расм-русумларимизнинг - одамлар орасидаги мещр-оқибат, ўзаро щамкорлик, коллективизм туйғуларини тарбиялаш ва мустащкамлашдаги ащамиятини щам кўрсатиб ўтади. Одат ва тамойилларнинг қай жищати мақбул, қай жищати номақбул -булар щақида узил-кесил хулоса чиқаришни юксак дидли китобхон ихтиёрига щавола этади. Роман автори характери зиддиятлардан -қусурлардан холи бўлмаган шахслар, чунончи, Аъзам ота, Ханифа хола ва Вазирани бутунаси қоралаш йўлидан бормай, уларни щам тушуниб, дардини, шахсий майл, хощиш истакларини юракдан щис этиб қалам тебратади. Шуниси диққатга сазоворки, замонавий шащар щаётидан олинган бу роман чуқур миллий рущ билан йўғрилган, щозирги фан-техника инқилоби бошида, гирдобида турган қащрамонлар щам ўзларининг бетакрор миллий хусусиятларини сақлаб қололганлар. Булар щам ёзувчи реалистик нигощи теранлигидан, мащорати камолотидан нишонадир.

         Шу тариқа, П. Қодировнинг мустабид тузум шароитида инсон эрки, шаъни, қадрини ардоқлаш, қаттиқ туриб щимоя қилиш, инсон эркини поймол этаётган кучларга қарши кескин норозилик, зўр куюнчаклик, щазин ва нурли ўйчанлик билан йўғрилган замондошлари щақидаги щикоя, қисса ва романлари ХХ асрнинг 60-70-йиллари маънавий щаётимизда, адабиётимизда ўзига хос щодиса бўлди.       

Х                Х

Х

         Шарқ факультетида таълим олиб, шарқ халқлари тарихи ихтисослигини эгаллаган, айни пайтда талабалик йилларидаёқ бадиий ижодга мещр қўйиб илк ижод намуналарини матбуотда эълон этишга эришган ёзувчи дастлабки қадамларидаёқ щаёт щодисаларига тарихчи кўзи билан қарашга мойиллик кўрсатган эди. Буни талабалик йиллари щаётий ва бадиий тажрибаси мащсули сифатида майдонга келган, 1957 йили ёзиб тамомланган “Уч илдиз” романида кўриш мумкин. Эщтимол, қулай шароит бўлганида бошидаёқ у тарихий мавзуларда қалам тебратган бўларди. Аммо ёзувчи қизил иперия даврида тарихдан сўз очиш, тарих щақиқатини очиқ айтиш нақадар мушкул эканини, мозийга қайтиб иш кўрган буюк адиблар – “Ўтган кунлар”, “Кеча ва кундуз”, “Навоий” романлари муаллифлари бошига қандай оғир савдолар тушганини яхши биларди. Щатто 50-йиллар шароитида, қатағон сиёсати бир оз юмшай бошлаган кезларда щам миллат тарихи щақидаги щақиқатни айтган кишилар қанчалар таъқибу тащқирларга дучор бўлганини адиб “Уч илдиз” романида чуқур бир ички дард-изтироб билан қаламга олади. Шу тариқа у гарчи кўнглида тарихий мавзудаги асар етилиб қолган бўлса-да, анча вақт уни қоғозга туширишга журъат этолмай юрди.

         Нищоят, замонавий мавзуда битилган қатор асарлари орқали каттагина адабий тажриба тўплаган ёзувчи            60-йилларнинг охирларига келиб зўр жасорат билан мураккаб ва қалтис тарихий бир мавзуга қўл урди – темурийлар салтанатининг ўз юртидаги инқирози, ўзга юртлар- Афғонистон ва Щиндистондаги ўзгача кўринишда қайта тикланиши, жащоншумул довруғи, Темурбек наслининг шонли сиймоларидан Бобур ва унинг авлодлари щаёти, фаолияти тўғрисида щикоя қилувчи кенг кўламли эпик полотно устида иш бошлади; узоқ йиллик изчил тадқиқот, бетиним ижодий мещнат, маънавий-рущий изланиш, ўй-мушощадалар самараси ўлароқ “Юлдузли тунлар”, “Авлодлар довони” романлари майдонга келди. “Юлдузли тунлар” кейинчалик “Бобур”, “Авлодлар довони” эса “Щумоюн ва Акбар” номи билан чоп этилди, биз уларни ўша илк гўзал образли номлари билан аташни лозим кўрдик.

         Адиб бу қалтис, мураккаб мавзуга қўл урар экан, олдинда щали кўп мушкулотлар рўй бериши мумкинлигини юракдан щис этар, шу билан баробар олижаноб, улуғ муддао дилига тинимсиз далда бериб турарди. “Бизни қарамлик ва мутеликда сақлашга ўрганган ёвуз кучлар тарихий илдизларимизни қирқиб ташлашга, бизни ўтимишдан бехабар манқуртларга айлантиришга щаракат қилар эди, - деб ёзади у “Турфа маъноли тақдир” мақоласида. – Щолбуки, ўзбек халқичалик бой ва ёрқин тарихга эга бўлган халқлар дунёда кўп эмас. Миллатимиз ўз тарихий илдизларидан маънавий озиқ олса, қаддини тез тиклаши мумкин. Шуни дил-дилдан щис қилганим учун 1969 йилдан бошлаб йигирма йил давомида тарихий мавзуда иш олиб бордим”1.

          “Юлдузли тунлар” романининг илк нусхаси 1972 йили ёзиб тамомланди, асар қўлёзмаси ўша йили Ёзувчилар уюшмасида мущокама этилиб юксак бащо олди ва нашрга тавсия этилди. Бироқ кўзга кўринмас қора кучлар, бахил ғаламисларнинг пинщона фитнаси, қаршилиги туфайли роман олти йилча босилмай ётди. Нищоят, щалол, жонкуяр, фидойи кишиларнинг мадади, саъй-щаракатлари оқибатида 1978 йили асар “Шарқ юлдузи” сащифаларида дунё юзини кўрди, кўп ўтмай алощида китоб бўлиб чиқди. Қисқа муддат ичида рус тилида икки бор босилди, бошқа тилларга таржима этилди, ўзимизда, Москва матбуотида юксак бащо олди, республика Давлат мукофоти билан тақдирланди. Ёзувчи бундай мададлардан рущланиб “Юлдузли тунлар”нинг давоми Щумоюн ва Акбар щақидаги роман–“Авлодлар довони” устида қизғин иш бошлаб юборди; жащонда яратилган бобурийлар сулоласига доир сон-саноқсиз асарларни синчиклаб ўрганди, икки бор Щиндистонга сафар қилиб асар қащрамонлари Бобур, Щумоюн ва Акбар юрган йўлларни кезди, улар яшаган жойларда бўлди. Қарангки, роман эндигина интищосига етиб, асар қўлёзмаси Ёзувчилар уюшмасида мущокама этилиб маъқулланган, нашрга тавсия қилинган кезлари янги асар йўлини тўсишнинг, уни гўдаклигидаёқ бўғиб ташлашнинг ғаройиб найрангларини ўйлаб топдилар. Кутилмаганда “Юлдузли тунлар” романига щужум бошланди, аввал Республика Ёзувчилар уюшмаси съезди минбарида, сўнг Ўзкомпартия пленумида, матбуотда роман муаллифига жиддий ғоявий айблар қўйилди; “романда тарихга, тарихий шахсларга синфий ёндашиш, синфийлик тушунчаси йўқ”, “Бобур образи идеаллаштирилган” деган алмисоқдан қолган гаплар айтилди. “Юлдузли тунлар” танқидидан бошланган қабищ фитна умуман Бобур ва бобурийларга, қолаверса, темурийлар щақидаги щақиқатни юзага чиқаришга қаратилган катта кампанияга айланиб кетди. Щайриятки, замон ўзгараётган, етмиш йил щукм сурган мустабид тузум салтанати таназзулга юз тутаётган бир палла эди. Қизил иперия салтанати малайларининг тарихий илдизимизни қирқиб ташлашга бўлган сўнгги щужуми жамоатчилик орасида кескин норозилик, қаршиликка учради. “Юлдузли тунлар” муаллифига қўйилаётган айбномалар, Бобур ва бобурийлар атрофида қўзғатилган машмашалар қабищ сафсатабозликдан иборат экани юксак минбарлардан туриб дадил айтилди. Бироқ ғаламислар щамласи барибир ўз таъсирини кўрсатди. “Авлодлар довони” романи нашри уч йилча тўхтаб қолди. Нищоят, асар 1988 йили “Шарқ юлдузи”да эълон қилинади. Ёзувчининг ўзи “Мумкин экан-ку!” мақоласида асарнинг юзага чиқишида щамкасб дўстлари, жумладан, ўша йиллари Ёзувчилар уюшмасининг котиби бўлган Одил Ёқубов ва “Шарқ юлдузи” бош мущаррири Ўткир Щошимов катта жонбозлик кўрсатганлигини мамнуният билан эслайди1.

         Яхши биламизки, ўша машъум сиёсат – тарихга, тарихий шахсларга тор синфийлик нуқтаи назаридан қараш узоқ вақт тарих ва тарихий шахслар щақидаги щақиқатни айтиш, ифодалаш йўлига ғов солиб келди. Щатто Қодирийдай щақгўй адиб щам тарихий романларида, жумладан, “Мещробдан чаён”да Худоёрхонни асосан қора бўёқларда кўрсатишга мажбур бўлган, унинг айрим ижобий хислатларини, тарихдаги хизматларини эса айланма йўллар, қистирмалар орқали эщтиёткорлик билан ифода этган. Умуман бизда сарой аёнлари, шощлар, амиру бекларга нуқул душман тимсоли деб қаралган, улар фақат қоралашга, фош этишга муносиб кўрилган. Адабиётда шощ Улуғбекни кўпроқ олимлиги, вазир Навоийни буюк шоирлиги, бек Темур Малик билан шащзода Жалолиддинни босқинчиларга қарши қащри ва олиб борган кураши аранг қутқариб қолган. Давлат арбобларининг хайрли ишлари щақида озгина бўлсин сўз очиш “уларни идеаллаштириш” деб бащоланаверилган. С.Бородиннинг “Самарқанд осмонида юлдузлар” асарини, унда Темур сиймосининг анчайин бирёқлама, юзаки талқинини мустасно этганда, бизда Ватан тарихида мущим ўрин тутган йирик давлат арбобларининг щаёти, фаолияти, тарихий хизматларини холис-объектив, щалол кўрсатиб берадиган бадиий асарлар йўқ эди. Шуни назарда тутганда, Пиримқул Қодировнинг тарихий романлари миллий адабиётимизда мущим янгилик, катта ижодий жасорат, тарих щақиқатига садоқат сифатида бащо олишга лойиқ.

         Турғунлик йиллари “Юлдузли тунлар”га бащо берганда айрим адабиётшунослар роман ва унинг муаллифини таъқибу тазйиқлардан асраш мақсадида асардаги шощ ва шоир Бобур шахсияти ва қисматидаги зиддиятлар ифодасига алощида урғу берар; Бобур образи тилидан айтилган: “Неки хатолик, неки гунощ қилган бўлсам, щаммасининг бирламчи сабаби менинг подшощлигимдир”, “Менга вафо қилса фақат ёзган асарларим вафо қилмоғи мумкин” деган сўзларини такрор-такрор эслатиб ўтар эдилар. Дарщақиқат, Бобур шахсияти ва қисматида шунай зиддиятли щоллар чиндан рўй берган, ёзувчи романда шундай щолатларни бир эмас, бир неча ўринларда қаламга олган. Бу щол щақиқат тақозоси эканидан ташқари ёзувчи учун ўзига хос адабий-бадиий тактика – эщтиёт чораси бўлганлиги сир эмас. Шу хил зиддиятли щолатлар ифодасида щам, барибир, Бобур буюк сиймо, дилбар шахс, мислсиз саркарда, одил ва доно шахс сифатида бутун улуғворлиги билан намоён бўлади. Муаллиф биринчи галда Бобурнинг дащо инсон, арбоб сифатидаги хислатларини очиб беради, унинг тарихдаги энг буюк хизмати таназзулга юз тутган буюк Темур салтанатини қутқариб, унга янги асосда қайта щаёт бахш этганини кўрсатади. “Юлдузли тунлар”нинг асосий пафоси шундан иборат, ёзувчининг энг мущим бадиий кашфиёти щам ана шунда.

         Буюк сиймоларнинг драмаларга тўла шонли ва мураккаб щаёт йўлини, тарихдаги буюк хизматларини тарих щақиқатига содиқ щолда холис ифодалаш “Авлодлар довони”да яна щам ёрқинроқ намоён бўлган.

         Очиғи, ўзбек адабиётида щозиргача бу қадар кенг қамровли тарихий романлар яратилмаган эди. “Юлдузли тунлар”ни щам бирга қўшиб оладиган бўлсак, юз йилдан ошиқроқ давр, даврнинг энг мущим тарихий щодисалари, Турон, Афғонистон, Щиндистон тарихининг ғоят чигал драматик воқеалари, юзлаб тарихий шахслар, давлатлар, тождорлар, авлодлар алмашуви; ўнлаб тарихий шахслар, ғалаба ва инқирозлар; давр ғоялари, турли хил эътиқодлар, оддий мещнат ащлининг ащвол-рущияти; щар хил миллат, турли даврларга оид удум-тамойиллар; ғоят катта щудуд – турли юртларнинг шащру қишлоқлари, дарё, ўрмонлари, далалари, иқлиму мущити – буларнинг барчасини бор щолича кўриб, билиб, юракдан щис этиб аниқ тасвирлаш, жонли гавдалантириш осон иш эмас!

         “Авлодлар довони” романи муаллифи олдида яна бир мушкул вазифа турарди. Маълумки, “Юлдузли тунлар”нинг асосий воқеалари ёзувчининг ўз она юртида бўлиб ўтади, асарнинг асосий персонажлари щам шу юрт одамлари. “Авлодлар довони”да эса воқеалар бутунаси Щинд диёрига кўчади. Бобур умрининг сўнгги йиллари, Щумоюннинг жанговор фаолияти Щиндистонда кечса-да, улар ўзларини бу юртда бегона щис этадилар, она юрт соғинчи билан армон-ўкинчда яшаб ўтадилар. Акбар эса дилда ота-боболар ақидаларини эъзозлагани щолда бу юрт, бу элнинг фарзандига айланади, щинд щаётига сингиб кетади, щинд қизларига уйланиб, щиндлар билан қуда-қудағайга айланиб кўплаб щиндча удумларга амал қилади... Қисқаси, “Юлдузли тунлар”да соф ўзбекона миллий рущда бошланган тасвир-ифода “Авлодлар довони”да щиндча рущ-колоритнинг устиворлиги билан ажралиб туради. Бироқ щиндча рущ-колорит устивор ўринларда щам ўзбек адибининг дастхати баралла сезилади; ўзбекона нигощ билан “Рамаяна” ва “Мащобхорат” эпослари, Р.Тагор романларига хос щиндча рущ-колоритнинг қўшилиб-туташиб кетиши оқибати ўлароқ асар бетакрор бадиий қиёфа касб этади.

         Бу роман жуда катта маърифий қимматга эга. Кузатишлар шундан далолат бераётирки, “Авлодлар довони” чиққунга қадар кўпчилик ўзбек китобхони Бобур, Щумоюн щақида бир қадар тасаввурга эга бўлса щам романнинг яна бир бош қащрамони – жащоннинг кўпгина маърифатли кишиларига таниш, улар учун ардоқли бўлган, “чинакам дащо” сиймолар қаторида тилга олинадиган Акбарни яхши билмас эканлар. Бу роман туфайли у ўз халқининг, бобо юртининг маънавий оламига қайтмоқда. Асарда яхши маънодаги маърифатчилик кенг ўрин олган. Муаллиф мущим тарихий воқеалар, шахслар тўғрисида жуда кўп ишончли маълумотлар беради; булар ўқувчига малол келмайдиган жонли, образли тил билан ифода этилади. Китобхон гощо илмий-тарихий, аниқ щужжатли асар ўқиётирми ёки бадиий роман – унинг хаёлини реал щаёт щақиқати, чиндан бўлиб ўтган воқеалар, аниқ тарихий шахслар қисмати банд этади, барча воқеаларни тарихий щақиқат сифатида қабул қилади. Бу тарихий роман учун яхши фазилат! “Асрлар китобини ўқиганингиз сари, - дейди муаллиф, - тарих томонидан яратилган драмалар, фожиалар, сюжетларни алощида ёзувчининг фантазияси билан яратиб бўлмаслигига ишонч щосил қиласиз. Шу сабабли мен Бобур, Щумоюн ва Акбарларнинг кўрган-кечирганларини тасвирлар эканман, ўз фантазиямдан кўра “тарих фантазияси”га, яъни чиндан содир бўлган воқеаларга кўпроқ асосландим»1.

         Бир қарашда роман тарихий хроникага ўхшаб кетади: муаллиф бобурийлар сулоласи, хусусан, Щумоюн, Акбар щаётининг мущим паллалари, тож-тахт учун олиб борган жангу жадаллари, уларнинг бунёдкорлик ишлари, маънавий изланишлари, орзу-армонларини йилма-йил, ойма-ой кунма-кун, гощо эса щар бир дақиқасини ипидан игнасигача бутун тафсилотлари билан беради; Акбарнинг туғилишидан тортиб то ўлимига қадар бутун щаётини щикоя қилади, адиб қащрамонларининг оилавий, шахсий интим щаётини, саройдаги можароларни, авлодлар, ота ва боболар, ака-укалар орасидаги можароларни щам эсдан чиқармайди. Шунга қарамай асарни биз оддий хроника деб айтолмаймиз, у асло оддий солнома, жангнома эмас. “Авлодлар довони” кенг қамровли, тарихий щодисаларни, тарихий шахслар тақдирини теран бадиий тащлил этувчи, ўтмиш щодисаларидан бугунги кун учун сабоқ берувчи ўй-мушощадалар романи, у фақат тарихий воқеалар, тарихий шахслар тақдири щақидагина эмас, мущим ижтимоий-фалсафий ғоялар, юксак оригинал гуманистик концепцияларнинг туғилиб шаклланиши тўғрисидаги романдир.

         Щиндистон – кўп миллатли ва кўп динли мамлакат. Щиндистон халқи узоқ йиллар давомида миллий ва диний айирмалар, адоватлар жабрини бир неча бор татиб кўрган; халқнинг тараққийпарвар фарзандлари дину миллат айирмай, турли миллат, щар хил эътиқод кишиларининг иноқ, тотув яшаши ғоясини илгари сурганлар; Кабир каби подшолар шу ғояни зўр эщтирос билан тарғиб этган. Щумоюн, айниқса Акбар шу умумбашарий ғояни амалга оширмоқ йўлида астойдил кураш олиб борган, Акбар бобоси Бобур, отаси Щумоюн васиятларига содиқ қолиб барча халқларни миллий низо, диний адоват балоларидан халос қилишнинг янги йўлларини излайди, щамма эллар ва эътиқодлар тенг деб эълон этади, жащонда биринчилардан бўлиб “сулщи кулл” – щар томонлама тинчлик сиёсатини ўтказади. Романда мана шу эзгу ғоянинг туғилиш тарихи, унга бўлган тарихий зарурият, щаётий эщтиёж, бу ғояни рўёбга чиқариш йўлидаги машаққатли курашлар, сон-саноқсиз қурбонлар, унинг муайян тантанаси ва фожиавий инқирози – барчаси билимдонлик, катта мащорат билан бадиий тадқиқ қилинган. “Авлодлар довони”нинг айни шу жищати щақида Чингиз Айтматов роман муаллифига йўллаган мактубида шуларни ёзади: “Сенинг буюк Акбар щақидаги мулощазаларинг, Акбарнинг турли динларни интеграция қилишга интилиши ўта замонавий мавзудир. Бунга, яъни маънавий интеграцияга одамзод бари бир мурожаат қилади, чунки бугунги шароитда инсониятнинг омон қолишига имконият берувчи бирдан-бир йўл ана шудир”1.

         Асарни ўқиганда киши хаёлини доимо банд этиб турадиган икки зиддиятли щолат мавжуд: бир томондан, шахсий ғараз, худбинлик, шущрат, тор манфаат, мансаб-мартаба, щокимият, тож-тахт учун кураш, бу йўлдаги олишув, хийла-найранг, хиёнат ва пасткашликлар – булар миллат, қолаверса, бутун инсоният тарихидаги энг мудщиш қора доғлардир; бундай иллат, қабищ хатти-щаракатлар оқибатида инсон деган табаррук зот шаъни оёқ ости қилинади, одам боласи, щатто энг яқин кишилар – ота-ўғил, оға-ини орасида мещр-оқибат кўтарилади, бир-бирига ашаддий рақибга айланади, минг-минглаб кишилар дилига озор етади, бещуда қонлар тўкилади, охир-оқибат юртдаги щар бир тирик жон, бутун бошли халқ, инсоният щаёти, камолоти инқирозга, заволга юз тутади... Шу щолат асар давомида ўқувчи дилига бетиним озор бериб туради. Бу роман одамзодни мана шу аччиқ щақиқатдан сабоқ чиқариб олишга ундайди. Иккинчи томондан, доно, олижаноб, фидойи, ватан, эл-юрт манфаати ишига жонини, жащонини тиккан аломат одамларнинг щаётда щамиша борлиги, бебащо эзгуликлар, машаққатларга, тащдиду таъқибларга қарамай авлоддан-авлодга ўтиб бориши, эзгуликнинг ворисийлиги, мангулиги ўқувчи дилига далда беради, қувонч бахш этади. Бу жищатдан айниқса Бобур – Щумоюн – Акбар, яъни бобо - ўғил-набира орасидаги муносабатлар ибратомуз щодисадир. Атоқли француз тарихчи-олими “Исо пайғамбар щаёти “ номли жащонга машщур асарнинг, ислом щақида қатор тадқиқотларнинг муаллифи Э. Ренан буюк темурий тождорлар Бобур – Щумоюн ва Акбар орасидаги оқилона ворисликни тарихда фақат бир бор содир бўлган нодир щодиса2, деб бащолайди. Дарщақиқат, Бобур щалокатга юз тутган Темур салтанатини янги асосда қайта тиклашга муяссар бўлди, бу билан у бобокалони Темур рущига мислсиз садоқатини намоён этди; унинг садоқатли, фидойи ўғли Щумоюн эса Щиндистонда отаси асос солган янги салтанатни ўта мушкул дамларда хилма-хил тащдиду тажовузлардан омон сақлаб қола билди, нищоят набираси Акбар бу салтанат довруғини жащонга ёйди.

         Асар қащрамонлари, сарой аъёнлари образи, уларнинг тарихда тутган ўрни устида сўз борганда яна бир мущим жищатга эътиборни тортмоқчимиз. Гап шундаки, щар иккала романда щам бобурийлар, бинобарин, темурийлар сулоласига мансуб аломат аёлларнинг – тарихий сиймоларнинг образи катта эщтиром, зўр мещр-мущаббат билан қаламга олинган. Айниқса, Хонзода бегим, Щамидабону образлари тарихий романчилигимизда мущим янгилик. Хонзода бегимнинг иниси Бобурга чексиз мещри, садоқати, ўз шахсий щаётини қурбон қилиб, кўнгли тиламаган одам – Шайбонийхон шартига кўниб, унинг никощига ўтиб, инисининг щаётини қутқариб қолиши, бинобарин, Темурийлар салтанатини сақлаб қолишга улкан щисса қўшгани – эртак ва достонлардаги аёл қащрамонлар шижоати ва жасоратини эслатади. Аслида бу щаётда чиндан бўлган щодиса! Ёзувчи Хонзода бегимнинг жасорат ва фожиаларга тўла щаёт йўлини реалистик бўёқларда мащорат билан ёрқин гавдалантирган. Ёшлигиданоқ жасур, тадбиркор, доно аёл сифатида танилган Щамидабону Акбарнинг “дащо шахс” бўлиб етишувида қанчалар защмат чекади. Бугина эмас, Акбар шощ сифатида довруғ қозонган кезларда щам донишманд она мадад ва маслащатларидан доимо бащраманд бўлиб туради... Умуман бу хил табаррук аёлларнинг давлат ишларига ва илму санъат ривожига қўшган щиссаси, қонли урушларнинг олдини олиш, узоқ жойларга элчи бўлиб бориш, бир неча бор ота-бола низоларини бартараф этишдаги фидоийликлари ифодаси романнинг энг жозибадор сащифаларини ташкил этади.

         Щозирча кўпроқ романнинг тарихий, маърифий, ижтимоий-фалсафий хусусиятлари тўғрисида сўз юритилди. Аслида бу кенг қамровли асарнинг бадиий фазилатлари, қащрамонларнинг рущий олами, ундаги кўплаб санъаткорона тасвирланган лавща-картиналар щақида щам тўлиб-тошиб гапириш мумкин. Щумоюннинг мағлубияти, щинд йигити Низом мешкобчи мададида щалокатдан аранг қутилиб қолиши; узоқ давом этган адоват, биродаркушлик жангларидан сўнг Щумоюн ташаббуси билан оға-иниларнинг учрашуви, Щиндикуш тоғининг этакларида гўзал табиат қучоғида уюштирилган базм-тантана, оға-иниларнинг дунё, тож-тахт ташвишларини бир дам унутиб, беғубор болалик йилларига қайтиб озгина муддат дилкаш сущбат қуриши, ота Бобур қабрини зиёрат қилиб, унинг рущи олдида қасамёд этишлари, ащду-паймонларига, қасамёдига хиёнат қилиб яна ўзаро адоват, биродаркушлик урушлари йўлини тутган Комроннинг мудщиш жазога мащкум этилиши, кўзига мил тортиш лавщаси; Акбарнинг щинд қизи билан никощ тўйи маросими, донишманд Салим ота билан фалсафий мулоқотлари, бу довюрак, бащодир йигитнинг фил билан олишувлари, ёвлар билан жанглари – бундай ўринлар чинакам бадиий тасвир намуналаридир.

         Пиримқул Қодиров тарихий романларининг бадиияти ҳали адабиётшуносликда яхши ўрганилган эмас. Бу асарларни тўғридан-тўғри бирон тарихий романчилик мактабига мансуб деб бўлмайди. Уларда хилма-хил романчилик мактабларининг тажрибалари ўзига хос тарзда мужассамлашган. Бугина эмас, изчил реализм анъаналарига содиқ Пиримқул Қодиров тарихий романларида ХХ аср жащон тараққийпарвар модернистик адабиётининг тажрибалари билан муштарак жищатлар щам мавжуд экани танқидчиликда эътироф этилди. Чунончи, Акбарнинг тож-тахт, дунё ташвишларидан қочиб узлатга чекиниб юрган кезларидаги рущий щолатлари ифодасида буни кузатиш мумкин.

         Пиримқул Қодировнинг тарихий романлари фақат мутахассислар, тарихчи олим, адабиётшунослар эмас, ўзимизда щам, хорижда щам кенг китобхонлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Зотан асар каттаю кичикка, барча халқлар ўқувчисига бирдек етиб борадиган йўсинда битилган. Адиб тажрибаси узоқ мозий воқеалари, мураккаб щодисалар щақида щам барчага тушунарли бир тилда, оддий қилиб ёзилиши мумкинлигини яна бир карра тасдиқлайди.

         “Юлдузли тунлар”, “Авлодлар довони” чиққандан бери китобхонларнинг муаллифга йўллаган мактублари кети узилмайди. Щиндистоннинг Индоур шащрида яшовчи Суржамал Гарч деган адвокатдан келган мактубда шундай сатрлар бор: “Ёзувчи бой фактик материаллар асосида бадиий жищатдан гўзал роман яратган, мен кўпдан бери бундай ажойиб асар ўқимаган эдим”.

         Шащрихонлик Абдуфаттощ Жўраев шундай ёзади: “Юлдузли тунлар” ва “Авлодлар довони” романларингизни ўқиган щар бир ўзбек фарзанди ўзининг шу буюк авлоднинг бир томири эканлигидан ғурурланишга, қолаверса, буларни ўқиган бошқа миллат вакилларининг буюк халқимизга бўлган щурматлари ортишига имонимиз комил”.

         Фарғоналик щассос шоира, мактаб муаллимаси Мақсуда Эргашева “Авлодлар довони” мутолааси пайтидаги щис-щаяжонларини шундай изщор этади: “Сизнинг “Авлодлар довони” романингизни бещад миннатдор бўлиб ўқиб чиқдим”. Мактуб 1989 йил 3 февралда, яъни “ошкоралик, демократия” жазаваси авжига чиққанда битилган, хатда ўша кезлардаги бещуда жазавалардан зада бўлган нозик қалбнинг “Авлодлар довони”дан топган таскинлари ўз ифодасини топган. “Щозир щамма – газета-ю журналлардан тортиб, шеърлар-у романларгача бақириб-чақириб сўзлаётган ушбу замонда, - дея давом этади муаллима, - улуғ боболаримиз щақида шундай сокинлик билан ёзилган асарингизни ўқиб, барча китобхонларни ноёб бир маънавий хазина билан қутлагим келади. Бещаду бещисоб ўлимларни щам щаёт нурига йўғрилган тасвирларингиз дилрабо ғазалнинг ощангларидек рущимга ором берди”. Айни вақтда у романни ўқишда қалбини ўртаган армон-ўкинчларни щам тўкиб солади: «Балки, улуғ бобомиз Мирза Бобур хоинлар туфайли бу тупроқдан чиқиб кетмаганларида, биз бу кунги щолга тушмасмидик? Юртимиз щам Моварауннащрлигича қолиб, дунёдаги энг буюк давлат бўлармиди? Щумоюн ва Акбарлар щам шунда туғилармиди, балки жащонга машщур Тожмащал Андижонда қурилармиди!”

         Бундай армон романни ўқиган щар бир ўзбек китобхони қалбида кечади.

         Пиримқул Қодиров 1994-2000 йиллар давомида “Она лочин видоси” романи устида иш олиб борди. Романнинг бир неча боблари 1997 йили “Жащон адбиёти” журналининг илк сонида эълон этилди, жамоатчилик орасида илиқ таассурот қолдирди, матбуотда у щақда ижобий фикрлар билдирилди. Нищоят, бу асар устидаги иш 2000 йил охирларида интищосига етди, ўша йили романдан янги боблар “Ёзувчи” газетасида босилди, 2001 йилнинг бошларида эса у алощида китоб щолида чиқди.

         Ёзувчи Бобур ва Бобур авлодлари щақидаги тарихий романлари устида тўплаган ижодий тажрибаларини янги асарида щам давом эттирган. “Она лочин видоси”да муаллиф бошқа темурийзодалар – Шощрущ Мирзо умрининг сўнгги дамлари, Мирзо Улуғбек щаётининг тащликали кунлари, щалокати, Абусаид салтанати йиллари, нищоят Щусайн Бойқаронинг щокимият тепасига келиши воқеаларини қаламга олади. Щажм жищатидан “Юлдузли тунлар” ва “Авлодлар довони”га нисбатан анча мўъжаз бу романнинг воқеалар кўлами хийла кенг. Тож-тахт учун кетган шафқатсиз жангу жадаллар, саройдаги ички низолар, ташқи тазйиқлар, ўзаро адоватлар, сон-саноқсиз қотилликлар романда бор щолича кўрсатилади.

         Бироқ бу роман тож-тахт учун кетган жангу жадалларнинг шунчаки хроникаси – солномасидан иборат эмас. Йўқ, бу асар марказида темурий тождорлар эмас, балки она лочин - Гавщаршодбегим сиймоси туради. Ёзувчининг аввалги тарихий романларида щам қатор Темурийлар сулоласига мансуб аломат аёллар, темурий маликалар образи катта эщтиром, мещр-мущаббат билан қаламга олинган эди. Айниқса, Хонзода бегим, Щамидабону образлари тарихий романчилигимизда мущим янгилик бўлди. “Она лочин видоси”даги Гавщаршодбегимнинг шижоати, донишмандлиги, изтиробларга тўла ўйлари, дил розлари билан танишганда тарихда шундай табаррук онахонларимиз ўтганидан кўнглимиз кўтарилади. Кези келганда айтиб ўтиш даркор: 60-70-йилларда яратилган айрим асарларда, щатто улкан аллома Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” трагедиясида муайян сабабларга кўра бу буюк сиймо образи бирёқлама - ўта мутаассиб аёл тарзида талқин этилган, уни оқпадар Абдуллатифга мойил, буюк олим Улуғбекка эса зид қўйилган эди. Романда эса бу тарихий сиймонинг ўзгача қиёфаси очилади, у кўпни кўрган донишманд, тадбиркор, шижоаткор, кайвони онахон сифатида гавдаланади. Ёши бир жойга бориб қолган бу онахон тащликали дамларда, қащратон қиш чилласида ўз тинчини қўйиб, эл-юрт, темурийлар салтанати, ўғли Улуғбек тақдирини ўйлаб, олис йўл юриб, хатарли дарёни кечиб ўтиб Самарқандга келади; салтанат ичидаги ўзаро низоларни, набиралар орасидаги жанжалларни бартараф этиш йўлларини ахтаради, бещуда қонлар тўкилишининг олдини олади. Айниқса, она Гавщаршодбегим ва ўғил – шощ Улуғбек орасидаги ажиб мещр-мурувват, чексиз садоқат туйғулари самимият ва эщтиром билан кўрсатилади. Бу мещри дарё онахоннинг салтанатни сақлаб қолиш йўлидаги жонбозликлари, фидоийликлари билан танишиб тасаннолар айтасиз. Айни пайтда нобоп набираларнинг, муқаддас даргощдан чиққан илонбаччаларнинг шафқатсизлиги, оқибатсизлиги, ўзи ювиб-тараб катта қилган нобакорлар томонидан зиндонбанд этилган она лочин қалбидаги изтироблар дилларни вайрон этади. Бу табаррук она ноқобил зот – мустабид щукмдор Абусаид щукми билан қатл этилади. Улкан фожиавий қисмат щақидаги роман умидбахш бир рущ билан хотималанади. Гавщаршодбегимнинг мещридан бащраманд бўлган Щусайн Бойқаро щокимият тепасига келгач, истибдод ва ўзаро урушларга барщам беради,юртда нисбий осойишталик, фан, санъат, адабиёт ривожи, Навоий дащосининг намоён бўлиши учун имкон яратади; “ўлмас она орзу қилган иккинчи умр осмонида Улуғбек Мирзо дащоси Алишер Навоий дащоси билан бирга парвоз этдилар ва бизнинг бугунги кунларимизда энг юксак қадр-қиммат топдилар”, - деб ёзади муаллиф.

 

Таянч сўз ва иборалар:

 

янги уйғониш даври

«шащар романи»

«қишлоқ прозаси»

маънавий ўзгаришлар кўзгуси

тарихий романларнинг машаққатли тақдири

оқилона ворислик

 

 

 

Савол ва топшириқлар:

 

1.     Пиримқул Қодировнинг ижтимоий, ижодий, илмий фаолиятига хос асосий жищатлар нималардан иборат?

2.      Адибнинг замондошлари щаётига оид асарларининг ХХ аср ўзбек насридаги ўрнини аниқланг.

3.      «Юлдузли тунлар», «Авлодлар довони» романларининг машаққатли тақдири щақида нималарни биласиз?

4.      Адиб тарихий романлари поэтикасининг адабиётшуносликда ўрганилиши қандай ащволда?

5.      «Она лочин видоси» романидаги Гавщаршодбегим, Улуғбек образлари бадиий талқинидаги янгиликлар хусусидаги фикрингиз қандай?

 

 

Адабиётлар:

 

1.      Пиримқул Қодиров. Сайланма. Уч жилдлик. Т., 1987-1988.

2.      Пиримқул Қодиров. Щумоюн ва Акбар («Авлодлар довони»), Т., 1997.

3.      Пиримқул Қодиров. Она лочин видоси. Т., 2001.

4.      Пиримқул Қодиров. Қалб кўзлари. Т., 2001.

5.      Норматов У. Щақиқатнинг машаққатли йўли. «П.Қодиров. Сайланма. Учинчи жилд». Т., 1988.

6.      Қўшжонов М. Бащсларда улғайган ижод. «Сайланма». Икки томлик. Биринчи том. Т., 1982.

7.      Шарафиддинов О. Улғайиш. «Адабий этюдлар». Т., 1968.139-166-б.

8.      Шарафиддинов О. Довондаги ўйлар. Т., 2004. Б.434-445.

9.      Шермущаммедов П. Пиримқул Қодиров. Т., 1983.


 

ЎТКИР ЩОШИМОВ

 

XX аср иккинчи ярми ўзбек адабиёти, аниқроғи насри ривожида Ўткир Щошимовнинг муносиб ўрни бор. Мустабид тузум шароитида у ўзининг щақ сўзи билан эл орасида эътибор қозонди. Ёзувчи ўз асарларида щамиша щақ гапни айтишга интилди. Эщтимол, унинг щикоя, пьеса, романларида юзаки ўринлар бордир, аммо адиб щеч қачон ёлғон гап айтмаган, мустабид мафкура, сиёсат ноғорасига ўйнаб виждонини сотмаган, муросасозлик йўлига кирмаган. У ўткинчи майлларга берилмай, сўз санъатининг азалий муаммоси - шахс жумбоғи, ижтимоий адолат туйғуси ифодаси билан қизиқди. Адабиёт дунёсида "насрдаги тарона“, "насрдаги шоир" атамалари бор. Янги ўзбек адабиётида Абдулла Қодирий билан Саид Ащмад щақли равишда прозанинг шоири деб ном олганлар. Замонавий ўзбек адабиётида Ўткир Щошимовни щам насрдаги шоир, етук асарларини эса насрдаги қўшиқ, тарона деб аташ мумкин. Илк қиссаси "Чўл щавоси"дан тортиб "Дафтар щошиясидаги битиклар" китобига қадар -барча асарларига хос муштарак жищат шуки, улар бетакрор, беназир сирли мусиқий ощанг билан йўғрилган. Муаллиф қўлидаги қалам гўёки ёзмайди, балким қалами учидан сўзлар мусиқа сингари қуйилиб келади; унинг щикоя ва қиссалари шеърдек, достондек ўқилади, улар якка созда чалинган дилрабо куйдек янграйди, романлари кўп овозли симфонияни эслатади, щатто унинг бадиалари, публицистик мақолаларини ўқиганда инсон кўнгил хазинасининг, туйғуларининг хилма-хил жилолари мужассам, оддий маиший кечинмалардан тортиб улкан ижтимоий мушощадалар, кескин рущий драмалар, фожиалар, қабощат-лар щақида қалам тебратганда щам нафосат туйғусини асло тарк этмайди, ғоят тиғиз лавщаларда щам ажиб самимият, щазин ва нурли бир куй акс-садо бериб туради. Ўткир Щошимов насрини китобхонга манзур қилган жозиба сирларидан бири шунда.

Ўткир Щошимов 1941 йил 5 августда Тошкент вилояти Зангиота тумани Дўмбиробод мавзесида туғилди. Унинг бобокалонлари зиёли, ўз даврининг машщур кишилари бўлган. Жумладан, XIX асрда яшаб ўтган улкан уламо
араб, форс, рус тилларини мукаммал билган, рус чоризми босқини пайтида Тошкент мудофааси ташкилотчиларидан бири бўлган, «вабо қўзғалони»да мащаллий халқни щимоя қилиб чиққан, халқ омонлиги й
ўлида жонини
фидо қилган улуғ зот – Абулқосимхон эшон Ўткирнинг бобокалони саналади, аниқроғи, Ўткир - бу табаррук зотнинг эварасидир. Ўша улуғ зот қурдирган, унинг номи билан аталгувчи мадраса бугун щам янги Тошкент жамолига кўрк бағишлаб турибди1.

Ўткирнинг отаси - Щошимов Атаулла оддий ишчи бўлган."Машаққатли сафар" сарлавщали таржимаи щолида ёзувчи отаси щақида шуларни ёзади: "Отам эскича алифбодаги китобларни щам, замонавий газеталарни щам
муттасил ўқиб борар, камгап, хийла тажанг, аммо нищоятда щақпараст одам эди.» «Онам – Щошимова Щакима эса отамнинг аксича, нищоятда ювош, жуда мещрибон эди, - дея давом этади у. - Қўшнининг мушуги туғса щам
жони оғригандир, деб ачинар, кўчада бирор бола йиғлаб ўтирган бўлса, албатта тепасига бориб бошини силар, бирон сабаб билан биз болаларни қарғаса, ўзи щам қўшилиб йиғлаб юборар, ўша защоти кўнглимизни олишга щаракат қиларди...онам икки гапнинг бирида мақол ишлатмаса туролмас, ўта содда, ўта ювош бўлгани билан эртаклару афсоналарнинг кони эди»2.

Ўткир қонида, табиатида аждодларидан ўтган, хусусан, бобосига хос арбоблик, отадан ўтган бир оз қизиққонлик, щақпарастлик, онасидан теккан кўнгилчанлик, ўзгалар дардига щамдардлик хислатлари ўзига хос тарзда мужассамдир. Ўткирнинг болалиги оғир уруш даврида ўтди, у ўзини «уруш болалари» авлодига мансуб деб билади. У уруш даврининг мущтожликлари ва машаққатларини кўриб, татиб ўсди, щам қишлоқ, щам шащар одами сифатида шаклланди. Кейинчалик болалик таассуротлари унинг ижодида чуқур из қолдирди.

Ўткирнинг мещнат фаолияти жуда эрта бошланди. Билимга чанқоқ бўлажак ёзувчи ўрта мактабни медаль билан битирган, олий ўқув юрти талабаси бўлишни кўнгилга тугиб қўйган бўлса щам, оилага моддий ёрдам бериш мақсадида ишлашга мажбур бўлди, аввал «Темирйўлчи» газетасида хат ташувчи, сўнг таржимон, «Қизил Ўзбекистон»да мусащщих ёрдамчиси, «Тошкент оқшоми»да адабий ходим бўлиб ишлади. Айни пайтда Тошкент Давлат университети (щозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетида аввал сиртқи бўлим, сўнг кундузги бўлимда тащсил олди. 1966-1982-йилларда «Тошкент оқшоми»да бўлим мудири, 1982-1985-йилларда /афур /улом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош мущаррир ўрнибосари, 1985-1995-йиллари «Шарқ юлдузи»нинг бош мущаррири, 1995-2005-йиллари эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси бўлиб ишлади. Мана шу йилларда у жонкуяр жамоат аробоби сифатида щам танилди. «Шарқ юлдузи»да мущаррирлик қилиб юрган кезлари унинг саъйи щаракати билан Қуръони Карим таржимаси эълон этилди, Чўлпон асарлари халққа қайтарилди, «шубщали» саналган «Авлодлар довони» дунё юзини кўрди. Олий Мажлис Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси сифатида бевосита унинг ращбарлигида миллий матбуотимизга оид қатор қонунлар ишлаб чиқилди.

Ўткир Щошимов ижодини публицистикадан бошлади, 1962 йили «Пўлат чавандоз» номли очерклар тўплами босилиб чиқди. У бадиий ижодга жуда эрта майл билдирган, 5-синфда ўқиб юрган кезларидаёқ шеърлар, щикоялар машқ қила бошлаган бўлса-да, «Тўрт мактуб» номли илк щикояси 1963 йили матбуотда босилиб чиқди. Шу щикоя асосида «Чўл щавоси» қиссаси ёзилди. «Шарқ юлдузи»да босилган бу қисса щақида ёш муаллиф Абдулла Қащщордан мактуб олди. «Ўткир! «Чўл щавоси»ни ўқиб суюниб кетдим. Бирдан лов этиб аланга билан бошланган ижоднинг келажаги порлоқ бўлади, қисса жуда соф, самимий, илиқ, табиий, рощат билан ўқилади», дейилади ўша мактубда. Бундай илиқ сўзлар ёш ёзувчига далда берди. Сўнг у бирин-кетин «Одамлар нима деркин», «Шамол эсаверади» қиссаларини яратди. Хусусан, «Бащор қайтмайди», «Қалбингга қулоқ сол» қиссалари адабий танқидчиликда қизғин бащс-мунозара қўзғатди. Бу қиссалари учун у 1976 йили Ёшлар мукофотига сазовор бўлди.

Ўткир Щошимов қиссалари 60-70-йиллар миллий адабиётимиздаги илғор тамойиллар билан уйғунлиги, ўткир маънавий-ахлоқий муаммоларни дадил ўртага қўйилганлиги, энг мущими, тасвирдаги самимият, ички жозибаси билан ажралиб туради.

Маълумки, Ўткир Щошимов ижодга қадам қўйган йилларга келиб мустабид тузум даври дағдағаю зуғумлари бир оз юмшаган, жамиятни демократлаштириш бошланган, эркин фикрларга қисман йўл берилган эди. Бироқ расмий доираларда, «мўътабар» минбарларда, илм-фан, радио, телевидение, матбуотда бор щақиқатни айтиш имконияти щамон чекланган эди. Бундай пайтда жамиятнинг виждони, мещнаткаш халқнинг овози бўлиш вазифаси адабиёт, сўз усталарининг зиммасига тушди; Абдулла Қащщор, О.Ёқубов, П.Қодиров, улар изидан борган Э. Вощидов, А.Орипов, Рауф Парфи, Ш. Холмирзаевлар чиндан щам щақиқат, адолат жарчиси, халқ дилининг таржимони сифатида майдонга чиқдилар. Улар яратган энг сара асарлар ижтимоий тафаккур сощалари – тарих, фалсафа, социология, сиёсат, адабиётшунослик ва публицистика бажариши лозим бўлган талай вазифаларни щам адо этди. Шу тариқа адабиётда «гап айтиш», «масала кўтариш» тамойили кучайди, проблематик шеър, достон, проблематик драма, щикоя, қисса, роман турлари пайдо бўлди; айни пайтда дидли, куюнчак китобхон асардан албатта «мущим гап» кутадиган бўлиб қолди, танқидчиликда асарларни уларда кўтарилган долзарб муаммоларга қараб бащолаш муайян удум тусини олди.

Ўткир Щошимов худди шу йўлдан бориб қатор публицистик щикоя, қиссалар яратди. Унинг «Тераклар япроқ ёзди», «Дещқоннинг бир куни», «Нур борки, соя бор», «Квазарлар» каби роман, қисса, щикоялари асарлардан «гап кутадиган» китобхонларни ғоят щаяжонга солди. Мактаб болаларининг умри пахтазорда ўтаётгани, дори сепилган ғўза баргидек эрта хазон бўлаётгани, янги тушган келинчакнинг щаётидаги энг ширин дақиқалари эрксиз оғир мещнат гирдобида кечаётганини, қишлоқдаги, касалхонадаги, савдо сощасидаги, олий ўқув юртларидаги, редакциялардаги – Ўткир асарларида щаяжон, изтироб билан қаламга олинган бу хил щаётий муаммолар талқини ўқувчиларни ўшандай ижтимоий иллатларга нисбатан фикрини шакллантиришда, қащрини қўзғатишда мущим ащамият касб этди.

Бу тур асарларда публицистик рущ кучли, муаллиф щаёт жумбоқларига бўлган муносабатини ошкора, жўшқин ифода этади, дилдаги гапларини куюниб, ёниб баралла тўкиб солади; асарларида кўпинча-публицист газетачи сўзи билан ёзувчи тили бир-бирига қўшилиб кетади, зотан улардаги бош қащрамонларнинг аксарияти куюнчак зиёлилар, журналист адиблардир.

Шуни щам айтиш керакки, Ўткир Щошимовнинг проблематик роман, қисса ва щикояларида сўз санъатининг азалий бош муаммоси – инсон тақдири ва қалбининг бадиий тащлили мавжуд; муаллиф долзарб ижтимоий муаммолар талқини билан ёндош щолда кўп ўринларда персонаж рущиятидаги ғоят нафис жараёнларни мощирона ифода этади. Ўткир ижоддаги илк қадамларидаёқ инсон маънавияти, рущияти, қалб щақиқати тадқиқотчиси сифатида кўринган эди, «Чўл щавоси», «Мущаббат», «Одамлар нима деркин», «Шамол эсаверади» номли щикоя ва қиссалари шундан далолат беради. Кейинчалик у долзарб ижтимоий муаммолар талқинига кўпроқ мойиллик билдириб, юқорида тилга олинган проблематик асарларни яратган кезларида щам инсон образи, инсон маънавияти, рущияти тащлилини асло эътибордан четда қолдирган эмас. Бу жищатдан «Қалбингга қулоқ сол», хусусан, «Бащор қайтмайди», «Дунёнинг ишлари» қиссаларини эслаш кифоя.

60-70-йиллар адабиётида адашган одамнинг фожиасини акс эттирган ўнлаб асарлар пайдо бўлди, аммо улар орасида санъат даражасига кўтарилганлари оз, жуда оз. «Бащор қайтмайди» қиссасида ёзувчи истеъдодли, бироқ истеъдоди қадрига етмаган, етолмаган, улуғ мақсадлардан мащрум худбин йигитнинг таназзул тарихини, рущий-маънавий инқирозини санъаткорона тащлил этиб берди. Ана шу санъаткорона тащлили – тасвирнинг туйғуларга бойлиги ва самимияти билан кўпчилик қалбига йўл топди, кўпларни щаяжонга солди. Қисса матнида бошдан-оёқ муаллифнинг ўта нозик ва нафис кузатишлари, ёзувчи қалби тебраниш-лари, ранг-баранг кечинмалари, завқ-шавқи, армон-ўкинчлари, қисқаси, хилма-хил туйғулар нафаси уфуриб ётибди. Мана қисса хотимасидан кичик бир парча, асар бош қащрамони Алимардон щалокатидан кейинги табиат манзараси тасвири:

«Негадир шу оқшом офтоб жуда қийналиб ботди. Уфқ этагида узоқ осилиб турди-да, секин-аста ер ортига чўкиб кетди.

Яна бир неча кундан кейин яйраб-яшнаб бащор келди... Сащий кўклам кўплар қатори Алимардоннинг щам қабрини буркади. Майсалар орасида очилган биттагина қизғалдоқ тонг шудрингига қадащ тутди. Эрта-индин тўкилиб кетиши, ўзидан на муаттар бўй, на мева қолишидан бехабар ял-ял ёнди...»

Бу сўнгги сатрлар ададсиз алам-ўкинчлар, кўз ёшлар билан қоғозга тушгани шундоққина сезилиб турибди. Қащрамоннинг дафн кунида, ўша мотамсаро оқшом пайти қуёшнинг қийналиб ботиши, уфқ этагида узоқ осилиб туриши, сўнг умидсиз алфозда секин-секин ер остига ботиб кетишида дилларни хун қиладиган, кўзларга ёш келтирадиган мунгли ощанг бор. Щамма ёқни нурга, рангга безаган, қащрамон қалбини майсаларга буркаган сащий кўклам, қащрамон қабри устида ял-ял ёнган қизғалдоқ, унинг омонат умри хусусидаги нафосат тўла мунгли тасвир, бир дам яшнаб, эрта хазон бўлган инсон умри щақидаги хазин қўшиқнинг сўнгги нидолари, титроқлари каби эшитилади.

Ўткир Щошимовда нафосат туйғуси бещад кучли. Щатто у алданган одамнинг маънавий инқирози, фожиаси, щалокати тасвирида щам шу туйғуни сақлаб қолади. Айниқса, у яхши, олижаноб, маънавий баркамол шахслар қалби, табиати тасвирида ўзини нищоятда эркин щис этади. Ёзувчининг ижобий қащрамонлари аксари гўдакдай беғубор, нафосат туйғусига бой, щиссиётчан, ўта таъсирчан одамлар. Эщтимол, Ўткир асарлари қащрамонларининг ўзбек китобхонлари кўпчилигини асир қилган омиллардан бири шундадир. Щаётнинг шафқатсиз щақиқатини шафқатсиз, дағал бўёқларда ифода этадиган асарлар рущида тарбияланган китобхонга Ўткир асарларидаги ўта нафис, щиссиётга бой ифодалар, соддадил, романтик, ўта щиссиётчан, таъсирчан қащрамонлар бир оз жўнроқ, китобийроқ туюлиши мумкин, начора, ёзувчининг тафаккур ва ифода тарзи барчага бирдек маъқул бўлиши шарт эмас. Бироқ адибнинг услуб тарзини бошқа бир услубий йўналишга зид келгани учун камситиш, рад этиш, ерга уриш ўринсиз. Адабиётда бадиий тафаккур, ифода тарзи қанчалар ранг-баранг бўлса, шунча яхши. Ўткир асарларида персонаж талқинидаги нафосат туйғуси билан йўғрилган лиро-романтик йўналиш алощида жило билан намоён бўлган экан, бу щол миллий насримизнинг бойлигидир.

Ёзувчи ижодига хос лирик тарона унинг «Дунёнинг ишлари» қиссасида энг баланд пардаларда жаранглади. Бу асар Она щақидаги, Она қалбининг чексиз сащовати щақидаги ўзига хос қасидадир.

«Дунёнинг ишлари» бир қарашда автобиографик асар, ёзувчининг ўз болалик йиллари, ёшлик, йигитлик даври хотиралари, онаси, қариндош-уруғлари, таниш одамлар щаётидан бащс этади. Унда хилма-хил воқеалар щикоя қилинади, бироқ асар марказида Она образи туради. Асар-даги она фарзанди, фарзанди ороми, бахти учун жонини, жащонини беришга тайёр минг-минглаб оналаримизнинг тимсолига айланди.

Қисса завқ-шавқ билан шоирона ёзилган. «Дунёнинг ишлари»ни қисса эмас, достон деб аташни истардим, - дейди Саид Ащмад. – У қўшиқдай ўқилади. Уни ўқиб туриб ўз оналаримизни эслаб кетамиз. Шу мушфиқ, шу жафокаш оналаримиз олдидаги бир умр узиб бўлмас қарзларимизнинг ақалли биттасини уза олдикми, деган бир андиша, бир савол кўз олдимизда кўндаланг туриб олади. Қисса бизни инсофга, инсонни қадрлашга, щурмат қилишга чақиради».

Ёзувчи ўз онасининг чексиз қалб сащоватлари щақида сўз очар экан, айни вақтда уни етарлича қадрлай олмаганидан афсусланади.

Қисса бир-бири билан узвий боғланган мустақил воқеий (бўлиб ўтган) щикоялардан ташкил топади.

«Дунёнинг ишлари» бошдан-оёқ нищоятда ёрқин, ажиб бир миллий бўёқлар билан жилоланган. Айни пайтда асар теран бир умуминсоний, байналминал туйғулар билан йўғрилган. Қиссада шундай мулощазалар бор:

«Эщтимол, дунёнинг бу четида туриб бир одам ўз севгилисига айтган дил розини дунёнинг нариги чеккасидаги бошқа бир одам тушунмас. Эщтимол, дунёнинг бу четида туриб бир одам айтган қўшиқни дунёнинг нариги чеккасидаги бошқа бир одам тушунмас. Эщтимол, дунёнинг бу чеккасида туриб бир одам айтган оқилона фикрни дунёнинг нариги чеккасидаги бошқа бир одам тушунмас. Бироқ дунёнинг бу чеккасида туриб Она айтган аллага дунёнинг нариги чеккасидаги гўдак бемалол ором олади».

Она алласининг сирли-сещрли кучини муаллиф аввало Аллощ сўзи - Қуръони Карим оятлари тиловати садоси билан қиёс қилади. Қабристондаги щужра томонидан тиловат садоси эшитилади, худди шу пайт щовли томондан она алласи янграйди: «Раббано-о-о, раббано-о-о...» «Аллаё, алла...» Щикоячи ажиб бир щолатга тушади «Бир томонда тиловат садоси, бир томонда алла... Ажаб, улар бир-бирига щалақит бермас, бир-бирини рад этмас». Орада қандайдир сирли муштараклик мавжуд.

Қисса муаллифи онасидан алла эшитган дақиқалардаги щолатини эслаб кетади; Она айтган сатрлар оддий қўшиқ эмас, унинг овозида қандайдир бошқа нарса, мунгми, илтижоми, тингловчи қалбини асир этадиган илощий сещр борлигини уқтиради; «Кейин катта бўлганимда щам қаерда алла эшитсам, юрагим ширин орзиқиш билан талпиниб кетар, нега бунақа бўлаётганини ўзим билмас эдим» деб ёзади.

Ёзувчи дунёнинг икки чеккасида ўзи гувощ бўлган икки щодисани – сафар чоғи қирғиз ўтовида қирғиз аёл айтган алла ва олис Кисловодскда сибирлик жувондан алла эшитган чоғдаги ғаройиб щолати – юракдаги ширин орзиқиш туйғуларини тўкиб солади. Қирғиз ва рус аёлларининг ўз она тилларида айтган дил розлари муаллиф қалбини онасидан эшитган алла каби туғёнга солади, аллалайди.

Шу тариқа ёзувчи воқеа-щодисларни шунчаки щикоя қилиб бермайди, щодиса билан боғлиқ туйғуларнинг ажиб сещрини, нафосатини китобхон қалбига олиб киришга муваффақ бўлади. Қиссанинг деярли барча боблари айни шу рущда битилган.

«Дунёнинг ишлари» қиссасига 1981 йили Ойбек номи-даги Республика Ёзувчилар уюшмаси мукофоти берилди.

Ўткир Щошимов бадиий адабиётга журналистика чорращалари орқали кириб келди. Унинг 1977 йили ёзилган илк романи – «Нур борки, соя бор...» журналистик фаолиятининг, тажрибаларининг ўзига хос якуни, бадиий сарщисобидир. Роман марказий қащрамони Шерзод муаллифга тенгдош, айни ўзи каби ёзувчи-журналистдир. Шерзод тимсолида ёзувчи китобхонни айни ўзи щаётда дуч келган муаммолар гирдобига олиб киради. Журналист қащрамон билан бирга китобхон гощ Помирнинг уқубатли йўлларидан ўтади, ер остига тушиб метро қурувчилари щузурида бўлади, инсон қони рангини эслатувчи тупроқ щидини туяди; гощ Фарғонанинг олис, мафтункор қишлоғидаги қащрамон туғилиб ўсган мўъжаз хонадонга, димоғдор раиснинг дабдабали кабинети-ю, серщашам мещмонхонасига кириб қолади, қишлоқ щаёти, мактаб ва мещнат муаммолари устида ўй суради; гощ шащар касалхонасида одамнинг мавқеига қараб муомала қилувчи бўлим мудирига, савдо ходими Сайфи Соқиевичга тўқнаш келади. Хасталикнинг, бир хона ичида маънавий тубан кимса билан туришнинг изтиробларини юракдан щис этади. Сайфи Соқиевич билан танишув шу билан тугамайди, уни китобхон оиласида, серщашам саройида, иш кабинетида такрор-такрор учратади; бу учрашув ва танишувларнинг щар бири мешчанларча щаёт кечиришга, мешчанлик психологиясига ўқилган айбнома каби туюлади. Ёзувчи Сайфи Соқиевичнинг ўғли Сирожиддин бащонасида олий ўқув юрти, илм даргощидаги можароларни қаламга олади; Сирожиддининг оилавий турмуш тарзи тасвири асарнинг энг пухта сюжет тармоқларидан бирини ташкил этади. Қащрамоннинг щаёт саргузаштлари – унинг ширин ва щазин болалик хотиралари, барбод бўлган илк севги изтироблари, аломат қиз Зущра билан мулоқотлари, Зущра оиласи тарихи ўзича мустақил бир қиссани ташкил этади. Бунинг устига актриса Зущра муаллиф учун щаётнинг яна бир жабщасига – театр, санъат оламига кириб бориш, санъат ва адабиёт муаммоларига муносабат билдириш имконини беради.

Роман структураси, унинг асосий сюжет йўналишлари, унда қамраб олинган щаётий муаммолар доираси, қисқача айтганда, ана шулардан иборат.

Асар бош қащрамони эщтирос кишиси, ёзувчи-журналист бўлганидан арзимас нарсадан щам қалби туғёнга тушади, салгина қаллоблик, нопоклик аралашган жойда ўзини қўярга жой тополмайди, щодисалар устидан тез щукм чиқаради. Муаллиф қащрамон қалбида жўш урган эщтирослар тўлқинидан салмоқли маъно ахтаради, унинг шахсий кечинмалари кўпинча ижтимоий ащамият касб этади, уни қийнаган жумбоқлар аксари роман ёзилган 70-йиллар одамларининг ташвиши, «тили учида турган гаплар» бўлиб чиқади. Шуниси мущимки, қащрамонлар қалбидаги эщтирослар туғёни ёзувчининг илк щикоя ва қиссаларидан фарқли ўлароқ, сентименталликдан щоли, бу ердаги щислар туғёни щамиша китобхонни курашга чорлайди; бу щол қащрамонга қандайдир шижоат, романтик тус бахш этади. Ўткир Щошимовнинг тенгдош қаламкаш дўсти Шукур Холмирзаев: «Ў. Щошимовнинг ижодида кучли, жиддий қащрамонлар пайдо бўляпти. Мен бу ёзувчи дўстимни кузатиб, ижодини ўзимча тащлил этиб юрган қаламкаш сифатида шуни дадил айта оламанки, Ўткирдаги услубий изланишлар – унинг қащрамон танлашида акс этмоқда»1, - деганида тўла щақ. Бунда у биринчи галда «Нур борки, соя бор»даги Шерзодни назарда тутган. Дарщақиқат, Шерзод жўшқин фаолият кишиси, у инсон шаънини, эркини щамма нарсадан устун қўяди, щар қандай оғир, мураккаб шароитда щам эътиқодига содиқ қолади, шу билан баробар юксак эътиқодини, орзу-идеалларини барқарор этиш учун дадил кураш олиб боради, турмуш чигалликларига амалий чора ахтаради.

         80-йилларга келиб Ўткир Щошимов ижодида миллий адабиётимиз истиқболи учун мущим ащамиятга молик янги тамойиллар рўй берди. Ёзувчи, бир томондан, радио ва телевидение орқали жиддий чиқишлар қилди, у телевидениеда олиб борган «Бащс» кўрсатуви бутун республикани «оёққа турғизди». Шунингдек, матбуотда бирин-кетин ўткир публицистик мақолалар эълон қилди. Хусусан, «Қалбнинг оппоқ дафтари», «Авлодларга нима деймиз», «Давлат сири», «Мантиқ қани?» каби мақолалари-нинг щар бири уларда ўртага ташланган маънавий, ижтимоий-сиёсий муаммоларнинг кўлами, салмоғи, таъсир кучи жищатидан етук бадиий асарларга тенг деб бащоланди.

         Айни пайтда адиб яратган энг яхши асарлар аввалгиларидан фарқли ўлароқ, ошкора публицистик талқиндан холи. Бу даврга келиб адиб ижодида публицистик фаолият билан соф бадиият орасида муайян ажралиш рўй берди. Муаллифни энди кундалик долзарб масалалар эмас, кўпроқ азалий-боқий маънавий муаммолар, инсон тақдири, инсон қалбининг жумбоқлари кўпроқ қизиқтиради. Бу нарса «Икки эшик ораси» романида айниқса равшан кўринди.

         «Икки эшик ораси» - йирик ижтимоий, маънавий-ахлоқий роман. Асар узоқ даврлик воқеаларни, кўплаб кишилар тақдири, щаёт йўли, хилма-хил ижтимоий-ахлоқий муаммоларни ўз ичига қамраб олади. Роман воқеаларининг бир учи 30-йилларнинг бошларига, қишлоқдаги колхоз-лаштириш даври воқеаларига бориб туташса, иккинчи учи 70-йилларнинг охирига келиб тақалади. Шундай бўлса-да, романнинг марказида фашизмга қарши олиб борилган уруш даври, уруш йилларидаги ўзбек қишлоғи щаёти, уруш ва инсон, урушнинг кишилар тақдирига кўрсатган чуқур таъсири, улар қисматида, зурриётида, дилида қолдирган жарощатлари муаммоси туради. Ёзувчи иккинчи жащон уруши кишиларимиз учун зўр синов бўлгани, бу синов пайтида ўзбек кишисига хос бўлган ноёб фазилатлар фавқулодда бир куч билан юзага чиққани, кишиларимиздаги оташин ватанпарварлик, чексиз мурувват, садоқат туйғуларини илщом ва эщтирос билан қаламга олади. Ўша синов кезларида фақат ўз жонини, манфаатини ўйлаб, мунофиқлик, хиёнат кўчасига кирган айрим кимсалар қилмишини қащр-ғазаб билан қоралайди, маънавий инқирозини, фожиасини очади, Қащрамонлар қисмати воситасида ёзувчи яшашнинг маъноси, инсоннинг инсонлик шаъни, бурчи, масъулияти, эътиқоди масалаларини кўтаради, китобхонни улар щақида ўйлашга, бащсга чорлайди. Қандай яшаш ва яшамаслик керак, деган савол асарнинг етакчи фалсафаси даражасига кўтарилади. Бу ўгит-фалсафа персонажлардан бири – кўпни кўрган Ориф оқсоқол томонидан берилган икки эшик ораси тўғрисидаги халқона щикматда ўз якунини топган. У дейди: «Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб бу эшикдан чиқиб кетаётганида қўлидан келганча савоб иш қилади. Щаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғишт ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлаб-ку, щеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади...» Муаллиф шулар билангина чекланмайди, босқинчилик урушининг инсонийликка, инсониятга зид мощияти, фашизм щарбий жиноятининг мудщиш оқибатлари щақида чексиз алам билан ёзади. Бинобарин, бу роман бошдан-оёқ урушнинг аччиқ сабоқлари орқали одамларни щушёрликка чақирувчи, умуман урушга қарши қаратилган асардир. Романнинг мущим ижтимоий, умуминсоний, замонавий қиммати щам ана шунда.

         Ёзувчи узоқ даврлик воқеаларни, кўплаб инсоний тақдирларни бош қащрамоннинг бир неча соатлик кечинмалари ичига жо этади. Шуниси характерлики, муаллиф воқеаларга бевосита аралашмайди, мухтасаргина сўз бошидан кейин у бевосита кўринмайди, сўз, ихтиёр бутунасига қащрамонларнинг ўзларига берилади. Қащрамонлар эса ўз бошларидан ўтганларини ўзлари сўзлашга киришадилар. Шу пайтга қадар бизда асар воқеаларини қащрамон тилидан щикоя қилиш усули бор эди. Бунда воқеа кўпроқ бир, гощо икки персонаж тили, нигощи орқали берилар, баъзан бир неча персонаж бошидан ўтганларини щикоя қилиб берар эди. Бир эмас, бир неча персонажлар тилидан щикоя қилинган асарларда щар бир персонаж саргузашти кўпинча мустақил, тугал щикоя ёки қисса шаклини олар эди. «Икки эшик ораси»да эса ўзгача манзарага дуч келамиз. Бир-икки эпизодни мустасно қилганда унда алощида мустақил, тугал саргузашт йўқ; асарда бир неча саргузаштлар ёндош щолда бири-бири билан туташган, чирмашган щолда берилган. Ўнга яқин щар хил табиатли, щар хил ёшдаги персонаж, бунинг устига улар умр поғонасининг турли босқичларида туриб саргузаштларини щикоя қиладилар. Кўп ўринда бир щодиса икки ёки бир неча персонаж нуқтаи назаридан щикоя қилинади, бащоланади. Масалан, Раънонинг хиёнати щам унинг ўзи, щам уни шу йўлга бошлаган Умар закунчи, щам Робия тили, нуқтаи назаридан берилади; бир щодиса уч шахс нигощида уч хил талқин этилади... Бу щол асарга ўзига хос полифоник хусусият, сержило маъно бахш этади, асар драматизмини кучайтиради, ўқувчида щодисага нисбатан қизиқишни оширади.

         Асарда ўнлаб катта-кичик персонажлар мавжуд. Қимирлаган жон борки, деярли барчаси давр дард-ташвиши билан нафас олади. Бир-икки эпизодда кўриниш берадиган райком котиби Абдуращмонов, муаллим Самадов, Рашид абзи, Дядя Вася, Парча опа, Зущра келин каби персонажлардан тортиб, асарнинг марказий персонажи Музаффарга қадар - щаммаси мураккаб, чигал, мушкул тақдир эгалари. Ёзувчи етакчи қащрамонлар, хусусан, Музаффар, унинг туққан онаси Раъно, боққан онаси Робия, отаси Шомурод, ўгай отаси Умар закунчи, севгилиси Мунаввар, «Қора амма», Щусан дума, Ориф оқсоқол, Башоратхон, Комил табиб образларини, уларнинг қалб дунёсини кенг ва щар томонлама очади.

         Маълумки, Ўткир Щошимов илк романи «Нур борки, соя бор...»да щаётнинг долзарб проблемаларини кўрсатишга мойиллик кучли эди, шунга кўра уни шартли равишда «проблематик роман» деб аташ мумкин; «Икки эшик ораси»да эса одамлар тақдири билан қизиқиш устун, уни «тақдирлар романи» деса бўлади. Романдаги тақдирлар ўз навбатида концептуал характерга эга. Ёзувчи қащрамонлар тақдири талқинида щамиша романдаги бош концепциядан, яъни одамлар қисматидаги уруш билан алоқадор жищатлардан келиб чиқиб иш кўради. Умар закунчи образини ва бошқа айрим персонажларни мустасно этганда, қолган барча қащрамонлар қандайдир уруш жафосини чеккан уруш одамларидир. Музаффар уруш даври чигалликлари туфайли тирик етимга айланади, кўп жабр-ситамларни бошдан кечиради ва пировардида унинг севги фожиаси щам уруш келтирган чигалликларга бориб тақалади. Севгилиси Мунаввар уруш қолдирган маънавий жарощатлар қурбони бўлади. Туққан онаси Раъно уруш тўзонлари ичра довдираб, йўлдан тойиб щаёт сўқмоқларига киради; боққан онаси Робия кўнгил берган йигитидан жудо бўлиб тутинган тоғага хотин, Музаффарга эса ўгай она бўлиб қолади. «Қора амма» ўғлининг севгилисини ўз инисига унаштиришга, икки ўғлидан жудо бўлган Оқсоқол эса ўз келинини бошқа бировнинг никощига ўтказишга мажбур бўлади...

         Роман муаллифи кўп ўринларда қащрамонларнинг ғоят кескин, мураккаб, чигал, мушкул дақиқалардаги рущий щолатларини мащорат билан ифода этади. Айниқса, Оқсоқолнинг оломон олдида келинини кўнгил қўйган ногирон йигитга никощлаб бериш лавщаси, ўша мураккаб лащзалардаги Оқсоқолнинг ғоят тиғиз, рущий щолати; Комил табибнинг Робияга жангда щалок бўлган ўғли кўнгил розини изщор этишдаги драматик кечинмалари, жангда ярадор бўлиб қайтган Шомуроднинг севикли гўзал хотини хиёнатидан воқиф бўлган кезлардаги изтироблари, Раънодаги иккиланиш щолатлари, сўнг алданиб чеккан алам ва пушаймонлари, ададсиз қалб қийноқлари – бунга ўхшаш лавщалар тасвири китобхонни ларзага солади.

         Асар муаллифи қащрамонларнинг рущий драмасини очиш билан баробар уларнинг қалб бойлиги ва сащоватини щам кўрсатади. Бир талай персонажлар табиати ва хатти- щаракатидаги мещнаткаш халқимиз характерига хос фазилатлар, ўзбек халқи турмуш тарзи ёрқин ифодасини топган. Хусусан, Щусан дума, Оқсоқол, Комил табиб образлари, уларнинг оиласидаги тартиботлар ўзбек турмуш тарзининг кўп яхши анъаналарини кўз-кўз қилиб туради. Бу уч шахс гўё мещнаткаш халқ щаёти, характерининг учта мущим қиррасини ифодалайди: Ориф оқсоқол – ращбар ходим, Щусан дума – тадбиркор, ишбилармон дещқон, Комил табиб халқ зиёлиси... Ориф оқсоқол мещнаткаш халқ орасидан чиққан, бутун щаётини шу мещнаткаш халқ манфаатлари йўлига тиккан, кечаю кундуз шу мещнат ащли ташвиши билан нафас олувчи, бир оз дағал, шанғи кўринса-да, нищоятда ёқимтой чол. Унда ажиб бир жозиба бор. Қишлоқ ащли уни нищоятда щурмат қилади, щамма унга талпинади, унинг щар бир сўзи эл учун қонун; йўқ, буйруқ эмас қонун! Мещнат ащли Оқсоқолнинг сўзини, ишини ўз сўзи, ўз иши деб билади. Чунки Оқсоқол щеч қачон элни алдамаган, фақат унинг ғамини еган, манфаатини деган... Шуниси мущимки, Оқсоқол вазият тақозоси билан мансабдан – раисликдан четлатилганда щам бир дақиқа бўлсин, эл-юртдан узоқлашмайди, мансабдан кетгани учун асло ўкинмайди, қишлоқ ащли эса щамон уни ўзларининг маънавий ращнамоси деб билади. Бу одам оиласидаги оғир кўргуликлар юз берганда бошга тушган мусибатлар туфайли дил-дилдан ўртангани щолда, барибир ўзгалар бахти, оромини ўйлаб иш кўради.

         Щусан дума щам дўсти Оқсоқол каби қалби дарё одам. Дума оиласи адолатсизлик туфайли сарсон қолган Робияни асраб, ўз фарзандидек тарбиялаб вояга етказади. Дума щам уруш туфайли оғир жудоликлар аламини тортади. Шу оғир жудоликларни енгиб эл-юрт манфаати йўлида тинимсиз тер тўкади. Бу одам – асл мещнаткаш, тадбиркор дещқон. Унинг тадбиркорлиги, мещнат-шижоатидан эл-юрт кўп наф кўрган. У оиласида, щовлисида ажойиб-ғаройиб тартиб ўрнатган, унинг хонадонида щамма нарса жойида, ўзаро мещнат тақсимоти жорий этилган, барча ўз иши билан банд...

         Комил табиб щам худди Оқсоқол ва Дума каби уруш жафосини чеккан шахс, у щам дилда алам-изтироблари билан ўзгалар дарди, жарощатига чора қидиради, унинг шифобахш қўли кўпларнинг оғриғига малщам бўлади.

         Урушда бедарак кетган ёлғиз фарзанди доғида ўртанса-да, ўз дардини ичига ютиб, нуқул ўзгалар ғами, ороми, бахтини ўйлайдиган «Қора амма», ўша оғир йилларда трактор миниб, ёшларни ўз ёнига олиб, эл-юрт мушкулотини осон қилган, уруш қурбони бўлган эри саломатлиги, кўнгли деб ўз оромидан воз кечган Башоратхон, ипакдай майин-мулойим, ўзгаларга мещрибон, қўли гул чевар, доно аёл қўқонлик Ойсара опа–бу хил фидойи онажонлар романга зеб бериб турибди.

         Ёзувчининг мащорати, санъати фақат жонли, щаётий миллий характерлар яратиш, қащрамонлар табиатига хос инсоний фазилатларни, дилидаги ташвиш, туғёнларни мощирона ифода этишдагина эмас, характерлар рущиятидаги ўта нозик, тушуниш, тушунтириш мушкул бўлган мураккаб кечинмалар силсиласи тасвирида щам намоён бўлади. Биргина мисол: Музаффар орадан ўн йил ўтса-да, щалок бўлган севгилиси Мунаввар ёди билан танщо яшайди, ёши бир жойга бориб қолган бўлса-да, уйланмай, бошқа бировга кўнгил қўёлмай қарияларни хуноб қилади. Онасининг ўлими хабарини эшитганда изтироб чекади, таъзиясига отланади, аммо онаси хонадонига яқинлашганда ўлим хабари туфайли дастлаб кўнглида уйғонган фарзандлик мещри сўниб, ортга қайтишни ўйлаб қолади...

         Хўш, нима учун? Музаффарнинг уйланмай бўйдоқ юриши таркидунёчилик эмасми? Онага бўлган совуқ муносабати тошбағирлик оқибатими? Асло! Гап шундаки, Музаффар щалол, виждонли, қаллобликни асло кўтаролмайдиган йигит, у фарзанд сифатида щар щолда онасини унутолмайди, бироқ она хиёнати, бу хиёнат туфайли отаси щамда ўзининг щаёти алғов-далғов бўлиб кетганлигини щам сира эсдан чиқаролмайди. Бунинг учун биз Музаффарни кўнглида кек сақлайдиган фарзанд дея олмаймиз.

         Музаффар шахсий щаётда бахтсиз, омадсиз. Аммо уни ожиз-нотавон дея олмаймиз. Чунки Музаффар ақлли, андишали фарзанд сифатида онага қарши боролмайди. Бунинг устига онанинг щоли маълум, у ўзи йўл қўйган гунощ жабрини торта-торта алам-изтироблар, армону пушаймонлар оловида куйиб адои тамом бўлган...

         Маълумки, асар асосан уруш орқасидаги ўзбек қишлоғи щаётига бағишланган, унда ўша йиллардаги қишлоқ щаёти кенг кўламда ифода этилган. Айни пайтда бир неча ўринда аскар йигит Кимсан Щусанов щикояси орқали жанг лавщалари щам гавдалантирилган. Уларда фашизм щарбий жиноятлари дащшатлари, жангда иштирок этган ўзбек кишисининг жабрдийдаларга нисбатан чексиз мещри, ёвузларга нисбатан қащри, матонати щам зўр мащорат билан кўрсатилган. Романнинг жанг лавщалари акс этган «Мещр ва қащр» боби «Ёш ленинчи» газетасида эълон этилганда рус адиби К.Симонов «Халхин-Голлдан Берлингача» китобида номи тилга олинган собиқ жангчи, наманганлик тарих ўқитувчиси Щасан Абдуллаев уни ўқиб, ўша куниёқ роман муаллифига ўз щаяжонларини изщор этиб мактуб йўллайди; ўша бобда қаламга олинган жанг лавщасининг ғоят жонли, щаётий ва таъсирчан чиққанини алощида таъкидлайди. «Укажон, башарти урушга бормаганмисиз?!» дея хитоб қилади.

         «Икки эшик ораси» романи 1986 йили Щамза номидаги Республика Давлат мукофоти билан тақдирланди.

         Замонавий адабиётшуносликда бадиий асар қиммати, даражаси биринчи галда унда щаёт ва шахснинг янгича концепцияси щамда бадиий талқини, ифодасига қараб белгиланади. Шу юксак умумбашарий адабий мезонлар асосида ёндашиладиган бўлса, Ўткир Щошимовнинг «Тушда кечган умрлар» романи 90-йиллар ўзбек адабиётида жиддий воқеа, мущим янгиликдир. Романнинг китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинганлиги, танқидчиликда юксак бащоланганлиги, хорижда щам қизиқиш уйғотгани, олий ўқув юртлари адабиёт дастури ва дарсликларига киритилгани тасодифий эмас.

         Бир қарашда роман янги ўзбек адабиётида муайян анъанага айланиб қолган мавзу-муаммолар–мустабид тузум танқиди, афғон уруши, «ўзбеклар иши» қурбонлари щақида бащс юритади. Бу мавзу-муаммолар щақида кўп ёзилди, Ўткир Щошимов «Тушда кечган умрлар» романи орқали бу хусусдаги ўзининг бетакрор, салмоқдор, янги сўзини айтди, айтганда щам ўқувчини ларзага соладиган, ўйга толдирадиган қилиб айта олди. Бадиий асарда, хусусан, романда ёзувчи-нинг янги сўзи у яратган жонли ва кўламли шахслар тимсоли орқали гавдаланади. «Тушда кечган умрлар» романидаги талай персонажлар, хусусан, бош қащрамон – Рустам ва Комиссар образи ёзувчининг замонавий адабиётдаги бадиий кашфиёти бўлди.

         Рустам-фожиавий шахс. Катта щаётга эндигина кириб келаётган, она юртнинг етук бир фарзанди, содиқ фуқароси бўлиши, эл-юрт учун кўп ишлар қилиши, севгилиси васлига эришиб бахтли щаёт кечириши мумкин бўлган бу навқирон ўғлон умри ўн гулидан бир гули щам очилмай туриб хазонга айланади. Унинг щаётини мустабид тузум, тоталитар сиёсат юргизганлар, афғон урушини бошлаганлар, «ўзбеклар иши», «пахта иши» можаросини ўйлаб топган ғаламислар барбод этади. Рустам щалокати мана шу мудщиш сиёсатга зўр бир айбнома каби янграйди.

         Рустам – уруш одами, уруш қурбони. Ёзувчи Рустам саргузаштлари орқали афғон уруши лавщаларини бутун дащшати билан бор щолича кўрсатади. Афғон уруши қатнашчиларининг гувощлик беришларича, жанг лавщалари бамисоли жангчи кўзи билан кўриб, қалбдан қоғозга туширилгандай чиққан. Айни пайтда роман инсон шахси, қалби, рущиятининг давлат, тузум, ижтимоий мафкура, щатто дин, сиёсатга бўйсунмайдиган ғаройиб жищатларини талқин этиш бобида щам жиддий янгилик бўлди. Асардаги уруш ифодаси, талқини бу жищатдан характерли. Уруш талқини романда тамомила ўзгача. Аввалги уруш щақидаги асарлардан фарқли ўлароқ, бу ерда қарама-қарши кучларни дўсту душманга, оқу қорага, «бизникилар» ва «рақиблар»га ажратиш йўқ; бу ерда ғолибу мағлублар, қащрамонлару ноқащрамонлар йўқ. Фақат уруш қурбонлари, тузум, мафкуравий айирма, рақобат жабрдийдалари бўлмиш бегунощ инсонлар бор, холос. Уруш щар икки томон учун щам ўлим, щалокат, вайронагарчилик, жудолик, мусибат, тандаги, қалблардаги жарощат, дащшат – фожиа! Ёзувчи фақат афғон уруши эмас, Иккинчи жащон уруши щодисаларига щам шу хилда янгича ёндашади. Романда шундай эпизод бор: олдинги маррага бир щафтача овқат келмаган. Олдинда картошка даласи бор. Украин йигит Бондаренко билан соддадил қозоқ жангчи картошка кавлаб келишга борадилар. Қуюқ туман ичида улар душманга – немис жангчисига дуч келадилар. У щам очликдан картошка кавлагани келган. Немис русчани биларкан. Улар гурунглашиб қоладилар. Гапдан гап чиқиб немис жангчиси уруш жонига текканини, уйини, учта боласини соғинганини айтади, қозоқ эса саккизта боласи борлигини, колхозда «молши» бўлиб ишлашини айтади. Бондаренко онасини соғиниб кетганини гапиради. Қисқаси, ашаддий «душманлар» рақибликни унутиб, бир-бирлари билан щасратлашиб, сўнг немис у ёққа, қозоқ билан украин бу ёққа – ўз йўлига кетаверади.

         Шўро щокимияти йилларида адабиётда масалани бу тарзда қўйиш асло мумкин эмас эди. Бундай талқин буржуа пацифизми деб қораланган бўларди.

         Романдаги яна бир щолатни, аниқроғи Комиссарнинг умр йўлдоши Назира талқинини щам эслайлик. Комиссар билан Назира иккиси икки олам. Комиссар мустабид тузумнинг, щукмрон мафкуранинг чин одами, тузум етиштирган «сиёсий щушёрлик», «ёвузлик», шафқатсизлик тимсоли. Назира эса нафосат, поклик, беозорлик рамзи. У - оилада яхши бека, эрининг вафодор умр йўлдоши, болаларининг мещрибон онаси. Бу муштипар аёл эрининг ишларига асло аралашмайди. Ёвуз, шафқатсиз одам билан шундай беозор, мунис аёлнинг бир ёстиққа бош қўйиб узоқ йиллар тинч-тотув яшаши ғаройиб щол! Назира щаётда щеч ким билан олишишни истамагани каби ўлими пайти щам осойишта – беозоргина жон таслим этади... Инсон табиати ва рущиятининг щеч қанақа қолипларга сиғмайдиган бу хилдаги шевалари ифодаси ўзбек миллий адабиётида ХХ асрнинг охирларига келиб урф бўла бошлади. Щолбуки, щаётнинг ўзида бунақа ғаройиб инсоний муносабатлар щамма даврларда бўлган. Шоир айтмоқчи, азалдан кўп щолларда поклик, нафосат билан дағаллик – хунуклик ёнма-ён яшашга мажбур!

         Маълумки, щар қандай салмоқдор, эзгу ғоя санъаткорона ифодасини топган тақдирдагина қудратли куч касб этади, асар ғояси эса ўқувчи қалбини асир этадиган яхлит сирли-сещрли тасвир ощанги орқали пафосга айланади. «Тушда кечган умрлар» романи «Куз ўлим тўшагида ётган беморга ўхшайди» сўзлари билан бошланади. Илк жумладаги мана шу маъюс, мунгли ощанг асар давомида товланиб, гощ сокин, гощ шиддатли тус олиб ўқувчининг вужуд-вужудини қамраб олади. Асар қащрамони қисмати бошдаги ўша мунгли сўзлар билан интищосига етади. «Куз ўлим тўшагида ётган беморга ўхшайди» жумласи фақат қащрамон қисматигагина эмас, асарда акс этган давр, мущит, жамиятга щам дащлдор – дарщақиқат ўша йиллари жамият бамисоли ўлим тўшагида ётган бемор каби талвасада. Ўзбек адабиётида бу қадар маъюс, мунгли роман яратилмаган эди. Роман бу жищатдан щазрат Навоийнинг энг щазин, мунгли достони «Лайли ва Мажнун»ни ёдга солади. Достонни ўқиётиб китобхон Лайли билан Мажнун бу фоний дунёдан бахтини тополмаслигини, чексиз ғам-андущлардан фақат ўлиб қутилишлари мумкинлигини щис этиб туради. «Тушда кечган умрлар» романида ўзгача вазият, муаммо, можаролар. Бироқ бош қащрамон бошига тушган савдолардан қутилиш йўли ўша – Рустам типидаги ориятли, виждонли йигитни бу мудщиш кўргиликлардан ўлимгина мосуво этади.

         Романдаги Комиссар щам фожиавий образ. Бу одамнинг Соат /аниевич деган бинойидек исми-шарифи бор. Бироқ исм-шарифидан кўра Комиссар деган лақаби унга ярашади. У шахс эмас, касб, мансаб-мартаба, мафкура одами; бу одам бутун умри давомида мустабид тузум, тоталитар режим мафкураси, сиёсати қалқони ва қиличи сифатида иш кўрди, неча минглаб одамларнинг щаётини, дилини жарощатлади, ёстиғини қуритди.

         Шуниси щам борки, бу одам щаётининг кузи аллақачон бошланган, у щам ўлим тўшагида ётган беморни эслатади. Бироқ у буни тан олгиси келмайди, аллақачон отдан тушган бўлса-да, эгардан тушмаган. Муштипар аёли оламдан ўтди, фарзандлари, келини ўзгача йўл танлаб ундан юз ўгирди, иккинчи умр йўлдоши унга хиёнат қилди; щаётда бирорта дўсти, таянчи қолмади; у суянган жамият, эътиқод қўйган мафкура нуради, қулади... Ўзини билган, англаган одам учун булар нақадар катта фожиа! Бу кимсанинг фожиаси шундаки, у мана шундай фожиани щис қилишдан мащрум, шу щолда щам бу инсон қиёфасидаги мащлуқ щеч нарса кўрмагандек яшашда давом этади... Комиссар қисматида замоннинг мущим бир инсонпарварлик мощияти ифодасини топган. Узоқ йиллар одамларга зуғум ўтказиб келган бу кимсадан щеч ким, щатто у туфайли щаётда кўп жабру жафолар кўрган Қурбоной щам ўч олишни хаёлига келтирмайди. Бу ношукур банда эса бунақа бағрикенгликни англашга, қадрига етишга ноқобил.

                                              

Х               Х

                                                        Х

        

         Латиф лирика билан серзавқ щаётбахш юмор, халқона щазил-мутойиба ораси бир қадам. Янги ўзбек адабиётида латиф лирик шоир, носир борки, деярли барчаси юмористик асарлар битган, қатор йирик жиддий асарлари бағридан щам щазил-мутойибалар, щажвий-юмористик лавщалар муносиб ўрин олган. Қодирий, Чўлпон, Саид Ащмад насрий асарларидаги, Миртемир, Эркин Вощидов, Абдулла Орипов шеъриятидаги сержило кулги уларга ажиб файз бахш этган. Йиллар ўтган сари Ўткир Щошимовда щам юморга, щазил-мутойибага мойиллик кучайиб борди. Унинг қаламкаш дўстлари, устозлари щақидаги беғубор, қувноқ табассум билан йўғрилган «Шумликлар» туркуми, «Дафтар щошия-сидаги битиклар»нинг талай сащифалари, «Тўйлар муборак» комедияси, «Икки карра икки-беш» қиссаси, ўнлаб юмористик щикоялари адибнинг щажвий иқтидоридан далолат беради. Айниқса, 1976 йили ёзилиб 1978 йили Қўқондаги Щамза номли драма театрида сащналаштирилган «Тўйлар муборак» комедияси ўз даврида томошабинларга манзур бўлди. Огащий номидаги Хоразм драма театрининг ўзида бу комедия минг мартадан ортиқ қўйилди. Асар «Ёш гвардия» (щозирги Аброр Щидоятов) театрида, сўнг Муқимий номли театрда (мусиқий варианти) кўп йиллар ўйналди, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон театрларида сащналаштирилди.

         «Инсон садоқати», «Қатағон» драмалари инсон қалби изтироблари ифодаси, эщтиросларга бойлиги жищатидан адибнинг энг яхши қисса ва романларига ощангдошдир. 90-йиллар тоталитар режим зўравонликлари, қатағон қурбон-лари щақида кўп ёзилди. Айни пайтда бундай зўравонликлар олдида бўйин эгмаган, кишан киймаган мардона шахслар образи щам озми-кўпми яратилди. Афсус, улар орасида эсда қоладиган, адабиётда воқеа бўлган, бадиий кашфиёт дейишга лойиқлари оз. «Қатағон» айни шу мардонавор рущи билан эътиборни тортади. Асар премьераси мущокамаси пайтида «Қатағон» щар бир ўзбек кишиси албатта томоша қилиши лозим бўлган спектакль; ўзбеклар нуқул жафокаш, тобе, муте халқ эмас, улар орасида Жумановдек щақсизлик, зўравонликка қарши турган мардона сиймолар щам бор, бўлган!» деган мулощазалар айтилган эди.

 

Х                Х

Х

 

Диққат билан разм солинса, Ўткир Щошимовнинг ижодий фаолияти давомида яратган щар бир жиддий асари - «Бащор қайтмайди», «Дунёнинг ишлари», «Икки эшик ораси», «Тушда кечган умрлар», «Қатағон» - булар ХХ аср миллат маънавияти, рущиятининг муайян манзиллари каби таассурот қолдиради. Миллат маънавияти манзилларини забт этиш эса ижодий жасоратдир.

Ўткир Щошимов 1991 йили Ўзбекистон Халқ ёзувчиси унвони, ўша йили «Щурмат белгиси» ордени, 1996 йили «Мещнат шущрати» ордени, 2001 йили «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

 

 

Таянч сўз ва иборалар:

 

насрдаги шоир

тасвир жозибаси

эщтирослар тўлқини

тақдирлар романи

ёзувчининг янги сўзи

уруш одами

тасвир мусиқаси

рущият манзиллари

 

Савол ва топшириқлар:

 

1.Ўткир Щошимов насри ифода тарзига хос хусусиятларни шарщлаб беринг.

2.«Бащор қайтмайди», «Дунёнинг ишлари» қиссаларининг жозиба сирлари нимада?

3.«Нур борки, соя бор», «Икки эшик ораси», «Тушда кечган умрлар» романларига хос муштарак ва фарқли жищатларни аниқланг.

4.«Тушда кечган умрлар» романи персонажлари талқинига хос янгиликлар, сизнингча,нималардан иборат?

    5.Ёзувчи публицистикаси, драмалари щақидаги фикрингиз қандай?

 

Адабиётлар:

 

1.Ўткир Щошимов. Сайланма. Икки жилдлик. Т., 1993.

2.Ўткир Щошимов. «Бащор қайтмайди». Т., 1993.

3.Ўткир Щошимов. Дафтар щошиясидаги битиклар. Т., 2001.

4.Норматов У. Рущият манзиллари. «Тил ва адабиёт таълими». 2001, 3-сон.

5.Расулов А. Ардоқли адиб. Т., 2001.

6.Саид Ащмад. Танланган асарлар. Уч жилдлик. III жилд. Т., 2001. Б. 224-230.

7.Шарафиддинов О. Ўткир Щошимов. «ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи». Т., 1999. Б.483-496.

 


 

 

 

МУНДАРИЖА

 

 TOC \o "1-1" \n \h \z КИРИШ.................................................................................................................3

АБДУЛЛА ҚАЩЩОР..........................................................................................23

ОДИЛ ЁҚУБОВ..................................................................................................88

ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВ................................................................................119

ЎТКИР ЩОШИМОВ........................................................................................149

КИТОБ МУАЛЛИФИ ТЎ/РИСИДА...........................................................172

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умарали Норматов

ЯНГИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИ

 

Муҳаррир: З.Ахмеджанова.

Мусаҳхиха: М.Джураева.

Босишга рухсат этилди  20.03.2007й.

Бичими 60х841/16. Нашриёт ҳисоб табоғи 11,6 

Шартли босма табоғи  19,3. Адади 500 нусха

Баҳоси  шартнома асосида. Буюртма №... 

 

“Университет”  нашриёти.  Тошкент-100174.

Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети.

Маъмурий бино, 2-қават,  7-хона.

 

ЎзМУ босмахонасида босилди.

 

КИТОБ МУАЛЛИФИ ТЎ/РИСИДА

 

Умарали Норматов – танқидчи, адабиётшунос; 1931 йил 3 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Рапқон қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг (щозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетида (1952-1957), сўнг аспирантурасида (1959-1962) таълим олган. 1962 йилдан Миллий университет ўзбек адабиёти кафедрасида ишлайди, филология фанлари доктори, профессор. 1974-2000 йиллари Щозирги ўзбек адабиёти кафедрасига мудирлик қилган. Бу йиллари кафедрада О.Шарафиддинов, А.Алиев, А.Расулов, Н.Худойберганов, С.Содиқов, Б.Каримов, А.Улуғов, Р.Қўчқоров, Д.Қуронов, У. Щамдам сингари истеъдодли мунаққид-адабиётшунослардан иборат илмий жамоа шаклланди; мазкур жамоанинг саъй-щаракати туфайли Миллий университет мамлакатимизда ва хорижда тан олинган адабий-танқидий тафаккур марказларидан бирига айланди.

            У. Норматов 1957 йилдан матбуотда кўрина бошлади, 500 дан ортиқ мақолалари, 40 дан ортиқ адабий-танқидий асарлари, дарслик, ўқув қўлланмалари чоп этилган. Адабиётшунос-олимнинг адабий-танқидий ишлари яхлит щолда замонавий адабий жараён щамда янги ўзбек адабиёти тарихи, тараққиёти масалаларига бағишланган; унинг қаламига мансуб миллий адабиётимизнинг нодир асарлари тащлили, ўзига хос талқини, бу адабиётнинг ўнлаб намояндалари адабий портретлари, нищоят, янги ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, тараққиёт тамойилларига оид илмий-назарий ишлари ащамияти адабий жамоатчилик томонидан эътироф этилган. Мунаққиднинг «Насримиз уфқлари» (1974), «Етуклик» (1982), «Қалб инқилоби» (1986), «Қодирий боғи» (1996) китоблари замонавий ўзбек адабиётшунослигининг ютуғидир.

Умарали Норматов танқидчи-адабиётшунос сифатида мустақиллик йилларидаги миллий адабий жараённи қадам-бақадам синчиклаб кузатиб, адабиётимизда пайдо бўлган янгича адабий-эстетик тамойилларни аниқлаш, бугунги адабий жараённинг назарий муаммоларини тадқиқ этиш йўлидан борди. «Умидбахш тамойиллар», «Тафаккур ёғдуси», «Қащщорни англаш машаққати», «Кўнгилларга кўчган шеърият», «Устоз ибрати» китоблари, матбуотда эълон этилган юзлаб адабий-танқидий мақолалари айни шу муаммоларга бағишланган.

Асарлари рус, турк, тожик тилларида чиққан.

У.Норматовнинг адабиётшунослик, таълим-тарбия сощасидаги хизматлари муносиб тақдирланган. У Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби (1981), Щамза Щакимзода номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989);  Ўзбекистон Республикаси Халқ маорифи аълочиси нишони (1992),  «ТошДУ мощир педагоги»(1998) унвони сощиби. Адабий-танқидий мақолалари учун «Шарқ юлдузи», «Гулистон», «Тафаккур» журналлари мукофотларини олган.


 

· И.А.Каримов. Исти=лол ва маънавият. Тошкент, «Ызбекистон», 1994, 116-бет.

· +аранг: «Звезда Востока», 1992, № 11-12, 180-бет.

· Чингиз Айтматов. В соавторстве с землёю и водою. Фрунзе, «Кыргызстан», 1979, с.235.

[1] А. +ащщор билан шахсий сущбатда ту\илган жойи, йили ва кунининг =анчалик ани=лиги хусусида сыраганимда у: «Бу ща=да тегишли гувощнома йы=. Отам +ы=онда яшаган уйимиз айвонининг устунига сафсар =алам билан «Абдулла =ый йили сумбуланинг охирги чоршанбасида ту\илди», - деб ёзиб =ыйган экан. Ул\айиб быйим чызилган пайт ыз кызим билан кырган, ы=иган ыша ёзув хотирамда =олган. Кейинчалик бу маълумотни мактабдош дыстим академик М. Ырозбоев ёрдамида ани=лаб кырсак, айни шу сана - 1907 йил 17 сентябр былиб чи=ди», - деган эди.

1 +аранг: Н. Каримов. Армон. «Ёзувчи», 1998 йил 18 март.

1 В. Смирнова. Абдулла Каххар из ферганской долины. «Дружба народов», 1963, № 7,    262-бет.

1 Р. +ыч=ор. Мен билан мунозара =илсангиз.... Т., «Маънавият», 1998, 20, 34, 50- бетлар.

1 ХХ аср ызбек адабиёти тарихи. Т., «Ы=итувчи», 1999, 269-бет.

1 М. Горький. Асарлар. Ын томлик. Х том, Т., 1978, 42-бет.

1 «Ызбек совет адабиёти тарихи», III том, 1-китоб. Т., «Фан», 1972, 74-б.

1 «ХХ аср ызбек адабиёти тарихи», 278-бет.

1 +аранг: Щ.Ё=убов. Ызбек поэзия ва прозасида социалистик реализм масаласига

 доир баъзи мулощазалар. «Шар= юлдузи», 1949, 2-сон, 114-бет.

1 +аранг: /./улом, В.Зощидов, Щ./улом. «Тобутдан товуш» ща=ида. «+изил Ызбекистон», 1962 йил, 11 август.

 

1 Чингиз Айтматов. В соавторстве с землею и водою. Фрунзе, «Кыргызстан», 1979, 235-бет.

1 Абдулла +ащщор замондошлари хотирасида. Т., /./улом номидаги нашриёт. 1987, 346-бет.

1 Абдулла +ащщор замондошлари хотирасида. 345-бет.

1 Абдулла +ащщор замондошлари хотирасида. 345-бет.

1 Абдулла +ащщор замондошлари хотирасида. 341-345-бетлар.

1 “Ызбек тили ва адабиёти”, 1992, 1-сон, 77-78-бетлар.

1 “Ёшлик”, 1992, 11-12-сонлар, 21-бет.

1  “Ёшлик”, 1993, 10-11-сонлар, 10-бет.

1 +аранг: Пирим=ул +одиров. +алб кызлари. Т., “Маънавият”, 2001, 91-бет.

1 +аранг: “Звезда востока”, 1992, № 11-12, 180-бет.

 

1 +аранг: Ыткир Щошимов. Дафтар щошиясидаги битиклар. Т.,«Шар=»,2001, 120-123-бетлар.

2 Ыткир Щошимов. Нотаниш орол. Т., «Ёш гвардия», 1990, 6-7-бетлар.

1 +аранг: Услуб, бадиий шакл муаммолари, (Ёзувчи Шукур Холмирзаев билан сущбат). У.Норматов. Етуклик. Т., /./улом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982, 352-бет.

 

 

Copyright © 2010. || web master: Sadullo Quronov
Используются технологии uCoz