Умарали Норматов – мунаққид, адабиётшунос; 1931
йил 3 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Рапқон қишлоғида туғилган.
Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)
филология факультетида (1952-1957), сўнг аспирантурасида (1959-1962) таълим
олган. 1962 йилдан Миллий университет ўзбек адабиёти кафедрасида ишлайди,
филология фанлари доктори (1979), профессор (1979). «Ҳозирги ўзбек ҳикоячилиги
тараққиёти тенденциялари» мавзусида номзодлик, «Ҳозирги ўзбек прозаси (Традиция
ва новаторлик проблемаси») мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя
қилган.1974-2000 йиллари Ҳозирги ўзбек адабиёти кафедрасига мудирлик қилган. Бу
йиллари кафедрада О.Шарафиддинов, А.Алиев, А.Расулов, Н.Худойберганов, С.
Содиқов, Б. Каримов, А. Улуғов, Р. Қўчқоров, Д.Қуронов, У.Ҳамдам сингари
истеъдодли мунаққид-адабиётшунослардан иборат илмий жамоа шаклланди; мазкур
жамоанинг саъй-ҳаракати туфайли О. Шрафиддинов бошлиқ миллий танқидчилик
мактабига асос солинди. |